tgoop.com/kinokono/39
Last Update:
Игра в кальмара (SQUID GAME, 2021) – корейсча “ультранасилие”, драма ва жудаям қизиқарли сюжетнинг кўзни қамаштирувчи ранглар билан Нетфликсоманлар учун махсус ифодаланиши.
17 сентябр куни Нетфликс стримингида Жанубий Кореялик ижодкорлар томонидан суратга олинган янги сериал премъераси бўлиб ўтди. Сериал Нетфликсда кўришлар сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олган илк Жанубий Корея сериали бўлди. У хозирча Нетфликснинг асосий мижозлари хисобланадиган АҚШ, Канада ва Бразилия каби давлатларда хам яққол етакчи хисобланади. Rotten Tomatoes рейтингида 100 % натижага эга бўлиб турган ушбу шоуни режиссёри ва сценарий муаллифи Хван Дон-хёк хисобланиб у ушбу сериал ғоясини 2008 йилдаёқ ўйлаб қўйган аммо молиялаштириш имкони бўлмаганлиги туфайли анча вақтгача суришга мажбур бўлган.
Сериал сюжетига кўра, хаёти издан чиқиш чегарасида бўлган ёки чиқиб бўлган бир гурух одамлар ўз ихтиёри билан ноъмалум ўйинни ўйнашга рози бўлишади. Уларни биладиган нарсаси фақатгина ўйинда ғалаба қозониб мўмайгина пулга эга чиқиш ва хаётини ўзгартириб юбориш имкони эга бўлиш. Лекин, улар қатори томошабин хам тушуниб етадики бу ўйин шунчаки “ўйин” эмас, “игра на виживание” яъни ўртага жонинг тикилган ўйин. Ютсанг бойиб кетасан, ютқазсанг ўласан. Олти раундлик ўйин давомида ўйин иштирокчилари ўйнатувчилар учун нафақат томоша кўрсатишади балки турли эксперементларни хам бошидан ўтказишади.
Танқидчилар томонидан олқишлар билан кутиб олинаётган ушбу сериал фантастик даражада Корея киносаноатини машхурликка олиб чиқди. Бу холатни охирги марта Испанларнинг “Қоғоз бино” сериалида кўрган эдик. Ўша сериалдан кейин кенг жамоатчиликда испан кино-сериалларига бўлган қизиқиш уйғонганди ва ўша сериал қахрамонлари ўйнаган хар бир сериалларнинг рейтинги айнан ўша қахрамонларга бўлган симпатия туфайли сунъий равишда кўтарилиб кетган. Айнан шу нарсани хам энди Корейс сериалларидан кутиш мумкин. Ўзининг супер филми “Паразитлари” билан дунёни охиригача ишғол қила олмаган Корея киносаноати энди “ультранасилие” билан Нетфликс орқали дунёни ишғол қилди. Яхшигина бюджет, корейсча драма ва зўравонлик, Нетфликсча ранг-баранглик, ажойиб декорациялар, Паразитча ижтимоий нотенгликка ишора қилувчи ва шу билан бирга ақлдан оздирадиган даражада телбанамо сюжет, интрига ва саспенсга тўла йилнинг энг яхши сериалларидан бири агар энг яхшиси бўлмаса. Ягона муаммо сифатида айтиш мумкинки агар ушбу сценарий билан АҚШда сериал ишлашганида сериал 4 қисмдан ошмаган бўлади. Кўпчиликка ёқмаган нарса айнан сериални 9 қисмга тортадиган сюжети йўқлигида бўлди. Аммо, корейс киносини энг катта мухлисларидан бири сифатида айтишим мумкин, корейсча драма аслида шу. Корейс кино сериалларини кўриб юрган одам билади буни, уларда бунақа “чўзилиш” табиий хол. Шунчаки, сен биринчи марта корейс сериалини кўраётган бўлсанг демак бу нарса сени таъбингни бироз хира қилиши мумкин, лекин, кейинчалик ўзинг хам бу нарсасиз Кореяни тасаввур қила олмай қоласан.
Бир сўз билан айтганда корейсча “ультранасилие”, драма ва жудаям қизиқарли сюжетнинг кўзни қамаштирувчи ранглар билан Нетфликсоманлар учун махсус ифодаланиши.
П.с: Сериал хақиқатдан хам ажойиб, 18 ёшдан катта барчага тавсия қиламан. Аниқ айтишим мумкинки мен тавсия қилмасам хам сериални жуда кўп одам кўради, уни буюк келажак кутмоқда. Сюжетдаги ўйинлар ижтимой тармоқларда трендга чиқганидан хам билиш қийин эмас буни. Бу машхурлик ортидан Корейс сериалларининг янги эпохаси бошланишига хам шубхам йўқ. Шу бахонада биз корейсларнинг янги шедеврларини кўриб қолармиз. Ха, энди бизни корейсларимизни бутун дунё кўради, лекин, бунга “SQUID GAME” сабабчи сифатида тарихда қолиши таъбни бироз хира қилади. Эх, ўнлаб шедеврлар чиқган пайт, қаерда эди бу дунё? https://www.tgoop.com/kanal33/2222
BY Киноконо
Share with your friend now:
tgoop.com/kinokono/39