ODAMLAR_ORASIDA_DASTUR Telegram 24430
ҲАМДАРД БЎЛАДИ
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бир куни саҳобаларни ўзаро тенглик ва биродарликка даъват қилиб туриб дедилар:
“Мўъминлар ўзаро бир-бирларига муҳаббатли бўлишда, бир-бирларига раҳм қилишда, бир-бирларига шафқат қилишда битта танага ўхшашади. Тананинг бирор аъзоси оғриса бошқа аъзолдар унга бедорлик ва иситма билан ҳамдард бўлишади!”.
Абшиҳий ўзининг “Мустатрофун фий кулли фаннин музтазрофин” номли китобида келтиради:
“Бир киши тобеъинлардан бирининг олдига бориб унинг эшигини тақиллатди. Улар ўртасида дўстлик ва муҳаббат бор эди. У уйидан чиқди ва дўстига: “Нега келдинг?”, деди. Дўсти: “Менинг тўрт юз дирҳам қарзим бор. Уни тўлашдан ожиз бўлиб қолдим”, деди. Шунда тобеъин уйига тезлик билан кириб кетиб тўрт юз дирҳам санаб олиб чиқиб дўстига берди. Сўнгра уйига йиғлаган ҳолатда кирди. Унинг хотини: “Пул бериш оғирлик қилар экан, унга узр айтсангиз бўлар эди”, деди. Тобеъин деди: “Мен бу учун йиғлаётганим йўқ. Йиғлаганимнинг сабаби унинг ҳолидан вақтида хабар олмаганим учундир. У менинг олдимга келиб пул сўрашга мажбур бўлибди”.
Буюк дарс. Фақатгина сахийлик борасида эмас, балки юзнинг сувини сақлаш ва инсонлардаги олийжаноблик ҳақидаги буюк дарс. Шу маънода яна Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар:
“Мўъмин мўъмин учун худди бир бинога ўхшайди. Улар бир-бирини мустаҳкамлаб туради”. У зот шундай деб бармоқларини бир –бирига кириштирдилар.
Мусулмонлар қўшини жиҳодга чиқди. Душман билан мусулмонлар ўртасида дарё бор эди. Қўмондон душманга етиб олиш учун мусулмон лашкарларини дарёга тушишга буйруқ берди. Мусулмонлар қўмондонлари амрига бўйсуниб ўзларини дарёга ташлашди. Душман уларни узоқдан кўриб турар эди. Мусулмонлар дарёнинг ўртасига етиб боришганда улардан бирининг идиши дарёга тушиб кетди. У: “Идишим, идишим”, деб бақирди. Унинг ўнг томонидаги киши ҳам: “Идиш, идиш” деб бақирди. Унинг чап томонидаги киши ҳам: “Идиш, идиш”, дея бақирди. Уларнинг бари ҳалиги аскарга идишини қайтаришни истар эди. Мана шу иш сабабли Аллоҳ душманнинг қалбига қўрқинч солди. Улар: “Битта идиш туфайли шу ишни қилган кишилар улардан бир кишини ўлдирсак нималар қилишар экан!” деб ваҳимага тушишди.

Уммат мана шунга ўхшаган ишлар билан ер юзидаги халқларга етакчи бўлган. У шу каби ишлар билан бу сайёранинг машриқи ва мағрибига ҳукмронлик қилган. У “битта тана” тушунчаси билан, ўзаро меҳрибонлик ва тенглик тушунчаси билан, дўстининг эшитмай қолган эҳтиёжини эшитиб эҳтиёжини унга айтмагани учун кўз ёши тўкиши билан , битта биродарнинг идиши бутун бир қўшиннинг ташвишига айланиши билан бу оламга етакчи бўлган!
Аллоҳ умматга азизликни қайтарсин!

Abdulqodir_Polvonov

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://www.tgoop.com/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

tgoop.com/odamlar_orasida_dastur/24430
Create:
Last Update:

BY Одамлар Орасида

Share with your friend now:
tgoop.com/odamlar_orasida_dastur/24430

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

During the meeting with TSE Minister Edson Fachin, Perekopsky also mentioned the TSE channel on the platform as one of the firm's key success stories. Launched as part of the company's commitments to tackle the spread of fake news in Brazil, the verified channel has attracted more than 184,000 members in less than a month. ZDNET RECOMMENDS Joined by Telegram's representative in Brazil, Alan Campos, Perekopsky noted the platform was unable to cater to some of the TSE requests due to the company's operational setup. But Perekopsky added that these requests could be studied for future implementation. Write your hashtags in the language of your target audience. According to media reports, the privacy watchdog was considering “blacklisting” some online platforms that have repeatedly posted doxxing information, with sources saying most messages were shared on Telegram.
from us

Telegram Одамлар Орасида
FROM American