tgoop.com/mjtk_uz/136
Last Update:
89-модда. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа дориларни шунингдек кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни ҳамда буғланувчан бирикмаларни ташиш, сақлаш ва қўлланиш қоидаларини бузиш
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, уларнинг ўсишини тезлаштирувчи воситаларни, минерал ўғитларни ҳамда бошқа дориларни, шунингдек кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни ва буғланувчан бирикмаларни ташиш, сақлаш, улардан фойдаланиш, уларни қўллаш ҳамда улардан бўшаган идишларни зарарсизлантириш қоидаларини тупроқнинг, сувнинг, атмосфера ҳавосининг ифлосланишига ёки ўсимликлар, ҳайвонот дунёси йўқ қилиб юборилишига олиб келиши мумкин бўлган тарзда бузиш —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд тупроқ, сув, атмосфера ҳавосининг ифлосланишига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар етишига олиб келса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Каналага уланиш 👉 @mjtk_uz
BY MJTK | O‘zbekiston Respublikasi
Share with your friend now:
tgoop.com/mjtk_uz/136