tgoop.com/jurnalreyting/32
Last Update:
Бугунги кунда Scopus тизимидаги журналларга мақола беришнинг аҳамияти ортди. Орамизда кўпчилигимиз хорижий журналларга мақола бериб, кейинчалик у журнал Scopus рўйхатидан чиқарилганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бугун биз қайси кўрсаткичларга қараб, журналлар доимий ва вақтинчалик бўлиши ҳақида маълумот бермоқчимиз. citescore кўрсаткичлари нима?
Демак, citescore бу scopus тизимидаги рейтинг тизими, бўлса, импакт фактор бу web of science бўйича рейтинг ҳисобланади. Фарқи булар алоҳида компаниялар ҳисобланади, ўхшашлиги эса, иккаласи ҳам ҳисоблаб борувчи Расмий тизим.
Citescore кўрсаткичлари дунёдаги етакчи адабиётлар базаси бўлган Scopusдаги маълумотлар асосида ҳисобланган кўрсаткичлар тўпламидир. Citescoreнинг ўзи олдинги уч йилда нашр этилган нашрлар учун маълум бир йилда олинган маълумотларнинг йиғиндисининг ўртача миқдорини, шу уч йиллик нашрларнинг йиғиндисига бўлинади. Citescore ҳисоби ҳар ойда, йилллик ҳисобда эса май ойида доимий қиймат сифатида белгиланади
Citescoreнинг қандай кўрсаткичлари бор?: Жорий: Ойлик Citescore tracker сизни кейинги йиллик қийматга қараб сўнгги ўсиш ҳақида хабардор қилади. Кенг қамровли: етакчи илмий маълумот базаси бўлган Scopus асосида. 25000 дан ортиқ фаол журналлар, китоблар серияси ва конференция материаллари учун баллар ва асосий маълумотлар www.scopus.com/sources веб-сайтида ёки виджет (Scopus.com сайтидаги ҳар бир манба саҳифасида мавжуд) ёки Scopus api орқали эркин фойдаланиш мумкин. Бундан келиб чиқадики citescoreга ишонишингиз мумкин. Яъни ёлғон манба эмас.
BY XALQARO JURNALLAR REYTING VA INDEKSLARI
Share with your friend now:
tgoop.com/jurnalreyting/32