tgoop.com/mjtk_uz/451
Last Update:
246-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда247-модда. Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар
Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари вояга етмаган шахслар томонидан ушбу Кодекснинг 194 ва 194-1-моддаларида назарда тутилганидан бўлак содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқадилар. Ушбу Кодекснинг 61, 116-1, 116-2, 125, 125-1, 126, 127, 128, 128-1, 128-2, 128-3, 128-4, 128-5, 128-6, 129, 130, 131, 132, 133, 134, 135, 135-1, 136, 137, 138, 183, 185, 185-1, 220, 221-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар мазкур ишлар келиб тушган орган (мансабдор шахс) ишни шу комиссиялар қараб чиқиши учун топширган ҳоллардагина кўриб чиқадилар. Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар вояга етмаганларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахсларга тааллуқли ушбу Кодекснинг 47-моддаси биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқадилар.
BY MJTK | O‘zbekiston Respublikasi
Share with your friend now:
tgoop.com/mjtk_uz/451