tgoop.com/mjtk_uz/363
Last Update:
215-5-модда. Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузиш
Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликнинг арз қилувчидан мурожаатни қабул қилишни рад этганликда, давлат хизматлари кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини ва муддатларини бузганликда, арз қилувчидан қонунчиликда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиб олганликда, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг қонуний талабини (топшириғини) бажармаганликда ифодаланган тарзда бузилиши, —
мансабдор шахсларга ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Каналага уланиш 👉 @mjtk_uz
BY MJTK | O‘zbekiston Respublikasi
Share with your friend now:
tgoop.com/mjtk_uz/363