Notice: file_put_contents(): Write of 4884 bytes failed with errno=28 No space left on device in /var/www/tgoop/post.php on line 50

Warning: file_put_contents(): Only 8192 of 13076 bytes written, possibly out of free disk space in /var/www/tgoop/post.php on line 50
Киноконо@kinokono P.45
KINOKONO Telegram 45
Чем мы заняты в тени (2019-…) – “Вампирлар хам одамми?” Қора юмор ишқибозлари учун енгилгина сатира.

2014 йилда Янги Зелландиялик режиссёр Тайка Вайтити томонидан худди “What We Do in the Shadows” номли фильм суратга олган эди. У вақтларда хали Тайка Вайтити Голливудда машхур эмасди, айнан ўша фильм уни дунёга танитди. Фильм муваффақиятидан бир неча йил ўтиб у Америкада ўзининг фильмига циквел ишлашга киришди. Бу сафар шунчаки фильм эмас, бутун бошли сериал борасида келишувга эришди. Айни дамда сериалнинг 3 мавсуми FX компанияси орқали томошабинларга тақдим этилган бўлиб тўртинчи мавсумни суратга олиш ишлари хам деярли бошлаб юборилган.

Сюжетга кўра, Нью-Йоркдаги Статен-Айлендда бир уй бор. У уйда 4 вампир ва уларнинг фамильяри (хизматкор) яшайди. Вампирларнинг хаёти хақида хужжатли фильм олиш учун бир гурух ижодкорлар келишган ва улар вампирларнинг хар кунлик хаёт тарзини суратга олишади, улардан интерьвю олишади, уларнинг замонавий одамлар дунёсидаги муаммоалри билан танишишади.

Псевдохужжатли сериал жанрида суратга олинган ушбу сериалда биз шу пайтгача кўрган вампирлар хақидаги машхур фильмларни деярли барчасига пародия қилинганлигини, уларнинг умумий хаёт тарзи сатира қилиб кўрсатилганини гувохи бўламиз. Вампирлар хочдан қўрқиши, вампирлар саримсоқпиёздан қочиши, қуёш нурида ёниб кетиши, улар оборотенлар билан душман эканлиги, улар ўз ажали билан ўлмаслиги яъни юзлаб йиллар давомида яшаши, вампирга айланган пайтидаги ташқи кўриниши бошқа ўзгармаслиги, бокираларни қони улар учун энг мазали нарса эканлиги каби деталларни томошабин кўплаб фильм ва сериалларда кўрган. Энди тасаввур қилинг уларнинг хаммасини битта сюжетга йиғиб, янада кўпроқ маълумотлар билан ёритиб, псевдохужжатли сериал сифатида, ўзига хос форматда томошабинга таништирмоқчи бўлиган ижодкорлар. Сюжет ўзининг оригиналлиги билан томошабинни экран олдига чақириб олади. Хар бир қисми 20 дақиқадан эканлиги томошабинни зерикиб қолишига йўл қўймайди. Хар қисмда бу қадимий вампирларнинг замонавий Нью-Йоркдаги янги хангомаларини гувохига айланамиз. Янгилик сифатида қўшилган персонаж Коллин Робинсон эса инсонларни қонини эмас энергиясини сўриш билан озиқланиши томошабинга хақиқий тухфа бўлади. Ахир кундалик хаётимизда Коллин Робинсон каби вампирлар камми?

Вақт машинасида ўтмишга ёки келажакка бориб қолган одамлар хақида ажойиб комедиялар мавжуд. Янги давр, янги мухит, янги шеваларга кўникиши қийин бўлган қахрамонлар доим томошабинда интригани уйғотади. Бу сериалда эса улар вампир кўринишида бўлиб ўзларининг хаёт тарзини нақадар қўрқинчли эканлигини томошабинларга юмор билан кўрсатади. Қора юмор ишқибози бу сериални албатта эслаб қолади.

Ушбу сериални вазифаси томошабинни вақтини чоғ ўтказиш, уни кайфиятини кўтариш бўлиб у бу вазифани аъло даражада бажара олган. Ўзига хос жанри ва томошабинга етказиб бериш формати ўз функциясини бажара олган. Кўришдан аввал инобатга олиш керак, сериал абсурд юмор устига қурилган ва қора юмор элементларидан фойдаланилган холда яратилган. Ундан жиддий нарсани кутиш бу фақатгина ўзингизгизни алдаш бўлади.

П.С: Рус тилида кўришни истаган томошабинларга "Кубик в кубе" дубляжини маслахат бераман.

10/10.

tgoop.com/kinokono/45
Create:
Last Update:

BY Киноконо

Share with your friend now:
tgoop.com/kinokono/45

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

The initiatives announced by Perekopsky include monitoring the content in groups. According to the executive, posts identified as lacking context or as containing false information will be flagged as a potential source of disinformation. The content is then forwarded to Telegram's fact-checking channels for analysis and subsequent publication of verified information. Concise The group’s featured image is of a Pepe frog yelling, often referred to as the “REEEEEEE” meme. Pepe the Frog was created back in 2005 by Matt Furie and has since become an internet symbol for meme culture and “degen” culture. Telegram channels enable users to broadcast messages to multiple users simultaneously. Like on social media, users need to subscribe to your channel to get access to your content published by one or more administrators. A vandalised bank during the 2019 protest. File photo: May James/HKFP.
from us

Telegram Киноконо
FROM American