МАЪЛУМОТИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ ОЛИНГ.
180-сўровнома:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ансорий Саъд ибн Рабеъ билан муҳожирлардан кимни ака-ука тутинтирдилар?

Anonymous Quiz
24%
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо
23%
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо
53%
Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу
🌴🌴 Эртага 30.01.2025, ҳижрий тарихда 30 – ражаб, 1446 йил пайшанба! 🌴🌴
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
https://www.tgoop.com/islomnuricom

🕌 #Жума_суннатлари
• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.
📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.

#Мақола
Шукр ҳақида
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
«Қасамки, неъматларимга шукр қилсангиз, албатта уларни янада зиёда қиламан» (Иброҳим, 7).
Бандаларига беҳисоб неъматлар ато этиб, улардан шукр қилувчиларга неъматларини янада зиёда этишни ваъда қилган буюк Парвардигоримизга ҳамду санолар айтамиз, берган неъматлари учун У зотга кўпдан-кўп шукрлар бажо келтирамиз. У буюк Зотнинг неъматлари шукрини кўп ибодат қилиш билан адо этган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога, у зотнинг аҳли хонадони, саҳобалари ҳамда тобеинларига салавоту саломлар йўллаймиз.
Шукр ўзи нима?
Шукрнинг луғавий маъноси: «Қилинган яхшиликни эътироф этиб, уни овоза қилишдир»[1]. Бошқа ўринда бундай дейилади: «Қилинган яхшиликни эътироф этиб, яхшилик қилувчига ҳамду санолар айтиш, ташаккурлар изҳор этиш, миннатдорлик билдириш. Масалан, «Фалончи Аллоҳга, Унинг неъматларига шукр қилди», дейилади, яъни Унинг берган неъматларини эътироф этиб, Унга ҳамду санолар айтди, шукроналар билдирди»[2].
Мўътабар уламоларимиздан Ибн Қаййим раҳматуллоҳи алайҳ шукрнинг ҳақиқатига шундай таъриф берган: «Ҳайвон ем еб семирса, унинг танасида емнинг асорати зоҳир бўлса, араблар: «Шакарот доббатун» (ҳайвон шукр қилди), дейишади. Шунга кўра, банда тили билан Аллоҳ таолога ҳамду сано ва зикрлар айтиши, қалби билан У зотни яхши кўриши, тана аъзолари билан У зотга тоат-ибодат қилиши унда Аллоҳ таолонинг ҳисобсиз неъматлари асорати зоҳир бўлишидир»[3].
Давоми

Islomnuri
Шукр ҳақида | Ислом Нури
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм «Қасамки, неъматларимга шукр қилсангиз, албатта уларни янада зиёда қиламан» (Иброҳим, 7). Бандаларига беҳисоб неъматлар ато этиб ...
Кўпчилик сиртида, зоҳирий амалларида хато қилмасликка тиришади. Қалби эса мусулмонлар, уламолар ва яхши одамларга нисбатан нафрат-адоват билан тўлиб тошган бўлади. Шубҳасиз, бундай ҳолат кишининг ҳаёти ёмон хотима билан якун топишига сабаб бўлади, Аллоҳ асрасин! Зеро, қалбда яшириниб ётган иллатлар кишини тубсиз жарликларга улоқтиради.
📚 Аллома Ибн Усаймин, «Мажмуъул фатово», 5-ж., 238-б.
https://www.tgoop.com/islomnuricom
📚 Аллома Ибн Усаймин, «Мажмуъул фатово», 5-ж., 238-б.
https://www.tgoop.com/islomnuricom
🌴🌴 Эртага 03.02.2025, ҳижрий тарихда 4 – шабон, 1446 йил душанба! 🌴🌴
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
https://www.tgoop.com/islomnuricom
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
https://www.tgoop.com/islomnuricom
#Тафсири_муяссар
سورة فصلت
41. Фуссилат сураси, 29-36 оятлар
وَقَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ رَبَّنَآ أَرِنَا ٱلَّذَيۡنِ أَضَلَّانَا مِنَ ٱلۡجِنِّ وَٱلۡإِنسِ نَجۡعَلۡهُمَا تَحۡتَ أَقۡدَامِنَا لِيَكُونَا مِنَ ٱلۡأَسۡفَلِينَ ﴿٢٩﴾
29. Аллоҳ ва Расулига кофир бўлган кимсалар дўзахда эканлар: «Эй Раббимиз, бизни Сенинг йўлингдан адаштирган инсу жиндан бўлган кимсаларни бизга кўрсат, уларни оёқларимиз остига олайлик. Токи улар дўзахнинг энг тубида бўлсинлар», деб айтадилар.
إِنَّ ٱلَّذِينَ قَالُواْ رَبُّنَا ٱللَّهُ ثُمَّ ٱسۡتَقَٰمُواْ تَتَنَزَّلُ عَلَيۡهِمُ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ أَلَّا تَخَافُواْ وَلَا تَحۡزَنُواْ وَأَبۡشِرُواْ بِٱلۡجَنَّةِ ٱلَّتِي كُنتُمۡ تُوعَدُونَ ﴿٣٠﴾
30. «Раббимиз ёлғиз ва шериксиз Аллоҳдир» деб айтган, сўнг Унинг шариатига амал қилган кишиларга ўлим онида фаришталар тушиб, уларга: «Ўлимдан ва ундан кейинги ҳолатлардан қўрқманглар, ортингизда қолдириб кетаётган дунё ишларингиз ҳақида қайғурманглар ва сизларга ваъда қилинган жаннат билан хурсанд бўлинглар», деб айтадилар.
نَحۡنُ أَوۡلِيَآؤُكُمۡ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا وَفِي ٱلۡأٓخِرَةِۖ وَلَكُمۡ فِيهَا مَا تَشۡتَهِيٓ أَنفُسُكُمۡ وَلَكُمۡ فِيهَا مَا تَدَّعُونَ ﴿٣١﴾ نُزُلٗا مِّنۡ غَفُورٖ رَّحِيمٖ ﴿٣٢﴾
31, 32. Фаришталар уларга яна айтадилар: “Биз дунё ҳаётида сизларга дўст эдик, Аллоҳнинг амри билан сизларни асраб-авайлаб, ишларингизни тўғрилаб юрар эдик. Охиратда ҳам шундай бўламиз. Сизлар учун жаннатда кўнгилларингиз тусаган ва кўзларингизни қувнатадиган ҳар нарса бор. Неки истасангиз олдингизда муҳайё бўлади. Бу неъматлар мағфиратли ва раҳмли Аллоҳ томонидан сизларга зиёфат ва инъомдир”.
وَمَنۡ أَحۡسَنُ قَوۡلٗا مِّمَّن دَعَآ إِلَى ٱللَّهِ وَعَمِلَ صَٰلِحٗا وَقَالَ إِنَّنِي مِنَ ٱلۡمُسۡلِمِينَ ﴿٣٣﴾
33. Аллоҳни бир деб эътиқод қилишга ва ёлғиз Унга ибодат қилишга чақирган, солиҳ амаллар қилган ва: «Мен Аллоҳнинг амрига ва шариатига бўйсунувчи мусулмонларданман» деган кишидан кўра гўзалроқ сўзловчи борми?!
Бу оятда Аллоҳга даъват қилишга ундалмоқда ва Аллоҳга Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам шариатига мувофиқ, илм билан даъват қилувчи олимларнинг фазли баён қилинмоқда.
وَلَا تَسۡتَوِي ٱلۡحَسَنَةُ وَلَا ٱلسَّيِّئَةُۚ ٱدۡفَعۡ بِٱلَّتِي هِيَ أَحۡسَنُ فَإِذَا ٱلَّذِي بَيۡنَكَ وَبَيۡنَهُۥ عَدَٰوَةٞ كَأَنَّهُۥ وَلِيٌّ حَمِيمٞ ﴿٣٤﴾ وَمَا يُلَقَّىٰهَآ إِلَّا ٱلَّذِينَ صَبَرُواْ وَمَا يُلَقَّىٰهَآ إِلَّا ذُو حَظٍّ عَظِيمٖ ﴿٣٥﴾
34, 35. Аллоҳга иймон келтирган, Унинг шариатига мунтазам амал қилган, Аллоҳнинг бандаларига яхшилик қилган кишиларнинг яхши ишлари билан Аллоҳга кофир бўлган, Унинг амрига хилоф қилган, Унинг бандаларига ёмонлик қилган кофир кимсаларнинг ёмон қилмишлари тенг бўлмайди. Эй Расул, сизга ёмонлик қилган кишига кечиримлилик, яхшилик ва ҳалимлик билан жавоб қайтаринг. Унинг ёмонлигини яхшилик билан қарши олинг. Шунда ўртангизда адоват бўлган ва сизга ёмонлик қилаётган одам сиз учун меҳрибон кишига ва яқин дўстга айланади. Бундай мақтовли хислатга қийинчилик ва озорларга сабр қилган ва нафсларини Аллоҳ яхши кўрадиган ишларга мажбур қилган кишиларгина муваффақ бўлади. Бундай хислатга дунё ва охират саодатидан улкан насибага эга бўлган кишиларгина муваффақ бўлади.
وَإِمَّا يَنزَغَنَّكَ مِنَ ٱلشَّيۡطَٰنِ نَزۡغٞ فَٱسۡتَعِذۡ بِٱللَّهِۖ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡعَلِيمُ ﴿٣٦﴾
36. Шайтон дилингизга васваса солса ва сизга ёмонлик қилган одамга ёмонлик билан жавоб қайтаришга ундаса, Аллоҳдан паноҳ тиланг ва Ундан сизни сақлашини сўранг. Шубҳасиз, Аллоҳ Ундан паноҳ сўрашингизни эшитувчи ва бандаларининг барча ишларини билувчи зотдир.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Адашганлар ва ғазаб қилинганлар ҳақида
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
МАЪЛУМОТИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ ОЛИНГ.
181-сўровнома:
Исломдаги илк байроқ «Сайфул баҳр» сариясида (жангида) кўтарилган эди. Уни қайси саҳоба кўтарган?
181-сўровнома:
Исломдаги илк байроқ «Сайфул баҳр» сариясида (жангида) кўтарилган эди. Уни қайси саҳоба кўтарган?
Anonymous Quiz
37%
Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу
34%
Абу Марсад Канноз ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳу
28%
Молик ибн Авф розияллоҳу анҳу
#СаволЖавоб
Шаъбон ойида қилинадиган амаллар ҳақида
Савол:
Шаъбон ойида қайси амаллар билан машғул бўлиш афзал? Бу ойнинг ўртаси, яъни 15-кечасининг қандай фазилатлари бор?
Жавоб:
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлсин.
Шаъбон ойида рўза тутиш ва Қуръон тиловати билан машғул бўлиш суннатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаъбон ойида кўп рўза тутар эдилар. Бу ҳақда Ойша розияллоҳу анҳо бундай дейди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзан доим рўза тутганларини кўриб, энди давомий рўза тутиб юрсалар керак, дер эдик. Баъзан эса рўза тутмай юрганларини кўриб, энди рўза тутмасалар керак, дер эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рамазон ойидан бошқа ойда тўлиқ бир ой рўза тутганларини кўрмаганман. У зот шаъбон ойида бошқа ойлардан кўра кўпроқ рўза тутар эдилар» (Бухорий ва Муслим ривояти).
Салама ибн Куҳайл раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аввалгилар шаъбон ойини “Қуръон тиловати ойи”, деб аташар эди».
Ҳабиб ибн Абу Собит раҳимаҳуллоҳ шаъбон ойи кирганида: «Бу ой Қуръон ўқувчиларнинг ойи», дер эди.
Амр ибн Қайс шаъбон ойи кирганида дўконини беркитиб, Қуръон ўқиш билан машғул бўлар эди.
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ «Латоифул маориф» китобида айтади: «Мўмин киши шаъбон ойида кўп рўза тутиш билан ўзини рамазон ойига тайёрлайди. Рўза тутишга чиниққан нафс рамазон ойи кирганида Рамазон рўзасига шавқу завқ ила киришиб, бир ой ҳузур-ҳаловатда рўза тутади. Шаъбон ойи гўёки рамазон ойига кириш ҳисобланади. Рўза ва Қуръон тиловати каби рамазонда қилинадиган амаллар бу ойда ҳам қилинади. Бу амаллар рамазонни кутиб олиш ва Раҳмоннинг тоатига нафсни бўйсундириш мақомида бўлади».
«Шаъбон ойи ўртаси»нинг фазилатига келсак, бу ҳақда биронта саҳиҳ ҳадис келмаган. Али, Ойша, Муоз, Абу Саълаба ва Абу Дардо розияллоҳу анҳумлардан бу борада марфуъ ҳолда ривоят қилинган барча ҳадислар заифдир. Бу кун шаъбондан ва тўлин ой кунларидан бўлгани учунгина шу куни рўза тутиш суннат саналади. Бу куннинг кечаларини хослаб, таҳажжуд намозлари билан ўтказиш борасида биронта ҳадис собит бўлмаган ва бунга амал қилинмайди.
Абдураҳмон ибн Зайд ибн Аслам айтади: «Шайхларимиз ва фақиҳларимиздан бирортаси шаъбоннинг ўртасидаги кечага алоҳида эътибор қаратганини ва бу кечанинг фазли борасидаги Макҳулнинг ҳадисини зикр қилганини билмайман. Қолаверса, улар бу кечани бошқа кечалардан афзал деб ҳисоблашмас эди». Валлоҳу аълам.

#Бу_суннатга_амал_қиласизми?
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.
Азизларингизга улашишни унутманг...
https://www.tgoop.com/islomnuricom
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.
Азизларингизга улашишни унутманг...
https://www.tgoop.com/islomnuricom
🕌 #Жума_суннатлари
• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.
📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.
https://www.tgoop.com/islomnuricom
• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.
📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.
https://www.tgoop.com/islomnuricom
Ҳофиз Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Шаъбон ойи Рамазон ойининг муқаддимаси бўлгани боис бу ойда Рамазонни қарши олишга тайёргарлик ҳамда нафсни Раҳмоннинг тоатига чиниқтириш бўлиши учун Рамазон ойида жорий қилингани каби Шаъбон ойда ҳам кўп Қуръон тиловат қилиш ва рўза тутиш жорий қилинган».
📚 «Латоифул маъориф», 1-ж., 135-б.
https://www.tgoop.com/islomnuricom
«Шаъбон ойи Рамазон ойининг муқаддимаси бўлгани боис бу ойда Рамазонни қарши олишга тайёргарлик ҳамда нафсни Раҳмоннинг тоатига чиниқтириш бўлиши учун Рамазон ойида жорий қилингани каби Шаъбон ойда ҳам кўп Қуръон тиловат қилиш ва рўза тутиш жорий қилинган».
📚 «Латоифул маъориф», 1-ж., 135-б.
https://www.tgoop.com/islomnuricom
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Илмнинг энг олий мартабаси
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
Шаъбон ойидаги бидъатлар ҳақида
"Шаъбон ойи ўртаси"нинг фазли ҳақида биронта ҳадис собит бўлмаган. У ҳақда Али, Ойша, Муоз, Абу Саълаба ва Абу Дардо розияллоҳу анҳумлардан марфуъ ҳолда келган барча ҳадислар заифдир.
У кун шаъбондан ва тўлин ой кунларидан бўлгани учунгина шу куни рўза тутиш суннат.
У куннинг кечаларини хослаб, таҳажжуд намозлари билан ўтказиш борасида биронта ҳадис собит бўлмаган ва бунга амал қилинмайди.
Абдурраҳмон ибн Зайд ибн Аслам деди:
«Шайхларимиз ва фақиҳларимиздан бирортаси шаъбоннинг ўртасидаги кечага алоҳида эътибор қаратганини ва бу кечанинг фазли борасидаги Макҳулнинг ҳадисини зикр қилганини билмайман. Қолаверса, улар бу кечани бошқа кечалардан афзал деб ҳисоблашмас эди».
✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий

🌴🌴 Эртага 10.02.2025, ҳижрий тарихда 11 – шабъон, 1446 йил душанба! 🌴🌴
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
https://www.tgoop.com/islomnuricom
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
https://www.tgoop.com/islomnuricom
#Тафсири_муяссар
سورة فصلت
41. Фуссилат сураси, 37-43 оятлар
وَمِنۡ ءَايَٰتِهِ ٱلَّيۡلُ وَٱلنَّهَارُ وَٱلشَّمۡسُ وَٱلۡقَمَرُۚ لَا تَسۡجُدُواْ لِلشَّمۡسِ وَلَا لِلۡقَمَرِ وَٱسۡجُدُواْۤ لِلَّهِۤ ٱلَّذِي خَلَقَهُنَّ إِن كُنتُمۡ إِيَّاهُ تَعۡبُدُونَ ﴿٣٧﴾
37. Кеча ва кундузнинг фарқлилиги ва алмашиб туриши, қуёш ва ойнинг фарқлилиги ва алмашиб туриши Аллоҳнинг бандаларига Унинг тавҳиди ва комил қудратини кўрсатадиган далилларидандир. Буларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг ҳукмига бўйсундирилган. Шундай экан, сизлар қуёшга ҳам, ойга ҳам сажда қилманг, чунки ҳар иккиси Аллоҳнинг махлуқоти ва Унинг тасарруфи остидадир. Балки сизлар ҳақиқатда Аллоҳнинг амрига бўйсунувчи, Унга қулоқ солиб, итоат этувчи ва шериксиз ёлғиз Унга ибодат қилувчи бўлсангиз, бу махлуқотларни яратган Аллоҳга сажда қилинг.
فَإِنِ ٱسۡتَكۡبَرُواْ فَٱلَّذِينَ عِندَ رَبِّكَ يُسَبِّحُونَ لَهُۥ بِٱلَّيۡلِ وَٱلنَّهَارِ وَهُمۡ لَا يَسۡـَٔمُونَ۩ ﴿٣٨﴾
38. Агар ўша мушриклар Аллоҳга сажда қилишдан кибр қилган бўлсалар, Раббингиз ҳузуридаги фаришталар бундан кибр қилмайдилар. Балки улар кечаю кундуз Аллоҳга тасбеҳ айтадилар ва Уни ҳар қандай айбу нуқсондан поклайдилар. Улар бундан асло сусаймайдилар ва малолланмайдилар.
وَمِنۡ ءَايَٰتِهِۦٓ أَنَّكَ تَرَى ٱلۡأَرۡضَ خَٰشِعَةٗ فَإِذَآ أَنزَلۡنَا عَلَيۡهَا ٱلۡمَآءَ ٱهۡتَزَّتۡ وَرَبَتۡۚ إِنَّ ٱلَّذِيٓ أَحۡيَاهَا لَمُحۡيِ ٱلۡمَوۡتَىٰٓۚ إِنَّهُۥ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٌ ﴿٣٩﴾
39. Аллоҳнинг бирлиги ва қудратини кўрсатувчи оят-аломатлардан бири шуки, сиз ерни қуриб-қақраб ётган ҳолда кўрасиз. Биз унга ёмғир ёғдирганимизда ер жонланиб, набототлар билан ҳаракатга келади, шишиб кўтарилади. Шубҳасиз, ўлиб ётган ерни тирилтирган зот халқларни ҳам ўлганларидан сўнг тирилтиришга қодир. У ҳар нарсага қодир зот. Унинг қудрати ўлик ерни тирилтиришдан ожиз бўлмаганидек ўликларни тирилтиришдан ҳам ожиз бўлмайди.
إِنَّ ٱلَّذِينَ يُلۡحِدُونَ فِيٓ ءَايَٰتِنَا لَا يَخۡفَوۡنَ عَلَيۡنَآۗ أَفَمَن يُلۡقَىٰ فِي ٱلنَّارِ خَيۡرٌ أَم مَّن يَأۡتِيٓ ءَامِنٗا يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِۚ ٱعۡمَلُواْ مَا شِئۡتُمۡ إِنَّهُۥ بِمَا تَعۡمَلُونَ بَصِيرٌ ﴿٤٠﴾
40. Ҳақдан бурилаётганлар, Қуръонни инкор қилаётганлар ва уни ўзгартираётганлар Бизга махфий эмаслар, балки Биз улардан бохабармиз. Аллоҳнинг оятлари борасида ҳақдан озган ва дўзахга ташланадиган динсиз кимса яхшироқми ёки Аллоҳга иймон келтиргани ва оятларини тасдиқлагани учун Аллоҳнинг савобига ноил бўлиб, қиёмат куни Унинг азобидан омонда бўладиган одам яхшироқми? Эй даҳрийлар, истаганингизни қилинг! Шубҳасиз, Аллоҳ барча ишларингизни кўриб турибди, ҳеч бир ишингиз Унга махфий қолмайди. У қилмишларингизга муносиб жазо беради.
Бу улар учун огоҳлантириш ва таҳдиддир.
إِنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ بِٱلذِّكۡرِ لَمَّا جَآءَهُمۡۖ وَإِنَّهُۥ لَكِتَٰبٌ عَزِيزٞ ﴿٤١﴾ لَّا يَأۡتِيهِ ٱلۡبَٰطِلُ مِنۢ بَيۡنِ يَدَيۡهِ وَلَا مِنۡ خَلۡفِهِۦۖ تَنزِيلٞ مِّنۡ حَكِيمٍ حَمِيدٖ ﴿٤٢﴾
41, 42. Ушбу Қуръон келганида уни инкор этган ва ёлғон санаган кимсалар албатта хор бўлади ва азобга гирифтор этилади. Шубҳасиз, бу Қуръон азиз китобдир. Чунки Аллоҳ уни азиз қилган ва ҳар қандай ўзгартиришлардан асраган. Ботил унга ҳеч қайси тарафидан келолмайди ва ҳеч нарса уни йўқ қилолмайди. У қисқартирилишдан ёки бирон нарса қўшиб қўйилишдан ҳимоялангандир. Бандаларининг ишларини ҳикмат билан тадбир қилувчи, мукаммал сифатлари билан бениҳоя мақтовга сазовор зот томонидан нозил қилингандир.
مَّا يُقَالُ لَكَ إِلَّا مَا قَدۡ قِيلَ لِلرُّسُلِ مِن قَبۡلِكَۚ إِنَّ رَبَّكَ لَذُو مَغۡفِرَةٖ وَذُو عِقَابٍ أَلِيمٖ ﴿٤٣﴾
43. Эй Расул, бу мушрикларнинг сизга айтаётган гаплари улардан олдинги халқларнинг ўз пайғамбарларига айтганидан бошқа нарса эмас. Шундай экан, сиз Аллоҳга даъват қилиш йўлида етаётган озорларга сабр қилинг. Шубҳасиз, Раббингиз тавба қилувчиларнинг гуноҳларини кечирувчи, куфр ва инкорда маҳкам турганларни қаттиқ азобловчи зотдир.