tgoop.com/iqtisod4i/3178
Last Update:
Парламент - бюджет ва солиқ. Бюджет ва солиқ - парламент
Парламентаризмнинг қон томири бюджет ҳисобланади. Тарихдаги исталган демократик тузумлар парламенти, қонун чиқарувчи органи, маҳаллий кенгашининг мавжудлиги моҳияти айнан шунда: бюджет ва солиқларда - умумий маблағни умумий эҳтиёжлар учун коллектив шаклда тақсимлашда.
Қонун яратиш фаолиятининг исталган бошқа кўриниши иккинчи даражали. Ҳар сафар айнан иқтисодий инқироз ёки танглик шароитида ҳукумат парламент эшигига ёрдам сўраб келади ва уни эшитишни, айтганини бажаришни, гапига қулоқ солишни бошлайди. Ижро этувчи ҳокимиятни тийиб туриб, унга таъсир қилишнинг бундан яхшироқ йўли йўқ.
Солиқ ва бюджет сиёсатида парламент овози бўлмаган, ижро этувчи ҳокимият мажбурий тўловларни жорий қилиш ва уни истаганича сарфлаш имкониятига эга бўлган жойда парламентнинг бошқа исталган қилаётган ишлари бир пул.
Кеча парламентда энг яхши иқтисодчилар ҳам, энг яхши юристлар ҳам эмас, фақат сайланганлар ўтириши керак, деб бекорга ёзмадим. Парламентарийлар сайланган бўлса бўлди, бошқа нарсанинг кераги йўқ.
BY Iqtisod4i
Share with your friend now:
tgoop.com/iqtisod4i/3178