tgoop.com/juyborikalon/19231
Last Update:
#Maqola
Мавлуди шариф тарихи ва тартиблари
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Ўзининг сўнгги росулини оламларга раҳмат ўлароқ юборган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамд-у санолар бўлсин! " Мен раҳмат пайғамбариман" деб марҳамат қилган ва Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлмиш дийнини умматларига омонат ила етказган ҳидоятчимиз,шафоатчимиз Росулуллоҳга салоту саловатларимиз бўлсин!Биз Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сабабли жаҳолатдан ма'рифатга,зулматдан нурга,залолатдан ҳидоятга мушарраф бўлдик. Шу сабабли пайғамбаримиз туğилган кунларини нишонлаш Роббиул аввал ойида " Мавлудун набий " маросимларини ўтказиш ва у зот ҳақларига саловатлар ўқиш мусулмонлар орасида кенг тарқалган.Халқимиз орасида 18-асрда яшаб ўтган араб олими Имом Жа'фар Барзанжий ёзган "Мавлудуш шариф" китобларини ўқиш кенг тарқалган.
Мавлуди шариф- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туğилишлари муносабати билан мусулмонлар ўтказадиган диний маросимдир. Унда пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туğилишлари ҳақидаги воқеаларни эслаб унга ҳурмат кўрсатиш ва дуо қилиш мақсадида байрам тарзида ўтказилади.
Мавлуд байрамини ўтказиш ан'анаси кўплаб ислом давлатларида мавжуд бўлиб унда диний та'лимотлар,Қур'он ўқиш, пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилат ва мўжизалари ҳақида маʼрузалар ўқилади.
Мавлуди шарифнинг ўтказиш тартиби қуйидагилардан иборат:
1) Ният қилиш:мавлудни ўтказишдан олдин ният қилиш зарурдир,у асосан оила аʼзолар, қариндош-уруğлар даврасида нишонланади
2) Қур'он ўқиш:Қур'оннинг айрим қисмлари, айниқса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туğилишларининг фазилатлари ҳақида сўз юритиладиган суралар ўқилши тавсия этилади.
3) Дуо ва саловат қилиш:мавлудда саловат айтиш жуда муҳимдир ва У зотнинг аҳли байтлари ва саҳобалари ҳаққига дуолар қилинади.
4) Ма'руза ва насиҳатлар қилиш:унда Расулуллоҳнинг ҳаётлари, фазилатлари,суннатлари ва умматларига бўлган муҳаббатлари ҳақида маʼрузалар ўқилади.
5) Мавлуд ўтказишдан мақсад: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳурматларини ошириш, суннатларини ўрганиш ва У зотга бўлган инсонларнинг муҳаббатларини зиёда қилишдир.
6) Хотима:Мавлуди шариф якунланадиган вақтида дуолар ўқилади,мусофирларга овқат тақдим этилади.
Хулоса ўрнида шуни таʼкидлаш жоизки пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:"Қиёмат куни менга энг яқин бўлганинггиз - менга кўпроқ саловат айтганинггиздир"-деганлар. Албатта, қиёматда Расулуллоҳга яқин турмоқдан олий саодат бўлмаса керак. Шу сабабли нафақат мазкур ойда, балки бошқа ойларда ҳам саловатни кўпроқ айтмоқлигимиз бизни саодатга элтувчи калитлардан бири ҳисобланади.
Абдуллажонова Муқаддампошшо
✨Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: