tgoop.com/oziq_ovqat/181150
Last Update:
Маҳсулотингизни сотиб олишга 8 та асос
5-асос Қизиқувчанлик.
Одамлар янги ниманидир татиб кўриш ёки билиш мақсадида нималарни сотиб олишмайди. Бир одам китоб дўконида содир бўлган воқеани гапириб берди: «Эркаклар жинсий ҳаётдан яна нимага қизиқишади?» деб номланувчи ғаройиб сарлавҳали китобни кўриб қолади. Китоб юпқагина бўлиб, тахминан 200-300 бетдан иборат эди. У полиетилен пакетга ўралган бўлиб, варақлаб кўришни иложи йўқ эди. Китоб 100 рублга яқин турар, шунга қарамай яхшигина сотилаётганди. Чунки унинг сарлавҳаси одамларда қизиқиш уйғотганди. Харидор уйга бориб, китобни очса, унинг барча варақлари тоза эди. Бундай маркетинг ғояси сабаб нашриёт қайдлар учун блокнотларни юқори нархларда сотишга муваффақ бўлган.