This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Аёлларнинг бугунги ҳолати
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍7❤2😢1
#СаволЖавоб
Ҳожатхонага кириш дуоси
Савол:
Мадинаи Мунавварадан бир синглимиз ҳожатхонага кириш пайти ўқиладиган:
اللهم اني أعوذ بك من الخبث والخبائث
(Аллоҳумма инний аъувзу бика минал хуб(у)си вал-хобааиси) дуоси ҳақида сўрабди. Бу дуодаги «хуб(у)с» калимасининг тўғри ўқилиши қандай ва маъноси нима? Бу дуо ҳожатхонага киришдан олдин ўқиладими, киргандан кейинми? Киришдан олдин айтишни унутган бўлса, кирганидан кейин айтса ҳам бўладими? Ҳожатхона ичида овоз чиқариб айтса бўладими? Чиққандан кейин нима дейиш керак? Мазкур дуо ҳожатхонага киришга хосми ёки бошқа ўринда қазои ҳожат қилганда ҳам ўқилаверадими?
Жавоб:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда айтилишича, у зот халога (ҳожатхонага) кирмоқчи бўлсалар:
اللَّهُمَّ إِنِّى أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْخُبْـُثِ وَالْخَبَائِثِ
(яъни, Эй Аллоҳ, мен Сендан эркак ва урғочи жин-шайтонлардан паноҳ тилайман) дер эдилар. «Хубс» ёки «хубус» деб ўқиш мумкин, иккаласи ҳам жоиз. Бундан мурод барча ёмонлик ва нопокликлардан паноҳ тилашдир. Баъзи олимлар эркак ва урғочи жин-шайтонлардан, деб айтганлар. Агар саҳро (дала) каби очиқ жойда бўлса, бу дуони қазои ҳожат қилмоқчи бўлганида айтади. Ҳожатхонага кирмоқчи бўлса, киришдан олдин айтади, кейин эмас.
Ҳожатдан чиққанидан кейин غُفْرانَكَ (ғуфронака, яъни Аллоҳдан мағфират сўрайман) дейди. Агар саҳро (дала) каби жойда бўлса, катта ёки кичик ҳожатдан кейин шундай дейиш суннатдир. Бундаги ҳикмат шуки, Аллоҳ таоло инсонга ейиш-ичиш неъматини насиб этди, кейин унга зарар ва озор бўлган ортиқча чиқиндини чиқариб ташлаш неъматини инъом этди. Банда бунинг шукрини адо этишдан ожиз бўлгани боис озордан қутулган пайтида Аллоҳга истиғфор айтиши шариатда жорий этилди. Аллоҳ таоло бандалари Унинг неъматларига шукр адо этишларини ва гуноҳларига истиғфор айтишларини яхши кўради. Аллоҳ таоло айтади: «Мени ёдга олинглар, Мен ҳам сизларни ёдга оламан. Менга шукр қилинглар ва (сизларга берган неъматларимга) нонкўрлик қилманглар» (Бақара, 152). Валлоҳу аълам.
📚 Шайх Ибн Боз, «Мажмуъул фатово», 10-ж., 29-б.
https://www.tgoop.com/islomnuricom

👍10❤1
#Бу_суннатга_амал_қиласизми?
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.
Азизларингизга улашишни унутманг...

👍7❤3💯1
#Мақола
Бидъат (3)
Бидъатчиларга нисбатан Ислом умматининг муносабати
Аҳли суннат ва жамоатнинг бидъатчиларни инкор қилиш услуби
Аҳли суннат ва жамоатнинг бидъатчиларга муносабати қуйидагича:
Аҳли суннат ва жамоат уламолари ҳозиргача бидъатчиларга қаршилик кўрсатиб ва бидъатларни инкор этиб келмоқдалар. Қуйида бу бобга оид далилларнинг айримларини келтириб ўтамиз:
1. Умму Дардо айтади: «Абу Дардо уйга ғазабланган ҳолда келди. Мен ундан: «Нима бўлди?» деб сўрадим. «Аллоҳга қасамки, одамлар орасида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам давридаги ишлардан жамоат бўлиб намоз ўқишгина қолибди», деди Абу Дардо»[1].
Давоми
“Islom Nuri" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram

Islomnuri
Бидъат (3) | Ислом Нури
Учинчи бўлимБидъатчиларга нисбатан Ислом умматининг муносабати Аҳли суннат ва жамоатнинг бидъатчиларни инкор қилиш услуби Аҳли суннат ва жамоатнинг бидъатчи ...
👍8
Ҳақиқий куч қалб кучидир, тана кучи эмас. Қалб кучли бўлса, бошқа аъзоларга куч тарқатади. Кучсиз бўлса, бошқа аъзоларнинг кучини тортиб олади.
✍🏻 Шайх Абу Исҳоқ ал-Ҳувайний
https://www.tgoop.com/islomnuricom
✍🏻 Шайх Абу Исҳоқ ал-Ҳувайний
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍16
🌴🌴 Эртага 11.11.2024, ҳижрий тарихда 9 – жумодал увло, 1446 йил душанба! 🌴🌴
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

👍4
Forwarded from IrshodTV | Ustoz Rashod qori
📹 Darslarimizdan birinchi bo‘lib xabardor bo‘lishni xohlaysizmi?
U holda ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga obuna bo‘ling va yangiliklarni kuzatib boring!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Қалб тузалишининг лаззати
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍7❤5
#Тафсири_муяссар
سورة الشورى
42. Шўро сураси, 11-14 оятлар
فَاطِرُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ جَعَلَ لَكُم مِّنۡ أَنفُسِكُمۡ أَزۡوَٰجٗا وَمِنَ ٱلۡأَنۡعَٰمِ أَزۡوَٰجٗا يَذۡرَؤُكُمۡ فِيهِۚ لَيۡسَ كَمِثۡلِهِۦ شَيۡءٞۖ وَهُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡبَصِيرُ ﴿١١﴾
11. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло еру осмонларни яратган ва уларни ўз қудрати, хоҳиш-иродаси ва ҳикмати билан йўқдан бор қилган зотдир. У сизларга ором-осойиш топишларингиз учун ўзингиздан жуфтларни яратиб қўйди. Сизлар учун чорва ҳайвонларини ҳам жуфт-жуфт, эркак ва урғочи қилиб яратди. Шундай жуфтлашув воситасида сизларни ўзингиздан кўпайтирди. Аллоҳ таолога махлуқотларидан бирон нарса зотида ҳам, исмларида ҳам, сифатларида ҳам, ишларида ҳам ўхшамайди. Чунки Унинг барча исмлари гўзал, ҳамма сифатлари комил ва олийдир. У улкан махлуқотларни бирон шериксиз, ёлғиз ўзи пайдо қилди. У эшитувчи, кўрувчи зотдир. Унга бандаларининг ишлари ва сўзларидан бирон нарса махфий қолмайди ва У уларга амалларига яраша жазо ё мукофотлар беради.
لَهُۥ مَقَالِيدُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۖ يَبۡسُطُ ٱلرِّزۡقَ لِمَن يَشَآءُ وَيَقۡدِرُۚ إِنَّهُۥ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمٞ ﴿١٢﴾
12. Еру осмонларнинг эгаси Аллоҳ таолодир. Раҳмат ва ризқ калитлари Унинг қўлидадир. У ризқни истаган бандасига кенг, истаган бандасига тор қилади. Аллоҳ таоло барча нарсани билувчидир. Бандаларининг ҳеч бир иши Унга махфий қолмайди.
شَرَعَ لَكُم مِّنَ ٱلدِّينِ مَا وَصَّىٰ بِهِۦ نُوحٗا وَٱلَّذِيٓ أَوۡحَيۡنَآ إِلَيۡكَ وَمَا وَصَّيۡنَا بِهِۦٓ إِبۡرَٰهِيمَ وَمُوسَىٰ وَعِيسَىٰٓۖ أَنۡ أَقِيمُواْ ٱلدِّينَ وَلَا تَتَفَرَّقُواْ فِيهِۚ كَبُرَ عَلَى ٱلۡمُشۡرِكِينَ مَا تَدۡعُوهُمۡ إِلَيۡهِۚ ٱللَّهُ يَجۡتَبِيٓ إِلَيۡهِ مَن يَشَآءُ وَيَهۡدِيٓ إِلَيۡهِ مَن يُنِيبُ ﴿١٣﴾
13. Эй одамлар, Аллоҳ Нуҳга амал қилишни ва қавмига етказишни буюрган таълимотни ва Биз сизга (эй Расул) ваҳий қилган Ислом таълимотини, шунингдек, Иброҳим, Мусо ва Исога буюрган таълимотни сизлар учун дин ўлароқ жорий қилди. Жорий қилинган бу дин қуйидагилардан иборат: “Ёлғиз Аллоҳга бўйсуниш ва ибодат қилиш билан динни ҳаётга татбиқ этинглар ва Мен сизларга буюрган динда ихтилоф қилманглар”. Эй Расул, сизнинг Аллоҳни ёлғиз деб билиш ва холис Унга ибодат қилишдан иборат даъватингиз мушрикларга оғир келди. Аллоҳ бандалари ичидан истаганини чин мўминликка танлаб олади ва Унга юзланган бандаларини Ўзига тоат-ибодат қилишга муваффақ этади.
Бу оятда зикр қилинган беш пайғамбар машҳур сўзга кўра улул-азм, яъни даъват борасида улкан машаққатларга дуч келган ва бу машаққатлар қаршисида сабр-матонат кўрсатган пайғамбарлардир.
وَمَا تَفَرَّقُوٓاْ إِلَّا مِنۢ بَعۡدِ مَا جَآءَهُمُ ٱلۡعِلۡمُ بَغۡيَۢا بَيۡنَهُمۡۚ وَلَوۡلَا كَلِمَةٞ سَبَقَتۡ مِن رَّبِّكَ إِلَىٰٓ أَجَلٖ مُّسَمّٗى لَّقُضِيَ بَيۡنَهُمۡۚ وَإِنَّ ٱلَّذِينَ أُورِثُواْ ٱلۡكِتَٰبَ مِنۢ بَعۡدِهِمۡ لَفِي شَكّٖ مِّنۡهُ مُرِيبٖ ﴿١٤﴾
14. Аллоҳга ширк келтирган кимсалар ўзларига илм-маърифат ва баҳона қилишларига ўрин қолдирмайдиган далил-исбот келганидан кейингина динларида бўлиниб, турли гуруҳ ва фирқаларга ажралиб кетдилар. Уларнинг бу ҳолга тушишларига фақат ҳаддан ошиш ва қайсарлик сабаб бўлди. Эй Расул, Раббингизнинг улардан азобни маълум муддат – қиёмат кунигача кечиктириш ҳақидаги ҳукми бўлмаганида эди, албатта улар ўртасида ҳукм қилинар ва ораларидаги кофир бўлганлар дарҳол азобга дучор қилинган бўлар эди. Ҳақ борасида ихтилоф қилган ўша кимсалардан кейин Таврот ва Инжилга ворис бўлганлар дин ва иймон хусусида нотўғри гумонга ва ихтилофга туширувчи шак-шубҳа устидадир.

👍9
МАЪЛУМОТИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ ОЛИНГ.
174-сўровнома:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадижа онамизнинг вафотидан кейин биринчи бўлиб кимга уйланганлар?

Anonymous Quiz
38%
Ойша бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳумо
22%
Ҳафса бинти Умар розияллоҳу анҳумо
40%
Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳо
👍19🤩1
🌴🌴 Эртага 14.11.2024, ҳижрий тарихда 12 – жумодал увло, 1446 йил пайшанба! 🌴🌴
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
https://www.tgoop.com/islomnuricom
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍11
«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍14
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтади:
«Kимда уч хислат бўлса, Аллоҳ унинг қалбини иймонга тўлдиради: Олим суҳбатида бардавом бўлиш, Қуръон тиловат қилиш ва рўза тутиш».
📚 Ибн Абдулбар, «Баҳжатул мажолис», 199-б.
https://www.tgoop.com/islomnuricom
«Kимда уч хислат бўлса, Аллоҳ унинг қалбини иймонга тўлдиради: Олим суҳбатида бардавом бўлиш, Қуръон тиловат қилиш ва рўза тутиш».
📚 Ибн Абдулбар, «Баҳжатул мажолис», 199-б.
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍23❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Аёллар учун масжиддан кўра уйлари яхшироқдир
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍9❤2
🌴🌴 Эртага 18.11.2024, ҳижрий тарихда 16 – жумодал увло, 1446 йил душанба! 🌴🌴
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
https://www.tgoop.com/islomnuricom
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍11
#Тафсири_муяссар
سورة الشورى
42. Шўро сураси, 15-19 оятлар
فَلِذَٰلِكَ فَٱدۡعُۖ وَٱسۡتَقِمۡ كَمَآ أُمِرۡتَۖ وَلَا تَتَّبِعۡ أَهۡوَآءَهُمۡۖ وَقُلۡ ءَامَنتُ بِمَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ مِن كِتَٰبٖۖ وَأُمِرۡتُ لِأَعۡدِلَ بَيۡنَكُمُۖ ٱللَّهُ رَبُّنَا وَرَبُّكُمۡۖ لَنَآ أَعۡمَٰلُنَا وَلَكُمۡ أَعۡمَٰلُكُمۡۖ لَا حُجَّةَ بَيۡنَنَا وَبَيۡنَكُمُۖ ٱللَّهُ يَجۡمَعُ بَيۡنَنَاۖ وَإِلَيۡهِ ٱلۡمَصِيرُ ﴿١٥﴾
15. Эй Расул, Аллоҳ таоло пайғамбарларга жорий қилган ва буюрган шу тўғри динга Аллоҳнинг бандаларини чақиринг ва унда Аллоҳ буюрганидек мустаҳкам туринг. Ҳақ борасида шубҳа қилган ва диндан оғиб кетган кимсаларнинг истакларига эргашманг. Уларга айтинг: «Мен самодан пайғамбарларга туширилган барча китобларга иймон келтирдим ва сизларнинг ўртангизда адолат билан ҳукм қилишга буюрилдим. Аллоҳ бизнинг ҳам Раббимиз, сизларнинг ҳам Раббингиздир. Бизнинг яхши амалларимиз савоби ўзимизга, сизларнинг ёмон қилмишларингиз жазоси ўзингизга. Ҳақ маълум бўлганидан сўнг сизлар билан бизнинг ўртамизда хусумат ва тортишувга ўрин йўқ. Аллоҳ қиёмат куни сизу бизни жамлайди ва ихтилоф қилган ишларимизда ўртамизда ҳақ билан ҳукм қилади. Қайтиш Аллоҳгадир ва У ҳар кимга муносиб жазо ё мукофот беради.
وَٱلَّذِينَ يُحَآجُّونَ فِي ٱللَّهِ مِنۢ بَعۡدِ مَا ٱسۡتُجِيبَ لَهُۥ حُجَّتُهُمۡ دَاحِضَةٌ عِندَ رَبِّهِمۡ وَعَلَيۡهِمۡ غَضَبٞ وَلَهُمۡ عَذَابٞ شَدِيدٌ ﴿١٦﴾
16. Аллоҳ таоло Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам орқали юборган динни одамлар қабул қилиб, Исломга кирганларидан кейин Аллоҳнинг дини ҳақида тортишаётган кимсаларнинг далиллари ва тортишувлари Парвардигорлари ҳузурида пуч ва ботилдир. Уларга дунёда Аллоҳнинг ғазаби, охиратда эса оғир азоб – дўзах бордир.
ٱللَّهُ ٱلَّذِيٓ أَنزَلَ ٱلۡكِتَٰبَ بِٱلۡحَقِّ وَٱلۡمِيزَانَۗ وَمَا يُدۡرِيكَ لَعَلَّ ٱلسَّاعَةَ قَرِيبٞ ﴿١٧﴾
17. Аллоҳ Қуръонни ва бошқа самовий китобларни ҳақ билан нозил қилган ва одамлар ўртасида адлу инсоф билан ҳукм қилиш учун мезонни – адолатни туширган зотдир. Қаердан биласиз, эҳтимол қиёмат қойим бўлиш вақти жуда яқиндир?!
يَسۡتَعۡجِلُ بِهَا ٱلَّذِينَ لَا يُؤۡمِنُونَ بِهَاۖ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مُشۡفِقُونَ مِنۡهَا وَيَعۡلَمُونَ أَنَّهَا ٱلۡحَقُّۗ أَلَآ إِنَّ ٱلَّذِينَ يُمَارُونَ فِي ٱلسَّاعَةِ لَفِي ضَلَٰلِۭ بَعِيدٍ ﴿١٨﴾
18. Қиёматга иймон келтирмайдиганлар истеҳзо билан қиёмат тезроқ қойим бўлишини талаб қиладилар. Унга иймон келтирганлар эса унинг қойим бўлиб қолишидан қўрқадилар. Улар унинг шак-шубҳасиз ҳақиқат эканини биладилар. Огоҳ бўлингки, қиёмат қойим бўлиши ҳақида тортишаётган кимсалар ҳақдан жуда узоқ адашганлар.
ٱللَّهُ لَطِيفُۢ بِعِبَادِهِۦ يَرۡزُقُ مَن يَشَآءُۖ وَهُوَ ٱلۡقَوِيُّ ٱلۡعَزِيزُ ﴿١٩﴾
19. Аллоҳ бандаларига лутф-карамлидир. У истаган бандасининг ризқини кенгайтиради, истаган бандасининг ризқини ўз ҳикматига кўра торайтиради. У барча куч-қувватга эга бўлган кучли, осийлардан интиқом олишда қудратли зотдир.

👍7😢2
«Деворнинг ҳам қулоғи бор» деган гапни «Фаришталар ҳаммасини ёзиб туради» деган гапга алмаштирганимизда, фақат гуноҳидан қўрқадиган ва Раббидан умид қиладиган авлод етиштирган бўлар эдик.
Шайх Шаъровий
https://www.tgoop.com/islomnuricom
Шайх Шаъровий
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍24💯7
МАЪЛУМОТИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ ОЛИНГ.
175-сўровнома:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Тоифдан қайтганларида кимнинг ҳимояси остида Маккага кирганлар?
175-сўровнома:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Тоифдан қайтганларида кимнинг ҳимояси остида Маккага кирганлар?
Anonymous Quiz
20%
Суроқа ибн Молик
33%
Мутъим ибн Адий
48%
Амакилари Абу Толиб
👍20❤2🤩2💯1