МАЪЛУМОТИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ ОЛИНГ.
187-сўровнома:
Макка фатҳи ҳижрий 8 йили Рамазон ойининг қайси кунига тўғри келган?

Anonymous Quiz
27%
15
50%
17
23%
20
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Рамазоннинг охирги ўн куни
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍7
Саҳл ибн Саъд Соидий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:
«Дарҳақиқат, жаннатда "Райён" номли бир эшик бор бўлиб, Қиёмат кунида у ердан фақат рўзадорлар киради, улардан бошқа ҳеч ким кирмайди. (Ўша куни) «Рўзадорлар қаерда?» деб нидо қилинади. Шунда рўзадорлар у эшикдан кира бошлайдилар. Охиргилари кириб бўлгач, эшик ёпилади ва бошқа ҳеч ким у эшикдан кирмайди».
📚 Бухорий ва Муслим ривояти
https://www.tgoop.com/islomnuricom

❤6👍4😢2💯2
«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...

👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Қадр кечасининг фазилати
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍13
#СаволЖавоб
Қадр кечаси фазилатлари
Савол:
Қадр кечаси фазилатлари ҳақида маълумот берсангиз.
Жавоб:
Қадр кечаси фазилатларининг қисқача баёни қуйидагича:
Аллоҳ таоло деди: «Албатта, Биз у (Қуръон)ни қадр кечасида нозил қилдик. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам,) қадр кечаси нима эканини сиз қаердан ҳам билар эдингиз? Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (яъни Жаброил алайҳиссалом) Парвардигорларининг изни-ихтиёри-ла (йил давомида қилинадиган) барча ишлар билан (осмондан заминга) тушурлар. У (кеча) то тонг отгунча тинчлик-омонликдир» (Қадр сураси).
Бу сурадан Қадр кечасининг бир қанча фазилатлари маълум бўлади.
Биринчи фазилат: Аллоҳ таоло бу кечада башариятнинг ҳидояти ва икки дунё саодати бўлмиш Қуръонни нозил қилди.
Иккинчи фазилат: «(Эй Муҳаммад,) қадр кечаси нима эканини сиз қаердан ҳам билар эдингиз?» сўзидаги сўроқ улуғликка далолат қилади.
Учинчи фазилат: Қадр кечаси минг ойдан хам яхшидир.
Тўртинчи фазилат: Фаришталар яхшилик, барака ва раҳматни олиб тушадилар.
Бешинчи фазилат: Бандалар Аллоҳ азза ва жаллага тоат-ибодат билан қоим бўлиб, азоб ва иқобдан саломат қолувчиларнинг кўплигидан Қадр кечаси омонликдир.
Олтинчи фазилат: Аллоҳ таоло Қадр кечасининг фазли хақида Қиёматга қадар тиловат қилинадиган комил бир сура нозил қилди.
Қадр кечасининг фазилати хақида, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Кимки Қадр кечасида иймон билан ва савоб умидида намозда қоим бўлса, унинг аввалда қилган гуноҳлари кечирилади» (Муттафақун алайҳи).
Валлоҳу аълам.
Қадр кечаси ҳақида батафсил маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ташриф буюринг: ⬇️
Қадр кечаси ҳақида муҳим маълумотлар

👍8
Қадр кечаси ҳақида муҳим маълумотлар | Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
YouTube
Audio
"Islom Nuri" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram

••• ┄┄┄┄┄༻❅༺ ┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram
"Islom Nuri" саҳифаси
••• ┄┄┄┄┄༻❅༺ ┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram
👍3❤1
Лайлатул қадр ҳақида маълумотлар
Абдулҳафиз домла
Қадр кечаси ҳақида муҳим маълумотлар | Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
YouTube
"Islom Nuri" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram
YouTube
"Islom Nuri" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram
👍7
Қадр кечаси ва охирги ўн кечалардаги энг афзал амаллар намоз, Қуръон тиловати ва дуодир. Энг афзал ҳолат эса, тунги намозда Қуръон тиловатини узунроқ қилиш ва саждада дуони кўпайтириш билан мазкур уч амални жамлашдир.
✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
https://www.tgoop.com/islomnuricom
✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
https://www.tgoop.com/islomnuricom
❤15👍2
#Тафсири_муяссар
سورة غافر
40. Ғофир сураси, 16-22 оятлар
يَوۡمَ هُم بَٰرِزُونَۖ لَا يَخۡفَىٰ عَلَى ٱللَّهِ مِنۡهُمۡ شَيۡءٞۚ لِّمَنِ ٱلۡمُلۡكُ ٱلۡيَوۡمَۖ لِلَّهِ ٱلۡوَٰحِدِ ٱلۡقَهَّارِ ﴿١٦﴾
16. Қиёмат куни барча махлуқотлар Парвардигорлари ҳузурида ҳозир бўлади. Улардан ҳеч бири ва улар дунёда қилган ишлардан ҳеч нарса Аллоҳга махфий қолмайди. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло хитоб қилиб: «Бугун мулку салтанат ва бошқарув кимнинг қўлида?!» дейди. Сўнг ўзи: «Исмлари, сифатлари ва ишларида танҳо бўлган Аллоҳнинг қўлида, барча махлуқотга ўз қудрати билан ғолиб бўлган Қаҳҳорнинг қўлида!» деб жавоб беради.
ٱلۡيَوۡمَ تُجۡزَىٰ كُلُّ نَفۡسِۭ بِمَا كَسَبَتۡۚ لَا ظُلۡمَ ٱلۡيَوۡمَۚ إِنَّ ٱللَّهَ سَرِيعُ ٱلۡحِسَابِ ﴿١٧﴾
17. Бугун ҳар бир жон дунёда қилган яхши-ёмон ишларининг мукофоти ё жазосига эришади. Бугун бирон кимсага зулм қилинмайди, на унинг гуноҳлари кўпайтирилади, на савоблари камайтирилади. Шубҳасиз, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло ўта тез ҳисоб қилувчи зотдир. Сизлар у кунни узоқ деб ўйламанглар. У кун жуда яқиндир.
وَأَنذِرۡهُمۡ يَوۡمَ ٱلۡأٓزِفَةِ إِذِ ٱلۡقُلُوبُ لَدَى ٱلۡحَنَاجِرِ كَٰظِمِينَۚ مَا لِلظَّٰلِمِينَ مِنۡ حَمِيمٖ وَلَا شَفِيعٖ يُطَاعُ ﴿١٨﴾
18. Эй Расул, сиз одамларни улар узоқ санаётган, аслида жуда яқин бўлган қиёмат кунидан огоҳлантиринг. У кунда Аллоҳнинг азобидан қўрққанидан бандаларнинг юраклари қинидан чиқиб, бўғизларига тиқилиб қолади. Улар ғам-қайғу ва ҳасратга тўладилар. Золимларга на қариндош, на яқин дўст, на Парвардигорлари ҳузурида сўзи ўтадиган шафоатчи бўлади.
يَعۡلَمُ خَآئِنَةَ ٱلۡأَعۡيُنِ وَمَا تُخۡفِي ٱلصُّدُورُ ﴿١٩﴾
19. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло кўзларнинг ўғринча қарашларини ҳам, инсон кўнглида яширин бўлган яхшию ёмон фикрларни ҳам билади.
وَٱللَّهُ يَقۡضِي بِٱلۡحَقِّۖ وَٱلَّذِينَ يَدۡعُونَ مِن دُونِهِۦ لَا يَقۡضُونَ بِشَيۡءٍۗ إِنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡبَصِيرُ ﴿٢٠﴾
20. Аллоҳ таоло бандалари ўртасида адолат билан ҳукм қилади, уларга ўзлари лойиқ бўлган жазо ё мукофотни беради. Аллоҳдан ўзга ибодат қилинаётган сохта илоҳлар эса ҳеч нарсани ҳукм қилолмайдилар. Зотан улар ҳукм қилишга ожиздирлар. Шубҳасиз, Аллоҳ бандаларининг сўзларини эшитувчи ва ишларини кўриб турувчидир.
أَوَلَمۡ يَسِيرُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ فَيَنظُرُواْ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلَّذِينَ كَانُواْ مِن قَبۡلِهِمۡۚ كَانُواْ هُمۡ أَشَدَّ مِنۡهُمۡ قُوَّةٗ وَءَاثَارٗا فِي ٱلۡأَرۡضِ فَأَخَذَهُمُ ٱللَّهُ بِذُنُوبِهِمۡ وَمَا كَانَ لَهُم مِّنَ ٱللَّهِ مِن وَاقٖ ﴿٢١﴾
21. Эй Расул, сизнинг пайғамбарлигингизни ёлғон санаган кимсалар ер юзида кезиб, ўзларидан олдин ўтган халқларнинг хотимаси қандай бўлганини кўрмадиларми?! Улар булардан кўра қудратлироқ ва ер юзида қолдирган осорлари кўпроқ эди. Бироқ куч-қувватларининг кўплиги ва гавдаларининг улканлиги уларга фойда бермади. Аллоҳ уларни куфрлари ва қилган гуноҳлари сабабли азобга гирифтор қилди. Уларни Аллоҳнинг азобидан асраб қоладиган ва улардан азобни даф қиладиган бирон ҳимоячи бўлмади.
ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمۡ كَانَت تَّأۡتِيهِمۡ رُسُلُهُم بِٱلۡبَيِّنَٰتِ فَكَفَرُواْ فَأَخَذَهُمُ ٱللَّهُۚ إِنَّهُۥ قَوِيّٞ شَدِيدُ ٱلۡعِقَابِ ﴿٢٢﴾
22. Ўтмишдаги кофирлар бошига тушган азоб Аллоҳнинг пайғамбарларига бўлган муносабатлари сабабли тушди. Пайғамбарлар ўз даъватларининг ростлигини кўрсатувчи қатъий далиллар келтирган эди. Шунга қарамай кофирлар уларга иймон келтирмадилар, уларни ёлғончига чиқардилар. Шундан сўнг Аллоҳ уларни азобга гирифтор қилди. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло кучли зот, Уни ҳеч ким енголмайди. У ўзига кофир ва итоатсиз бўлган кимсаларни ўта қаттиқ азоблайди.

👍11
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Ким Қадр кечасини (унинг улуғлигига) ишонган ва савобидан умид қилган ҳолда ибодат билан ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади».
📚 Бухорий ва Муслим ривояти
https://www.tgoop.com/islomnuricom
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Ким Қадр кечасини (унинг улуғлигига) ишонган ва савобидан умид қилган ҳолда ибодат билан ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади».
📚 Бухорий ва Муслим ривояти
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍11😢6
🕌 #Жума_суннатлари
• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.
📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.
https://www.tgoop.com/islomnuricom
• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.
📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍7
«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍5
#Эълон
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.
Азиз диндошлар! Бугун 29 март 2025 йил (ҳижрий 29 Рамазон 1446 йил) шанба куни Ислом оламининг айрим минтақаларида Шаввол ойи ҳилоли кўрингани эълон қилинди. Шу боис эртага 30 март якшанба куни Ийдул фитр — Рамазон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади.
Бутун Ислом оламига Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
Аллоҳ таоло ўтган Рамазон ойида қилган солиҳ амалларимизни даргоҳида қабул қилсин, барчамизни бу ойдан гуноҳлардан пок ҳолда чиққан бандалари қаторида айласин ва кейинги Рамазонларга офиятда етказсин!

❤9👍7🤩4
#Ҳайит_табриги
Азиз мусулмон биродарлар, муслима опа-сингиллар!
Аллоҳ таоло ўтган муборак Рамазон ойида қилган ибодатларимизни ҳусни қабул айласин!
Улуғ Раббим қалбингизга шодлик, юзингизга нур, хонадонингизга барака, фарзандларингиз ва барча яқинларингизга омонлик берсин.
Келаси йилларда амалда собитқадам ва иймонда зиёда бўлган ҳолимизда Рамазон ойини қарши олиш ва ушбу ҳайит байрамини қайта нишонлашни Аллоҳ барчамизга насиб этсин!
Улуғ айём – Ийдул Фитр муборак бўлсин!

👍11❤5💯3