CHATGPT ДАН ДИНИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ ОЛИШ
#замонавий_масалалар
❓САВОЛ: Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу жоиз эмас. Тўғри, Chatgpt платформаси айрим соҳаларда инсонларга фойда бермоқда. Аммо диний саволларга тўғри жавоб беришга ожизлик қилади. Чунки у ҳам инсон омили томонидан ишлаб чиқилган бир маҳсулот. Қолаверса, баъзан саволларга тахминий жавоблар, ҳатто бу масала фалон китобда бор деб, арабий иборалар ҳам бериши мумкин. Лекин у келтирган иборалар на у айтган китобда ва на бошқа фиқҳий манбаларда учрамайди. Шу боис шаръий масалаларга аҳли илм, мутахассисларга мурожаат қилиш орқали ечим топиш даркор. Аллоҳ таоло ояти каримада шундай марҳамат қилган:
فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ
“
Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўрангиз!” (Анбиё сураси, 7-оят).
Мусулмон одам бирор нарсани билмай қолса, уни биладиган кишидан, ўша соҳанинг «зикр аҳли»дан ўрганиши лозим бўлади. Шундай экан, эътиқод ва дину-диёнатга тегишли нарсаларни ҳам шу соҳанинг билимдонларидан сўраш талаб этилади. Буюк тобеий Ибн Сирин роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
إن هذا العلم دين فانظروا عمن تأخذون دينكم. رواه مسلم
“
Албатта, бу илм диндир. Бас, динингизни кимдан олаётганингизга қаранглар” (✍️ Имом Муслим ривояти).
Мазкур иборанинг шарҳида Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар:
“Бу илм” сўзидан мурод Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматга олиб келган Қуръони карим ва ҳадиси шарифдан иборат бўлган таълимотдир. Уни ишончли ва адолатли зотлардан олмоқдамисиз ёки йўқ, шунга назар солинглар, яъни қаердан, кимдан илм олаётгангизни аниқ билинглар”. (“Мирқотул мафотиҳ” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz)
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

#Тошкент_намоз_вақти
🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid
••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol

#Vaqt_qadri
Абу Юсуфнинг ўғли вафот этган пайтда ҳам дарсга ҳозир бўлиш учун кафанлаш ва дафн этишни бошқаларга топширгани
Заковатли буюк имом, таниқли қози Абу Юсуф доимо устози Имом Абу Ҳанифанинг ёнида бўларди. У ўн етти йил, ё йигирма тўққиз йил устозининг мажлисидан ажрамаган. Бирорта ҳам бомдод намозини устозининг ёнида ўқимасдан ўтказиб юбормаган. Касал бўлиб қолган пайтидан ташқари, ҳатто Рамазон ва Курбон ҳайитларида ҳам ҳеч қачон ундан ажрамаган. «Муҳаммад ибн Қудома ривоят қилади: Шужоъ ибн Махладдан эшитганман, у Абу Юсуфнинг шундай деганини эшитган: «Ўғлим вафот этганда кафанлашга ҳам, дафн этишга ҳам бора олмаганман, уни кўшниларим ва қариндошларимга топширганман. Чунки Абу Ҳанифадан бирор нарсани эшита олмай, кейин доимий армонда қолишдан қўрққандим».
Абдул Фаттоҳ Абу Ғудданинг «Уламолар наздида вақтнинг қадри» китобидан
www.tgoop.com/muhaddisuz

“АҲЛИ СУННАТ ВА ЖАМОАТ” КИМЛАР?
“Аҳли суннат ва жамоат” атамасининг маъноси “Мусулмонларнинг мутлақ кўпчилиги бўлганлар ва суннатга амал қилиб келган мусулмонларнинг энг катта жамоаси”, деган маънодадир. Ушбу атамани айримлар саҳоба ва тобеъинлар давридан кейин пайдо бўлган деб ўйлайдилар. Аслида ушбу атама илк бор буюк саҳоба муфассирлар султони Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу томонидан Қуръони каримнинг “Оли Имрон сураси”нинг 106-ояти тафсирида айтиб ўтилган.
✅ Давомини ўқиш
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
“Аҳли суннат ва жамоат” атамасининг маъноси “Мусулмонларнинг мутлақ кўпчилиги бўлганлар ва суннатга амал қилиб келган мусулмонларнинг энг катта жамоаси”, деган маънодадир. Ушбу атамани айримлар саҳоба ва тобеъинлар давридан кейин пайдо бўлган деб ўйлайдилар. Аслида ушбу атама илк бор буюк саҳоба муфассирлар султони Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу томонидан Қуръони каримнинг “Оли Имрон сураси”нинг 106-ояти тафсирида айтиб ўтилган.
✅ Давомини ўқиш
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти
🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid
••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid
••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Ҳар бир Равзага кириб, намоз ўқиган киши, бу Суфани кўрган бўлиши керак. Ҳа бу ўша, Ҳазрати Пайғамбаримизнинг фақир саҳобаларига ошиён бўлган жой.
Улар шу ерда таълим олдилар, овқатландилар, ухладилар, яшадилар.
Муаллим буюк эди, бу ердан буюклар чиқди.
Улардан бири муҳаддислар шайхи, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу эдилар.
Кирганда бир қараб ўтинг, бу ердан не зотлар ўтганига қалб ойнасидан назар солинг!!!
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
Улар шу ерда таълим олдилар, овқатландилар, ухладилар, яшадилар.
Муаллим буюк эди, бу ердан буюклар чиқди.
Улардан бири муҳаддислар шайхи, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу эдилар.
Кирганда бир қараб ўтинг, бу ердан не зотлар ўтганига қалб ойнасидан назар солинг!!!
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти
🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid
••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid
••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
#Ҳадис_686
АҲЛИ ЖАННАТЛАРДАН БИР ОДАМ
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Расулуллоҳ (ﷺ) билан бирга ўтирган эдик. У зот: «Ҳозир ҳузурингизга аҳли жаннатлардан бир одам чиқади», дедилар. Ансорийлардан, соқолидан таҳорат суви оқиб турган, чап қўлида ковуш тутган киши чиқиб келди. Эртасига Пайғамбаримиз (ﷺ) айни гапни айтган вақтларида, яна ўша одам кечаги ҳолида чиқиб келди. Учинчи куни ҳам худди шу ҳолат такрорлангач, Расулуллоҳ (ﷺ) ўринларидан туриб, мажлисдагилар тарқалганида Абдуллоҳ ибн Амр ҳалиги одамга эргашиб борди-да: «Отам билан орамиздан гап ўтиб қолиб, уч кунгача унинг олдига кирмасликка қасам ичган эдим. Агар маъқул топсангиз, менга шу муддат ўтгунча уйингиздан жой бериб туринг», деди. У одам «Хўп» деб жавоб берди. Ҳазрати Анас ривоят давомида шундай дейдилар: «Абдуллоҳ, ўша уч кеча у билан бирга тунаганини, у одамнинг кечалари ҳеч бедор бўлмаганини, гапириб юрар эди. Агар у одам безовта бўлса, ўрнида ағдарилиб ётар ва бомдодгача Аллоҳни зикр қилиб, такбир айтиб чиқар экан. Абдуллоҳ яна шуларни айтган экан: «Аммо ундан фақат яхши гапларни эшитдим. Уч кеча ўтгандан сўнг унинг амали ҳеч нарса эмас экан, деган фикрга келай дедим. Унга: «Эй Аллоҳнинг бандаси! Отам билан орамизда ҳеч гап ўтгани йўқ. Мен Расулуллоҳ (ﷺ)дан уч марта: «Ҳозир ҳузурингизга аҳли жаннатлардан бир киши келади», деган гапни эшитдим. Уч марта ҳам сен чиқиб келдинг. Сенинг ҳузурингдан жой олиб, қиладиган амалларингга назар солиб, сенга иқтидо қилиш орзусида эдим. Аммо каттароқ бир иш қилганингни кўрмадим. Расулуллоҳ (ﷺ) айтган гапларга сени нима эриштирган?» деб сўрадим. У эса: «Ўзинг кўрган нарсадан бошқа ҳеч нарса йўқ», деди. Қайтиб кетаётганимда у мени ёнига чақириб: «Ўзинг кўрган нарсалардан бошқа ҳеч нарса йўқ. Фақат, мен қалбимда мусулмонлардан бирор кимсага гина-кудурат сақламайман. Ҳеч кимга, унга Аллоҳдан етган яхшиликка нисбатан ҳасад қилмайман», деди. «Сени ўша мақомга етиштирган шу хислатинг экан. Ана шунга биз тоқат қила олмаймиз», дедим», деди.
✍️ Абдуллоҳ ибн Амр Аҳмад ва Насаий ривоят қилган.
Ҳақиқатан ҳам, инсонлар қалбида ўзгаларга нисбатан ҳасад бўлмаслиги улуғ фазилатдир. Чунки, бундай одамдан ҳеч бир ёмонлик чиқмайди. Аллоҳ барчамизни ҳасадгўйликдан сақласин! Элу юртимизни бу оғир дарддан Ўзи қутқарсин! Омин!
📚 KУНЛИК ҲАДИС

#Таъзия
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
"Юнусобод оқ-тепа" жоме масжиди жамоаси масжид овоз кучайтиргичлари ва овоз аппаратларига масъул бўлиб, ҳолис Аллоҳ ризолиги йўлида хизмат қилиб келаётган Баҳодир ака Норматовнинг вафот этгани муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
🤲 Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Аллоҳни байти учун қилган ҳолис хизматларини даргоҳида ҳусни қабул айласин!
Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.
Жаноза намози бугун Пешинда "Юнусобод оқ-тепа" жоме масжиди масжидида ўқилади.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
🌐 Улашинг: @nurli_yol
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
"Юнусобод оқ-тепа" жоме масжиди жамоаси масжид овоз кучайтиргичлари ва овоз аппаратларига масъул бўлиб, ҳолис Аллоҳ ризолиги йўлида хизмат қилиб келаётган Баҳодир ака Норматовнинг вафот этгани муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
🤲 Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Аллоҳни байти учун қилган ҳолис хизматларини даргоҳида ҳусни қабул айласин!
Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.
Жаноза намози бугун Пешинда "Юнусобод оқ-тепа" жоме масжиди масжидида ўқилади.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
🌐 Улашинг: @nurli_yol
#Тошкент_намоз_вақти
🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid
••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid
••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ҚАЛБ ЎЛИМИ
Гуноҳнинг нопок таъсирларидан бири шуки, у сабабли қалб ўлади. Баъзи раббоний уламолар: “Гуноҳ сабабли қалбни ўлим қамраб олади. Гуноҳкорнинг қалби ўлик қалб бўлади. Тирик қалб бўлмайди”, дейдилар. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ бундай дер эдилар: “Мен кўрдимки, гуноҳлар қалбларни ўлдиради ва гуноҳда бардавомлик хорлик ва расволикни келтиради. Гуноҳни тарк қилиш қалбларнинг тирилишидир ва гуноҳга қарши бориш сен учун яхшиликдир”.
Чунки гуноҳкорнинг қалби бир тирик қалбда бўладиган барча яхши хислатлар ва ҳолатлардан холи бўлади. Унга ҳаётда лаззат бўлмайди. Унга хотиржамлик ва ором насиб этмайди. Унга ҳар вақт ҳаловатсизлик етаверади. Унинг вақтларида, еб-ичиши ва ризқида барака кўтарилади. Унинг қалбида бир қўрқинч пайдо бўлади. Айниқса, Аллоҳнинг валийларидан, яхшилик ва хайрли ишларидан бир ваҳима ҳис қилади. Кейин у ҳаëтдан қандай лаззатлансин?
“Биз гуноҳдан қандай сақланамиз?” китобидан.

Исом Балхийнинг эшитган нарсасини ўша заҳоти ёзиб олиши учун бир динорга қалам сотиб олгани
Аллома Тошкубрийзода қуйидагиларни айтган: «Ҳанафий фақиҳ, Балхнинг муҳаддиси, Исом ибн Юсуф Балхий раҳматуллоҳи алайҳ (215 йилда вафот этган) эшитган нарсасини ўша заҳоти ёзиб олиши учун бир динорга қалам сотиб олган. (Яъни, 4,25 гр олтинга қалам сотиб олган.) Чунки умр қисқа, илм эса кўпдир. Толиби илмга вақтларини, соатларини зое қилмаслиги, кечалари-ю, бўш вақтларини ғанимат билиши, имкони борида устозларидан фойдаланиб қолиши лозим бўлади. Зеро, ўтиб кетган нарса асло қайта топилмас!»
Ўтиб кетган нарсани ҳаргиз топа олмасман,
На изтироб, на кошки, на «эх, агар» билан ҳам!

Forwarded from Muslim.uz
🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_намоз_вақти
🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid
••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid
••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol
ИСЛОМДАГИ 7 МУҚАДДАС ТОҒ
📌 Тоғларнинг деярли барчаси Саудия Арабистонида бўлиб, уларнинг қадимий номи муҳим тарихий воқеаларга боғлиқ. Шу боисдан аксари муқаддас саналади ва бутун дунё мусулмонлари ушбу тоғларга зиёратга келади.
⛰ Софа ва Марва тепалиги.
Софа ва Марва Маккадаги икки муқаддас тепалик. Уларга бориш ҳаж ва умрани бажариш амалларидан бири ҳисобланади.
Софа ва Марва Зам-зам булоғига яқин жойда жойлашган. Исмоил алайҳиссалом чақалоқлигида онаси Ҳожар ана шу ерда туриб Аллоҳдан сув сўраб илтижо қилган ва Аллоҳ таоло Зам-зам сувини ато этган.
⛰ Арофат тоғи.
Арофат тоғи ҳам зиёратчилар учун муҳим аҳамиятга эга. Чунки бу ерда ҳам ҳаж амалларидан бири бажарилади. Арофат тоғи Жаннатдан ҳайдалган Одам алайҳиссалом ва Ҳавво онамиз ер юзида топишган азиз жой саналади.

⛰ Нур тоғи.
Жабал ан-Нур тоғининг номи ўзбекчага таржима қилинса, нурли тоғ деган маънони билдиради. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айнан шу тоғдаги Ҳиро ғорида кўп йиллар одамлардан холи қолиб ибодат қилганлар. У зот алайҳиссаломга биринчи ваҳий ҳам шу ерда нозил бўлган. Нурли тоғнинг баландлиги 642 метр, Маккадан 3,5 километр узоқликда. Ҳиро ғори тоғнинг шимоли-шарқий тарафида бўлиб худди туянинг ўркачига ўхшайди.
⛰ Савр тоғи.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу мушриклардан яширинган Савр тоғининг баландлиги 728 метр.
⛰ Ухуд тоғи.
Ухуд тоғи Пайғамбар алайҳиссаломнинг шу тоғ атрофида қурайш мушриклари билан катта жанг қилгани сабабли машҳур. Ушбу жангда мусулмонлар кўп талофат кўради, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўплаб қариндошлари, яқинлари ва саҳобалари шаҳид бўлади. Расули акрам: “Ухуд шундай тоғки, биз уни севамиз ва у ҳам бизни севади”, деб марҳамат қилганлар.
⛰ Варган ёки Ҳаммат тоғи.
Варган ёки Ҳаммат тоғи Мадинаи мунавваранинг жануби-ғарбий қисмидаги Хебт қишлоғи ҳудудида.
Тоғнинг мислсиз гўзаллиги араб шеъриятида тараннум этилган ва кўплаб араб шоирлари унга бағишлаб қасидалар ёзган.
⛰ Дахул ва Хуммал.
Дахул ва Хуммал тоғлари қирол ал-Зилил асарларида тилга олинган энг машҳур тоғлардан саналади.