Донишманддан зотдан сўрашган экан:
“Эркакларга илм бериш афзалми ёки аёлларга?”
“Аёлларга! Чунки бир эркакга илм берсанг, биргина инсонга илм берган бўласан.
Агар бир аёлга илм берсанг, бутун умматга илм берган бўласан.”
@piskenthayoti

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўтмишдаги хато сизнинг кимлигингиз эмас — балки ўрганган дарсингиздир.
Ичингизда ҳали очилмаган иқтидорлар бор. Улар ҳаракат ила очилади.
Бугун биргина сўзингиз – бир инсонга умид,
Биргина табассумингиз – бир юракка таскин бўлиши мумкин. Бу савобли ишдан бебаҳра қолманг.

Кеч гуллаган жаҳон юлдузлари
Жек Ма – 10 марта университет ва 30тадан ортиқ ишдан рад жавоб олган, кейинчалик Alibaba асосчиси бўлди.
Стив Харви – 30 ёшида уйи йўқ, ҳалок бўлиш арафасида эди, кейин АҚШнинг энг машҳур шахсларидан бирига айланди.
Жоан Роулинг – Гарри Поттер муаллифи. Унга 12 та нашриёт рад жавоб берган.
Шундай экан, сиз ҳам:
Ким бўлишни хоҳлайсиз – шуни тасаввур қилинг.
Нима учун курашиш кераклигини эслаб туринг.
Энг муҳими – чекинмаслик. Ҳеч қачон!
Илм – бу калит. Олийгоҳга кира олсангиз — яхши. Акси бўлса — бошқа йўллар ҳам бор.
Муҳими: ўқишдан, ўрганишдан, ўсишдан тўхтамаслик.
@piskenthayoti
Жек Ма – 10 марта университет ва 30тадан ортиқ ишдан рад жавоб олган, кейинчалик Alibaba асосчиси бўлди.
Стив Харви – 30 ёшида уйи йўқ, ҳалок бўлиш арафасида эди, кейин АҚШнинг энг машҳур шахсларидан бирига айланди.
Жоан Роулинг – Гарри Поттер муаллифи. Унга 12 та нашриёт рад жавоб берган.
Шундай экан, сиз ҳам:
Ким бўлишни хоҳлайсиз – шуни тасаввур қилинг.
Нима учун курашиш кераклигини эслаб туринг.
Энг муҳими – чекинмаслик. Ҳеч қачон!
Илм – бу калит. Олийгоҳга кира олсангиз — яхши. Акси бўлса — бошқа йўллар ҳам бор.
Муҳими: ўқишдан, ўрганишдан, ўсишдан тўхтамаслик.
@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Дўст деганинг душман, душман деганинг эса дўст бўлади. Мана шундай ажибдир бу дунё. Бўлмайди деганларингни ҳаммаси бўлади. “Йиқилмайман” дейсан акси бўлади, “Қилмайман” дейсан қиласан, “Адашмайман” дейсан адашасан. Энг ажойиби нима биласанми? “Ўлдим” дейсан-у аммо, яшашда давом этаверасан...”
Жалолиддин Румий
@piskenthayoti
Жалолиддин Румий
@piskenthayoti
УСТОЗЖОН
( Мактаб тугашини интиқ бўлиб кутаётган устозларга)
Чарчадингиз, биламан роса,
Тўлди Сабр аталган коса,
Яна озроқ топинг муроса,
Уч кун қолди, чиданг устозжон!
Нерв торлари узилаяптими,
Асабингиз бузилаяптими,
Кунлар йилга чўзилаяптими,
Уч кун қолди, чиданг устозжон!
Турли "Тилхат", "Кафолат хати",
Ёзги таътил ҳақда суҳбати,
Охири йўқ ишлар навбати,
Уч кун қолди, чиданг устозжон!
Оғриқлардан юракда титроқ,
Бир далда бор кўнгилда бироқ,
Сўнгги сабр - Сўнгги қўнғироқ,
Уч кун қолди, чиданг устозжон!
Жафо чекманг жон-жабргача,
Сукут сақланг сал сабргача,
Қутуласиз сентябргача,
Уч кун қолди, чиданг устозжон!
Қалбингизни меҳрга тобланг,
Энг охирги қувватни собланг,
Бугунни ҳам ўтди, ҳисобланг,
Уч кун қолди, чиданг устозжон!
Ёпилади "Kundalik.com"лар,
Сизни кутар гўзал маконлар,
Зомин, Чимён, ё Кумушконлар,
Уч кун қолди, чиданг устозжон!
Чарчагансиз, биламан роса,
Уч кун қолди, чиданг устозжон!
Ўлмасбек Самарқандий

Гоҳида қалбинг билан ёлғиз қолишингдан кўра чиройли лаҳза бўлмайди...
@piskenthayoti
@piskenthayoti
ИНТИЛИНГ - ТУХТАБ КОЛМАНГ.
Ҳикоя қилинишича, бир от ичи қуруқ бўлган чуқур қудуққа тушиб кетибди.
Тушиб кетгандаги оғриқдан от қаттиқ инграбди ва шу зайлда бир неча соат ўтибди. Унинг эгаси зироатчи бўлиб, отни қандай чиқариб олиш ҳақида ўйланибди ва охири “Отим ўзи қариб қолганди, уни чиқариб олишга кетган харажатга янги от олса бўлади. Қолаверса қудуқ анчадан бери қуриб ётибди, унга тупроқ ташаб кўмиб юбориш керак”, деган хулосага келибди. Зироатчи қўшниларини чақириб, улардан қудуқни кўмишда ёрдам беришларини сўрабди. Ҳаммалари ломларда қудуққа ташлагани тупроқ, ахлатлар йиға бошлашибди.
От нима бўлаётганини тушуниб етибди ва оғриқ ҳамда ёрдам сўрашни билдирадиган қилиб баланд овозда кишнай бошлабди. Озгина ўтиб жимиб қолибди. Барча унинг тўсатдан жимиб қолганига ҳайрон бўлибди.
Эгаси қудуқнинг ичига қараб донг қотиб қолибди. Қараса от ҳар сафар устига тупроқ ташалганда, устидан силкитиб ерга ташаётган ва тупроқ ташалгани миқдорича тепага кўтарилиб бораётган экан.
Шу зайлда давом этиб от ер сатҳига яқинлашиб қолибди. Кейин бир сакраб ерга соппа-соғ чиқиб олибди.
От уни ўраб олган ҳар қандай тўсиқларга қарамай таслим бўлмади. Аксинча, ўзини ўлимдан қутқариш учун тинимсиз ҳаракат қилди!
Энди Оскар Строус исмли германиялик тикувчи ҳақида бир қиссани келтирамиз. У 1850-йил Американинг Калифорния штатига сафар қилибди. Сафарининг сабаби у ерда кўп олтин захиралари бор деб эшитган экан. Лекин орзу қилган олтинларидан ҳеч вақо топмабди ва жуда қаттиқ очликка, чарчоққа дучор бўлибди.
Умидсизликка тушиб қолгач, бекор ўтирмай кўк рангли чодирини йиртиб, ундан оғир шимлар тикибди ва уни “Строус жинси” деб номлабди.
У шимлар ниҳоятда мустаҳкам ва кон ишларига муносиб бўлгани учун кўп ишчилар уни сотиб ола бошлашибди. Натижада унинг савдоси гуркираб кетибди ва Строус барча кончилардан бойиб кетибди. Ҳозиргача жинсиларнинг савдоси дунёнинг барча жойида жуда юришган. Бу иш умидсиз ҳолга тушган, лекин шунга қарамай бирор нарса қилишга ҳаракат қилган кишининг меҳнати самарасидир.
Демак муваффақиятимиз сири ўз қўлимизда, Аллоҳ бизга берган қобилиятимизда, ақлимизда экан! Меҳнат қилишдан тўхтамасликда экан! Лекин буларнинг барчасининг устида Аллоҳ азза ва жалланинг тавфиқи туради.
Муваффақтият калити – кутиб ўтирмасдан шартта бир ишнинг этагини тутишда экан.
Доктор Хассон Шамси Пошонинг "Метин қоялар" китобидан.

Ҳар бир мувоффақиятли инсон ортида 3 та муҳим инсон бўлади. Уни шу инсонлар кучли қилади!
1. Ишонган одам
Бу инсон сизга ҳали ҳеч ким ишонмаган пайтда ишонади. Сизга туртки бўлади. “Сен қила оласан!” деган сўзи билан куч бағишлайди.
2. Танқид қиладиган одам
Бу инсон харакатларингизни таҳлил қилади, ожиз жойларингизни кўрсатади. Бу инсоннинг айнан шу иши сизни ўстиради.
3. Сизни кузатаётган одам
У сиздан сабоқ олади. Унга сиз намунасиз. Сизнинг ҳар бир қадамиингиз унга илҳом.
Шунинг учун мувоффақиятли инсонлар ҳеч қачон таслим бўла олмайдилар — чунки уни кузатаётганлар бор.

Қудуққа тош отган одам, уни сувга етиб борган товушини эшитишни кутади.
Сизни ҳақорат қилган инсон ҳам, унга жавоб қайтаришингизни кутади.
Сиз индаманг. Сабр.... яна сабр..
Қудуқдек чуқур бўлинг.
Ютасиз!!!
Хамма нарсани кўргувчи ва билгувчи бор!!!

Бунинг ҳам ҳикмати бор, ҳикмати бор...
Бир подшоҳнинг оқил маслаҳатчиси бўлиб, неки воқелик бўлса, “Бунинг ҳам бир ҳикмати бор”, деб қўяр эди. Кунларнинг бирида дастурхон устида ўтирган подшоҳ қўлини кесиб олди. Атрофдагилар югуриб келишди. Подшоҳ маслаҳатчиси одатдагидек: “Бунинг ҳам бир ҳикмати бор”, деди. Бу гапдан ғазабланган подшоҳ: “Қўлимни кесиб олишимда қандай ҳикмат бўлиши мумкин? Сен аҳмоқсан. Уни зиндонга ташланг, таъзирини есин”, дея амр қилди. Аскарлар маслаҳатчини судраб кетишар, шу ҳолатида ҳам у мудом: “Бунинг ҳам бир ҳикмати бор, ҳикмати бор”, дея такрорлар эди. Маслаҳатчисининг гапларидан подшоҳнинг баттар энсаси қотибди: “Бу жинни бўлиб қолганми, нима бало?.. Ўзини зиндонга олиб кетишияпти-ю, яна тағин “Бунинг ҳам ҳикмати бор”, дейди-я, ахмоқ?! Зиндонда ётишда нима ҳикмат бўлиши мумкин?!”.
Кунлар ўтиб, ов мавсуми бошланди. Подшоҳ аъёнлари билан ўрмонга кийик овига чиқибди. Маълумки, кийик ўта сезгир ҳайвон, шу боис подшоҳ, лак-лак аъёнларини узоқроққа қолдириб, ўрмонга ёлғиз кирди. Подшоҳ кийикни пойлаб, билдирмай таъқиб қилиб бора-бора қаёққа келиб қолганини билмай ҳам қолди. Шу пайт ёввойи қабила кишилардан бир нечаси подшоҳни асир олишди. Подшоҳ овози борича бақирар, лекин аъёнлардан биронтаси унинг гапларини эшитмасди.
Ўша ёввоий қабилада бир одат бўлиб, нима асирга тушса, ҳайвонми-одамми – фарқи йўқ: уни олиҳаларига қурбонлик қилишар экан. Подшоҳ ич-ичидан йиғлар, шу аҳволда ўлиб кетишидан қаттиқ афсус чекар, аммо тақдирга тан бермоқдан бошқа иложиси ҳам йўқ эди.
Бир пайт қабила орасида ғала-ғовур бошланибди. Ниҳоят, улар орасидан биттаси келиб, подшоҳнинг оёқ-қўлларини ечибди-да, “Бор кетавер! Бизга керагинг йўқ!” дебди.
Подшоҳ ажабланиб: “Бу бир ҳийлами? Мен қочиб кетаётганимда ўлдириш режасими?” дебди. Қабила вакили шундай жавоб қилибди: “Йўқ. Сени битта бармоғинг кесилган экан. Биз олиҳамизга айбсиз, нуқсонсиз, мукаммал одамни қурбон қиламиз”.
Подшоҳ ортига қайтиб кетар экан, беихтиёр оқил маслаҳатчисининг гапини эслабди: “Бунинг ҳам ҳикмати бор, ҳикмати бор...”
Саройига келган подшоҳ отдан тушар-тушмас амр этибдики, зудликда маслаҳатчини озод этиб, ҳузуримга келтиринглар...
Маслаҳатчи ҳузурига келгач, аввал ундан узр сўрабди. Сўнг: “Ажиб иш содир бўлди. Аллоҳ таоло мени кесилган бармоғим сабаб ўлимдан нажот берди. Бармоғим кесилишидаги ҳикмат нима эканлигини билдим. Лекин бошқа бир нарса менга жумбоқ бўлмоқда. Аскарлар сени қамоққа олиб кетишаётганида ҳам “Бунинг ҳам ҳикмати бор”, дединг. Хўш, бунинг ҳикмати нима?” дебди. Маслаҳатчи: “Эй подшоҳим, овда доимо мени ҳамроҳ қилмасмидингиз?”. Подшоҳ: “Тўғри, фақат сен билан овга борар эдим”. Маслаҳатчи: “ Агар мени зиндонга ташламаганингизда сиз ила овга чиққан, ўша қабилага бирга асир тушган бўлур эдикки, Сиз бармоғингиздаги жароҳат сабаб ўлимдан қутилиб қолар, мени эса олиҳаларига қурбон қилишар эди. Чунки менда жисмоний нуқсон йўқ, бармоғим ҳам кесилмаган”, дея жавоб берибди...
Подшоҳ Аллоҳ таоло амр этган тақдирдан яна бир карра ҳайратга тушди: “Э-ҳа, ҳар бир ёмонлик ортидан биз билмаган яхшилик ҳам бўлар экан...”

#тафаккур
Нега аёллар ўзини ўзи эпламоқда...?!
Аёлларнинг кўпчилиги қизини ўқитиш истагида эканини айтади. Бироқ улар ҳамиша сўзини қуйидагича давом эттиради:
— Қиз бола ўқиса яхши-да. Замонни кўряпсиз-ку. Эртага эрини қўлига қараб қолмасин, дейман. Ўзини уддаласин, харажатларни бемалол ўзи қоплай оладиган бўлсин, деб ният қиламан.
Шунингдек, келин олиш режасидаги аёллар ҳам ўқимишли қиз қидираётганини айтишади. Уларнинг сўзи ҳам худди юқоридаги алфозда давом этади:
— Пайпоққаям, памперсгаям ўғлимдан пул сўрайвермайди, дейман-да. Ўқимишли қиз ўзини ўзи уддалайди-да...
Бу сўзлар ва жамиятимиз аҳволи "Амаллар ниятга боғлиқ" эканлигини яна бир бор тасдиқ этаётгандек...
Қаерга қарама, "ўзини уддалаётган" аёлга кўзинг тушади. Бири ҳамшира, бириси ўқитувчи, бири бозорда савдо қилса, наригиси мардикорликка чиқади.
Эҳҳҳ, дейсан, наҳотки одамлар ўз жигарбанди-қизига шундай юкни раво кўрса. Ахир аёл учун ўзини ўзи уддалаш қандай оғир эканини наҳотки билмайсиз?!
Ўзини ўзи уддалаётган аёллар билан яқинроқдан танишиб, дардига қулоқ тутиб кўринг. Юзи кулса-да, кўзлари кулмайди. Лаби табассум қилса-да, чеҳраси ғамгин.
Қизингизни ўқитманг, демайман. Ўқитинг, албатта, ўқитинг!
Лекин зинҳор ўзини ўзи уддалаши учун эмас!
Қизингизни дунёга теран назар сола олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!
Қизингизни турмушдаги ҳар хил ҳолатларда тўғри қарорлар қабул қилишни ўрганиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!
Фарзандларига тўғри тарбия бера олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!
Ҳар хил ҳолатларда турмуш ўртоғига яхши маслаҳатчи бўла олиши учун, ҳалол-ҳаромни фарқига бора олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!
Ваниҳоят, илми ўсиб, юқоридаги ишлардан ҳам ортиб қолгудек бўлса, жамият ривожига ҳам ҳисса қўша олиши учун ўқитинг, ўзини уддалаши учун эмас!
Ўзини уддалаб яшашни ҳеч бир аёлнинг бошига солмасин. Уни отаси уддаласин, эри таъминотини қилсин, кексайганида болалари ардоғида бўлсин.
Асло ўзини ўзи уддаламасин аёл...
Гавҳар Насруллоҳ.
("Мўминнинг қалби". Фб саҳифаларидан олинди)

ИЛИНЖ
Кунларнинг бирида икки дўст тижорат учун узоқ сафарга отланишибди. Биринчисининг ота-онаси ҳаёт бўлиб, иккинчиси етим экан. Биринчиси етим дўстига то манзилга етгунча савдо-сотиқ борасида роса ақл ўргатибди. Молни сотиб олишда ҳам, савдолашишда ҳам ўртоғига ақл ўргатаверибди-ўргатаверибди. Тоқати тоқ бўлган дўсти унга дебди: "Эй, биродар, биласанми-йўқми, менинг суягим мана шу савдода қотган. Боболарим катта савдогар ўтишган, падари бузрукворимиз савдо билан шуғулланиб, ҳалол пул топиб, бизларни вояга етказганлар. Онам ҳам шу касбга дахлдор эдилар. Шу боисдан доно маслаҳатларингга муҳтожлигим йўқ. Менинг сен билан эканлигим, фақат бир нарса учун. У ҳам бўлса, ота-онанг сени дуо қилишганида, зора ўша дуога мени ҳам қўшишса, деган илинжда ҳамроҳлик қиляпман, холос", дебди
Ота-онанинг дуоси ҳар вақт ва ҳар жойда ижобатдир. Уларнинг дуосига зорлар бор, ота-онангизни борида қадрланг
"Фарзанднома" китобидан.

ХАЙРЛИ ТУН
Тунда инсон ҳақиқий хаётни унутиб хисларига эрк беради.
Лекин хаёт хақиқат билан гўзал ва нурлилигини унутманг.
Ҳиссиётлар эса ўткинчи...