Notice: file_put_contents(): Write of 5571 bytes failed with errno=28 No space left on device in /var/www/tgoop/post.php on line 50

Warning: file_put_contents(): Only 8192 of 13763 bytes written, possibly out of free disk space in /var/www/tgoop/post.php on line 50
Киноконо@kinokono P.42
KINOKONO Telegram 42
​Белый лотос (2021) – Бойлар нега йиғлайди?

HBO томонидан суратга олинган ва август ойида премъераси бўлган олти қисмли мини-сериал (энди мини-сериал эмас, иккинчи мавсум суратга олинар экан) хақида гаплашамиз. Сериал сюжети Гавайи оролларидаги беш юлдузли “Оқ лотос” номи билан аталадиган мехмонхонадаги одатий бир хафта хақида хикоя қилади. У ерга дам олишга борган муносабатлари кризис ёқасидаги ўсмир фарзандлари бор оила, онасини кулини Гавайига сочмоқчи бўлган ёлғиз аёл ва асал ойини ўтказиш учун келган ёш оила томошабинни ўзи билан оролган таклиф этади. Асосан бойлар келадиган бу мехмонхонада хизмат кўрсатилиши олий даражада бўлиб, сериал давомида бой мехмонлар ва оддий хизматкорлар ўртасидаги муносабатлар орқали ижодкорлар ижтимоий нотенгликни ғарбча талқинини кўрсатишмоқчи бўлади. Биринчи қисм стартида самолётга инсон жасади ортилаётгани ва бош қахрамонлардан бирининг жазавада эканлиги эса сериал давомида томошабинда интрига уйғотади: “нахотки шундай сокин жойда қанақадир бахтсиз тасодиф ёки қотиллик рўй берса?” деган. Аввало айтиб ўтиш керак сериал старти комедиядан бошланиб кейинчалик драма, мелодрама ва детектив жанрини белгилиарини хам пайқаш қийин эмас. Баъзи эпизодлари ўта кулгули бўлса баъзи эпизодларда қахрамонларнинг ғам-ташвишлари экран қаришисидаги инсонга хам таъсир ўтказа олади.

Деярли ижобий қахрамонлари йўқ бу сериални айрим танқидчилар АҚШнинг ташқи сиёсатига ўхшатгани хам жуда қизиқ ўхшатишдир. Яъни бойларни мехмонхонага келиб камбағаллар яъни уларни хизматидаги хизматкорлар билан бир хафта яшаши, уларга айрим вазиятларда ачиниши, озми-кўпми ёрдам бериши ва дам олиш якунига етгач яна ўзининг уйларига хеч нарса бўлмагандай қайтиши, оролда қолганлар эса яна ўзларининг муаммолари билан ёлғиз қолиши худдики АҚШнинг сўнгги йиллардаги ташқи сиёсати яъни давлатларга ёрдам бериш учун кириши ва бир неча йил уларга озми-кўпми ёрдам бериб яна уларни борича ташлаб кетишига (масалан Афғонистон) сериал ижодкорлари томонидан юпқагина сатира сифатида хам бахолангани қизиқ. Бош қахрамонларнинг ўзига яраша оғир фэъллари, оддий томошабин учун умуман хаёлга келмайдиган сабаблар бахона сифатида кўрсатилиб айнан шу нарсаларга хам хафа бўлиб юришлари томошабинга бироз эриш туюлади, яъни биз камбағаллар (ну типа, сериалдаги миллионерларни олдида камбағпллигимиз аниқ) бунақа арзимаган сабабларга сиқилмас эдик, бунақа майда муаммоларга инжиқлик қилмасдик, шу сабабли хам бойларга нисбатан хасад аралаш антипатия уйғониши табиий.

Ижобий тарафлари сифатида айтиш жоизки, Гавайининг кўзни қувнатувчи жаннатмакон табиати томошабинга яхши етказиб бера олинган, унга жўр бўлган хеч қаерда қулоққа чалинмас, ўзини “Утопия”си билан топ композиторлигини исботлаган Кристобала Тапия де Вееранинг Гавайи табиатига мос ёввойи мусиқалари билан томошабин олти қисм давомида Гавайи оролларига сайр қилиб келади.

Сериални кўриб хулоса қилиш мумкин-ки, инсон мукаммал эмас, камбағални ўзига яраша муаммоси бўлади худди бойники каби. Баъзи эпизодларда рахмингни келтирган қахрамонлар баъзи эпизодларда нафратингга учрайди худди реал хаётдаги каби. Аслида бахтли бўлиш учун унчалик хам кўп нарса керак эмаслигини, арзимаган сабаблар билан инсон ўзини бахтдан чалғитишини ижодкорлар чиройли услубда томошабинга етказмоқчидек. Сюжетдаги детектив чизмалар унчалик хам қизиқиш уйғота олмаслиги мумкин, умуман олганда бир ўтиришда кўриб қўйиш мумкин бўлган, катта давраларда зериктириб қўйиши мумкин бўлган лекин, ёлғизликда ёки кичик компания билан зўр хазм бўладиган яхши драмеди деб атаган бўлардим.

tgoop.com/kinokono/42
Create:
Last Update:

BY Киноконо

Share with your friend now:
tgoop.com/kinokono/42

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

Hashtags During a meeting with the president of the Supreme Electoral Court (TSE) on June 6, Telegram's Vice President Ilya Perekopsky announced the initiatives. According to the executive, Brazil is the first country in the world where Telegram is introducing the features, which could be expanded to other countries facing threats to democracy through the dissemination of false content. Avoid compound hashtags that consist of several words. If you have a hashtag like #marketingnewsinusa, split it into smaller hashtags: “#marketing, #news, #usa. End-to-end encryption is an important feature in messaging, as it's the first step in protecting users from surveillance. Select “New Channel”
from us

Telegram Киноконо
FROM American