Telegram Web
​​​​#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

Азизларингизга улашишни унутманг...

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍5🔥1
​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍10
Ибодатлардан мақсад Аллоҳга эгилиш, У Зот олдида ўзни хор тутиш, ёлғиз У Зотга юзланиш (мурожаат қилиш, бор дардини тўкиб солиш), У Зотнинг ҳукмига итоат этиш ва қалбни У Зотни эслаш билан обод этишдир.

📚 Имом Шотибий, «Мувофақот», 1-ж., 522-б.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Аёллар йўлнинг четида юришлари

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍9
Бир киши Ҳузайфа розияллоҳу анҳу ҳузурига келиб: «Эй Абу Абдуллоҳ, мунофиқ бўлиб қолмадиммикин, деб қўрқяпман», деди. Ҳузайфа: «Ёлғиз қолган пайтинг намоз ўқийсанми?» деб сўради. Киши: «Ҳа», деди. «Гуноҳ қилсанг истиғфор айтасанми?» яна сўради Ҳузайфа. У яна «Ҳа» деб жавоб берди. Шунда Ҳузайфа: «Боравер, Аллоҳ сени мунофиқ қилиб қўймабди», деди.

📚 Мунзирий, «Ат-тарғиб ват-тарҳиб», 1-ж., 16-б.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍9😢5
​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​🌴🌴 Эртага 16.06.2025, ҳижрий тарихда 20 – зулҳижжа, 1446 йил душанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍9
👍5💯3😢2🔥1🤩1
#Тафсири_муяссар

سورة غافر


40. Ғофир сураси, 78-85 оятлар


وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا رُسُلٗا مِّن قَبۡلِكَ مِنۡهُم مَّن قَصَصۡنَا عَلَيۡكَ وَمِنۡهُم مَّن لَّمۡ نَقۡصُصۡ عَلَيۡكَۗ وَمَا كَانَ لِرَسُولٍ أَن يَأۡتِيَ بِـَٔايَةٍ إِلَّا بِإِذۡنِ ٱللَّهِۚ فَإِذَا جَآءَ أَمۡرُ ٱللَّهِ قُضِيَ بِٱلۡحَقِّ وَخَسِرَ هُنَالِكَ ٱلۡمُبۡطِلُونَ ﴿٧٨﴾

78. Эй Расул, қасамки, Биз сиздан олдин ҳам кўп пайғамбарларни қавмларига юборганмиз. Улар қавмларини даъват қилар, уларнинг озорларига сабр қилар эдилар. Улардан баъзиларининг хабарларини сизга ҳикоя қилиб бердик, баъзиларининг хабарларини ҳикоя қилмадик. Барчаси Аллоҳ ваҳий қилган таълимотларни умматларига етказишга буюрилган эди. Улардан қай бири бирон ҳиссий ёки ақлий мўъжиза келтирган бўлса, фақат Аллоҳнинг изни ва иродаси билангина келтирди. Аллоҳнинг уларни ёлғончига чиқарган кимсаларни азоблаш ҳақидаги амри келган пайтда пайғамбарлар ва уларни ёлғончига чиқарганлар ўртасида адолат билан ҳукм қилинади. Ўшанда ноҳақ йўлни тутган кимсалар Аллоҳга нисбатан ёлғон уйдирганлари ва Ундан бошқага ибодат қилганлари сабабли зиён кўрадилар.

ٱللَّهُ ٱلَّذِي جَعَلَ لَكُمُ ٱلۡأَنۡعَٰمَ لِتَرۡكَبُواْ مِنۡهَا وَمِنۡهَا تَأۡكُلُونَ ﴿٧٩﴾ وَلَكُمۡ فِيهَا مَنَٰفِعُ وَلِتَبۡلُغُواْ عَلَيۡهَا حَاجَةٗ فِي صُدُورِكُمۡ وَعَلَيۡهَا وَعَلَى ٱلۡفُلۡكِ تُحۡمَلُونَ ﴿٨٠﴾

79, 80. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло чорва ҳайвонларини сизлар минишингиз, гўштларидан ейишингиз ва ундан бошқа мақсадларда фойдаланишингиз учун яратиб қўйди. Баъзиларига миниб, узоқ ўлкаларга сафар қилишдек орзуларингизни рўёбга чиқарасиз. Қуруқликда шу ҳайвонларга миниб, денгизда эса кемаларга миниб кўзлаган манзилга етиб оласиз.

وَيُرِيكُمۡ ءَايَٰتِهِۦ فَأَيَّ ءَايَٰتِ ٱللَّهِ تُنكِرُونَ ﴿٨١﴾

81. Аллоҳ таоло сизларга ўзининг қудратини ва махлуқотларини бошқаришини кўрсатувчи кўплаб очиқ-равшан далилларини кўрсатади. Аллоҳнинг оятларидан қай бирини инкор қиласиз ва эътироф этмайсиз?!

أَفَلَمۡ يَسِيرُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ فَيَنظُرُواْ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡۚ كَانُوٓاْ أَكۡثَرَ مِنۡهُمۡ وَأَشَدَّ قُوَّةٗ وَءَاثَارٗا فِي ٱلۡأَرۡضِ فَمَآ أَغۡنَىٰ عَنۡهُم مَّا كَانُواْ يَكۡسِبُونَ ﴿٨٢﴾

82. Пайғамбарларни ёлғончига чиқарган ўша кимсалар ер юзида юриб, ўтмишдаги пайғамбарларни ёлғончига чиқарган халқларнинг ҳалокатлари ҳақида фикр юритмадиларми?! Ахир уларнинг оқибати нима бўлди?! Ўша халқларнинг сонлари ва куч-қудратлари буларникидан ортиқроқ, бинолар, корхоналар, экинзорлар каби ерда қолдирган осорлари буларникидан кўпроқ эди. Аммо бошларига Аллоҳнинг азоби тушган пайтда қўлларидаги имкониятларининг ҳеч бири уларга асқатмади.

فَلَمَّا جَآءَتۡهُمۡ رُسُلُهُم بِٱلۡبَيِّنَٰتِ فَرِحُواْ بِمَا عِندَهُم مِّنَ ٱلۡعِلۡمِ وَحَاقَ بِهِم مَّا كَانُواْ بِهِۦ يَسۡتَهۡزِءُونَ ﴿٨٣﴾

83. Ўша инкорчи халқларга пайғамбарлари очиқ-равшан далилларни келтирганда улар жоҳиллик қилиб, ўзларидаги пайғамбарлар таълимотига зид илмлар билан ғурурландилар. Натижада улар пайғамбарларидан истеҳзо ва масхара билан қистаган азоб бошларига тушди.

Бу оятда Исломга зид бўлган ҳар қандай илм-фан номақбул экани, бундай илмга ишонган кимса Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматидан саналмаслиги ифода этилмоқда.

فَلَمَّا رَأَوۡاْ بَأۡسَنَا قَالُوٓاْ ءَامَنَّا بِٱللَّهِ وَحۡدَهُۥ وَكَفَرۡنَا بِمَا كُنَّا بِهِۦ مُشۡرِكِينَ ﴿٨٤﴾

84. Улар азобимизни кўргач, иқрор фойда бермайдиган пайтда иқрор бўлдилар ва: «Биз ёлғиз Аллоҳга иймон келтирдик ва Аллоҳга шерик қилиб юрган "худо"ларимизга кофир бўлдик», деб айтдилар.

فَلَمۡ يَكُ يَنفَعُهُمۡ إِيمَٰنُهُمۡ لَمَّا رَأَوۡاْ بَأۡسَنَاۖ سُنَّتَ ٱللَّهِ ٱلَّتِي قَدۡ خَلَتۡ فِي عِبَادِهِۦۖ وَخَسِرَ هُنَالِكَ ٱلۡكَٰفِرُونَ ﴿٨٥﴾

85. Азобимизни кўрган пайтларида иймон келтиришлари уларга фойда бермади. Сабаби, бу ўзлари хоҳлаб, ихтиёрий равишда келтирган иймон эмас, балки мажбурий келтирилган иймон эди. Аллоҳнинг барча халқларда жорий қилган суннати ва қонунияти шундан иборатки, азобни кўрган пайтда келтирган иймонлари уларга фойда бермайди. Аллоҳнинг азоби келган пайтда Парвардигорларига кофир бўлган, Унинг бирлигини инкор қилган ва Унга итоат этмаган кимсалар ҳалок бўлдилар.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍4💯2
Яҳудийларни адаштирган сифатлари

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍10💯2
#СаволЖавоб

Кўз тегиши ҳақ, ундан сақланиш таваккулга зид эмас

Савол:

Инсонга кўз тегиши мумкинми? Агар тегса, унинг давоси нима? Кўздан эҳтиёт бўлиш таваккулга зид эмасми?

Жавоб:
Кўз тегиши шаръий ва ҳаётий далиллар билан собит бўлган ҳақиқатдир. Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, кофир бўлган кимсалар Зикрни (Қуръонни) эшитган вақтларида, сизни кўзлари билан йиқитаёздилар» (Қалам, 51). Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо ва бошқа муфассирлар бу оятни «сизга кўзлари билан зарар етказишга уринадилар» деб тафсир қилган.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Кўз тегиши ҳақдир. Агар тақдирдан бирор нарса ўзиб кетадиган бўлса эди, кўз тегиши ўзиб кетар эди. Агар (кўз теккан киши учун) ювиниб беришингиз талаб қилинса, ювиниб беринг!» (Муслим ривояти, 2188).

Бунга далил сифатида қуйидаги воқеани келтириш мумкин. Абу Умома ибн Саҳл ибн Ҳунайф отасидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар билан сафарга чиқиб, Макка томон йўл олдилар. Жуҳфадаги Хаззор водийсига етганларида Саҳл ибн Ҳунайф разияллоҳу анҳу ғусл қилиш учун устки кийимини ечди. У оппоқ ва чиройли киши эди. Омир ибн Рабиа разияллоҳу анҳу унга қараб туриб: «Келинчаклар терисидек бундай гўзал терини илгари кўрмаганман», деди. Шу заҳоти Саҳлнинг мазаси қочиб, қаттиқ бетоб бўлиб қолди. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга хабар бериб, унинг бошини кўтара олмаётганини айтишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу ишда кимдан гумон қиляпсизлар?» деб сўрадилар. Улар: «Омир ибн Рабиадан», дейишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Омирни чақиртириб, унга ғазаб билан: «Нима учун бирингиз ўз биродарини ўлдиради?! Агар унда сени ажаблантирган нарсани кўрган бўлсанг, барака тилаб дуо қилсанг бўлмасмиди?! Энди унинг учун ювиниб бер!» дедилар. Шундан сўнг Омир бир идишга юзини, икки қўлини, тирсакларини, икки тиззасини, оёқларининг атрофини ва изорининг (лунгисининг) ички тарафини ювди. Сўнг ўша сувни Саҳлнинг устидан қуйишди. Бир киши сувни унинг бошига ва орқасига қуйди. Шундай қилингач, Саҳл ўрнидан туриб, ҳеч нарса кўрмагандай бўлиб қолди ва одамлар билан бирга йўлга тушди» (Молик, Аҳмад ва Ибн Можа ривояти. Саҳиҳ ҳадис).

Бу ва бунга ўхшаш воқеалар кўз тегиши ҳақиқат эканига ёрқин далилдир.

Кўз тегиши содир бўлганда қуйидаги шаръий даволар қўлланилади:

1. Дам солиш (Руқя). Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Энг афзал руқя кўз тегиши ёки (зараркунанда) чақиши сабабли ўқилган руқядир» (Бухорий ва Муслим ривояти). Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга дам солиб, бундай дерди: «Аллоҳнинг номи билан сенга дам соламан. Сенга озор берадиган ҳар бир нарсадан, ҳар бир ёмон нафсдан ёки ҳасадчи кўздан Аллоҳ сенга шифо берсин. Аллоҳнинг номи билан сенга дам соламан» (Муслим ривояти).

2. Кўзи теккан кишидан ювиниб беришни талаб қилиш. Юқоридаги ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Омир ибн Рабиага шундай қилишни буюрганлар. Сўнг ўша сув кўз теккан одамнинг бошидан орқа томонига қараб қуйилади.

Аммо кўзи теккан кишининг сийдиги ёки ахлатидан фойдаланиш ҳақидаги гаплар мутлақо асоссиздир. Шунингдек, унинг изидан тупроқ олиш ҳам бидъатдир. Фақатгина ҳадисда келганидек, унинг аъзолари ва кийимининг танасига тегиб турган қисмлари ювилган сувдан фойдаланилади. Бунга унинг рўмоли, дўпписи ва бошқа кийимлари ҳам қиёс қилинади. Валлоҳу аълам.

Кўз тегишидан олдиндан сақланишга ҳаракат қилиш таваккулга зид эмас, балки айни таваккулнинг тақозосидир. Чунки таваккул Аллоҳ таоло буюрган ёки рухсат берган сабабларни амалга ошириш билан бирга, натижани фақат Унинг Ўзига топширишдир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам набиралари Ҳасан ва Ҳусайн разияллоҳу анҳумога паноҳ тилаб, қуйидаги дуони ўқирдилар: «Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар бир шайтондан, зараркунандадан ва ҳар бир ёмон кўздан сиз иккингизга паноҳ тилайман». Сўнгра у зот: «Бобонгиз (Иброҳим алайҳиссалом) ҳам ўғиллари Исмоил ва Исҳоқ алайҳимассаломга шу дуо билан паноҳ тиларди», деб айтардилар (Бухорий ривояти).

📚 Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин, «Мажмуъул фатово», 2-ж., 117-б.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍6
​​​​#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

Азизларингизга улашишни унутманг...

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍6
​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари

• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.

📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍4
​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍6
ОЙНАДАН ЎПКАЛАМА

Нуҳ алайҳиссалом ҳайвонларни бир марта чақиргандаёқ улар кемага чиқишди. Одамларни эса 950 йил мобайнида даъват қилишига қарамасдан улар ғарқ бўлишни ихтиёр этдилар.

Соғлом ғариза касал ақлдан яхшироқ.

Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли энг катта даъватчининг уйида бўлатуриб, ўзини ўнглаб ололмади. Фиръавннинг аёли эса энг катта золимнинг уйида бўлса ҳам ўзини ўнглай олди.

Шароитларни узр қилиб кўрсатма. Йўлни танлаётган сенинг ўзингсан.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Аёл киши кўчага чиқишидаги шартлар

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍6
«Бахт-саодат Аллоҳнинг қўлида. Унга фақат Аллоҳга итоат қилиш билангина эришилади».

Ушбу қисқагина жумлани яхшилаб ёдлаб, англаб олайлик. Болаларимизга уқтирайлик. Мадрасаларимизга, биродарларимизга ва яқинларимизга тарқатайлик. Бу шундай ибораки, қисқа бўлишига қарамай том-том китоблар ўрнини босади.

✍️ Шайх Абдурраззоқ Бадр ҳафизаҳуллоҳ

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍8💯4🔥1
​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​🌴🌴 Эртага 23.06.2025, ҳижрий тарихда 27 – зулҳижжа, 1446 йил душанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍6
#Тафсири_муяссар

سورة الزمر

39. Зумар сураси, 1-5 оятлар

﴿ بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ ﴾

تَنزِيلُ ٱلۡكِتَٰبِ مِنَ ٱللَّهِ ٱلۡعَزِيزِ ٱلۡحَكِيمِ ﴿١﴾

1. Қуръон ўта қудратли, интиқом олишга қодир, тадбири ва ҳукмларида ҳикмат соҳиби бўлган Аллоҳ томонидан нозил қилингандир.

إِنَّآ أَنزَلۡنَآ إِلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ بِٱلۡحَقِّ فَٱعۡبُدِ ٱللَّهَ مُخۡلِصٗا لَّهُ ٱلدِّينَ ﴿٢﴾

2. Эй Расул, Биз сизга Қуръонни нозил қилдик. У ҳақиқат ва адолатга буюради. Шундай экан, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилинг ва динингизни тўлалигича Унга холис қилинг.

أَلَا لِلَّهِ ٱلدِّينُ ٱلۡخَالِصُۚ وَٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِهِۦٓ أَوۡلِيَآءَ مَا نَعۡبُدُهُمۡ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَآ إِلَى ٱللَّهِ زُلۡفَىٰٓ إِنَّ ٱللَّهَ يَحۡكُمُ بَيۡنَهُمۡ فِي مَا هُمۡ فِيهِ يَخۡتَلِفُونَۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي مَنۡ هُوَ كَٰذِبٞ كَفَّارٞ ﴿٣﴾

3. Огоҳ бўлингки, ширкдан холи бўлган тўкис тоат-ибодат фақат Аллоҳга хосдир. Аллоҳга бошқаларни шерик қилган ва Унинг ўрнига бошқаларни дўст тутган кимсалар: «Биз бу илоҳларга Аллоҳ ҳузурида бизга шафоатчи бўлишлари ва даражамизни юксалтириб, бизни Унга яқинлаштиришлари учунгина ибодат қиламиз», дедилар ва шу билан кофир бўлдилар. Чунки ибодат ҳам, шафоат ҳам ягона Аллоҳникидир. Шубҳасиз, Аллоҳ қиёмат куни холис мўминлар ва мушриклар ўртасида уларнинг ибодатларда қилган ихтилофлари борасида Ўзи ажрим қилади ва уларнинг ҳар бирига ўзига муносиб жазою мукофотларни беради. Аллоҳ таоло Унга қарши ҳар хил уйдирмалар тўқийдиган, Унинг оятлари ва далилларини инкор қиладиган кимсаларни тўғри йўлга муваффақ этмайди.

لَّوۡ أَرَادَ ٱللَّهُ أَن يَتَّخِذَ وَلَدٗا لَّٱصۡطَفَىٰ مِمَّا يَخۡلُقُ مَا يَشَآءُۚ سُبۡحَٰنَهُۥۖ هُوَ ٱللَّهُ ٱلۡوَٰحِدُ ٱلۡقَهَّارُ ﴿٤﴾

4. Аллоҳ фарзанди бўлишини истаганида махлуқотлари ичидан ўзи истаганини танлаб олган бўлар эди. Аллоҳ фарзандли бўлишдан пок ва муқаддас зотдир. Зеро, У бирдир, якка-ягонадир. Ҳеч нарсага эҳтиёжи йўқдир, ҳамма Унга муҳтождир. Бутун махлуқотларини ўз қудрати билан бўйсундирган Қаҳҳордир. Барча нарса Унга қарам ва бўйсунувчидир.

خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ بِٱلۡحَقِّۖ يُكَوِّرُ ٱلَّيۡلَ عَلَى ٱلنَّهَارِ وَيُكَوِّرُ ٱلنَّهَارَ عَلَى ٱلَّيۡلِۖ وَسَخَّرَ ٱلشَّمۡسَ وَٱلۡقَمَرَۖ كُلّٞ يَجۡرِي لِأَجَلٖ مُّسَمًّىۗ أَلَا هُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡغَفَّٰرُ ﴿٥﴾

5. Аллоҳ еру осмонларни ва улардаги барча нарсани ҳақ ғоя учун яратди. У тунни келтириб, кундузни кетказади. Кундузни келтириб, тунни кетказади. У қуёш ва ойни бандаларнинг манфаатлари учун мунтазам ҳаракатга солиб қўйди. Ҳар иккиси то қиёматгача ўз доирасида ҳаракатланади. Огоҳ бўлингки, шу ишларни қилган ва махлуқотларига шунча неъматларни инъом этган зот ўта қудратлидир, тавба қилган бандаларининг гуноҳларини кечирувчидир.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍6💯1
Яҳудийларни адаштирган сифатлари

https://www.tgoop.com/islomnuricom
🔥5👍3
2025/07/10 12:21:20
Back to Top
HTML Embed Code: