tgoop.com/nafismalikova/12181
Last Update:
#No_64
#By_Nafisa_Malikova
-нега куёв чиқиб кетди?-деди янгаси кира сола Насибага...
-у мени севмайди!-деди Насиба йиғламсираб...янгаси ерда ётган туморни олиб ёстиқларини тагига қўйди...
-аёл киши макрлироқ бўлади...ким севиб уйланибди айтинг?-деди янгаси Насибага қараб..-буларни кийинг тез!-дея ҳарир либос берди...Насиба уятдан дув қизарди...
-бунда қандай юраман?
-ойи чой борми?-деди Очил бошига оғриқ кириб елкасини кимдир босиб тургандек оғирлаша бошлагач...
-кўз теккандирда болам...бутун маҳаллани ҳаваси келди...кир кўк чой бераман!-дея чой қуя бошлади...Очил бошини чангаллаб ерга ўтириб қолди...Зулайҳо она қўрқиб ўғлини ёнига чўкди...
-Очил болам чарчадингми?
Очил бош силкиди....ўғлига ўзини хонасига жой солиб берган Зулайҳо она ойдек юрган ўглини ҳолатини тўй чарчоғига йўйиб чиқиб кетди....
Насиба куёвни кута кута ухлаб қолди...
Эрталаб келинсалом бошланди....Зарбуви опасининг совға саломга ўчлигини биларди...қизини бахти учун ўқитилган сувдан олиб борадиган нарсаларига бир сидра сепиб сачратиб қўйди...
Қайнсингилларига салом деганда чиқиб Насиба янгамни юзларидан ўпиб бахт тиларканман кўзлари қандайдир ғамгинлигини сездим...
Раъно янгам тинмай меҳнат қиларди...
-овсинларига...-деб салом айтаётган қўшнимиз бошлаганди онам шартмас деб тўхтатди....Раъно янгам бошқалар ёнида мулзам бўлиб секин даврани тарк этди....
Жажжи болакай Насиба янгамни юзини очди...унга рўмолча тутаётган янгам уни нималардир деб эркалаб жилмайди...
Очил беғуборларча табассум билан болакайга тикилиб кулаётган Насибага юраги ачишди....кечаги ишидан виждони қийналди....
-Саодат ишларинг тугадими? Юр чиллак ўйнаймиз!-деди Санобар энди дам оламан десам...
-борее итдек чарчадим!-дедим ўйин ёқмай...
-Дилобар сени ўрнингга ўйнайди бўлмаса!-деди Санобар нозик жойимдан тутиб...
-ярамас...-дедим кулиб кийимимни тезда алмаштириб кўчага югурдим...
Барча синфдошлар йиғилибди...
-Жасур сен ҳамми?-дедим мени келганимни кўриб қувониб кетган Жасурга ҳайрон қараб...
-нима нариги маҳалла болларига мумкинмасми?-деди кулиб...
-мумкин фақат ютқизсанг итларимизга совға қиламиз!-дедим унинг кулгусидан қувониб....
Чиллак биз қишлоқ болаларининг энг севимли ўйини эди....
BY NAFISA MALIKOVA HIKOYALARI

Share with your friend now:
tgoop.com/nafismalikova/12181