Telegram Web
#СаволЖавоб

Риёнинг ҳукми

Савол:
Риёнинг ҳукми нима?

Жавоб:
Риё кичик ширкдир. Чунки риёкор ибодатида бировни Аллоҳга шерик қилган бўлади. Баъзан риё катта ширкка ҳам етиб боради. Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ кичик ширкка озроқ риёни мисол қилиб келтиради. Бундан чиқадики, катта ва кўп риё катта ширкка етказиб қўйиши мумкин.

Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, уларга) айтинг: «Ҳеч шак-шубҳа йўқки, мен ҳам сизлар каби бир одамдирман. Менга Илоҳингиз ёлғиз Аллоҳнинг ўзи экани ваҳий этилмоқда. Бас, ким Парвардигорига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин ва Парвардигорига ибодат қилишда бирон кимсани (Унга) шерик қилмасин! (Яъни, қиладиган барча амалларини ёлғиз Аллоҳ учун қилсин)» (Каҳф, 110).

Яхши амал деб тўғри ва холис амалга айтилади.

Тўғри бўлиши Аллоҳнинг шариатига мувофиқ бўлишидир.

Холис бўлиши эса у билан Аллоҳнинг Юзи мақсад қилинган бўлишидир.

Қайси бир амал билан Аллоҳдан бошқани мақсад қилинган бўлса, у амал яхши бўлмайди, Аллоҳнинг шариатидан чиққан иш ҳам яхши бўлмайди ва у мардуд (рад қилинган) бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ким биз буюрмаган бир ишни қилса, у рад этилади» (Имом Муслим ривояти). Яна айтганлар: «Амаллар фақат ниятлар билан (эътиборга олинади) ва ҳар бир киши учун ният қилган нарсасигина (бўлади)» (Муттафақун алайҳ). Баъзи уламолар бу икки ҳадисни амалларнинг мезони дейишган. Ният ҳақидаги ҳадис ботиний амаллар мезони, иккинчи ҳадис эса зоҳирий амаллар мезонидир.

📚 Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин. Мажмуъул фатово, 2-ж., 205-б.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍71😢1
​​​​#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

Азизларингизга улашишни унутманг...

https://www.tgoop.com/islomnuricom
7👍2😢2
​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари

• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.

📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
7👍6💯2
​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍125
Яҳудийлар доимо хордирлар. Улар мусулмонлар устидан ҳукмрон бўла олмайдилар. Борди-ю ҳукмрон бўлсалар, дўстлари бўлмиш мунофиқлар сабаблигина бўлишлари мумкин.

‎ضُرِبَتْ عَلَيْهِمُ الذِّلَّةُ أَيْنَ مَا ثُقِفُوا إِلَّا بِحَبْلٍ مِّنَ اللَّهِ وَحَبْلٍ مِّنَ النَّاسِ

«Агар Аллоҳнинг ва одамларнинг (яъни, мусулмонларнинг) аҳди паноҳида бўлмасалар, албатта уларга қаерда бўлмасинлар, хор-зорлик битиб қўйилди», (Оли Имрон, 112).

✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍121
#Мақола
Таҳажжуд намози (2)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тунги намозлари

Аллоҳ таоло Ўзининг китобида Пайғамбарини тунги ибодатга буюриб, бундай деди:

«Эй кийимларига ўраниб олган зот, кечанинг кўп қисмида намозда туринг! Кечанинг ярмида туриб намоз ўқинг ёки ярмидан камайтириб, учдан бирига туширинг. Ёки ярмидан бир оз кўпайтириб, учдан иккисига етказинг. Қуръонни шошмасдан, дона-дона қилиб, ҳарфларини ва тўхташ ўринларини аниқ қилиб, тиловат қилинг» (Муззаммил, 1-4);

«Эй Пайғамбар, кечанинг бир қисмида уйқудан туриб, тунги намозда Қуръон ўқинг. Шояд Раббингиз сизни аввалгилару охиргилар сизга мақтов айтадиган мақомда (мақоми маҳмудда) тургизса» (Исро, 79).

Ойша розияллоҳу анҳо айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси икки оёқлари шишиб кетгунга қадар намоз ўқир эдилар. Шунда мен: «Ё Расулуллоҳ, нега бундай қиласиз, ахир сизнинг олдинги ва кейинги гуноҳларингиз кечирилган-ку?!» дедим. У зот: «Аллоҳга шукр қилувчи банда бўлмайинми?!» деб жавоб бердилар»[1].

Ушбу ҳадис шукр нафақат тил билан, балки қалб, тил ва тана аъзолари билан бўладиган амал эканига далил бўлади. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам зиммаларида Ислом ақидасини одамларга етказиш, мусулмонларга таълим бериш, Аллоҳ йулида жиҳод қилиш ҳамда оила ва фарзандлар ҳаққини адо этиш вазифалари бўлишига қарамай Аллоҳга ибодат қилиш ҳаққини тўла-тўкис адо этганлар.

Давоми

“Islom Nuri" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram
👍10😢1
Макка ва Мадинадан кейин энг афзал жой Шом диёридир. Унинг ваҳийда келган фазилати ҳақидаги хабарлар мутавотирлик даражасига етган. Шом ерларининг энг афзали Фаластиндир. Ушбу уч ернинг аҳволи ўнгланмагунича Ислом давлатининг аҳволи ҳаргиз ўнгланмайди.

✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍14😢9
​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​🌴🌴 Эртага 07.10.2024, ҳижрий тарихда 4 – рабиул-соний, 1446 йил душанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍11
#Тафсири_муяссар

سورة الزخرف

43. Зухруф сураси, 46-56 оятлар

وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا مُوسَىٰ بِـَٔايَٰتِنَآ إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ وَمَلَإِيْهِۦ فَقَالَ إِنِّي رَسُولُ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ ﴿٤٦﴾ فَلَمَّا جَآءَهُم بِـَٔايَٰتِنَآ إِذَا هُم مِّنۡهَا يَضۡحَكُونَ ﴿٤٧﴾

46, 47. Эй Расул, Биз сизни қавмингиз мушрикларига юборганимиз каби Мусони ўз далил ва мўъжизаларимиз билан Фиръавн ва унинг аъёнларига элчи қилиб юбордик. Мусо уларга: «Мен оламлар Раббининг элчисиман», деди. Мусо уларга ўз даъватининг ростлигини кўрсатувчи очиқ-равшан далилларни келтирганида улар у келтирган далиллар ва мўъжизалар устидан кулдилар.

وَمَا نُرِيهِم مِّنۡ ءَايَةٍ إِلَّا هِيَ أَكۡبَرُ مِنۡ أُخۡتِهَاۖ وَأَخَذۡنَٰهُم بِٱلۡعَذَابِ لَعَلَّهُمۡ يَرۡجِعُونَ ﴿٤٨﴾

48. Биз Фиръавн ва унинг аъёнларига бирон мўъжиза ва далил кўрсатсак, албатта у ўзидан олдингисидан кўра каттароқ ҳамда Мусо даъват қилаётган диннинг ҳақлигини очиқ кўрсатувчироқ бўлди. Биз уларни чигиртка, бит, қурбақа, тўфон ва бошқа турли балоларга гирифтор этдик. Токи Аллоҳга кофир бўлишдан қайтсинлар, Унинг бирлигини тан олсинлар, Унга итоат этсинлар.

وَقَالُواْ يَٰٓأَيُّهَ ٱلسَّاحِرُ ٱدۡعُ لَنَا رَبَّكَ بِمَا عَهِدَ عِندَكَ إِنَّنَا لَمُهۡتَدُونَ ﴿٤٩﴾

49. Фиръавн ва унинг одамлари Мусога: «Эй донишманд сеҳргар, – сеҳргар уларда ҳурматга сазовор инсон саналар, сеҳргарлик айбли касб эмас эди, – Раббингнинг сенга берган аҳдига биноан ва сени хослаган фазилатлари ҳаққи-ҳурматидан бизнинг ҳақимизга Раббингга дуо қил, У биздан азобларни аритсин. Агар биздан азобни аритса, албатта биз ҳам ҳидоятланамиз ва сен келтирган динга иймон келтирамиз», дедилар.

فَلَمَّا كَشَفۡنَا عَنۡهُمُ ٱلۡعَذَابَ إِذَا هُمۡ يَنكُثُونَ ﴿٥٠﴾

50. Мусо улардан азобни аритишни сўраб дуо қилгач ва Биз улардан азобни кўтаргач, қарабсизки, улар берган сўзларидан қайтиб, залолатда давом этдилар.

وَنَادَىٰ فِرۡعَوۡنُ فِي قَوۡمِهِۦ قَالَ يَٰقَوۡمِ أَلَيۡسَ لِي مُلۡكُ مِصۡرَ وَهَٰذِهِ ٱلۡأَنۡهَٰرُ تَجۡرِي مِن تَحۡتِيٓۚ أَفَلَا تُبۡصِرُونَ ﴿٥١﴾ أَمۡ أَنَا۠ خَيۡرٞ مِّنۡ هَٰذَا ٱلَّذِي هُوَ مَهِينٞ وَلَا يَكَادُ يُبِينُ ﴿٥٢﴾

51, 52. Фиръавн аъёнлари ичида ўзининг Миср ҳукмдори эканлиги билан мақтаниб, фахрланиб шундай деди: «Миср мулки меники эмасми?! Мана, Нил дарёсининг тармоқлари қасрларим остида ва олдимдаги боғларда оқиб ётибди! Менинг буюклигим ва куч-қудратимни, Мусонинг эса заиф ва ожизлигини кўрмаяпсизларми?! Мен ҳеч қандай иззат-шарафи бўлмаган, заиф ва ҳақирлиги туфайли ўз эҳтиёжлари учун ўзи меҳнат қиладиган ва тили чучук бўлгани учун гапини тўла-тўкис тушунтириб бера олмайдиган мана бу кимсадан кўра яхшироқман». Фиръавнни бундай дейишга кофирлиги, қайсарлиги ва Аллоҳга душманлиги ундади.

فَلَوۡلَآ أُلۡقِيَ عَلَيۡهِ أَسۡوِرَةٞ مِّن ذَهَبٍ أَوۡ جَآءَ مَعَهُ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ مُقۡتَرِنِينَ ﴿٥٣﴾

53. «Мусо ҳақиқатан оламлар Раббининг пайғамбари бўлса, У унга тилла билакузуклар туширса, ёки у билан бирга фаришталар қаторлашиб келиб, бизга унинг Аллоҳнинг элчиси эканига гувоҳлик беришса бўлмасмиди?!»

فَٱسۡتَخَفَّ قَوۡمَهُۥ فَأَطَاعُوهُۚ إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَوۡمٗا فَٰسِقِينَ ﴿٥٤﴾

54. Фиръавн қавмини ақлсиз ва нодон санаб, шу каби гаплари билан уларни залолатга чорлади. Улар унга итоат қилишди ва Мусони ёлғончига чиқаришди. Шубҳасиз, улар Аллоҳнинг итоатидан ва тўғри йўлидан чиққан қавм бўлди.

فَلَمَّآ ءَاسَفُونَا ٱنتَقَمۡنَا مِنۡهُمۡ فَأَغۡرَقۡنَٰهُمۡ أَجۡمَعِينَ ﴿٥٥﴾

55. Улар Бизга исён қилиш, Мусони ва у келтирган мўъжизаларни инкор қилиш билан Бизни дарғазаб қилишгач, Биз зудлик билан азоб тушириб, улардан интиқом олдик ва ҳаммасини денгизга ғарқ қилдик.

فَجَعَلۡنَٰهُمۡ سَلَفٗا وَمَثَلٗا لِّلۡأٓخِرِينَ ﴿٥٦﴾

56. Ўша денгизга ғарқ қилинганларни кейинги авлодлар учун ибрат қилиб қўйдик. Улардан кейин келадиган ва уларга ўхшаш ишлар қиладиган кимсалар ҳам улар каби азобга дучор қилинади.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍41
Аллоҳ яҳудийларни Фаластиндан йўқолиши хабарини берган. Уларнинг йўқолиши уларни ҳимоя қилаётганларнинг йўқолиши билан бўлади. Кимнинг иймони заиф бўлса, Аллоҳнинг ваъдаси унинг иймонини кучайтирмайди. Бироқ Аллоҳнинг ваъдаси амалга ошмай қолмайди.

✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍29
🌴🌴 Эртага 10.10.2024, ҳижрий тарихда 7 – рабеус-соний, 1446 йил пайшанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍11
​​​​#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

Азизларингизга улашишни унутманг...

https://www.tgoop.com/islomnuricom
💯7👍41
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Аёллар учун ижтимоий тармоқлар фитнаси

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍10😢7💯41
​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари

• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.

📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍81
​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍7
#Мақола
Таҳажжуд намози (3)

Тунги ибодатни енгиллатувчи сабаблар

Абу Ҳомид Ғаззолий таҳажжуд намозини енгиллаштирадиган, қалбга ва баданга оид бўлган айрим сабабларни айтиб ўтган.

Баданга оид сабаблар тўртта:

1. Кўп еб-ичмаслик. Акс ҳолда уйқу ғолиб келиб, таҳажжудга туриш қийинлашади.
2. Кундузида бефойда ишлар билан ўзни чарчатиб қўймаслик.
3. Қайлула – кундузида озроқ ухлаб дам олиш. Бу тунда бедор бўлишга ёрдам беради.
4. Кундузида гуноҳ ишлар қилмаслик. Акс ҳолда киши таҳажжуд намозидан маҳрум бўлиб қолади.

Қалбга оид сабаблар ҳам тўртта:

1. Қалбни мусулмонларга гина-адоват сақлаш, бидъат-хурофотлар ва дунёга ортиқча кўнгил қўйишдан ҳимоя қилиш.
2. Аллоҳдан доимо қўрқиб туриш, дунёвий истак-орзуларни камайтириш.
3. Таҳажжуднинг фазилатини англаш.
4. Аллоҳни яхши кўриш ва тунги намозида айтаётган ҳар бир ҳарфи ила Аллоҳга муножот қилаётганига қатъий ишониш. Бу сабабларнинг энг кучлисидир.

Давоми

“Islom Nuri" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram
👍101
Мунофиқлар Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида оз сонли бўлсалар-да, яҳудийлар устидан ғалабанинг кечикишига сабаб бўлишган эди. Ҳозирда нусрат-ғалаба янада кўпроқ кечикмоқда. Сабаби ҳозирги кунда мунофиқлар яҳудийлардан кўпроқ.


✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍17💯3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Аёл бошқалар кўзидан йироқ бўлиши кераклиги

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍192💯1
Аллоҳ таоло деди: «Аллоҳ тавбаларингизни қабул қилишни истайди, ҳою ҳавасга берилган кимсалар эса (ҳақ йўлдан) бутунлай оғиб кетишингизни истайдилар» (Нисо, 27).

Абул Ҳажжож Маҳдий раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Ким шаҳватини оёғи остига қўйса (яъни кўмса), шайтон унинг соясидан ҳам қўрқадиган бўлади».

📚 Ибн Аби Дунё, «Муҳосабатун нафс», 126-б.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍11😢31
2025/07/13 04:07:04
Back to Top
HTML Embed Code: