tgoop.com/kriminal_seti/3306
Last Update:
Рустам Иноятов Вануату давлатининг «олтин паспорти»ни олгани айтилмоқда. Тинч океанида жойлашган Вануату орол давлати сўнгги йилларда санкцияларга учраган россиялик ва беларуслик бир неча миллионерларга, шунингдек, Ўзбекистон махфий хизматларининг собиқ раҳбарига «олтин паспорт» берди. Бу ҳақда Intelligence Online хабар бермоқда. «Марказий Осиёнинг бир қанча таниқли шахслари ҳам ушбу олтин паспортга эга, жумладан, 1995-2018 йилларда Ўзбекистон МХХ раҳбари бўлган Рустам Иноятов. Собиқ раҳбар ва унинг бир қанча оила аъзолари 2023 йилда Вануату паспортига эга бўлди. Улар орасида унинг ўғли Шариф Иноятов ҳам бор, у Ўзбекистон ва Россияда қишлоқ хўжалиги ва мулк бизнесини бошқаради», дейилади мақолада. Рўйхатда энг кўп Россия ва Хитой фуқароларини учратиш мумкин. 2023 йилда тахминан 250 нафар россиялик Вануату «олтин паспорти»ни олган. Шунингдек, Беларус президенти Александр Лукашенкога яқин бўлган тадбиркор Алексей Алексин ва унинг ўғли Виталий ҳам ушбу паспортни олган. Иккаласи ҳам АҚШ ва Франциянинг санкция рўйхатига киритилган.Вануату давлатида 130 минг доллар тўлаб атиги 1 ой ичида «олтин паспорт»га эга бўлиш мумкин. Паспорт 130 та давлатга визасиз кириш ҳуқуқини беради. Паспортларни сотишдан тушган даромад Вануату бюджетининг учдан бир қисмини ташкил қилади. 2022 йилгача «олтин паспорт» эгалари ўзига янги исм-фамилия олиши мумкин эди. Натижада, қидирувда бўлганлар, жиноят олами вакиллари ва разведка агентлари бундай «имтиёздан» фойдаланиб қолган. Кейинчалик Вануату буни танқид қилган давлатлар босими остида ушбу амалиётни бекор қилди.
BY Криминальные сети
Share with your friend now:
tgoop.com/kriminal_seti/3306