tgoop.com/odamlar_orasida_dastur/24443
Last Update:
ҒОР САҲНИДА.
(Ғор йигитлари)
Қисса қуръоннинг бошқа қиссалари каби иккита нарсани мақсад қилади:
1. Нажот топган мўъминлар ҳақидаги қиссалар билан ваъз ва иршод қилишни.
2. Ҳалокатга учраган кофирларнинг қиссалари билан қўрқитишни.
Қуръон кўнгилхушлик учун ҳикоялар келтирадиган китоб эмас. Қуръондаги қиссалар зимнидаги ташвиқ унсури инсоннинг нафасини тўхтатиб қўядиган даражададир. Қуръондаги қисса василадир, ғоя эмас. Нима бўлган тақдирда ҳам у қиссалардаги драматик асос ақлни олар даражада мустаҳкам. Ундаги адабий жараён таажжубланарли даражада пухта тузилган. Ундаги шахсиятлар шундоққина жараёнга ташланмаган, улар воқелик сиёҳи билан ҳаёт сатрларида битилгандир.
Бундан таажжубланмаса ҳам бўлади. Зеро У зот барча нарсани пухта қиладиган зотдир!
Қисса барчага машҳурдир. Уни келтириш ёки шарҳлаш шарт эмас. Фақатгина мен унда баъзи ибратларни кўрдим. Шуларни келтирмоқчиман.
Биринчи ибрат:
Дўстларингни танла. Ғор соҳибларининг ити солиҳларга ҳамсуҳбат бўлгани учун қуръонда зикр қилинди. У ит Сулаймон алайҳис саломнинг ҳудҳудлари сингари почтачи эмас эди. У ит Сулаймон алайҳис саломнинг чумолилари каби қавмига воиз эмас эди. У ит Юнус алайҳис саломнинг китлари каби пайғамбарни ичида сақламаган эди. У ит Абраҳанинг фили сингари Каъбани бузишдан бош тортмаган эди. У фақатгина солиҳларга ҳамроҳ эди холос!
Гарчи сенда гуноҳлар ғолиб бўлсада тоат аҳлини лозим тут.
Ҳамманинг бошқаларни ўз табиатига тортгиси келади. Ўғри ҳамманинг ўғри бўлишларини истайди. Зинокор аёл бошқаларни ҳам зино қилишларини хоҳлайди.
Динингни ҳеч кимга сотма. Дин ватандан ҳам, оиладан ҳам, қабиладан ҳам қиммат туради. Ғор соҳиблари динлари ила қавмлари ичида яшай олмаганлари учун динларини олиб қавмлари ичидан чиқиб кетганлар.
Эсла! Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Маккани ёмон кўрганлари учун Мадинага чиқиб кетмаганлар. Кетаётиб кўзда ёш билан: “Аллоҳга қасамки, сен мен учун энг суюкли маконсан. Аҳлинг мени сендан чиқармаганда мен чиқмас эдим”.
У зот саллоллоҳу алайҳи ва саллам силаи-раҳмни узиш учун амакилардан узоқлашмадилар. Ватанларини тарк қилишларига, амакиларидан узоқлашишларига, қабилалари билан урушишларига бу дин сабаб бўлган эди.
Учинчи ибрат:
Ғор соҳибларига шаҳар торлик қилиб қолгач тоғлар бағрини очди. Бу қадимий қиссадир. Бу қисса такрорланаверади. Ухдуд соҳиблари қиссасидаги роҳиб, ҳижратдаги Набий алайҳис салом бунга мисол бўладилар. Инсонларининг қалби қотганида Аллоҳ таоло бу дин учун тоғларнинг қалбини юмшатиб қўяр экан. Одам боласининг қалби қизиқ. Агар уни иймон қамраб олса ипакдан ҳам юмшоқ бўлади. Агар уни куфр эгаллаб олса тошдан ҳам қаттиқ бўлади.
Тўртинчи ибрат:
Ғор соҳиблари бўлмиш йигитлар Ийсо алайҳис саломнинг динларида эдилар. Аллоҳ уларни бизга шундай айтиб берадики, гўё биз ўзимизни улардан деб, уларни эса ўзимиздан деб ўйлаб қоламиз. Сабаби, ислом Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан бошлангани йўқ. Муҳаммад алайҳис салом уни мукаммал қилиш учун келдилар. Шариат ўзгариб турар, рухсат берилган ва ман қилинган нарсаларнинг доираси Аллоҳ тақдир қилган амаллар ила гоҳ кенгаяр, гоҳ тораяр эди. Аммо ақида битта эди. Одам алайҳис саломнинг исломлари Муҳаммад алайҳис саломнинг исломлари эди. Бизнинг масаламизнинг умри узун. У башарият тарихидаги энг қадимги масаладир. У энг гўзал, энг ширин ва энг покизи масаладир. У башариятни Аллоҳга олиб борадиган тўғри йўл сари бошлашдир.
BY Одамлар Орасида
Share with your friend now:
tgoop.com/odamlar_orasida_dastur/24443