tgoop.com/oqituvchilar_assotsiatsiyasi/477
Last Update:
Ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар бўйича айрим тушунтиришлар
Аввал хабар берганимиздек, Халқ таълими тизимидаги мактабларда ўқитувчи лавозимида ишлаётган ўрта-махсус маълумотга эга ҳамда жорий йилги тест синовларида етарли балл тўплай олмаган 1012 нафар абитуриентлар педагогика таълим соҳасида сиртқи шаклга талабаликка тавсия этилди.
Аммо кўпчилик “нега мен рўйхатда йўқман?”, деб ҳайрон бўлишяпти. Шу сабабли махсус пост қолдириб, юздан ортиқ номзодларнинг маълумотини текшириб кўрдим. Рўйхатда йўқларнинг аксари қоидаларни унчалик яхши тушунмаган. Улар:
1️⃣ Ўтиш балини тўплай олишмаган
Ҳар бир йўналишда ўтиш бали бор эди. Камроқ балл тўплаган ўқитувчилар ҳам нега мен рўйхатдан йўқман деб ҳайрон бўлмоқда. Мана бу ерда ўтиш баллари келтирилган. Ўшандан кўриб олинг.
❗️Ўқитувчилар учун қўшимча квотада супер-контракт йўқ.
2️⃣ Квота бериладиган йўналишга топширмаган
Квоталар аниқ йўналишлар учун берилганди ва бу эълон қилинган. Аммо айримлар буни билмасдан, бошқа жойларга топширган. Масалан, Фарғона давлат университети ёки Денов тадбиркорлик ва педагогика институтига квота берилмаган. Мана бу ердаги рўйхатда келтирилмаган ОТМ ёки йўналишга топширганлар рўйхатда йўқ.
3️⃣ Ўқитувчи лавозимида ишламайди
Бу квота фақат ЎҚИТУВЧИ лавозимида ишлаётганлар учун. Тарбиячи, кутубхоначи, кадрлар мутахассиси, мураббий, лаборант, котиба ва ҳк лавозимдагилар қабул қилинмаган.
4️⃣ Халқ таълими тизимида ишламайди
Бу квота фақат ХТВ тизимидагилар учун мўлжалланган. Масалан, мусиқа мактаблари Маданият вазирлигига қарайди, шу сабабли уларга тааллуқли эмас. Ёки боғчаларда, спорт мактабларида, Президент мактабларида, коллеж ва техникумларда ишлаётганларга ҳам қўлланмайди.
5️⃣ Стаж етарли эмас
ХТВ тизимида 5 йиллик стаж ҳам талаб этилади. Кўпчилик ёки камроқ стажга эга, ёки бошқа жойларда, масалан коллежда ўқитувчи бўлган, шу сабабли қабул қилинмаган.
6️⃣ Хотин-қизлар учун квотага кирганлар ҳам бор
Айрим ўқитувчилар 5 йил стажга эга хотин-қизлар учун тавсияномага ҳам эга эди. Шу сабабли улар алоҳида квотада ўқишга қабул қилинган, ўқитувчилар рўйхатида йўқ. Талабаликка қабул қилинган хотин-қизлар рўйхатини мана бу ерда кўриш мумкин.
Хуллас, савол бераётганларнинг аксарияти мана шунақа сабаблари борлиги учун рўйхатда бўлмаслиги мумкин.
‼️ БУ МУҲИМ: гарчи барча талабларга тушса-да, лекин айрим ўқитувчилар ҳақиқатдан рўйхатдан тушиб қолган. Бунақалар сони жуда кам. Ҳозирда аниқланган ушбу кам сонли ҳолатлар кўриб чиқилмоқда. Уларнинг масаласини тегишли тартибда ижобий ҳал қилишга ҳаракат қиламиз.
👉 @xushnudbek 👈
BY O'qituvchilar Assotsiatsiyasi | Teachers’ Association
Share with your friend now:
tgoop.com/oqituvchilar_assotsiatsiyasi/477