OTMISHGA_SAYOHAT Telegram 25393
Ўтмишга саёҳат
🕖🕗🕘🕙🕚🕛 Турувига қараганда 2‐3 авлодни катта қилганга ўхшадиёв... 📱 Ўтмишга саёҳат! | 📱 Instagram
Аёлнинг аёлга кўрсатган макри...

Эринмай ўқиб чиқинг қизиқарли ва аянчли хикоя!
Ҳикоя қилишларича икки аёл Ибн Абу Лайла исмли қозининг олдига борибдилар. Қози ҳам ўз замонида номи машҳур бўлган қозилардан бири экан.
Қози дебди:
- Қай бирингиз арзни бошлайсиз?
Улардан бири иккинчисига қараб:
- Сен бошла, дебди.
Иккинчи аёл дебди:
- Қози жаноблари, отамнинг вафотларидан сўнг аммам бўлмиш мана бу аёлни мен "ойижон" деб чақира бошладим. Чунки менга тарбия бердилар ва то улғайгунимга қадар мени ўз кафилларига олган эдилар.
Қози:
- Ундан кейинчи?
Аёл:
- Бир куни амакимнинг ўғли келиб, аммамдан қўлимни сўради. Шундан сўнг аммам мени унга фотиҳа қилиб, сўнгра узатадилар. Уч йилдан сўнг умр йўлдошимнинг хулқ атворини билган аммам, бўйи етиб қолган қизларини ясантириб, умр йўлдошимга кўз-кўз қилишни бошлайдилар. Ва орада қизларини фақат унга узатмоқчи эканликларини ҳам айтиб ўтадилар. Хожам ҳам қизни кўргач, ёқтириб қолдилар. Бундай фурсатдан фойдаланган аммам хожамга шундай дедилар:
- Қизимни сенга бераман. Фақат бир шартим бор. Акамнинг қизини (яъни биринчи аёлингни) кафиллигини менга топширасан.
Хожам бу шартга рози бўлиб, тўй қиладилар.Тўй куни аммам келиб, менга:
- Умр йўлдошинг қизимга уйланди. Сенинг кафиллигингни эса менга топширди. Бугундан бошлаб сен талоқсан, дедилар.
Мен эса ўша тунда "талоқ аёл" қурбонига айландим қолдим.
Орадан бир қанча кунлар ўтгач, аммамнинг умр йўлдоши узоқ сафардан қайтиб келдилар. Мен у кишидан "менга уйланмайсизми?" деб сўрадим. У киши катта шоир эди. Менинг бу таклифимга рози бўлдилар. Сўнгра мен у инсонга "фақат бир шартим бор" деб айтдим. "Аммамнинг кафиллигини менга топширасиз" дедим. У киши бу шартимга рози бўлдилар. Сўнгра турмушга чиқдим ва ўша заҳоти аммамга рисолат юбориб: "Кафиллигингиз менинг қўлимда. Бугундан эътиборан сиз талоқсиз" деб айтдим.
Аммам бир зумда талоқ аёлга айланиб, ёлғиз ўзлари қолган эдилар.
Қози бу сўзларни тинглагач, ўрнидан туриб "Я Аллоҳ" деб юборди.
Аёл: Ўрнингизга ўтиринг!
Ҳикоянинг қизиғи энди бошланади..
- Хўш, давом эттиринг..
Аёл:
- Орадан кунлар ўтгач, шоир киши яъни хожам вафот этдилар. Аммам бу хабарни эшитгач, ўша заҳоти келиб, уни талоқ этган хожамнинг меросини мендан талаб қила бошладилар. Мен уларга "У киши менинг хожам эди. Мерос билан сизнинг қандай алоқангиз бор?", деб айтдим.
Иддам тугагач, аммам қизлари ва куёвлари (яъни мени талоқ этган собиқ умр йўлдошим) билан келиб, орамиздаги мерос ҳукмини чиқармоқчи бўлдилар. Бироқ, собиқ эрим мени кўрган заҳоти, мен билан ўтказган дамларини эслаб, мени жуда ҳам соғинганларини айтиб қолдилар.
Мен улардан: "мени қайтариб оласизми?", деб сўрадим.
У киши "ҳа" деб жавоб бердилар.
Сўнгра мен уларга "шартим шуки, аёлингизни яъни аммамнинг қизини кафиллигини менга топширасиз" деб айтдим. У киши ҳам бунга рози бўлдилар ва мен аммамниинг қизига "сен талоқсан!" деб айтдим.
Қози икки қўлини бошига қўйиб "қани бу ерда савол?", деб юборди.
Амма давом этдириб, савол берди:
- Қози жаноблари, бу аёл мени ва қизим иккимизни талоқ қилдириб, ўзи эса икки эрга ва меросга эга бўлиб олгани ҳаром эмасми?
Қози жавоб берибди:
- Аллоҳга қасамки, мен бу ерда ҳаром ишни кўрмаяпман.
Эркак одамнинг икки маротаба уйланиб, сўнгра талоқ ва ваколат берганининг нимаси ҳаром?
Сўнгра қози масалага янаям ойдинлик киритиши учун халифа алМансур ҳузурига бориб, бўлиб ўтган воқеани сўзлаб берибди. Халифа воқеани эшитгач, оёқлари билан ерни тепиб-тепиб, хахолаб кулиб дебди:
- Аллоҳ кекса аёлни қатл этибди. Ким акасига чуқур ковласа, ўзи унга қулабди..
Аммо бу ерда аёл чуқурга эмас, балки денгизга шўнғиб кетибди!

Никоҳ шартномаси имзолангач, қиз отасининг кафиллигидан чиқиб, сенинг кафиллигингга ўтади. Никоҳ шартномасига имзо чекишдан олдин бир ўйлаб қўй «ё уни отасидек азиз тут, ё уни отасининг ўзида қолдир».

Маълумотлар фойдали бўлган бўлса яқинларга ҳам юбориб қўямиз! Бизни йўқотиб қўймаслик учун каналимизга аъзо бўлиб қўйишни унутманг! Болаликнинг ширин хотиралари фақат бизнинг телеграм каналда!

tgoop.com/otmishga_sayohat/25393
Create:
Last Update:

BY Ўтмишга саёҳат

Share with your friend now:
tgoop.com/otmishga_sayohat/25393

View MORE
Open in Telegram

Telegram News

Date: |

The main design elements of your Telegram channel include a name, bio (brief description), and avatar. Your bio should be: With Bitcoin down 30% in the past week, some crypto traders have taken to Telegram to “voice” their feelings. Ng was convicted in April for conspiracy to incite a riot, public nuisance, arson, criminal damage, manufacturing of explosives, administering poison and wounding with intent to do grievous bodily harm between October 2019 and June 2020. As of Thursday, the SUCK Channel had 34,146 subscribers, with only one message dated August 28, 2020. It was an announcement stating that police had removed all posts on the channel because its content “contravenes the laws of Hong Kong.” Click “Save” ;
from us

Telegram Ўтмишга саёҳат
FROM American