🌴🌴 Эртага 23.01.2025, ҳижрий тарихда 23 – ражаб, 1446 йил пайшанба! 🌴🌴
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
https://www.tgoop.com/islomnuricom

👍8😢1
#СаволЖавоб
Витр намози суннатга мувофиқ қандай ўқилади?
Савол:
Витр намози қандай ўқилса суннатга мувофиқ бўлади? Шу ҳақда тўлиқ маълумот берсангиз.
Жавоб:
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин.
Витр намозини 1, 3, 5, 7, 9 ёхуд 11 ракаат ўқиш суннатга мувофиқдир.
Уни 3 ракаат ўқимоқчи бўлсангиз, икки кўриниши бор:
1. Аввал икки ракаат ўқийсиз ва салом берасиз. Кeйин туриб, бир ракаат витрга ният қиласиз. Рукудан аввал ё кeйин қунут дуосини ўқийсиз, ташаҳҳуд ва салавотларни ўқигандан сўнг салом бeриб, намозни тугатасиз. Шунда уч ракаатни иккига бўлиб икки ташаҳҳуд ва икки салом билан ўқиган бўласиз (2+1=3).
2. Уч ракаат витрга (дилингизда) ният қиласиз, иккинчи ракаат саждаларидан кeйин ташаҳҳудга ўтирмай қиёмга туриб кeтасиз, учинчи ракаат рукусидан кeйин (ёки аввал) қунут дуосини ўқийсиз. Икки саждадан кeйин ўтириб, ташаҳҳуд, салавотлар ва дуони ўқиб, салом бeрасиз. Шунда бир ташаҳҳуд ва бир салом билан уч ракаат ўқиган бўласиз. Ҳар икки кўринишда 1-ракаатга «Аъло», 2-ракаатга «Кофирун», 3-ракаатга «Ихлос» сураларини ўқисангиз яхши, бу амал суннатда келган. Булардан бошқа сураларни ўқиш ҳам жоиз.
Аммо уч ракаатли витрни шом намозига ўхшатиб, икки ташаҳҳуд билан ўқишингиз суннатга хилоф, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан қайтарганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Витрни шом намозига ўхшатиб уч ракаат ўқиманглар, балки беш ёки етти ракаат қилиб ўқинглар». Бу ҳадисни Ибн Ҳиббон (2429), Ҳоким (1138), Байҳақий (4878) ва бошқалар ривоят қилган, Ҳофиз Ибн Ҳажар «Фатҳул Борий» китобида (2/558): «Бухорий ва Муслим шартига кўра саҳиҳ ҳадис», деган.
Витрни 5, 7 ёки 9 ракаат қилиб, бир салом билан ўқисангиз ҳам бўлади. 9 ракаат қилганингизда 8-ракаатдан кейин ташаҳҳудга ўтириб, «Аттаҳиёт»ни ўқийсиз, кейин «Аллоҳу акбар» деб 9-ракаатга туриб, уни юқорида айтилган учинчи ракаат каби тамомлайсиз. Ойша розияллоҳу анҳо айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам 9 ракаат ўқир, буларнинг фақат саккизинчисида ўтирар, Аллоҳни зикр қилар, ҳамд айтар, дуо қилар, сўнгра салом бермай ўринларидан турар ва тўққизинчи ракаатни ўқир эдилар. Сўнг ўтирар, Аллоҳни зикр қилар, ҳамд айтар, дуо қилар, кейин бизга эшиттириб салом берар эдилар» (Муслим ривояти, 737-ҳадис).
Беш ва етти ракаат ўқисангиз, охирида бир ташаҳҳуд билан якунлайсиз. Умму Салама розияллоҳу анҳо айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам витрни беш ва етти ракаат ўқир, улар орасини на салом ва на калом билан бўлар эдилар» (Насоий (1714), Ибн Можа (1192), Аҳмад (26529) ва бошқалар ривояи. Саҳиҳ ҳадис).
11 ракаат ўқимоқчи бўлсангиз, икки-икки ракаатдан ўқиб, охирида ёлғиз бир ракаат билан тугатасиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Тунги намоз икки-икки ракаатдандир. Бирортангиз субҳ кириб қолишидан қўрқса, бир ракаат ўқисин. Бу ўқиган намозларини тоқ қилиб қўяди» (Бухорий (993) ва Муслим (749) ривояти).
Витрни фақат бир ракаат ўқисангиз ҳам бўлади. Лекин ундан аввал камида 2 ракаат ўқисангиз яхши. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Витр кечанинг охирида ўқиладиган бир ракаатдир» (Муслим ривояти, 752-ҳадис). Валлоҳу аълам.
Аллоҳ таоло барчамизни Қуръон ва Суннатга амал қилувчилардан қилсин, омин!

👍21❤2
🕌 #Жума_суннатлари
• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.
📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.

👍8❤3
«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
. . . . . . . . . .
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
. . . . . . . . . .
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
. . . . . . . . . .
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍5❤1
#Мақола
Ҳижома
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.
Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Одамзотга муаллим этиб юборилган Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммадга, у зотнинг аҳли байтлари, саҳобалари ва тобеинларига Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлсин!
Бу мақоламизда ҳижома (бадандан қон олиш), унинг маъноси, фазилати, фойдалари, қандай ва қайси кунларда қилиниши ҳақида сўз юритамиз ва мақоламизни кичик бир хулоса билан якунлаймиз.
«Ҳижома» «сўрмоқ» маъносидаги «ҳажм» сўзидан олинган. Бола она кўкрагини сўрса – эмса, араб тилида «ҳажамас сабийю уммаҳу», дейилади. Қон олувчи шахс қонни сўриб олиш йўли билан олса, у «ҳажжом» дейилади. Қон олиш касбига «ҳижома», қон олинадиган асбоб-ускунасига эса «миҳжам» дейилади[1].
Уламоларнинг ҳижомага берган таърифлари
Баъзи олимлар «ҳижома» деганда қонни бошнинг орқа томонидан сўриб оладиган ускуна орқали чиқариб олишнигина назарда тутади.
Зурқоний эса: «Ҳижома фақатгина бошнинг орқасидан қон олишга хос эмас, балки баданнинг бошқа ўринларидан ҳам ҳижома қилиш мумкин», яъни бузилган қонни ҳижома йўли билан чиқариб ташлаш мумкин, деган. Хаттобий ҳам шу фикрни қўллаб-қувватлаган.
Давоми

Islomnuri
Ҳижома | Ислом Нури
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Одамзотга муаллим этиб юборилган Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммадга, у зотни ...
👍8
Имом Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Гоҳида инсон ўзини бошқалар олдида айблайди. Бу билан одамларга тавозели бўлиб кўринмоқчи бўлади. Шу билан қадри юксалади. Одамлар уни мақтайдилар. Шу иш риёнинг энг нозик, кўзга кўринмас эшикларидан биридир. Салафи солиҳлар бу ишдан қаттиқ огоҳлантирганлар».
📚 «Фавоид», 58-б.

👍14😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Билиш вожиб бўлган тўрт масала
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍11
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ деди: «Диннинг ҳаммаси гўзал хулқдан иборат. Ким хулқда сиздан устун бўлса, динда ҳам устун бўлади».
📚 «Мадорижус соликин», 2-ж., 37-б.
https://www.tgoop.com/islomnuricom
📚 «Мадорижус соликин», 2-ж., 37-б.
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍13😢1
🌴🌴 Эртага 27.01.2025, ҳижрий тарихда 27 – ражаб, 1446 йил душанба! 🌴🌴
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
https://www.tgoop.com/islomnuricom
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍8😢1
#СаволЖавоб
Исро ва Меърож кечасини нишонлаш ҳукми
Савол: Исро ва Меърож кечаси, яъни Ражаб ойининг йигирма еттинчи кечасини нишонлаш ҳукми нима?
Жавоб: Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга салавоту саломлар бўлсин.
Исро ва Меърож Аллоҳнинг буюк мўъжизаларидандир
Шубҳасиз, Исро ва Меърож Аллоҳнинг улуғ мўъжизаларидан бўлиб, у Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ростгўйлигига ва Аллоҳ азза ва жалла ҳузуридаги мартабасининг улуғлигига далолат қилади. Шунингдек, бу мўъжиза Аллоҳ таолонинг қудрати чексиз ҳамда барча махлуқотларидан олий эканига далилдир. Аллоҳ таоло айтади: «Бир кеча Ўз бандаси (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни Масжиди Ҳаромдан Биз атрофини баракали қилган Масжиди Ақсога олиб борган Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир. Бу мўъжиза бандасига Аллоҳ ўз оят-мўъжизаларини кўрсатиши учун эди. Албатта Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчидир» (Исро сураси, 1-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган мутавотир[1] ҳадисларда келишича, у зот осмонга кўтарилганлар ва осмон эшиклари у зот учун очилган, ҳатто еттинчи осмондан ҳам ўтганлар. Аллоҳ таоло у зот билан Ўзи хоҳлаган нарсалар ҳақида гаплашган ва беш вақт намозни фарз қилган. Аллоҳ таоло аввал эллик вақт намозни фарз қилган эди. Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни енгиллатишни сўраб мурожаат қилавердилар, токи беш вақтга қисқартирилди. Охири беш вақт фарз қилинди, аммо савоби эллик намозга тенг бўлди, чунки динимизда ҳар бир яхшилик (савоб) ўн баробар кўпайтириб берилади. Барча неъматлари учун Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.
Исро ва Меърож кечаси қачон бўлгани ҳақида бирор ишончли хабар собит бўлганми?
Исро ва Меърож воқеаси содир бўлган бу кеча на Ражаб ойида ва на бошқа ойда экани саҳиҳ ҳадисларда баён этилмаган. Бу кечани аниқ белгилаш борасида келган барча ривоятлар ҳадис уламолари наздида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлмаган. Шубҳасиз, одамларга бу кеча қачон бўлгани унуттирилишида Аллоҳнинг етук ҳикмати бор.
Исро ва Меърож кечасини нишонлаш жоизми?
Агар бу кеча санаси аниқ бўлганда ҳам мусулмонларга уни бирор ибодат билан хослаш ва нишонлаш жоиз бўлмас эди, чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг саҳобалари розияллоҳу анҳум бу кечани нишонламаганлар ва бирор ибодат билан хосламаганлар. Бу кечани нишонлаш шариатга мувофиқ бўлганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни умматга ё сўз билан ва ё амал билан баён қилган бўлар эдилар. Агар бундай баён содир бўлганида, у ҳаммага маълум ва машҳур бўлиб, саҳобалар розияллоҳу анҳум уни бизгача етказган бўлар эдилар. Зеро, улар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан уммат унга эҳтиёж сезадиган бирор нарсани қолдирмасдан ва яширмасдан рўйи-рост ривоят қилганлар. Қолаверса, улар ҳар бир яхши амалга ҳаммадан аввал шошадиган кишилар эдилар.
Агар бу кечани нишонлаш шариатда жоиз бўлганида, саҳобалар ўзлари биринчилардан бўлиб уни нишонлаган бўлар эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга энг хайрихоҳ киши эдилар, рисолатни тўла-тўкис етказдилар ва зиммаларидаги омонатни адо этдилар. Агар бу кечани улуғлаш ва нишонлаш Аллоҳнинг динидан бўлганида, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни унутмаган ва одамлардан яширмаган бўлар эдилар. Бундан маълум бўладики, бу кечани нишонлаш ва улуғлаш Исломга алоқадор эмас. Аллоҳ бу умматнинг динини мукаммал, неъматини тўкис қилди ва Аллоҳ изн бермаган амални динда жорий қилганларни қоралади. Аллоҳ таоло айтади: «Бугун Мен сизларга динингиз Исломни комил қилдим, неъматимни тўла-тўкис қилдим ва сизлар учун Исломни дин ўлароқ танладим» (Моида, 3). Бошқа оятда бундай дейди: «Ёки уларга Аллоҳ изн бермаган нарсани динда жоиз қилиб берувчи шериклари борми?» (Шўро, 21).

Исро ва Меърож кечасини нишонлаш ҳукми | Ислом Нури
Савол: Исро ва Меърож кечаси, яъни Ражаб ойининг йигирма еттинчи кечасини нишонлаш ҳукми нима? Жавоб: Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга салавоту ...
👍14❤2😢1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
◀️ Илм касал қалблар учун шифо
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ
🔵 https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍8❤3💯2😢1
#Тафсири_муяссар
سورة فصلت
41. Фуссилат сураси, 19-28 оятлар
وَيَوۡمَ يُحۡشَرُ أَعۡدَآءُ ٱللَّهِ إِلَى ٱلنَّارِ فَهُمۡ يُوزَعُونَ ﴿١٩﴾ حَتَّىٰٓ إِذَا مَا جَآءُوهَا شَهِدَ عَلَيۡهِمۡ سَمۡعُهُمۡ وَأَبۡصَٰرُهُمۡ وَجُلُودُهُم بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ ﴿٢٠﴾
19, 20. Аллоҳнинг душманлари дўзах олдида тўпланадиган кунда азоб фаришталари уларни жамлаб турадилар. Дўзахга етиб келишган ва дунёда қилган жиноятларини инкор қилишган пайтда қулоқлари, кўзлари ва терилари уларга қарши дунёда қилган гуноҳлари ва жиноятларига гувоҳлик беради.
وَقَالُواْ لِجُلُودِهِمۡ لِمَ شَهِدتُّمۡ عَلَيۡنَاۖ قَالُوٓاْ أَنطَقَنَا ٱللَّهُ ٱلَّذِيٓ أَنطَقَ كُلَّ شَيۡءٖۚ وَهُوَ خَلَقَكُمۡ أَوَّلَ مَرَّةٖ وَإِلَيۡهِ تُرۡجَعُونَ ﴿٢١﴾
21. Дўзах олдида тўпланган ўша Аллоҳнинг душманлари ўз териларини маломат қилиб: «Нега бизга қарши гувоҳлик бердингиз?» деганларида терилари: «Ҳар бир нарсани сўзлатган Аллоҳ бизни ҳам сўзлатди», деб жавоб беради. Аллоҳ илк бор сизларни яратди, ҳолбуки, сизлар ҳеч нарса эмас эдингиз. Ўлганингиздан сўнг ҳисоб-китоб қилиниш ва жазо ё мукофот олиш учун Унинг ҳузурига қайтариласиз.
وَمَا كُنتُمۡ تَسۡتَتِرُونَ أَن يَشۡهَدَ عَلَيۡكُمۡ سَمۡعُكُمۡ وَلَآ أَبۡصَٰرُكُمۡ وَلَا جُلُودُكُمۡ وَلَٰكِن ظَنَنتُمۡ أَنَّ ٱللَّهَ لَا يَعۡلَمُ كَثِيرٗا مِّمَّا تَعۡمَلُونَ ﴿٢٢﴾ وَذَٰلِكُمۡ ظَنُّكُمُ ٱلَّذِي ظَنَنتُم بِرَبِّكُمۡ أَرۡدَىٰكُمۡ فَأَصۡبَحۡتُم مِّنَ ٱلۡخَٰسِرِينَ ﴿٢٣﴾
22, 23. Сизлар гуноҳлар қилаётган пайтингизда қулоқларингиз, кўзларингиз ва териларингиз қиёмат куни сизларга қарши гувоҳлик беришидан қўрқмас ва гуноҳларни яширмас эдингиз. Аксинча, Аллоҳ қилаётган гуноҳларингизнинг кўпини билмайди, деб ўйлаган эдингиз. Раббингиз ҳақидаги ёмон гумонингиз сизларни ҳалок қилди ва дўзахга туширди. Мана, бугун сизлар ўзларини ҳам, аҳли оилаларини ҳам зиёнга туширганлардан бўлиб турибсиз.
فَإِن يَصۡبِرُواْ فَٱلنَّارُ مَثۡوٗى لَّهُمۡۖ وَإِن يَسۡتَعۡتِبُواْ فَمَا هُم مِّنَ ٱلۡمُعۡتَبِينَ ﴿٢٤﴾
24. Агар азобга чидай олсалар, дўзах уларнинг маконидир. Агар яхши амаллар қилиш учун дунёга қайтишни сўрасалар, сўровлари рад этилади ва узрлари қабул қилинмайди.
وَقَيَّضۡنَا لَهُمۡ قُرَنَآءَ فَزَيَّنُواْ لَهُم مَّا بَيۡنَ أَيۡدِيهِمۡ وَمَا خَلۡفَهُمۡ وَحَقَّ عَلَيۡهِمُ ٱلۡقَوۡلُ فِيٓ أُمَمٖ قَدۡ خَلَتۡ مِن قَبۡلِهِم مِّنَ ٱلۡجِنِّ وَٱلۡإِنسِۖ إِنَّهُمۡ كَانُواْ خَٰسِرِينَ ﴿٢٥﴾
25. Биз ўша кофир ва золимлар учун инсу жин шайтонларидан иборат ёмон улфатларни ҳозирлаб қўйдик. Ўшалар уларга дунёда қабиҳ ишларини чиройли кўрсатдилар ва уларни дунёнинг ҳаром лаззат ва шаҳватларига чорладилар. Олдиларида кутиб турган охиратга доир ишларни чиройли (енгил) кўрсатиб, уларга охиратни унуттирдилар ва қайта тирилишни ёлғон дейишга чорладилар. Шу билан улар ўзларидан илгари ўтган кофир инсу жинлар қаторида дўзахга киришга лойиқ бўлдилар. Улар дунёда амалларини, охиратда эса ўзларини ва аҳли оилаларини бой берувчи бўлдилар.
وَقَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ لَا تَسۡمَعُواْ لِهَٰذَا ٱلۡقُرۡءَانِ وَٱلۡغَوۡاْ فِيهِ لَعَلَّكُمۡ تَغۡلِبُونَ ﴿٢٦﴾
26. Кофирлар бир-бирларига йўл кўрсатиб: «Сизлар бу Қуръонга қулоқ солманг, унга итоат қилманг, унинг буйруқларига бўйсунманг. Муҳаммад Қуръон ўқиган пайтда уни адаштириш учун бақир-чақир қилиб, ҳуштак чалиб, овозингизни кўтаринг. Шояд унга ғолиб келсангиз ва у Қуръон ўқишни бас қилса», дедилар.
فَلَنُذِيقَنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ عَذَابٗا شَدِيدٗا وَلَنَجۡزِيَنَّهُمۡ أَسۡوَأَ ٱلَّذِي كَانُواْ يَعۡمَلُونَ ﴿٢٧﴾
27. Қасамки, Биз бу гапни айтганларни дунёда ва охиратда қаттиқ азобга гирифтор қиламиз ва уларни энг ёмон қилмишларига бериладиган жазо билан жазолаймиз.
ذَٰلِكَ جَزَآءُ أَعۡدَآءِ ٱللَّهِ ٱلنَّارُۖ لَهُمۡ فِيهَا دَارُ ٱلۡخُلۡدِ جَزَآءَۢ بِمَا كَانُواْ بِـَٔايَٰتِنَا يَجۡحَدُونَ ﴿٢٨﴾
28. Кофирларга бериладиган бу оғир жазо Аллоҳнинг душманлари учун энг адолатли жазо бўлмиш дўзахдир. Дунёда Бизнинг далилларимизни инкор қилиб ўтганларига жазо ўлароқ улар дўзахда абадий қоладилар.
Бу оят ҳар қандай йўл билан одамларни Қуръондан бурган, Қуръонни мушоҳада қилишдан ва кўрсатмаларига амал қилишдан тўсган одамнинг жинояти нақадар оғир эканини кўрсатади.

👍11😢1
МАЪЛУМОТИНГИЗНИ ТЕКШИРИБ ОЛИНГ.
180-сўровнома:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ансорий Саъд ибн Рабеъ билан муҳожирлардан кимни ака-ука тутинтирдилар?

Anonymous Quiz
22%
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо
24%
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо
54%
Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу
👍14
🌴🌴 Эртага 30.01.2025, ҳижрий тарихда 30 – ражаб, 1446 йил пайшанба! 🌴🌴
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
https://www.tgoop.com/islomnuricom
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
📤 Азизларингизга улашишни унутманг!
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍5
🕌 #Жума_суннатлари
• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.
📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.
https://www.tgoop.com/islomnuricom
• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.
📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг.
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍7
#Мақола
Шукр ҳақида
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
«Қасамки, неъматларимга шукр қилсангиз, албатта уларни янада зиёда қиламан» (Иброҳим, 7).
Бандаларига беҳисоб неъматлар ато этиб, улардан шукр қилувчиларга неъматларини янада зиёда этишни ваъда қилган буюк Парвардигоримизга ҳамду санолар айтамиз, берган неъматлари учун У зотга кўпдан-кўп шукрлар бажо келтирамиз. У буюк Зотнинг неъматлари шукрини кўп ибодат қилиш билан адо этган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога, у зотнинг аҳли хонадони, саҳобалари ҳамда тобеинларига салавоту саломлар йўллаймиз.
Шукр ўзи нима?
Шукрнинг луғавий маъноси: «Қилинган яхшиликни эътироф этиб, уни овоза қилишдир»[1]. Бошқа ўринда бундай дейилади: «Қилинган яхшиликни эътироф этиб, яхшилик қилувчига ҳамду санолар айтиш, ташаккурлар изҳор этиш, миннатдорлик билдириш. Масалан, «Фалончи Аллоҳга, Унинг неъматларига шукр қилди», дейилади, яъни Унинг берган неъматларини эътироф этиб, Унга ҳамду санолар айтди, шукроналар билдирди»[2].
Мўътабар уламоларимиздан Ибн Қаййим раҳматуллоҳи алайҳ шукрнинг ҳақиқатига шундай таъриф берган: «Ҳайвон ем еб семирса, унинг танасида емнинг асорати зоҳир бўлса, араблар: «Шакарот доббатун» (ҳайвон шукр қилди), дейишади. Шунга кўра, банда тили билан Аллоҳ таолога ҳамду сано ва зикрлар айтиши, қалби билан У зотни яхши кўриши, тана аъзолари билан У зотга тоат-ибодат қилиши унда Аллоҳ таолонинг ҳисобсиз неъматлари асорати зоҳир бўлишидир»[3].

Шукр ҳақида | Ислом Нури
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм «Қасамки, неъматларимга шукр қилсангиз, албатта уларни янада зиёда қиламан» (Иброҳим, 7). Бандаларига беҳисоб неъматлар ато этиб ...
👍12❤3
Кўпчилик сиртида, зоҳирий амалларида хато қилмасликка тиришади. Қалби эса мусулмонлар, уламолар ва яхши одамларга нисбатан нафрат-адоват билан тўлиб тошган бўлади. Шубҳасиз, бундай ҳолат кишининг ҳаёти ёмон хотима билан якун топишига сабаб бўлади, Аллоҳ асрасин! Зеро, қалбда яшириниб ётган иллатлар кишини тубсиз жарликларга улоқтиради.
📚 Аллома Ибн Усаймин, «Мажмуъул фатово», 5-ж., 238-б.
https://www.tgoop.com/islomnuricom
📚 Аллома Ибн Усаймин, «Мажмуъул фатово», 5-ж., 238-б.
https://www.tgoop.com/islomnuricom
👍11❤2😢2
🌴🌴 Эртага 03.02.2025, ҳижрий тарихда 4 – шабон, 1446 йил душанба! 🌴🌴

👍11❤2