Telegram Web
#Тафсири_муяссар

سورة الزخرف

43. Зухруф сураси, 15-22 оятлар

وَجَعَلُواْ لَهُۥ مِنۡ عِبَادِهِۦ جُزۡءًاۚ إِنَّ ٱلۡإِنسَٰنَ لَكَفُورٞ مُّبِينٌ ﴿١٥﴾

15. Ўша мушриклар “фаришталар Аллоҳнинг қизлари” деб, Аллоҳ яратган махлуқотлардан баъзиларини Аллоҳнинг бир бўлаги деб санадилар. Шубҳасиз, инсон Рабби инъом этган неъматларни инкор қилади, бошига келаётган мусибатларни санаб, неъматларни унутиб, нонкўрлигини кўрсатади.

أَمِ ٱتَّخَذَ مِمَّا يَخۡلُقُ بَنَاتٖ وَأَصۡفَىٰكُم بِٱلۡبَنِينَ ﴿١٦﴾

16. Ёки сиз жоҳиллар Раббингиз ўзи яратган махлуқотлари ичидан сизлар ўзингизга лойиқ кўрмайдиган қизларни ўзига олиб, ўғилларни сизларга берганини даъво қиласизларми?!

Бунда улар учун қаттиқ дашном бордир.

وَإِذَا بُشِّرَ أَحَدُهُم بِمَا ضَرَبَ لِلرَّحۡمَٰنِ مَثَلٗا ظَلَّ وَجۡهُهُۥ مُسۡوَدّٗا وَهُوَ كَظِيمٌ ﴿١٧﴾

17. Агар “фаришталар Аллоҳнинг қизлари” деб айтадиган шу мушриклардан бирига қиз фарзанд кўргани ҳақида хабар берилса, бу шумхабардан ғам-қайғуга тўлиб, юзи қорайиб кетади. Шундай экан, қандай қилиб ўзларига муносиб кўрмаган нарсани Аллоҳга раво кўришади?! Аллоҳ кофирлар айтаётган гаплардан бениҳоя олий ва муқаддас зотдир.

أَوَمَن يُنَشَّؤُاْ فِي ٱلۡحِلۡيَةِ وَهُوَ فِي ٱلۡخِصَامِ غَيۡرُ مُبِينٖ ﴿١٨﴾

18. Ёки сизлар зеб-зийнатлар ичида улғаядиган ва юмшоқ табиатли бўлгани боис баҳс-мунозараларда ўз муродини очиқ баён қилиб беролмайдиган қиз болани Аллоҳга нисбат беришга журъат қиласизларми?!

وَجَعَلُواْ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةَ ٱلَّذِينَ هُمۡ عِبَٰدُ ٱلرَّحۡمَٰنِ إِنَٰثًاۚ أَشَهِدُواْ خَلۡقَهُمۡۚ سَتُكۡتَبُ شَهَٰدَتُهُمۡ وَيُسۡـَٔلُونَ ﴿١٩﴾

19. Ўша мушриклар Раҳмоннинг бандалари бўлган фаришталарни “қизлар” деб айтишди. Улар Аллоҳ фаришталарни яратган пайтда ҳозир бўлишганмики, уларни “қизлар” деб аташади?! Уларнинг бу гувоҳликлари ёзиб қўйилади ва охиратда бу учун жавоб берадилар.

وَقَالُواْ لَوۡ شَآءَ ٱلرَّحۡمَٰنُ مَا عَبَدۡنَٰهُمۗ مَّا لَهُم بِذَٰلِكَ مِنۡ عِلۡمٍۖ إِنۡ هُمۡ إِلَّا يَخۡرُصُونَ ﴿٢٠﴾

20. Ўша Қурайш мушриклари: «Раҳмон истаганда эди, биз ундан бошқа биронтасига ибодат қилмаган бўлар эдик», деб айтдилар. Бу ботил ва яроқсиз далилдир. Аллоҳ таоло пайғамбарлар юбориш ва китоблар тушириш билан бандаларнинг баҳона қилишига ўрин қолдирмайдиган далилни намоён қилди. Пайғамбарлар огоҳлантиргандан кейин уларнинг қазою қадарни пеш қилишлари ўтакетган ботил ишдир. Улар ўзлари айтаётган гапларнинг ҳақлигини кўрсатадиган бирон маълумотга эга эмаслар. Улар фақат ёлғон сўзламоқдалар, тахмин билан гапирмоқдалар. Чунки уларда ўзлари айтаётган гап ҳақида Аллоҳ томонидан келган бирон маълумот ҳам, далил ҳам йўқдир.

أَمۡ ءَاتَيۡنَٰهُمۡ كِتَٰبٗا مِّن قَبۡلِهِۦ فَهُم بِهِۦ مُسۡتَمۡسِكُونَ ﴿٢١﴾

21. Улар фаришталарнинг яратилишига гувоҳ бўлганмилар?! Ёки Биз уларга Қуръондан олдин бирон китоб берганмизмики, улар ўша китобни маҳкам тутиб, унга амал қилаётган ва уни (эй Расул,) сизга қарши далил қилаётган бўлсалар?!

بَلۡ قَالُوٓاْ إِنَّا وَجَدۡنَآ ءَابَآءَنَا عَلَىٰٓ أُمَّةٖ وَإِنَّا عَلَىٰٓ ءَاثَٰرِهِم مُّهۡتَدُونَ ﴿٢٢﴾

22. Йўқ, ундай эмас! Балки улар дедилар: «Биз ота-боболаримизни бир йўл ва дин устида топдик. Биз уларга эргашамиз ва уларнинг ортидан юрамиз».

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍11
МАЪЛУМОТИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ ОЛИНГ.
166-сўровнома:
  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга Рамазон ойида самодан илк бор ваҳий тушганида у зот неча ёшда эдилар?
Anonymous Quiz
88%
40
10%
45
3%
50
👍12😢4💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Аллоҳ йўлидаги инфоқ

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍10💯3
#СаволЖавоб

Жароҳатига сув етишидан қўрққан аёл ғусл қиладими?

Савол:
Мен жарроҳлик амалиётини бошимдан ўтказдим. Ҳайздан пок бўлганимдан сўнг ювинай десам, жароҳатимга сув етишидан қўрқаяпман. Нима қилай, ғусл қиламанми, таяммум қилсам кифоями?

Жавоб:
Сиз биринчи навбатда шифокорингиздан маслаҳат олинг. Агар жароҳатга сув тегиши зарар қилмаса, албатта сув билан покланганингиз афзал. Аммо жароҳатнинг ўзига ният билан таяммум қиласиз. Яъни, нажосат ўринларини ва жароҳатдан узоқ ўринларни ювасиз, жароҳат ўрнига эса таяммум қиласиз.

📚 Шайх Ибн Боз, «Фатово ад-даъва», 3-ж., 89-б.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍14
​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари

• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.

📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍9
​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍10
«Амалларнинг қийини учтадир:
1. Муҳтож ҳолатда сахийлик қилиш;
2. Холи қолганда тақво қилиш;
3.
(Бирор марҳамати) умид қилинадиган ёки ундан қўрқиладиган кишининг ҳузурида ҳақни айтиш».

✍🏻 Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍13
#Мақола
Мавлудхонлик йиғилишлари: уларнинг ҳақиқати, келиб чиқиш тарихи ва ҳукми

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин.

Мусулмон биродарлар! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам динимизнинг амалий ва татбиқий сиймоларидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши танимасдан, у зотнинг йўллари, амаллари, буйруқ ва қайтариқлари қандай бўлганини, тинчлик ва уруш ҳолатларида, сафар ва муқимликда, савдо ва тижоратда, олди-берди ишларида тутган йўллари қандай бўлганини билмасдан туриб, Аллоҳнинг динини ҳақиқий суратда билиб бўлмайди, бусиз Исломингиз саҳиҳ ва дуруст бўлмайди. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонлардан ёлғизланиб, узлатда яшамаганлар, бирон кун бўлсин одамлардан ғойиб бўлмаганлар, ёлғиз сафар қилмаганлар, турли хил озорларга дуч келганлар, зулмнинг ҳар турини бошларидан ўтказганлар, оқибат ва нусрат у зот фойдаларига бўлган.

У зот аввалги пайғамбарлардан анча замонлар ўтиб, одамлар залолат ботқоқларига ботиб, табиатлари бузилиб кетган даврда пайғамбар қилиб юборилдилар ва залолат, йўлдан оғиш, Аллоҳдан узоқлашиш ва бутпарастликка ғарқ бўлишдек улкан муаммолар уюми билан юзлашдилар. Аллоҳнинг мадади билан уларни зулматлардан нурга, залолатдан ҳидоятга, бахтсизликдан саодатга олиб чиқдилар.

Давоми

“Islom Nuri" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram
👍132😢1
Пайғамбаризнинг туғилган кунларини нишонлаш у зотни яхши кўришга далил бўлмайди. Чунки саҳобалар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни ўзларининг жонларидан ва ота-оналаридан ҳам кўпроқ яхши кўрганлар. Шунга қарамай, бирор саҳоба мавлидни байрам қилмаган ва у кунга баъзи ибодатларни хослаб олмаган.

Шайх Абдували Қори

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍24
​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​🌴🌴 Эртага 16.09.2024, ҳижрий тарихда 12 – рабиул-аввал, 1446 йил душанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Ботиний гўзаллик ҳақида

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍62
#Тафсири_муяссар

سورة الزخرف

43. Зухруф сураси, 23-32 оятлар

وَكَذَٰلِكَ مَآ أَرۡسَلۡنَا مِن قَبۡلِكَ فِي قَرۡيَةٖ مِّن نَّذِيرٍ إِلَّا قَالَ مُتۡرَفُوهَآ إِنَّا وَجَدۡنَآ ءَابَآءَنَا عَلَىٰٓ أُمَّةٖ وَإِنَّا عَلَىٰٓ ءَاثَٰرِهِم مُّقۡتَدُونَ ﴿٢٣﴾

23. Эй Расул, Биз сиздан илгари ҳам бирон диёрга азобимиздан огоҳлантирадиган бир пайғамбар юборсак ва у уларни Бизнинг ғазабимиз ва азобимиздан огоҳлантирса, албатта ўша диёрнинг бойлик қутуртирган зодагонлари: «Биз ота-боболаримизни бир дин устида топганмиз, биз уларнинг йўлларига эргашамиз», деб айтган.

قَٰلَ أَوَلَوۡ جِئۡتُكُم بِأَهۡدَىٰ مِمَّا وَجَدتُّمۡ عَلَيۡهِ ءَابَآءَكُمۡۖ قَالُوٓاْ إِنَّا بِمَآ أُرۡسِلۡتُم بِهِۦ كَٰفِرُونَ ﴿٢٤﴾

24. Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва ундан олдинги пайғамбарлар ўзларига шундай ноҳақ шубҳа-гумон билан қаршилик қилганларга айтдилар: «Мен сизларга Раббингиз тарафидан ота-боболарингизнинг дини ва ақидасидан кўра тўғрироқ ва ҳаққа йўлловчироқ бўлган динни келтирган бўлсам ҳам ота-боболарингизга эргашаверасизларми?!» Улар қайсарлик билан: «Биз сизлар олиб келган динга ишонмаймиз ва уни инкор қиламиз», деб айтдилар.

فَٱنتَقَمۡنَا مِنۡهُمۡۖ فَٱنظُرۡ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلۡمُكَذِّبِينَ ﴿٢٥﴾

25. Биз пайғамбарларини ёлғончига чиқарган бу халқлардан уларни ерга юттириш, сувга чўктириш ва бошқа азобларни бошларига солиш билан интиқом олдик. Эй Расул, Аллоҳнинг оятларини ва Унинг пайғамбарларини инкор қилган кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг. Қавмингиз сизни ёлғончига чиқаришдан ҳазир бўлсинлар, акс ҳолда уларга ҳам ўшаларга келгандек азоблар келади.

وَإِذۡ قَالَ إِبۡرَٰهِيمُ لِأَبِيهِ وَقَوۡمِهِۦٓ إِنَّنِي بَرَآءٞ مِّمَّا تَعۡبُدُونَ ﴿٢٦﴾

26. Эй Расул, эсланг, Иброҳим сизнинг қавмингиз каби бут-санамларга ибодат қиладиган отаси ва қавмига деди: «Мен сизларнинг Аллоҳни қўйиб, сиғинаётган бут-санамларингизни тан олмайман».

إِلَّا ٱلَّذِي فَطَرَنِي فَإِنَّهُۥ سَيَهۡدِينِ ﴿٢٧﴾

27. «Мен фақат ўзимни яратган зотга ибодат қиламан. Зеро, фақат У мени тўғри йўлга солади».

وَجَعَلَهَا كَلِمَةَۢ بَاقِيَةٗ فِي عَقِبِهِۦ لَعَلَّهُمۡ يَرۡجِعُونَ ﴿٢٨﴾

28. Иброҳим алайҳиссалом тавҳид калимаси «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни ўзидан кейинги авлодлар ичида боқий калима ўлароқ қолдирди. Шояд улар Парвардигорларининг тоатига ва тавҳидига қайтсалар, куфрларидан ва гуноҳларидан тавба қилсалар.

بَلۡ مَتَّعۡتُ هَٰٓؤُلَآءِ وَءَابَآءَهُمۡ حَتَّىٰ جَآءَهُمُ ٱلۡحَقُّ وَرَسُولٞ مُّبِينٞ ﴿٢٩﴾

29. Эй Расул, Мен қавмингиз мушриклари ва улардан олдин ўтган ота-боболари ҳаётини фаровон қилдим. Уларни кофир бўлишгани учун дарҳол азобламадим. Ва ниҳоят уларга Қуръон келди, дин ишларидан керакли нарсаларни баён қилиб берувчи пайғамбар келди.

وَلَمَّا جَآءَهُمُ ٱلۡحَقُّ قَالُواْ هَٰذَا سِحۡرٞ وَإِنَّا بِهِۦ كَٰفِرُونَ ﴿٣٠﴾

30. Аллоҳдан Қуръон келганида улар: «Бу Пайғамбар келтирган нарса Аллоҳ юборган ваҳий эмас, балки сеҳрдир. Биз уни инкор қиламиз», деб айтдилар.

وَقَالُواْ لَوۡلَا نُزِّلَ هَٰذَا ٱلۡقُرۡءَانُ عَلَىٰ رَجُلٖ مِّنَ ٱلۡقَرۡيَتَيۡنِ عَظِيمٍ ﴿٣١﴾

31. Қурайш мушриклари: «Агар бу Қуръон ҳақиқатда Аллоҳдан келган бўлса, мана бу икки шаҳардаги – Макка ёки Тоифдаги икки улуғ кишидан бирига нозил қилинмабди-да», деб айтдилар.

أَهُمۡ يَقۡسِمُونَ رَحۡمَتَ رَبِّكَۚ نَحۡنُ قَسَمۡنَا بَيۡنَهُم مَّعِيشَتَهُمۡ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَاۚ وَرَفَعۡنَا بَعۡضَهُمۡ فَوۡقَ بَعۡضٖ دَرَجَٰتٖ لِّيَتَّخِذَ بَعۡضُهُم بَعۡضٗا سُخۡرِيّٗاۗ وَرَحۡمَتُ رَبِّكَ خَيۡرٞ مِّمَّا يَجۡمَعُونَ ﴿٣٢﴾

32. Пайғамбарликни улар тақсимлаб, ўзлари истаган одамга беришар эканми?! Уларнинг тирикчиликлари учун зарур бўладиган ризқ-рўз ва озиқ-овқатларни улар ўртасида Биз тақсимлаб қўйдик! Баъзиларининг даражаларини баъзилариникидан юқори қилдик. Ҳаётда баъзилари баъзиларидан фойдаланишлари учун бирини бой, бирини камбағал, бирини кучли, бирини кучсиз қилдик. Эй Расул, Раббингизнинг раҳмати, яъни жаннати улар йиғадиган фоний дунё матоларидан яхшироқдир.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍103
МАЪЛУМОТИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ ОЛИНГ.
167-сўровнома:
Қуръони каримда энг биринчи нозил бўлган оят қайси?
Anonymous Quiz
9%
Муддассир сураси 1-ояти
8%
Муззаммил сураси 1-ояти
83%
Алақ сураси 1-ояти
👍12
#СаволЖавоб

Қазои ҳожат қилаётган пайтда қиблага қараб ўтириш ҳукми

Савол:

Қазои ҳожат қилиш пайтида қиблага юзланиб ёки орқа ўгириб ўтириш жоизми?

Жавоб:
Илм аҳли бу масалада талай фикрлар билдирганлар. Улардан бир жамоат айтишича, бино ичида бўлмаган ҳолда қиблага юзланиб ва орқа ўгириб ўтириш ҳаромдир. Улар бу сўзларига Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисни далил қилганлар. Унда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Катта ва кичик ҳожат пайтида қиблага юзланманглар ва унга орқа ҳам ўгирманглар», деганлар (Бухорий (394) ва Муслим (632) ривояти). Абу Айюб айтади: «Шом диёрига борганимизда ҳожатхоналар Каъба (қибла) томонга қаратиб қурилганини кўрдик, шунда қибладан бошқа тарафга бурилар ва Аллоҳга истиғфор айтар эдик». Олимлар бу ҳукмни бинодан ташқарида (очиқликда) бўлган ҳолга ҳамл (тафсир) қилганлар. Бино ичида бўлган ҳолда қиблага юзланиш ҳам, унга орқа ўгириш ҳам жоиз деганлар. Бунга Ибн Умар розияллоҳу анҳумо ривоят қилган ушбу ҳадисни далил қилганлар: «Бир куни Ҳафсанинг уйи томига кўтарилган эдим, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни Шомга юзланиб, Каъбага орқа ўгириб қазои ҳожат қилаётганларига кўзим тушди» (Бухорий (148) ва Муслим (635) ривояти.

Уламоларнинг яна бир жамоаси эса ҳар қандай ҳолда – бино ичида бўладими, очиқ жойда бўладими, Каъбага юзланиб ва орқа ўгириб ўтириш жоиз эмаслигини айтганлар ва бунга далил ўлароқ юқорида ўтган Абу Айюб ҳадисини келтирганлар. Ибн Умар ҳадисига эса талай жавоблар берганлар. Жумладан:
1. Ибн Умарнинг ҳадисидаги ҳолат қиблага юзланиб ёки орқа ўгириб ўтириш тақиқланишдан илгари содир бўлган.
2. Бу ишни тақиқлаш рожиҳроқ (қувватлироқ) фикрдир. Чунки тақиқ бир нарсани аслидан, яъни жоизликдан ножоизликка кўчиради.
3. Абу Айюбнинг ҳадиси сўз, Ибн Умарнинг ҳадиси феълдир, феъл эса сўзга қарши бўлолмайди. Чунки феъл (иш, амал) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун хос бўлиш эҳтимолини ҳам, унутиш эҳтимолини ҳам, бошқа бирон узр эҳтимолини ҳам ўз ичига олиши мумкин.

Бу масалада менинг наздимда қувватлироқ гап шуки, очиқ жойда қиблага юзланиб ҳам, орқа ўгириб ҳам ўтириш ҳаром. Аммо бино ичида қиблага орқа ўгириш жоиз, қиблага юзланиш эмас. Чунки қиблага юзланишдан қайтариқ келган ва уни хослашга далил йўқдир. Қиблага орқа ўгириш эса феъл билан хослангандир. Қолаверса, орқа ўгириш юзланишдан кўра енгилроқ саналади. Шу боис инсон бино ичида бўлган ҳолатига енгилроқ қаралган. Афзали эса, қиблага имкон қадар орқа ҳам ўгирмасликдир. Валлоҳу аълам.

📚 Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усайминнинг «Мажмуъул фатово» китобидан.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍9😢1
🌴🌴 Эртага 19.09.2024, ҳижрий тарихда 15 – рабиул-аввал, 1446 йил пайшанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Кўп сажда қилиш нажот сабабидир

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍101
​​​​#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

Азизларингизга улашишни унутманг...

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍83
2025/07/13 18:07:59
Back to Top
HTML Embed Code: