tgoop.com/nafismalikova/12158
Last Update:
#By_Nafisa_Malikova
#No_61
Баҳорда боғ на гўзал,
Қор тушса тоғ на гўзал,
Бу ёшлик чоғ на гўзал,
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Сўзсиз қарашларинг,ҳолим сўрашларинг.
Ой чиқар гоҳ заҳоли,
Дўстлар кўпдир вафоли,
Ҳаёт шундан сафоли,
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Сокин сўзлашларинг, пинҳон излашларинг.
Умр - йўл, қайрилиш кўп,
Учрашиш, айрилиқ кўп,
Унутиш, айтилиш кўп,
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Ўша кулишларинг, ўша келишларинг...
Йўқ...жавоб йўқ...фақат сассиз термуламан ҳолос...тан ололмайман..
Бир пайт кўзим ҳовли четида одамларга аралашмай турган фариштадек қизга тушди...ахир бу...
Очил акамнинг қалб қўридан яралган муҳаббатику...кўзларида ёш...у нигоҳи қаратилган жойда Очил акамнинг қуулоғига келин бўлмиш нималарнидир пичирламоқда...у охиста қўлларини дуога очганини кўрдим..наҳот у акамга бахт тиламоқда...шу ахволда бўлса ҳам...бу қандай севги? Бу қандай ишқ бўлди? Масофалар ҳалақит бера олмайдиган?
Ёнига яқинлашиб акам уни қанчалик севишини айтмоқчи эдим...аммо у сўнгги бор акамга термулдию ғойиб бўлди...атрофдан ҳам ўзи билан келган бор муҳаббатини олиб кетгандек...
Юрагим ҳамон титрарди...кўз олдимдан ўша қизнинг сиймоси кетмасди...
-Саодат қаерда юрибсан юр даврага!-деди Муҳаббат опам мени тортиб...
Ҳамма шодон...ҳамма бахтли...мени кўзим эса икки хил ифода акс этган кўзларда...бири бахтидан масрур...бири эса дунёнинг бор ғамларини ўзида жамлаган...
Дилбар опам кулишни унутиб қўйган акамга яқинлашиб қўлидаги юракча шаклидаги идишда узукларни тутди...
Акамнинг қўллари титраганини сездим...узукни Насиба опам...эндиликда янгамга айланган қизга қарамай тақди...узук ўзига ҳам тақилгач гўё атрофни унутгандек қотиб қолганди....
Muallifni o‘chirmanglar iltimos adminlar❌❌❌
BY NAFISA MALIKOVA HIKOYALARI

Share with your friend now:
tgoop.com/nafismalikova/12158