🕌 #Жума_суннатлари
• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.
📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.
https://www.tgoop.com/islomnuricom

👍7
Абу Сулаймон Дороний деди:
«Ҳақиқий зоҳид дунёни ёмонламайди ҳам, мақтамайди ҳам, унга қиё ҳам боқмайди. Қўлига дунё келса, хурсанд ҳам бўлмайди, қўлидан дунё кетса, хафа ҳам бўлмайди».
📚 Байҳақий, «Зуҳдул кабир», 1-ж., 63-б.
https://www.tgoop.com/islomnuricom
«Ҳақиқий зоҳид дунёни ёмонламайди ҳам, мақтамайди ҳам, унга қиё ҳам боқмайди. Қўлига дунё келса, хурсанд ҳам бўлмайди, қўлидан дунё кетса, хафа ҳам бўлмайди».
📚 Байҳақий, «Зуҳдул кабир», 1-ж., 63-б.
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍18💯5❤3😢1
#Тафсири_муяссар
سورة الزخرف
43. Зухруф сураси, 33-39 оятлар
وَلَوۡلَآ أَن يَكُونَ ٱلنَّاسُ أُمَّةٗ وَٰحِدَةٗ لَّجَعَلۡنَا لِمَن يَكۡفُرُ بِٱلرَّحۡمَٰنِ لِبُيُوتِهِمۡ سُقُفٗا مِّن فِضَّةٖ وَمَعَارِجَ عَلَيۡهَا يَظۡهَرُونَ ﴿٣٣﴾
33. Одамларнинг ҳаммаси куфр устида бирлашган ягона бир жамоа бўлиб қолиши хавфи бўлмаганида Биз Раҳмонга кофир бўлган кимсаларга уйларининг шифтларини ва унга кўтариладиган нарвонларини кумушдан қилган бўлар эдик.
وَلِبُيُوتِهِمۡ أَبۡوَٰبٗا وَسُرُرًا عَلَيۡهَا يَتَّكِـُٔونَ ﴿٣٤﴾ وَزُخۡرُفٗاۚ وَإِن كُلُّ ذَٰلِكَ لَمَّا مَتَٰعُ ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَاۚ وَٱلۡأٓخِرَةُ عِندَ رَبِّكَ لِلۡمُتَّقِينَ ﴿٣٥﴾
34, 35. Уйларининг эшикларини кумушдан қилар, улар ястаниб ўтиришлари учун сўрилар ва улар учун тилла зеб-зийнатлар қилиб берар эдик. Буларнинг ҳаммаси дунё ҳаётининг матолари бўлиб, заволга юз тутадиган оз неъматлардир. Охиратдаги неъматлар эса Раббингиз ҳузурида фақат тақводорлар учун сақлаб қўйилгандир.
وَمَن يَعۡشُ عَن ذِكۡرِ ٱلرَّحۡمَٰنِ نُقَيِّضۡ لَهُۥ شَيۡطَٰنٗا فَهُوَ لَهُۥ قَرِينٞ ﴿٣٦﴾
36. Ким Раҳмоннинг зикридан – Қуръондан юз ўгирса, Аллоҳнинг азобидан қўрқмаса, Унинг ҳидоятини қабул қилмаса, Биз Аллоҳнинг зикридан юз ўгирганига жазо ўлароқ дунёда уни йўлдан оздирадиган шайтонни унга ҳамроҳ қилиб қўямиз. Шайтон ҳамиша у билан бирга бўлади, уни ҳалолдан тўсиб, ҳаромга ундайди.
وَإِنَّهُمۡ لَيَصُدُّونَهُمۡ عَنِ ٱلسَّبِيلِ وَيَحۡسَبُونَ أَنَّهُم مُّهۡتَدُونَ ﴿٣٧﴾
37. Шайтонлар Аллоҳнинг зикридан юз ўгирадиган кимсаларни ҳақ йўлдан тўсадилар, уларга залолатни чиройли кўрсатадилар, Аллоҳга иймон келтириш ва Унга итоат қилишни ёмон кўрсатадилар. Аллоҳнинг зикридан юз ўгирган кимсалар ўзларини ҳақ ва ҳидоят устидамиз деб ўйлайдилар. Чунки шайтонлар уларга залолатларини чиройли кўрсатиб қўйган бўлади.
حَتَّىٰٓ إِذَا جَآءَنَا قَالَ يَٰلَيۡتَ بَيۡنِي وَبَيۡنَكَ بُعۡدَ ٱلۡمَشۡرِقَيۡنِ فَبِئۡسَ ٱلۡقَرِينُ ﴿٣٨﴾
38. Ниҳоят Раҳмоннинг зикридан юз ўгирган кимса ҳисоб бериш ва жазосини олиш учун Бизнинг ҳузуримизга келганида ажралмас шериги бўлган шайтонга: «Кошки сен билан ўртамиз машриқ билан мағриб ўртасича узоқ бўлса эди. Сен нақадар ёмон шериксан! Чунки мени йўлдан оздирдинг!» деб айтади.
وَلَن يَنفَعَكُمُ ٱلۡيَوۡمَ إِذ ظَّلَمۡتُمۡ أَنَّكُمۡ فِي ٱلۡعَذَابِ مُشۡتَرِكُونَ ﴿٣٩﴾
39. Эй Аллоҳнинг зикридан юз ўгирганлар, дунёда ширк келтирганингиз боис бугун сизлар азобда бўлишингиз ва ажралмас дўстларингиз шайтонлар азобда сизларга шерик бўлиши сизлар учун ҳеч қандай фойдали эмас. Зеро, ҳар бирингиз учун азобдан алоҳида ва тўла-тўкис улуш бор. Куфрда шерик бўлганингиз каби азобда ҳам шерик бўласизлар.

👍9😢4❤1
МАЪЛУМОТИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ ОЛИНГ.
168-сўровнома:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга аёллардан биринчи бўлиб ким иймон келтирган?

Anonymous Quiz
95%
Хадижа бинти Хувайлид
2%
Хавла бинти Саълаба
3%
Асмо бинти Умайс
👍14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Аллоҳ қалбларингиз ва амалларингизга қарайди.
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍13
#СаволЖавоб
Намозда бавл келгандек туюлса нима қилиш керак?
Савол:
Менинг ёшим ўн саккизда. Икки йилдан бери намоз ўқиб турган пайтимда бавл (сийдик) келгандек бўлаверади. Бу ҳол узлуксиз давом этиб келмоқда. Менга йўл-йўриқ кўрсатинг, Аллоҳ сизни ажру савоблар билан буркасин.
Жавоб:
Кўнгилга келадиган бундай шубҳа ва гумон билан таҳорат ҳам, намоз ҳам бузилмайди. Чунки бу шайтоннинг васвасасидан бошқа нарса эмас. Сизнинг намозингиз дуруст саналади. Модомики бавл келганини аниқ билмасангиз ва бунга ишончингиз комил бўлмаса, бу васваса сизга зарар етказолмайди. Қачонки бавл келганини аниқ билсангиз, шундагина истинжо, таҳорат ва намозни қайтадан адо этишингиз, баданингиз ва кийимингизга теккан бавлни ювиб ташлашингиз керак. Аммо шунчаки гумон ва васвасага эътибор берилмайди, намоз дуруст бўлаверади. Бундай васвасани ўзингиздан қувишга ва намозда хушуъ билан давом этишга ҳаракат қилишингиз керак, бора-бора бундай васваса сизга қайтиб келмайдиган бўлиб кетади. Валлоҳу аълам.

🌴🌴 Эртага 26.09.2024, ҳижрий тарихда 23 – рабиул-аввал, 1446 йил пайшанба! 🌴🌴
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

👍10❤2
«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍5😢3💯1
#Мақола
Таҳажжуд намози (1)
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Намозни мўминларга роҳат, тақводорларга хотиржамлик ва ёлғизларга нур қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.
Таҳажжуд намозини ўқувчиларнинг имоми, руку ва сажда қилувчиларнинг саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга, у зотнинг аҳли-оиласи, саҳобалари ҳамда уларга қиёмат кунигача яхшилик билан эргашган кишиларга салавоту саломлар бўлсин.
Дарҳақиқат, таҳажжуд намозини ўқиш солиҳ кишиларнинг одати, мўминларнинг тижорати ва нажот топувчиларнинг амалидир.
Тунда мўминлар Раб таоло билан холи қоладилар, Яратганга юзланиб, ўзларининг ночор ҳолларини шикоят қиладилар ва Унинг фазлу марҳаматидан сўрайдилар.
Қалблари Рабларининг олдида ҳозир, Яратганнинг муножотига бел боғлаган, раҳмат шабадаларидан тин олиб, бу яқинлик нуридан ўзгача қувват ҳосил қилган ҳолда бандаларига саховати кенг бўлган Зотга тавба-тазарру ила ёлворадилар.
Давоми
“Islom Nuri" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram

👍14😢2
Аллоҳ золимни жазолашининг кўринишларидан бири шуки, унинг бошига бошқа золимни олиб келади. Натижада икки золим бир-бири билан овора бўлиб, одамлар уларнинг ёмонлигидан тин оладилар. Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ орангизда ички низолар чиқариб, бир-бирингизни ўлдирадиган гуруҳларга айлантириб қўйишга қодир зотдир» (Анъом, 65).
✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий
https://www.tgoop.com/islomnuricom
✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍18🤩4😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Аллоҳ дуоларни ортиғи билан ижобат қилади
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍14
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади:
«Сенга ҳақиқатни айтган киши нотаниш ва манфур кимса бўлса ҳам гапини қабул қилавер. Сенга ботил сўзни айтган киши яқининг ва суюклигинг бўлса ҳам гапини қабул қилма».
📚 «Шарҳус сунна», 1-ж., 234-б.
https://www.tgoop.com/islomnuricom
«Сенга ҳақиқатни айтган киши нотаниш ва манфур кимса бўлса ҳам гапини қабул қилавер. Сенга ботил сўзни айтган киши яқининг ва суюклигинг бўлса ҳам гапини қабул қилма».
📚 «Шарҳус сунна», 1-ж., 234-б.
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍12💯1
🌴🌴 Эртага 30.09.2024, ҳижрий тарихда 27 – рабиул-аввал, 1446 йил душанба! 🌴🌴
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
https://www.tgoop.com/islomnuricom
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍10
#Тафсири_муяссар
سورة الزخرف
43. Зухруф сураси, 40-45 оятлар
أَفَأَنتَ تُسۡمِعُ ٱلصُّمَّ أَوۡ تَهۡدِي ٱلۡعُمۡيَ وَمَن كَانَ فِي ضَلَٰلٖ مُّبِينٖ ﴿٤٠﴾
40. Эй Расул, сиз Аллоҳ қулоғини ҳақни эшитишдан кар қилиб қўйган кишига эшиттира оласизми? Ёки қалб кўзини кўр қилиб қўйган кимсани ҳақ йўлга йўллай оласизми? Ёки ҳақдан очиқ адашиб кетган кимсани ҳидоятлай оласизми? Бундай қила олмайсиз! Сизнинг вазифангиз етказиш холос. Уларни ҳидоят қилиш сизнинг зиммангизда эмас. Балки Аллоҳ ўзи истаган кишини ҳидоят қилади, истаган кишини адаштиради.
فَإِمَّا نَذۡهَبَنَّ بِكَ فَإِنَّا مِنۡهُم مُّنتَقِمُونَ ﴿٤١﴾ أَوۡ نُرِيَنَّكَ ٱلَّذِي وَعَدۡنَٰهُمۡ فَإِنَّا عَلَيۡهِم مُّقۡتَدِرُونَ ﴿٤٢﴾
41, 42. Эй Расул, қавмингиз кофирлари устидан ғалаба қозонишингиздан олдин сизни вафот эттирсак, албатта Биз охиратда улардан интиқом оламиз. Ёки Биз уларга ўзимиз ваъда қилган, Бадр куни бошларига тушганидек азобни сизга кўрсатамиз. Албатта, Биз уларни азоблашга қодирмиз. Сизни улар устидан ғолиб қиламиз ҳамда уларни сизнинг қўлингиз ва мўминларнинг қўллари билан хор қиламиз.
فَٱسۡتَمۡسِكۡ بِٱلَّذِيٓ أُوحِيَ إِلَيۡكَۖ إِنَّكَ عَلَىٰ صِرَٰطٖ مُّسۡتَقِيمٖ ﴿٤٣﴾
43. Эй Расул, Аллоҳ таоло сизга бу Қуръонда ваҳий қилган нарсани маҳкам тутинг ва унга амал қилинг. Албатта сиз тўғри йўлдасиз. У Аллоҳ сизга буюрган Ислом динидир.
Бу оятда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламни саботга чорланмоқда ва у зотга мақтов айтилмоқда.
وَإِنَّهُۥ لَذِكۡرٞ لَّكَ وَلِقَوۡمِكَۖ وَسَوۡفَ تُسۡـَٔلُونَ ﴿٤٤﴾
44. Бу Қуръон сиз ва қавмингиз Қурайш учун шак-шубҳасиз шарафдир. Чунки у уларнинг тилида туширилди. Улар уни бошқалардан кўра яхшироқ тушунадилар. Шундай экан, ундан энг кўп фойдаланадиган ва унга энг кўп амал қиладиган одамлар ҳам улар бўлиши керак! Сиз ҳам, сиз билан бирга бўлганлар ҳам бу Қуръон неъматига шукр қилиш ва унга амал қилишдан албатта сўраласиз.
وَسۡـَٔلۡ مَنۡ أَرۡسَلۡنَا مِن قَبۡلِكَ مِن رُّسُلِنَآ أَجَعَلۡنَا مِن دُونِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ءَالِهَةٗ يُعۡبَدُونَ ﴿٤٥﴾
45. Эй Расул, сиз ўзингиздан олдин юборилган пайғамбарларимизга эргашган ва уларнинг шариатларига амал қилган кишилардан сўранг, уларнинг пайғамбарлари Аллоҳдан бошқага ибодат қилишни олиб келганмиканлар? Улар бундай бўлмаганини, балки барча пайғамбарлар сиз каби ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга чақириб, Ундан бошқага ибодат қилишдан қайтарганликларини айтишади.

👍9😢2💯1
Яҳудийлар ва рофизий-шиалар жанг майдонида энг қўрқоқ кимсалардир. Борди-ю қувват, ғалаба ва ҳукмронлик улар тарафига ўтгудек бўлса, бу уларнинг қўрқмас-ботирлиги туфайли эмас, балки ўзгаларнинг заифлиги сабабли бўлади. Шунинг учун уларнинг бирон ўлкани фатҳ қилишгани ҳали тарихда бўлмаган, бўлгани ҳам ўзгалар ёрдамида бўлган.
✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
https://www.tgoop.com/islomnuricom
✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍26
МАЪЛУМОТИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ ОЛИНГ.
169-сўровнома:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга эркаклардан биринчи бўлиб ким иймон келтирган?
169-сўровнома:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга эркаклардан биринчи бўлиб ким иймон келтирган?
Anonymous Quiz
2%
Умар Форуқ
93%
Абу Бакр Сиддиқ
5%
Усмон ибн Аффон
👍15💯4