ISAZUSUZ Telegram 290
Forwarded from Mubaşşir Ahmad
Ойбек Эркин ёзяптилар:

Кореядан кўп танишларим келиб, кетиб туради. Доим ҳар хил таасуротда бўлишади. Бу сафар келган танишим ҳам ижобий таасуротлар билан кетди. Ичимда “сан 3-4 ой яшаб кўрсанг, кейин биласан”, дедим.😀

Аэропортдаёқ автобус йўлига кирдингиз деб ГАИ 100 минг сўм суюнчи пули олганини ҳисобга олмаганда ўзгаришлар катта, тан олиш керак.Туризм бўйича катта ишлар қилса бўлади.

Ҳатто вилоят кесимида ҳам ўзгаришлар бироз бўлсада кўзга ташланиб турибти.
Хорижлик ушбу дўстим эътироф қилган ва ҳайратда қолган нарсалар:

1. Озиқ овқатнинг арзонлиги. Тўрт киши ўртача овқатланиб 15$ тўлаган эдим, ҳайратда қолди. Кореяда бу 150$ атрофида бўлар эди.

2. Меваларнинг ранг баранг, мўл-кўллиги. Далада кетаётиб йўлда тўхтаб, 1$га қовун олиб бердим, 1.5$ га тўйгунча шафтоли едик. Булар ўз юртида 15-20$ бўлар эди.

3. Йўлларнинг озодалиги. Йўлларимиз Филиппин ва Тайландларникидан озодароқ экан.

4. Одамларнинг самимийлиги, соддалиги. Кўп танишлар шундай дейишади. Ҳақиқатда, одамларимизда самимийлик, соддадиллик бор. Юзига муғомбирлик уриб кетмаган. Айниқса водий аҳлида мен буни кўпроқ кўраман.

5. Эркаклар жамияти. “Сизларда аёллар ҳам кўчага чиқадими” деб сўрайди чойхонадаги 100 лаб кавшаниб ўтирган эркакларни кўрган карис дўстим. “Ҳа, ҳафтасига ўтириш қилишади, уларни чойхонаси алоҳида” деб қутулдим. Ростдан водийда кеч 7-8 дан кейин ошхона-чойхоналарда фақат эркаклар ўтиради.

6. Қўшхотинлик. Доим шу мавзуда унча-мунча кариснинг мияси қисиб қолади. Қандай қилиб бундай бўлиш мумкин дейди. Қонунан ҳалиям мумкин эмас, урф-одат шунақа, кейин сизларга ўхшаб тунги клубларда санғимайди эркак-аёллар, ҳалол-пок никоҳланиб қилади, зоти тайин бўлган насл қолдиради ўзидан кейин, дедим.

Кореяда ўтган асрда ҳам бойларда 3/4 талаб хотинлари бўларди экан. Ҳозир жамият бузилиб кетган, зино оддий ҳолат. Ҳар 100 метрда мотеллар бор. Хуллас, булар шу нарсани ақлга тўғри деб билади.

7.Табиат манзараси, баланд қорли тоғлар, сой-шаршаралар, 50км радиусдаги масофада ҳам ҳавонинг кескин тушиб кетиши ҳам кўп-дан кўп ҳайратга солди.

Бу рўйхатни яна анча давом эттириш мумкин. Асосийси, ҳали бирорта меҳмонни норози, тушкун кайфиятда жўнатмадик. Аллоҳга шукр.

@MubashshirAhmad

tgoop.com/isazusuz/290
Create:
Last Update:

BY 🇰🇷🇺🇿Isazus Cargo | Rasmiy

Share with your friend now:
tgoop.com/isazusuz/290

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

Select “New Channel” 2How to set up a Telegram channel? (A step-by-step tutorial) The visual aspect of channels is very critical. In fact, design is the first thing that a potential subscriber pays attention to, even though unconsciously. How to create a business channel on Telegram? (Tutorial) Telegram Android app: Open the chats list, click the menu icon and select “New Channel.”
from us

Telegram 🇰🇷🇺🇿Isazus Cargo | Rasmiy
FROM American