tgoop.com/mjtk_uz/240
Last Update:
163-1-модда. Канализация тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Уй-жойларни, жамоат, ишлаб чиқариш объектлари ва бошқа объектларни, шунингдек ер участкаларини канализация тармоқларига (оқова сувни чиқариб юбориш тармоқларига) ўзбошимчалик билан улаб олиш, таркибидаги ифлослантирувчи моддалар йўл қўйиладиган даражадан ортиқ бўлган оқова сувларни канализацияга оқизиш ҳамда канализациядан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш, ер ишлари ва бошқа ишларни бажараётганда канализация тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, башарти бу ҳол уларнинг шикастланишига сабаб бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида қурилган бинолар ва иншоотларни ичимлик суви таъминоти ташкилотлари томонидан канализация тармоқларига (оқова сувни чиқариб юбориш тармоқларига) улаш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваридан саксон беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Каналага уланиш 👉 @mjtk_uz
BY MJTK | O‘zbekiston Respublikasi
Share with your friend now:
tgoop.com/mjtk_uz/240