tgoop.com/khiva_city_press/46927
Last Update:
❗️Президент фармонига кўра, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб:
➖ бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади;
➖ бошқа бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади;
➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;
➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланмоқда (ҳозирда 340 минг сўм).
Шунингдек, эртадан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорига боғлиқ тўловлар ва жарималар миқдори ҳам қарийб 10,3 фоизга ошади.
Хива шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
BY Xivashahar.uz
Share with your friend now:
tgoop.com/khiva_city_press/46927