Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
- Telegram Web
Telegram Web
2025 йил «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили» деб эълон қилинди

2024 йил 20 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.

Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили» деб эълон қилишни таклиф қилди.

Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22944

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди

Октябр ойи бошида Ўзбекистонда 77 та фирма Умра хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга эди. Аммо лицензия олиш қийинлаштирилиши, хусусан 1 млн долларлик захира талаби киритилганидан кейин, бу хизматни кўрсатувчилар сони кескин қисқарди ва ҳозирда улар 12 тани ташкил этмоқда. Дин ишлари қўмитасининг Kun.uz'га маълум қилишича, бошқа фирмалар ҳам шартларни бажариб, лицензия учун ариза топшириши мумкин.

Дин ишлари бўйича қўмита 21 ноябр куни Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги лицензия бериш бўйича танлов ғолиблари рўйхатини эълон қилди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22945

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жумадан олдин гаплашиш

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أُقِيمَتِ الصَّلَاةُ فَأَخَذَ رَجُلٌ بِيَدِ النَّبِيِّ r، فَمَا زَالَ يُكَلِّمُهُ حَتَّى نَعَسَ بَعْضُ الْقَوْمِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Намозга иқомат айтилди. Шунда бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларидан ушлаб, тўхтатди. У зот ўша киши билан гаплашиб туравердилар. Ҳатто қавмнинг баъзини мудроқ босди».

Термизий ривоят қилган.

Хутбадан кейин гаплашиш

«Сунан» эгалари келтирган ривоятда:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам минбардан тушган чоғларида ҳожатмандлар билан гаплашар эдилар», – дейилган.

🔗 https://islom.uz/maqola/10723

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Layl surasi bilan qisqacha tanishuv

Yaqinlaringizga ham ulashing!

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қутб куни ва туни нима?

АҚШнинг шимолий штати ҳисобланган Аляскадаги Уткиагвиг (Собиқ Барроу) шаҳрида баъзан ўн саккизинчи, баъзан эса йигирманчи ноябрь куни қуёш ботиб шу билан 65-67 кундан сўнг чиқади. Бу қутб тунлари деб аталади. Худди шундай вақтда шаҳар аҳолисининг кайфиятида салбий ҳис-туйғулар, асаб бузилишлари кузатилади. Аҳолининг D витаминга эҳтиёжи ортади. Шу боис шаҳарда D витамин савдоси ва ёруғлик билан даволаниш кенг оммалашади. Қутб тунлари аҳоли учун жиддий синов ҳисобланади. Айни пайтда шаҳарда бу йилги қутб тунлари бошланди.

Қутб куни ва туни нима?, улар қанча вақт давом этади ва қаерларда содир бўлади?

Шимолий қутб доираси ортида шундай ҳолат кузатиладики, у ерларда Қуёш сутка давомида уфқдан кўтарилмайди ёки ботмайди. Шу ҳолат қутб тунлари ёки қутб кунлари деб аталади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22946

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Британия музейи тўпламидан тарихимизга оид бебаҳо тасвир аниқланди

Бугунги кунда хорижий давлатларнинг фонд ва музейлари, илмий-маърифий муассасаларида юртимиз тарихига оид кўплаб ноёб ҳужжатлари сақланмоқда. Бундай ноёб манбаларни излаб топиш ва ўрганиш Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади.

Британия музейи тўпламидан жой олган Бобурийлар альбоми саҳифалари орасидан тарихимизга оид бебаҳо тасвир аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази хабар берди. Ушбу тасвирда XIV асрнинг охири ва XV асрнинг биринчи ярми Темурийлар даври тасаввуф адабиётининг йирик намояндалари – Исмат Бухорий (1365–1436) ва Бисотий Самарқандий (XIV асрнинг 80-йиллари – 1412) сиймоси тасвирланган.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22947

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Rizq» kitobi 7-son

📖 Mozin Abdulqodir Arnaut qalamiga mansub «Rizq» kitobi suxandon lafzida

🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi

📹 YouTube

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мусибатга сабр

Имом Мусоҳибий шундай деган: «Неъматлар бир меҳмон, уларни иззат-икром қилиш шукр билан бўлади. Балолар ҳам бир меҳмон, уларни иззат-икром қилиш эса сабр билан бўлади.

«Сабр иймоннинг бошидир», дейишади. Агар инсон танаси бошидан жудо қилинса, у ҳалок бўлгани каби сабр бўлмаса, иймон ҳам ҳалокатга юз тутгусидир.

Абдулқодир Жийлоний айтган: «Эй ўғлим, мусибат-бало сени ҳалок қилиш учун келмайди, сабрингни синаш учун келади». Олтин ўтга кирса, сайқалланиб янада чирой очгани каби инсон ҳам мусибат олови орқали сайқалланади.

🔗 https://islom.uz/maqola/22948

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дажжол ҳозир жазийрада, темир билан боғланган

Фотима бинти Қайс розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Эркаклардан кейин турган аёллар сафида Расулуллоҳ алайҳиссаломга иқтидо қилиб намоз ўқидим. Расулуллоҳ алайҳиссалом намозларини ўқиб бўлиб, минбарга ўтирдилар. Сўнг кулимсираб, «Ҳар ким намоз ўқиган жойида қолсин», дедилар. Сўнг у зот сўзларида давом этиб, «Сизларни нима учун тўплаганимни биласизларми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ», дейишди. У зот шундай дедилар: «Аллоҳга қасамки, мен сизларни бир хоҳиш учун ҳам, қўрқиш учун ҳам жамлаганим йўқ. Сизни жамлаганимнинг сабаби шуки, Тамийм Дорий деган насроний бор эди. У келиб, байъат қилиб, мусулмон бўлди. Сўнг мен сизларга Дажжол Масийҳ ҳақида айтиб юрган гапимга ўхшаш гапларни айтди. У Лахм ва Жузомдан ўттиз киши билан кемада денгизда сафарга чиққан экан. Тўлқин уларни денгизда бир ой олиб юриб, сўнгра кун ботиш пайтида денгиздаги бир оролга тўхтабди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22949

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мазҳабда_муваффақият_бор

Мазҳаб – бу умматдир

Мазҳаб – бу умматдир. Уммат эса кўпчилик уламолардан ташкил топган. Бу уламолар ижтиҳод қилишади, таҳқиқ қилишади. Масала бир эмас, кўпчилик томонидан илмий таҳқиқ қилинади. Умматда саноқсиз уламолар бор, саноқсиз китоблар бор. Уламолар қайта-қайта ўзаро баҳслар қилиб, «Фалон масала тўғри», деб хулоса қилишади.

Натижада мукаммал даражада маъсум бўлмасак-да, кучли ишонч ила тўғри йўлда бўламиз. «Маъсум бўлмасак-да», деганимнинг сабаби шуки, биз ҳанафийлар «Сўзимиз юз фоиз тўғри», деб даъво қилмаймиз. Тўқсон саккиз-тўқсон тўққиз фоиз тўғри бўлиши мумкин, хато қилиш эҳтимоли бор. Токи шофеъий мазҳабига ҳам йўл қолсин. Аммо биз бу қадар катта нисбатга фақат Абу Ҳанифанинг ижтиҳоди билан эмас, балки илм ижтиҳоди билан эришдик, катта миқдордаги, жуда кўп уламолар воситасида эришдик. Уламолар масалаларни диққат билан ўрганиб, таҳқиқ қилишади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22950

@islomuz
#Саҳобалар_ҳаёти

Ҳасан розияллоҳу анҳунинг саховатлари

Ҳасан розияллоҳу анҳу зироат экинлари экиладиган ерларга эга эди. Бундан ташқари, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу даврида укаси Ҳусайн розияллоҳу анҳу билан бирга давлатдан йилига беш минг дирҳам маош оларди. Бу миқдордаги маошни фақат Бадр жангида қатнашганларгина олишлари мумкин эди. У киши розияллоҳу анҳу Муовия розияллоҳу анҳунинг даврида йилига юз минг дирҳам маош оладиган бўлди. Кўплаб бой саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатлари туфайли Ҳасан розияллоҳу анҳу ва укаси Ҳусайн розияллоҳу анҳуга катта миқдорда ҳадялар беришарди. Бундан ташқари, баъзи саҳобалар ўлимидан олдин ўзи қолдирган меросдан уларга берилишини васият қилишарди. Масалан, Бадр ва Уҳуд жангларида қатнашган Ислом суворийси Миқдод ибн Амр ибн Саълаба ал-Киндий ўлимидан олдин бойлигидан ўн саккиз минг дирҳамни Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумога васият қилади. Бу васият амалга оширилади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22951

@islomuz
#Тарих

Ислом оламидаги фитна

Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу ўлдирилганларидан кейин мусулмонлар ҳазрати Алий розияллоҳу анҳуни ўзларига раҳбар қилиб сайладилар. У киши буни рад этдилар, лекин саҳобалар маҳкам туриб олишди. Улар ўзлари кириб қолган боши берк кўчадан чиқишлари учун Алий розияллоҳу анҳунинг раҳбарлиги зарурлигини яхши билишар эди. Мадинаи мунавварадаги аҳвол жуда ҳам оғирлашган, йўлдан озганлар ушбу шаҳарга эга чиқиб олишган эди. Ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу ўзлари қизиқмасалар ҳам, халифаликни қабул қилиб олдилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22952

@islomuz
Ота-онага оқ бўлиш катта гуноҳдир

Қуръони Карим оятлари ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари асосида мусулмон уммати ота-онага оқ бўлиш катта гуноҳларнинг каттаси эканига иттифоқ қилган. Бу борада ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Келгуси сатрларда бу борада келган баъзи ҳадиси шариф ва ривоятлар билан яқиндан танишиб, бу мавзуни илмий асосда ва батафсил ўрганишга ҳаракат қиламиз.

عَنِ الشَّعْبِيِّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَلَا أُنَبِّئُكُمْ بِأَكْبَرِ الْكَبَائِرِ: الْإِشْرَاكُ باِللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ، وَالْيَمِينُ الْغَمُوسُ».

Шаъбийдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен сизларга гуноҳи кабираларнинг энг каттасининг хабарини берайми? Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш ва ёлғон қасам ичиш», дедилар».

Шарҳ:
Ушбу ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам катта гуноҳларнинг энг катталаридан учтаси ҳақида хабар бермоқдалар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22953

@islomuz
2024/11/25 03:55:38
Back to Top
HTML Embed Code: