Telegram Web
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Рамазоннинг биринчи ўн кунлигидан сўнг

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍7😢1
Тўғрироқ фикрга кўра, телефон ва компьютер орқали Қуръон тиловат қилиш учун таҳорат шарт эмас. Чунки бундай жиҳозлар улуғлаш, сотиш ва ерга ташлаш жиҳатидан мусҳаф (Қуръон) ҳукмида бўлмайди.

✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Рўзадорнинг ажри

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍4
МАЪЛУМОТИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ ОЛИНГ.
186-сўровнома:
Бадр ғазоти Рамазоннинг қайси куни бўлган?
Anonymous Quiz
41%
15
26%
16
33%
17
👍14
#СаволЖавоб

Рамазон ойида Қуръон ўқиш афзалми, нафл намоз ўқишми?

Савол:

Рамазон кундузларида Қуръон ўқиш афзалми, ёки нафл (ихтиёрий) намоз ўқишми?

Жавоб:
Аллоҳга ҳамд бўлсин.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам одатларига кўра Рамазон ойида турли ибодатларни кўпайтирар эдилар. Кечалари Жаброил алайҳиссалом билан Қуръонни ўзаро дарс қилар эдилар. Жаброил билан учрашганларида эсаётган шамолдан ҳам сахийроқ бўлиб кетар эдилар. У зот инсонларнинг энг сахийси эдилар ва Рамазонда сахийликлари янада ортар эди. Бу ойда эҳсон қилиш, садақа бериш, Қуръон тиловат қилиш, намоз ўқиш, зикр қилиш ва эътикофда ўтиришни кўпайтирар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу муборак ойдаги одатлари ва тутган йўллари шундай эди.

Қуръон тиловат қилиш билан нафл намоз ўқиш ўртасидаги афзалликка келсак, бу инсонларнинг ҳолати ва вазиятига қараб фарқланади. Буни белгилаш Аллоҳ азза ва жалланинг илмига оид, зеро, У зотнинг илми барча нарсани қамраб олгандир.

Шайх Абдулазиз ибн Бознинг «Ал-жавобус саҳиҳ мин аҳкоми салотил лайли ват-таровиҳ» китобидан, 45-бет.

Хулоса қилиб айтганда, баъзи кишиларга нисбатан маълум бир амал Аллоҳ азза ва жаллага яқинлаштирувчироқ бўлса, бошқа кишиларга нисбатан бошқа амаллар афзалроқ бўлиши мумкин. Баъзилар нафл намоз ўқиса қалбида хушуъ пайдо бўлиб, шу ибодатидан кўпроқ таъсирланиб, шу амали уни Аллоҳга бошқа амаллардан кўпроқ яқинлаштиради. Демак, бу киши учун нафл намоз ўқиш афзалроқ бўлади. Валлоҳу аълам.​​​​​​​​​​​​​​​​

Манба: «Ислом: савол ва жавоб» саҳифаси

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍4
​​​​#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

Азизларингизга улашишни унутманг...

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍6
​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари

• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.

📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍51
​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Таровеҳ намози

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍6
Зайд ибн Холид Жуҳаний разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга рўзадорнинг ажри мислича савоб берилади ва бу билан рўзадорнинг ажридан ҳеч нарса камаймайди».

📚 Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривоят қилган, Албоний «Саҳиҳул жомеъ»да саҳиҳ деган.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍12
Рамазон ойида уч амал борки, улардан бири орқали Аллоҳ банданинг ўтган гуноҳларини мағфират қилади:
— Рўза;
— Кечалари намозда қоим бўлиш;
— Қадр кечасини ибодат билан бедор ўтказиш.
Ким мазкур уч амални тўлиқ адо этса, унинг мағфиратга эришиш сабаблари янада улкан бўлади.


✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍141💯1
👍8😢41💯1
#Тафсири_муяссар

سورة غافر


40. Ғофир сураси, 10-15 оятлар

إِنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ يُنَادَوۡنَ لَمَقۡتُ ٱللَّهِ أَكۡبَرُ مِن مَّقۡتِكُمۡ أَنفُسَكُمۡ إِذۡ تُدۡعَوۡنَ إِلَى ٱلۡإِيمَٰنِ فَتَكۡفُرُونَ ﴿١٠﴾

10. Аллоҳнинг ягона ҳақ илоҳ эканини инкор қилган ва Ундан бошқага ибодат қилган кимсалар дўзах даҳшатларини ўз кўзлари билан кўрган пайтларида ўзларини қаттиқ ёмон кўриб кетади. Шунда жаҳаннам посбонлари уларга хитоб қилади: “Аллоҳ дунёда сизлардан Унга иймон келтиришни ва пайғамбарларига эргашишни талаб қилганда сизлар бош тортдингиз. Аллоҳнинг ўшанда сизларни ёмон кўргани сизлар ҳозир Аллоҳнинг ғазаби ва азобига лойиқ эканингизни англаб етганингиздан кейин ўзингизни ёмон кўришингиздан қаттиқроқ эди”.

قَالُواْ رَبَّنَآ أَمَتَّنَا ٱثۡنَتَيۡنِ وَأَحۡيَيۡتَنَا ٱثۡنَتَيۡنِ فَٱعۡتَرَفۡنَا بِذُنُوبِنَا فَهَلۡ إِلَىٰ خُرُوجٖ مِّن سَبِيلٖ ﴿١١﴾

11. Кофирлар: «Парвардигор, Сен бизга икки марта ўлим бердинг: бири онамизнинг қорнида то жон киритилгунига қадар нутфа (уруғ) бўлганимизда, иккинчиси эса дунёда ажалимиз етган пайтда. Шунингдек, бизга икки марта ҳаёт бердинг: бири дунёга келган пайтимизда, иккинчиси қабрларимиздан чиқарган кунингда. Биз ҳозир ўзимизнинг ўтмишдаги хатоларимизга иқрор бўлиб турибмиз. Энди биз учун дўзахдан чиқишга ва дунёга яна бир бор қайтиб, Сенга тоат-ибодат қилишга бирон йўл борми?» дейдилар. Лекин бу эътирофлари уларга қандай фойда берсин?!

ذَٰلِكُم بِأَنَّهُۥٓ إِذَا دُعِيَ ٱللَّهُ وَحۡدَهُۥ كَفَرۡتُمۡ وَإِن يُشۡرَكۡ بِهِۦ تُؤۡمِنُواْۚ فَٱلۡحُكۡمُ لِلَّهِ ٱلۡعَلِيِّ ٱلۡكَبِيرِ ﴿١٢﴾

12. Эй кофирлар, бошингизга келган бу азоб Аллоҳни бир дейишга ва Унга холис амал қилишга чақирилган пайтингизда кофир бўлганингиз ва Аллоҳга бошқани шерик қилинган пайтда ўша “шерик”ка иймон келтириб, унга эргашганингиз сабаблидир. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бандалари ўртасида ҳукм қилувчи ва уларга асло зулм қилмайдиган одил зотдир. У истаганини ҳидоят қилади, истаганини адаштиради, истаганига раҳм қилади, истаганини азоблайди. Ундан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. У зоти ҳам, қадри ҳам, қудрати ҳам олий бўлган зотдир. Буюклик ва улуғлик фақат Унга хосдир.

هُوَ ٱلَّذِي يُرِيكُمۡ ءَايَٰتِهِۦ وَيُنَزِّلُ لَكُم مِّنَ ٱلسَّمَآءِ رِزۡقٗاۚ وَمَا يَتَذَكَّرُ إِلَّا مَن يُنِيبُ ﴿١٣﴾

13. Эй одамлар, У сизларга яратувчисининг ва вужудга келтирувчисининг нақадар комиллигини кўрсатувчи борлиқдаги улкан оят-аломатлари билан Ўз қудратини кўрсатади. У сизларга осмондан ёмғир ёғдиради ва сизлар у билан ризқланасиз. Аллоҳнинг бу оят-аломатларидан фақат Унинг тоатига қайтадиган ва Унга холис ибодат қиладиган кишилар эслатма олади.

فَٱدۡعُواْ ٱللَّهَ مُخۡلِصِينَ لَهُ ٱلدِّينَ وَلَوۡ كَرِهَ ٱلۡكَٰفِرُونَ ﴿١٤﴾

14. Эй мўминлар, ибодатни ҳам, дуони ҳам фақат Аллоҳга қилинглар. Мушрикларнинг йўлларига хилоф иш қилинглар, бу уларнинг ғазабини келтирса ҳам парво қилманглар.

رَفِيعُ ٱلدَّرَجَٰتِ ذُو ٱلۡعَرۡشِ يُلۡقِي ٱلرُّوحَ مِنۡ أَمۡرِهِۦ عَلَىٰ مَن يَشَآءُ مِنۡ عِبَادِهِۦ لِيُنذِرَ يَوۡمَ ٱلتَّلَاقِ ﴿١٥﴾

15. Шубҳасиз, Аллоҳ таоло даражалари юксак, қадри баланд ва махлуқотларидан ажралган энг олий зотдир. У буюк арш соҳибидир. Бандаларига раҳмат ўлароқ ичларидан пайғамбарлар юборади ва пайғамбарларга Аллоҳнинг бандаларини қўрқитишлари ва уларни аввалгилару охиргилар бир-бири билан учрашадиган қиёмат кунидан огоҳлантиришлари учун ҳаётбахш ваҳийни нозил қилади.


https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍8
2025/07/12 14:09:21
Back to Top
HTML Embed Code: