tgoop.com/kanal_navoi/940
Last Update:
⚡️🔥Бугун Ўзбекистоннинг катта қисмида кечагидек иссиқ бўлади.
Тошкент ва Фарғона водий вилоятларида кечагидан юқорироқ, Қорақалпоғистон республикасида кечагидан салқинроқ ҳарорат кутилади.
Чунки, марказида ҳаво босими жуда паст бўлган паст босимли қуруқ ва ўта иссиқ ҳаво оқими (термик депрессия жараёни) ғарбдан шарққа томон анчагина ''силжиди''.
Ўзгидромет прогнозларида ҳам шимолда ҳаво ҳарорат кутилмасидаги рақамлар кичрайди (макс +42℃).
Жануб ва чўлларда ҳали ҳам +47℃ лик максимум ҳарорат кутилмалари сақланган. Пойтахтда +43, тоғларда эса +37 даражалик жазирама иссиқ ҳавонинг анчагина шарққа томон сурилганидан далолат.
Дарвоқе, синоптиклар кучли шамол прогнозларини ҳам бугун сағал каттароқ рақамларда беряпти (22 м/с гача). Демак, айрим ҳудудларда чанг тўзон кўтарилиши ҳам мумкин.
👉 @kanal_navoi всегда вместе !
BY 🔥 Навоий вилояти Navoiy Shahar 🏖
Share with your friend now:
tgoop.com/kanal_navoi/940