tgoop.com/kitobijara/4167
Last Update:
Идеал аёл ҳақида эркак ёзмай, аёл ёзармиди? Эркак ёзади-да. Ёзса ёзаверсин. Фақат билиб ёзсин. Билиб-билмай алжирамасин. Шундай ёзсинки, уни ўқиган аёллар: "Мен ҳам шундай аёл бўлганимда қанийди", деб юборсин. Ёки ўшандай аёл бўлиш учун ҳаракатни бошлаб юборсин.
Мана бу ғазални ўқиган қайси бир тушунган аёл ўз устида жиддийроқ ишлашни бошлаб юбормайди дейсиз.
Тушунмаган аёлларга эса гапирмай қўя қолган маъқул.
Ғазал муаллифи Муниб - Аъзамхон Носир акамизни Аллоҳ ғариқи раҳмат, шоистаи жаннат айласин.
Ажаб ақли расо ёринг, гўзал хулқи қамар бўлса,
Тавозеъли, малак сиймо, насаб гарчи башар бўлса.
Бўлиб озода ҳовлиси, бирам уйлар саранжомлиғ,
Идишлар тозадур, ўрни саришта ҳам басар бўлса.
Хато қилса, ўгит берсанг, кўзин доим тикиб ерга:
«Тасаддуқман, бегим» деб ул сўзинг чин мўътабар бўлса.
Табассумлиғ, қабоқ читмас, иши Аллоҳ ризосидур,
«Фидодур», дер «ширин жоним агар ёрим сўрар бўлса».
Шариатни тутиб устун, кечиб нафси ҳавосидин,
Гапирсанг гар ҳадис, оят кўзидин ёш тўкар бўлса.
Салафларға муҳаббатлиғ, олиб ўрнак Румайсодин,
Иши вақтингни хуш қилмоқ, ғамингдан бохабар бўлса.
Кечиб зар, зебу зийнатдин, жавоб қилса Ҳумайродек,
Ҳалол жуфти билан бирга таҳажжудда турар бўлса.
Чиқиб кўчага бул фосид замонда ташвишинг ортур,
Кулиб ҳовлида, нози юз ғамингни кетказар бўлса.
Фироқи ўртаса дилни, олур жон ғамзаси ўқдек,
Пиширган ҳар таоми ҳам асал, новвот, шакар бўлса.
Бунингдек васфга молик бўлса ёринг гар кулиб бахтинг,
Нисор айла анга жонинг насибанг шул қадар бўлса.
Сабаб бўлган кишини кўп дуо қилгил Муниб дилдан,
Худо рози бўсин, деб илтижо айла саҳар бўлса!!!
@mahmudiylar
BY Faylasuf mobilograf)
Share with your friend now:
tgoop.com/kitobijara/4167