tgoop.com/kabul_dusov/108
Last Update:
Ҳилола Умарова ҳам аслида яхши бизнесменка.
Бизни таълимга раҳбар бўлиб келадиганлар, вазир ёки агентлик раҳбари бўладими, фарқи йўқ, бирдан тадбиркорликка асос солиб фирмалар очиб юборади.
Бу ҳақида кўп мисоллар бор, Шерматов - кундалик ком.
Агриппина Шин - ҳеч қандай тендерларсиз Риал Софт деган иловани тизимга киритиб кетди. 20-30 минг та ДХШлар ҳар ойига олтмиш мингдан доля тўлайди.
Алламжонов-авто тест ва дарсликларга кака қилиб қўйган ва қўйишда давом этаётган Навда компаниясини.
Вазир Ҳилолахон- ўзга тегишли "DIGITAL GENERATION UZBEKISTAN" деган илмий ва техник ишлар билан шуғулланадиган хусусий ННТ билан ҳамкорликни ва тадбиркорликни таълим тизимига киритади. Ҳозирда у ташкилотга Жалолов Азамат директорлик қилади. Ҳилола ўзига тегишли ташакилотни таълим тизимига киритиб, оташин нутқлар билан тадбирларда табриклаб туради. Корхона умуман солиқ тўламайди. Қонуний тўламайди.😊
Кеча қўй билан қучоқлашиб турган бўрини расмига ва бугун қўйилган постларимга ҳам баъзи раҳбарпарварлар "Вазиримиз ишни кўзини биладиган инсон, сиз бировларни ғийбат гапига кирманг Қобил Дусов"-деб, баъзилар бу тадбиркор вазирга пахта қўйган эди. Тўғри, вазир соққа қилишни кўзини билади, таълимни кўзини билмасаям, тўғри.
Марҳамат томоша қилинг. Мана буни миллий контент десаям бўлаверади. Давлат Раҳбаримизга катта раҳмат шу мавзуни кўтаргани учун!
Тунингиз хайрли бўлсин ММТ Вазирлиги ходимлари. Дам олиш кунлари сизлар учун бир - биридан қизиқарли мақолалар ёзиб, сизларни зериктирмайман. Вазиримизга эса, мустаҳкам соғлик тилайман!
👇👇👇👇👇
https://orginfo.uz/trademark/8d6643953021/
👇👇👇👇👇👇
https://piima.uz/index.php/kr/news/prezident-talim-muassasalari-agentligi-va-digital-generation-uzbekistan-nnm-tomonidan-raqamli-avlod-oquv-tadqiqot-inklyuziv-laboratoriyasi-joriy-etildi
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://piima.uz/ru/news/raqamli-avlod-it-oromgohi-tadbirining-yopilish-marosimi-bolib-otdi
BY Kobul Dusov |RASMIY KANAL

Share with your friend now:
tgoop.com/kabul_dusov/108