tgoop.com/kinokono/47
Last Update:
2/2
Режиссёр бир конфликт тарихини ажойиб талқинда очиб берган. Жараёнда иштирок этган уч қахрамон хақиқати билан уни кузатиш давомида сени асл хақиқатга бўлган фикринг ўзгариб бораверади. Аслида кимнинг хақиқати - чин хақиқат? Бу хулосани ўзингга қолдирган ижодкорлар. Ўзинг кўр ва фикр қил, ким аслида хақ ёки нохақ, сени олдингда қизиқарли конфликт ва унинг эпик якунига эга тарихий драма турибди. Актёрларнинг супер ижросини ўзи алохида мавзу, амин бўлиб айта оламан, бўлажак Оскарга“энг яхши актёр ва актриса” номзодларини шу фильмдан топа оласан.
Шахсий хулосаларим, кинони кўрмасдан тавсия қилмайман ўқишни.
Жасур ва ғурурли рицар аслида ўз хотининг номуси учун эмас ўзининг ғурури, биринчи рақамли душмани бу ишни қилгани учунгина иснод ва ўч олиш мақсадида уни дуэлга чақирди. У ўз хотини севиши унинг душманидан ўч олишга бўлган хохишидан кўра анча пастроқ, шунчаки бу хақиқатни тан олишни истамаяпти у. Унинг хақиқати аслида шу.
Табиатан қизларга нозикроқ, ташқи кўриниши билан хам анча-мунча аёлларни ром этиб келган бошқа бир рицар эса, ўз хисларини бошқара олмай севган аёли ёнида ўзини тутиб тура олмади. Аслида аёлни хам унда кўнгли бор эди, шунчаки эри борлиги учун бу хисларини яшираяпти. Мана айбланувчи рицарнинг хақиқати.
Мени зўрлашди, мен бу нарсани умримни охиригача ичимда сақлаб юра олмайман, буни хаммага айтаман, майли номим ёмонга чиқар, майли менгача бу ишни хеч ким қилмагандир, лекин, мен адолат қарор топишини истайман. Мен шунчаки адолатни истайман. Бу эса аёлни хақиқати.
8.5/10
BY Киноконо
Share with your friend now:
tgoop.com/kinokono/47