tgoop.com/jinoyatkodeksi_uz/64
Last Update:
47-модда. Хизмат бўйича чеклаш
Хизмат бўйича чеклаш — ҳарбий хизматни контракт бўйича ўтаётган ҳарбий хизматчини суд ҳукмида кўрсатилган муддат давомида муайян ҳуқуқ ва имтиёзлардан маҳрум қилиб, пул таъминотининг ўн фоизидан ўттиз фоизигача бўлган миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолишдан иборатдир.
Хизмат бўйича чеклаш жазо чораси ушбу Кодекс Махсус қисмининг моддасида назарда тутилган ҳолларда икки ойдан уч йилгача муддатга қўлланилади. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят ёки оғир оқибатларни келтириб чиқармаган эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят учун суд иш ҳолатлари ва маҳкумнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ўрнига шу муддатга хизмат бўйича чеклаш жазосини қўллаши мумкин.
Хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазони ўташ муддати давомида маҳкумнинг мансабини, ҳарбий ёки махсус унвонини ошириш мумкин эмас, жазони ўтаган вақт эса, унинг кўп йил ишлаганлик, навбатдаги ҳарбий ёки махсус унвон ҳамда пенсия олиш учун асос бўладиган хизмат муддатига қўшилмайди.
@jinoyatkodeksi_uz
BY JK | O‘zbekiston Respublikasi
Share with your friend now:
tgoop.com/jinoyatkodeksi_uz/64