Telegram Web
#СаволЖавоб

Қандай ҳолларда намозларни жамлаш мумкин?

Савол:
Қандай ҳолатларда пешин намози билан аср намози ёки шом намози билан хуфтон намози қўшиб ўқилади?

Жавоб:

Намозларни жамлаш учун сабаб бўлиши керак. Сабабларнинг баъзилари булардир: сафарда бўлиш (яъни, манзилга етиб бориш асносида), ўта ёмғирли кун ёки қаттиқ совуқ бўлса, ҳаж кунларида Арафот ва Муздалифада. Шундай ҳолларда пешин билан аср, шом билан хуфтон жамлаб ўқилади. Жамлаган ҳолда қаср қилинмайди, агар мусофир бўлса, қаср қилиб жамлаб ўқилади.

Хоҳласа, пешин вақтида пешинга асрни қўшиб, шом вақтида шомга хуфтонни қўшиб ўқийди. Бунга «жамъи тақдим» дейилади, яъни иккинчи намозни вақтидан илгари ўқиш. Ёки пешинни кечиктириб, аср вақтида асрга қўшиб, шомни кечиктириб, хуфтонга қўшиб ўқийди. Бунга «жамъи таъхир» дейилади. Намоз ўқувчи бу иккисидан қайси бирини қилишда ихтиёрлидир. Валлоҳу аълам.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍131💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Аёллар эркаклар учун фитнадир

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍6💯4
​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍7😢2🤩21💯1
#Мақола
Бидъат (4)

Замонамиздаги баъзи бидъатлар

Пайғамбаримиз замонлари билан бизнинг замонамиз орасида кўп вақт ўтгани, илмсизлик ҳамда бидъатга чақирувчилар кўпайгани ва кофирларга тақлид қилиш кучайиб кетгани сабабли ҳозирда бидъатлар кўпайиб кетган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўзингиздан аввалги умматларнинг урф-одатига эргашиб кетасизлар»[1], деб бежиз айтмаганлар.

Қуйида бу бидъатларнинг баъзилари билан танишиб ўтамиз:

Давоми

“Islom Nuri" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram
👍11💯1
Мусулмон ҳар он тўғри ният қилиши керак, ҳатто одатий ишларида ҳам. Шунда амалининг савоби улуғ бўлади. Кўплаб олимлар бежиз «ният уламолар тижорати», демаган.

📚 Шайх Абдулазиз Тарифий, «Сифату солатин Набий».

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍18😢3💯1
Парвардигорингиз розилиги сари интилиб борар экансиз, синовларга дуч келмай иложингиз йўқ. Аллоҳ синовни Ўзининг дўстларига боғлаб қўйган. Бундаги Аллоҳнинг ҳикмати шуки, қалб синовлар машаққатида тирик қолади.

✍🏻 Шайх Абу Исҳоқ Ҳувайний ҳафизаҳуллоҳ

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍134💯2
​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​🌴🌴 Эртага 25.11.2024, ҳижрий тарихда 23 – жумодал увло, 1446 йил душанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍13💯1
#Тафсири_муяссар

سورة الشورى

42. Шўро сураси, 20-24 оятлар


مَن كَانَ يُرِيدُ حَرۡثَ ٱلۡأٓخِرَةِ نَزِدۡ لَهُۥ فِي حَرۡثِهِۦۖ وَمَن كَانَ يُرِيدُ حَرۡثَ ٱلدُّنۡيَا نُؤۡتِهِۦ مِنۡهَا وَمَا لَهُۥ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ مِن نَّصِيبٍ ﴿٢٠﴾

20. Ким амали билан охират савобини истаса, Аллоҳнинг ҳақларини адо этса ва динга даъват қилиш йўлида мол-дунё сарфласа, Биз унинг яхши амаллари савобини кўпайтирамиз ва унинг бир савобини ўн баробаридан тортиб ўзимиз истаган миқдоргача зиёда қиламиз. Ким амали билан фақат дунёни истаса, Биз унга дунёдан ўзимиз тақсим қилиб қўйган нарсанигина берамиз. Охиратда унга ҳеч қандай ажру савоб бўлмайди.

أَمۡ لَهُمۡ شُرَكَٰٓؤُاْ شَرَعُواْ لَهُم مِّنَ ٱلدِّينِ مَا لَمۡ يَأۡذَنۢ بِهِ ٱللَّهُۚ وَلَوۡلَا كَلِمَةُ ٱلۡفَصۡلِ لَقُضِيَ بَيۡنَهُمۡۗ وَإِنَّ ٱلظَّٰلِمِينَ لَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٞ ﴿٢١﴾

21. Балки Аллоҳга ширк келтираётган ўша мушрикларнинг ширк ва залолатда уларга шерик бўлган "худо"лари бордир ва ўша "худо"лар уларга Аллоҳ изн бермаган бир динни ва ширкни уларга дин ўлароқ уйдириб бераётгандир?! Агар Аллоҳнинг уларга муҳлат бериш ва бу дунёда азобламаслик ҳақидаги қазою қадари бўлмаганда эди, улар ўртасида ҳукм қилинар ва уларга дарҳол азоб туширилар эди. Аллоҳга кофир бўлган кимсалар учун қиёматда аламли азоб бордир.

تَرَى ٱلظَّٰلِمِينَ مُشۡفِقِينَ مِمَّا كَسَبُواْ وَهُوَ وَاقِعُۢ بِهِمۡۗ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ فِي رَوۡضَاتِ ٱلۡجَنَّاتِۖ لَهُم مَّا يَشَآءُونَ عِندَ رَبِّهِمۡۚ ذَٰلِكَ هُوَ ٱلۡفَضۡلُ ٱلۡكَبِيرُ ﴿٢٢﴾

22. Эй Расул, қиёмат куни кофирларни Аллоҳ уларга дунёда қилган ёмон ишларига берадиган азобдан қўрққан ҳолда кўрасиз. Уларга сўзсиз азоб тушади, улар уни албатта тотадилар. Аллоҳга иймон келтирган ва Унга итоат қилган зотлар жаннат боғларида, қасрларида роҳат-фароғат ичида бўладилар. Улар учун Парвардигорлари ҳузурида кўнгиллари тилаган ҳар бир нарса бор. Аллоҳ уларга ато этган бу иззат-икром васфига тил ожиз ва ақл бовар қилмас буюк фазлу марҳаматдир.

ذَٰلِكَ ٱلَّذِي يُبَشِّرُ ٱللَّهُ عِبَادَهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِۗ قُل لَّآ أَسۡـَٔلُكُمۡ عَلَيۡهِ أَجۡرًا إِلَّا ٱلۡمَوَدَّةَ فِي ٱلۡقُرۡبَىٰۗ وَمَن يَقۡتَرِفۡ حَسَنَةٗ نَّزِدۡ لَهُۥ فِيهَا حُسۡنًاۚ إِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٞ شَكُورٌ ﴿٢٣﴾

23. Эй одамлар, Мен сизларга хабар берган охиратдаги иззат-икром ва роҳат-фароғатлар Аллоҳнинг дунёда Унга иймон келтирган ва тоат-ибодат қилган бандаларига берган хушхабаридир. Эй Расул, қиёмат қойим бўлишига шубҳа қиладиган қавмингиз мушрикларига айтинг: «Мен ўзим олиб келган ҳақ динга даъват қилганим учун сизлардан хизмат ҳақи сўрамайман. Мен сизлардан фақат қариндошчилик меҳр-оқибатини ва ўртамиздаги қариндошлик алоқаларига риоя қилишингизни сўрайман, холос». Ким бир савоб иш қилса, Биз унинг бу савобини ўн баробар ва ундан ҳам зиёда кўпайтирамиз. Шубҳасиз, Аллоҳ бандаларининг гуноҳларини кечирувчи, уларнинг яхшиликлари ва тоат-ибодатлари мукофотини ортиғи билан берувчи зотдир.

أَمۡ يَقُولُونَ ٱفۡتَرَىٰ عَلَى ٱللَّهِ كَذِبٗاۖ فَإِن يَشَإِ ٱللَّهُ يَخۡتِمۡ عَلَىٰ قَلۡبِكَۗ وَيَمۡحُ ٱللَّهُ ٱلۡبَٰطِلَ وَيُحِقُّ ٱلۡحَقَّ بِكَلِمَٰتِهِۦٓۚ إِنَّهُۥ عَلِيمُۢ بِذَاتِ ٱلصُّدُورِ ﴿٢٤﴾

24. Ёки ўша мушриклар: «Муҳаммад Аллоҳ номидан ёлғон уйдирди. У бизга ўқиб бераётган нарсаларини ўзи тўқиб чиқарган», деб айтишадими? Эй Расул, агар шундай қилганингизда Аллоҳ қалбингизни муҳрлаб қўйган бўлар эди. Аллоҳ ўзининг ўзгармас сўзлари ва хилоф этилмас ваъдаси билан ботилни ўчириб, йўқ қилади ва ҳақни рўёбга чиқаради. Аллоҳ бандаларнинг қалбларидаги нарсаларни билувчи зотдир. Улардан ҳеч бири Унга махфий қолмайди.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍12💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Аёл киши эҳтиёжи учун кўчага чиқиши

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍13💯1
#СаволЖавоб

«Жалсатул истироҳа»нинг ҳукми

Савол:
Намознинг 1- ва 3-ракаатларидан туришдан олдин бир лаҳза ўтириб, кейин қиёмга туриш қандай амал?

Жавоб:
Намознинг 1- ва 3-ракаатларидан туриб кетишдан олдин қисқа муддат ўтириб, кейин туришни баъзи уламолар суннат деб айтадилар. Бу ўтириш ҳақида Молик ибн Ҳувайрис ҳадис ривоят қилган. Баъзи олимлар бу ўтириш ҳаммага ҳам суннат эмас, дейдилар, чунки бу саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ёшлари катта бўлиб қолганларида кўрган. Шу боис бу суннатга ёши катта одамлар амал қилса яхши, дейдилар.

Ким бу амални қиламан деса, ёш бўлсин, қари бўлсин, қилаверади. Бу ҳақда ривоят қилинган ҳадис Саҳиҳи Бухорийда бор. Бу суннатга имомдан кўра муқтадий ёки ёлғиз намоз ўқиётган одам амал қилса яхшироқ. Чунки имом бу суннатга амал қилса-ю, муқтадийларнинг аксари ёки ҳаммаси бунга амал қилмаса, улар имомдан аввал туриб кетиб, намозлари нуқсонли бўлиб қолиши мумкин. Валлоҳу аълам.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍16💯1
​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍14😢5💯1
Шом аҳли бирон душманга қарши бирлашар экан, асло мағлуб бўлмайди. Ҳадисда: «Ғарб аҳли то қиёмат қоим бўлгунча ҳақ устида ғолиб бўлишда давом этади», дейилган.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал: «Улар Шом аҳлидир», деган.

✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ

Изоҳ:

Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Имом Аҳмад бу ҳадисдаги Ғарб аҳлини Шом аҳли деб тафсир қилган. Чунки машриқ (шарқ) ва мағриб (ғарб) тушунчалари нисбий ҳисобланади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу гапни Мадинада айтганлар ва у зот Нажд ва Ироқ аҳлини "Машриқ аҳли" деб атаганлар. Шунинг учун Шом аҳлини "Ғарб аҳли" деб аташган, чунки Шом Мадинага нисбатан ғарбда жойлашгандир».

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍21💯7
Дуони кўпайтириш, Аллоҳдан нусрат-ғалаба сўраш ва Унга тўлиқ таваккул қилиш жангда ғалаба қозонишнинг шаръий сабабларидан. Аллоҳ таоло айтади:

﴿ٱلَّذِينَ قَالَ لَهُمُ ٱلنَّاسُ إِنَّ ٱلنَّاسَ قَدْ جَمَعُوا۟ لَكُمْ فَٱخْشَوْهُمْ فَزَادَهُمْ إِيمَـٰنًۭا وَقَالُوا۟ حَسْبُنَا ٱللَّهُ وَنِعْمَ ٱلْوَكِيلُ﴾

«Уларга айрим кимсалар: «Қурайш одамлари сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган, бас, улардан қўрқингиз!», деганларида бу гап уларнинг иймонларини зиёда қилди ва: «Бизга ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи кифоя. У зот энг яхши ишончли вакилдир!» дедилар» (Оли Имрон, 173-оят).

✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍13💯72
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Ҳар бир ишни “бисмиллаҳ” билан бошлаш

🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ

🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍13💯1
🌴🌴 Эртага 05.12.2024, ҳижрий тарихда 3 – жумодал охир, 1446 йил пайшанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍13😢1💯1
#СаволЖавоб

Аёллар қандай намоз ўқийди?

Савол:

Менга аёллар қандай намоз ўқишини ўргатинг ва тўғри йўлни танлашга ёрдам беринг.

Жавоб:

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин.

Аёллар ҳам эркаклар каби намоз ўқийдилар, яъни икки жинснинг намозларида фарқ йўқ. Уларнинг намозларида фарқ борлигини исботлайдиган бирорта саҳиҳ ҳадис Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинмаган.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам умматнинг эркагу аёлига хитобан бундай дедилар: «Менинг намоз ўқиганимни кўрганингиздек намоз ўқинглар». Намоз ўқишни ўрганмоқчи бўлган аёлларимиз веб саҳифамизнинг «Китоблар» бўлимидаги «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларининг сифати» номли рисолани ўқиб, шунга биноан намозларини адо этишларини тавсия қиламиз.

Аёллар намозга турганларида юзлари ва кафтларидан бошқа барча аъзоларини беркитишлари фарздир.

Тўғри йўлни танлашга келсак, пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизларга икки нарсани қолдирдим. Шу икки нарсани маҳкам ушласангиз, ҳеч қачон адашмайсизлар: Аллоҳнинг китоби (Қуръон) ва суннатим». Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу сўзлари энг тўғри йўлга йўлланишни кафолатлайди. Ким Қуръон ва суннат йўлини танласа, Пайғамбар гувоҳлиги билан энг тўғри йўлни танлаган бўлади.

Агар ҳақ дин борасидаги илмингизни оширмоқчи бўлсангиз, марҳамат қилиб саҳифамиздаги китоблар, мақолалар ва устозларнинг овозли дарсларидан фойдаланинг. Уларда айтилган ҳар бир гап Қуръон ва Суннат далиллари билан қувватланган.

Аллоҳ барчамизни тўғри йўлга ҳидоят қилсин.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍19💯1
​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари

• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.

📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.

https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍9💯1
​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍131💯1
2025/07/10 21:21:04
Back to Top
HTML Embed Code: