IQTISOD4I Telegram 3397
Iqtisod4i
Мағлуб бўлишни биладиган фуқаролар демократия учун муҳим Имейл орқали Принстон университети нашриётига обуна бўлганман. Улар доим китоб тавсиялари ва баъзида асар ёзувчиларнинг фикрларини улашиб туришади. Бугун сиёсатшунос олим Жульет Хукернинг эссесини жўнатишибди.…
Ўтган йили «Мағлуб бўлишни биладиган фуқаролар демократия учун муҳим» сарлавҳали эссе ҳақида ёзгандим.

Унда, жумладан, шундай дейилади:

Демократияда мағлуб бўла олиш ҳам асосий фуқаролик фазилатларидан бири ҳисобланади. Демократик сиёсатнинг асосий воқеликларидан бири —сайловлардаги мағлубият ва ҳокимиятдан айрилиш. Шундай экан мағлуб бўла олиш ҳам кўпчилик ҳокимияти каби демократиянинг муҳим элементларидан бири бўлиши лозим.

Агар фуқаролар мағлубиятни тан олишни рад этиб, ҳокимиятдан айрилмаслик учун ўйин қоидаларини бошқа йўллар билан ўзгартиришга интилса, улар демократияни емираётган ва авторитаризмга мурожаат қилаётган бўлади.

Ҳокимиятдан кетиш қийин нарса. Лекин бу демократия сиёсатчилардан ҳам, сайловчилардан ҳам доимий талаб қиладиган нарса. Демократия ишлаши учун доимий равишда қонуний мағлубиятларни қабул қила олиш лозим.

Мағлуб бўла олиш нафақат ҳаёт дарси, балки демократия яшаб қолиши учун муҳим фуқаролик фазилатидир.

Бугун амалдаги АҚШ президенти Жо Байден Трампни ғалаба билан табриклаб, Америка халқи тинч йўл билан ҳокимият алмашинишига лойиқлигини айтибди.

«Ватанни фақат ғалаба қозонган вақтингиздагина сева олмайсиз. Қўшнингизни фақат у билан фикрингиз бир жойдан чиққан вақтдагина ёқтира олмайсиз. Ўйлайманки, кимга овоз берган бўлсангиз ҳам, бир-бирингизни рақиб сифатида эмас, балки ватандош сифатида қабул қила оласиз», — дебди Байден.

Трамп қанчалик яхши ёки ёмон бўлмасин у очиқ, рақобатли ва қонуний тарзда ўтган сайловни ютди. Шунинг учун уни сайлаган халқ танлови ҳурмат қилиниши лозим.

tgoop.com/iqtisod4i/3397
Create:
Last Update:

BY Iqtisod4i

Share with your friend now:
tgoop.com/iqtisod4i/3397

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

How to build a private or public channel on Telegram? Telegram Channels requirements & features bank east asia october 20 kowloon How to Create a Private or Public Channel on Telegram? ZDNET RECOMMENDS
from us

Telegram Iqtisod4i
FROM American