Telegram Web
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун шанба!
11 январь, 2025
11 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

@muminalaruzb
11.01.2025 — шанба

бомдод – 06:24
қуёш – 07:48
пешин – 12:36
аср – 15:33
шом – 17:17
хуфтон – 18:36

Эслатиб ўтамиз, вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

@muminalaruzb
#Дуо

Мушкули борнинг дуоси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мушкули борнинг дуоси будир: "Аллоҳумма, роҳматака аржу ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн ва аслиҳ лий ша'ний куллаҳ. Лаа илаҳа илла анта", дедилар» (Имом Абу Довуд ривояти).

🔖Маъноси: "Аллоҳим, раҳматингдан умидворман. Мени кўз очиб-юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма. Барча ишларимни Ўзинг ўнгла. Сендан ўзга илоҳ йўқ".

@muminalaruzb
Рабиъ ибн Ҳайсам роҳимаҳуллоҳ тонг отгач: "Марҳабо, Аллоҳнинг фаришталари! Ёзинглар! Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар", дер эдилар.

@muminalaruzb
Оли Имрон сураси, 82-оят

Биз билан хатм қилинг!

@muminalaruzb
Мишари Рашид ал-Афасий;
Оли Имрон сурасининг 82-ояти ўқилиши

@muminalaruzb
#Саломатлик

Сут ичиш – юрак учун фойдали!


🫀 Ҳар куни сут истеъмол қилиш юрак ва қон томирларни мустаҳкамлаб, юрак хуружи ҳамда инсульт хавфини 37% га камайтиради.

🔬 Британиялик олимлар 324 дан ортиқ тадқиқотни таҳлил қилган ва сут таркибидаги калий қон томирларнинг эластиклигини ошириб, уларни соғлом сақлашини аниқлашди.

Юракка ғамхўрлик қилинг – сут ичишга одатланинг!

@muminalaruzb
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси аёл вафот этса-ю, эри ундан рози бўлса, жаннатга киради», дедилар.

Имом Термизий ва Ҳоким ривояти

@arabicuz
#Мақола

Маҳр шунчаки меҳрибонлик эмас

Бугунги кунда бой-бадавлат оилаларнинг дипломи ё қўлида ҳунари бор қизларига совчи қўйиш одатий ҳолга айланган. Шахсий манфаатини ўйлайдиган айримлар бу дунёнинг ўткинчи молини кўпайтириш ниятида ўз молига мол қўша оладиган қизларни кўзлаяпти. Мақсадларига етиш учун барча нарсани, жумладан, маҳр (қалин, сут пули)ни зиммаларига оладилар-у, ҳеч бирини адо этмайдилар. Масъулиятдан қутулиш учун уялмасдан ҳийла ҳам қилишади.
Аллоҳ таоло: “Эй Пайғамбар! Албатта, Биз сизга маҳрларини берган жуфтларингизни, Аллоҳ сизга ўлжа қилиб берган қўл остингиздаги чўриларингизни, сиз билан бирга ҳижрат қилган амакингизнинг қизларини ва аммаларингизнинг қизларини, тоғангизнинг қизларини ва холаларингизнинг қизларини, яна (ҳар қандай) мўмина аёлни – агар у ўзини пайғамбарга тортиқ этсаю, пайғамбар уни (маҳрсиз) ўз никоҳига олишни истаса, (мазкур аёлларни сиз учун) ҳалол қилдик. (Маҳрсиз уйланиш барча) мўминлар учун эмас, холис сиз учундир. Биз (мўминларга) жуфтлари ва қўл остиларидаги чўрилари ҳақида фарз қилган ҳукмларимизни, албатта, биламиз. Бу сизга танглик бўлмаслиги учундир. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир” (Аҳзоб сураси, 50-оят), деган. Бу оят Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи ва салламга хосдир.
Яқинда бир оила қизининг турмушини сақлаб қолиш ниятида ҳовлисининг бир чеккасидан унга уй-жой қуриш учун ер ажратиб берди. Бундан уялмаган қудалар уй қурилганидан кейин ўғлининг номига ўтказиб беришларини ҳам талаб қилишди. Тўйдан аввал куёв томон келинга “Қалин пули, маҳр ўрнига уй-жойимизни берамиз”, деб ваъда қилган экан. Муаммони ҳал қилиш учун маҳалла оқсоқоллари, фаоллар ва имом-хатиблар бирлашиб: “Бундай талаб на диний ва на дунёвий тамойилларга тўғри келмайди”, десак, куёв томон: “Биз бу аёл ва унинг болаларига текин нон беряпмиз, уйга битта кулча олиб келаётгани йўқ-ку”, дейишди.
Эрнинг устунлиги унинг моддий жиҳатдан оиласини қандай таъминлагани билан белгиланади. Аёлини едириб-ичириш, кийинтириш, даволатиб, ҳимоя қилиш ўрнига ҳақини поймол қиладиган эркакларни кўрганда дилингиз оғрийди.
Оиласини боқишдан бош тортаётган, бераётган таомини миннат қилиб, аёлининг маошига, ҳатто давлат томонидан берилаётган болалар пулига кўз тикаётган эркаклар ҳам бор. Айрим эркаклар эса хусуматлашиб, ажрашиш даражасига етгач, тенг тақсимланиши лозим бўлган мулкнинг аёлига тегишли қисмини ҳам бермасликка ҳаракат қиляпти.
Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ: “Аёлингга озор беришдан тийилиш гўзал хулқ эмас. Балки ундан етадиган озорни кўтаришинг ҳусни хулқдир”, деган.
Ҳурматли эркаклар, оиладаги мувозанат, қайнона ва келин муносабатлари сизларга боғлиқ. Онангизнинг олдида фарзандлик бурчингиз бўлгани каби оилангиз учун ҳам масъулиятингиз борлигини ва бундан охиратда, албатта, сўралишингизни унутманг.

Абдуллахон МИРЗАЕВ,
“Муҳаммадқул” жоме масжиди имом-хатиби

"Мўминалар" журнали, 4-сон, 2024 йил


@muminalaruzb
#Шеърият

КЎНГИЛ – КАЪБАДИР

Ноҳақдан бир дилни ранжитсангиз гар,
Билинг, Каъбани, воҳ, этибсиз вайрон!
Мазлум гуноҳингиз кечмагунича
Аллоҳ ҳам афв этмас сизни ҳеч қачон!

Ширин сўзли, очиқ юзли бўлсангиз,
Кўнгилларда меҳр гуллари ўсар.
Аллоҳга истиғфор айтсангиз доим,
Шу амал ҳам дўзах ўтидан тўсар.

Иймон – дил уммонин ёрқин маёғи,
Жаннат йўлларига элтади албат!
Йироқ бўлинг нафрат, қарғиш, риёдан,
Аввало Аллоҳга боғланг муҳаббат!

Кўнгилларни обод этинг, дўстларим!
Икки дунёнгиз ҳам бўлгуси обод.
Иймонсизлик, ғийбат, манманлик ила
Охират уйингиз қилмангиз барбод...


Муқаддасбону АҲМАДЖОНОВА,
Бешариқ тумани

"Мўминалар" журнали, 4-сон, 2024 йил


@muminalaruzb
РАЖАБ ОЙИ УЧУН ЖОНЛИҚ СЎЙИШ МАЖБУРИЙМИ?
#ражаб #қурбонлик

CАВОЛ: Биз томонларда "Моҳи Ражаб" деган маросим бор, қўй сўйиб эҳсон қилинади, шу эҳсон динимизда мажбурийми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу номдаги эҳсон мажбурий эмас. Динимизда жонлиқ сўйиш фақат Аллоҳнинг йўлида, Аллоҳ учун бўлади. Жонлиқ Ражаб ойини улуғлаш учун сўйилмаслиги керак.
Жоҳилият даври ва Исломнинг дастлабки даврида Ражаб ойини улуғлаш учун “Атийра” жонлиғи сўйилган. Кейинчалик Қурбон ҳайити кунлари сўйиладиган қурбонлик билан Атийра жонлиғини сўйиш бекор қилинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


@diniysavollar
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"

Ар-Роҳман сураси, 30-оят

@muminalaruzb
#Хитой

Ажойиб йўллар😉

Дунё билан танишамиз🥰

@muminalaruzb
#Субҳаналлоҳ

Бу Аллоҳнинг яратгани🥰

@muminalaruzb
Бу дунё зийнатлари ўткинчи. Алданиб қолмайлик…

Хайрли тун, азизлар!
Яхши дам олинг🥰


@muminalaruzb
12.01.2025 — якшанба

бомдод – 06:24
қуёш – 07:48
пешин – 12:36
аср – 15:34
шом – 17:18
хуфтон – 18:37

Эслатиб ўтамиз, вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

@muminalaruzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун якшанба!
12 январь, 2025
12 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги дам олиш кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

@muminalaruzb
#Дуо

Ҳофиз Камолиддин Дамирий раҳимаҳуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан марфуъ ривоят қилинган ушбу хабарни келтиради:
“Ким ражаб ва шаъбон ойида

اَسْتَغْفِرُ اللهَ الْعَظِيْمَ الَّذِى لَااِلَهَ اِلاَّ هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّوْمُ وَاَتُوْبُ اِلَيْهِ تَوْبَةَ عَبْدٍ ظاَلِمٍ لَايَمْلِكُ لِنَفْسِهِ ضَرًّا وَلَانَفْعًا وَلَامَوْتًا وَلَاحَيَاةً وَلَانُشُوْرًا

“Астағфируллоҳал аъзийм аллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳайюл қоййум ва атуубу илайҳи тавбата ъабдин зоолимин лаа ямлику линафсиҳи зорран ва лаа нафъан ва лаа мавтан ва лаа ҳайаатан ва лаа нушуурон” дуосини етти марта такрорласа, Аллоҳ таоло икки вакил қилинган фариштага унинг гуноҳ саҳифаларини ўчириб юборишни буюради”.

@muminalaruzb
2025/01/12 02:03:06
Back to Top
HTML Embed Code: