tgoop.com/mutolaa_sehri/1167
Last Update:
Бугун Одил Ёқубов(1926 — 2009) таваллуд топган кун
Одил Ёқубов 1926 йил 20 октябрда ҳозирги Жанубий Қозоғистон вилоятининг Қарноқ қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1985). ТошДУнинг филология факултетини тамомлаган (1956). Дастлабки асари — «Тенгдошлар» қиссаси 1951 йилда эълон қилинган.
Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1977), «Дўстлик» (1994), «Эл-юрт ҳурмати» (1998) орденлари билан мукофотланган.
Одил Ёқубов 2009 йил 21 декабр куни Тoшкент шаҳрида вафот этди.
Асарлари:
📚«Дастлабки қадам» (1953),
📚«Икки муҳаббат» (1955),
📚 «Муқаддас (1960),
📚«Тилла узук»,
📚«Бир фелетон қиссаси» (1961),
📚«Қанот жуфт бўлади»,
📚«Матлуба» (1970)
📚 «Эр бошига иш тушса…» (1966),
📚«Улуғбек хазинаси» (1973),
📚«Кўҳна дунё» (1982),
📚«Диёнат» (1977),
📚«Оққушлар, оппоқ қушлар» (1988),
📚«Адолат манзили» (1998)
Киносценарий ва песалари:
📚 «Чин муҳаббат» (1955),
📚«Айтсам тилим, айтмасам дилим куяди» ва б.
👉 @mutolaa_sehri 👈
BY Mutolaa sehri
Share with your friend now:
tgoop.com/mutolaa_sehri/1167