Telegram Web
Ҳозир энг яхши давр...ми?

X` ижтимоий тармоғидаги World of Statistics саҳифасида қизиқ тезис келтирилибди: "Бир қанча муҳим меъёрлар бўйича, дунё бугунги кунда инсоният тарихи учун ҳар қандай даврга қараганда яхшироқдир."

Х қизғин баҳс-мунозаралар майдонига айланди. Ёқлаганлар кўп. "Қайси мезонлар бўйича?", "Одамлар бахтиёрроқ эканига ишонмайман", "Ривожланишни инкор қилиб бўлмайди, ҳаёт яхшиланмоқда!", "Биз радиодан қўшиқларни кутиб ўтирган турган кунларимизни бир эслаб кўрайлик – эндиликда фарзандларимиз кассета ленталарини қадимий ёдгорлик деб ўйлашади. 😄 Ривожланишни байрам қилайлик, дўстлар!", "Ҳа. Биз буни ўзимизга тез-тез эслатиб туришимиз керак. Доимо салбий маълумотлар оғушида қоламиз, шунинг учун ҳаётимиз аслида жуда яхши эканини англаш қийин. Албатта, у янада яхшироқ бўлиши мумкин, шунинг учун биз ҳар доим яхшироқ келажак сари интилишимиз керак", каби турли қарама-қарши фикрлар билдирилган.

Ҳиндистонлик мустақил журналист Сажид Алининг фикри умумият-ла бугунги қоришиқ замондаги устувор фикрларни ифодалайди: "Урушлар, зулм ва адолатсизлик остида азият чекаётган миллионлаб инсонларга буни айтиб кўринг. Баъзилар учун эришилган тараққиёт бошқаларнинг азоб-уқубатларини йўққа чиқармайди. “Яхшироқ дунё” дегани ҳамма учун қадр-қиммат, тенглик ва тинчликни англатиши керак — фақат танланган оз сонли гуруҳ учун эмас."

Технологик тараққиёт, албатта, бир неъмат, лекин инсонпарварлик жиҳатидан йўқотаяётгандек туюляпти!

Фикрларни ушбу иқтибос билан якунлайман: "Агар мезон технология тақдим этаётган имкониятлар бўлса, эҳтимол, "ҳа" дейиш мумкин. Лекин, агар мезон инсоний қадриятлар, виждон, ахлоқ ва ҳамдардлик бўлса, мен албатта "йўқ" дердим."

www.tgoop.com/qayduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
49 ёшда олтин медал!

Ёш танламас Оксана Чусовитина 🇺🇿 Бокуда ўтаётган Жаҳон кубогида 1.5 бурилишли Цукахара техникасини қайта намойиш этди. Бу сўнгги йилларда унинг энг ишончли таянч сакрашларидан бири бўлиб, Чусовитина ўз иштирокидан анча мамнун экани кўринади!

www.tgoop.com/qayduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Божхона қўмитаси Матбуот хизмати “8 март - Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан тақдим қилади!

Ҳис-туйғуларни изҳор қилиш жой ва вақт танламайди, муҳими журъатингиз етса, бас.

Яқинларингизга яхши кўришингизни ҳамиша айтинг, ҳар ерда айтинг!
"Халқаро хотин-қизлар куни: сизларни табриклаймиз, азиз аёллар!"

Совет мультфильми, 1963 йил

www.tgoop.com/qayduz
Совет Иттифоқининг ер ости ядровий синовлари ва бугунги Россиянинг ядровий салоҳияти

Совет Иттифоқи ўз ядровий дастури доирасида бир неча маротаба ер ости ядровий синовларини ўтказган. 1963 йилда АҚШ, Британия ва СССР ўртасида Ядровий синовларни қисман тақиқлаш тўғрисидаги шартнома (Partial Test Ban Treaty, PTBT) имзоланганидан сўнг, Совет Иттифоқи барча ядровий синовларни ер остида амалга ошира бошлади.

Совет Иттифоқи 1964-1990 йиллар оралиғида 215 та расман қайд этилган ер ости ядровий синовини ўтказган. Бу синовларнинг асосий қисми Россия ҳудудидаги Новая Земля ва Семипалатинск (ҳозирги Қозоғистон) ядровий полигонларида амалга оширилган.

Мақсад - янги турдаги ядровий қуролларни синовдан ўтказиш ҳамда уран, газ ва нефть конларини очиш ва энергия ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиш.

Ўзбекистонда ҳам синовлар ўтказилган. Совет Иттифоқи томонидан "Факел" дастури доирасида 1972 йил 30 сентябрда Навоий вилояти, Ўртабулоқ газ конида ер ости ядровий синови ўтказилган. Бу синов ядровий портлаш орқали газ чиқариш жараёнини тезлаштириш мақсадида амалга оширилган.

1990 йилда Совет Иттифоқи ядровий синовларни тўхтатиш мораторийини эълон қилди. 1991 йилда Совет Иттифоқи тарқаб кетгач, унинг меросхўри бўлган Россия Федерацияси 1996 йилда Ядровий синовларга тўлиқ тақиқлов шартномаси (Comprehensive Nuclear-Test-Ban Treaty, CTBT) га қўшилди ва ядровий синовларни буткул тўхтатди.

Бироқ, 2023 йилда Россия президенти Владимир Путин мамлакатнинг Стратегик қуролларни қисқартириш шартномасидаги (START) иштирокини тўхтатганини эълон қилди. Бу эса Россиянинг келажакда ядровий синовларни қайта бошлаши мумкинлиги ҳақида хавотирларга сабаб бўлди. ​

Россиянинг ядровий арсенали дунёдаги энг йирикларидан бири бўлиб, мамлакат ядровий салоҳиятини модернизация қилиш ва кучайтириш ишларини олиб бормоқда. 2024 йил декабрида Россия Стратегик ракета қўшинлари қўмондони Сергей Каракаев мамлакат янги стратегик тизимлар, жумладан, "Осина" ва "Орешник" ракеталарини ишлаб чиқишни давом эттираётганини маълум қилди. Шунингдек, у 2026 йилда Ядровий қуролларни қисқартириш бўйича янги шартнома (New START) муддати тугаганидан сўнг, Россия ўз ядровий арсеналини кўпайтириши мумкинлигини таъкидлади. ​

Бундан ташқари, Россия ўзининг ядровий салоҳиятини сақлаш ва ривожлантириш мақсадида турли ҳарбий машқлар ўтказмоқда. Масалан, 2024 йил октябрида Россия Ярс континенталараро баллистик ракеталари билан жиҳозланган ҳарбий бўлинманинг тайёргарлигини синовдан ўтказди. Бу ракеталар 11,000 км масофага учиш қобилиятига эга бўлиб, бир нечта ядровий каллакларни етказиб бериш имкониятига эга. ​

Шунингдек, 2025 йил январь ойида Россиянинг Брянск атом сув ости кемаси олти йиллик модернизациядан сўнг хизматга қайтди. Бу кема 16 та Синева ракетасини, ҳар бири тўртта ядровий каллак билан жиҳозланган, ташиш қобилиятига эга. Бу эса Россиянинг денгиздаги ядровий салоҳиятини сезиларли даражада оширади. ​

Умуман олганда, Россия ўз ядровий арсеналини модернизация қилиш ва ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда, бу эса мамлакатнинг стратегик мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган, деб қаралади.

www.tgoop.com/qayduz
Shein: Хитойнинг арзон кийим-кечак саноати ортида нима бор?

Shein — бу дунёдаги энг йирик онлайн кийим-кечак брендларидан бири бўлиб, у ультра-тез мода модели билан миллионлаб харидорларни жалб этади. Арзон нархлар, кенг ассортимент ва доимий янгиланиб борадиган трендлар унинг асосий устунликларидан ҳисобланади. Бироқ Shein ортида қандай бизнес стратегияси ва муаммолар бор?

Shein стандарт тез мода моделидан ҳам ўзиб кетган ҳолда, кунлар ёки ҳафталар эмас, балки соатлар ичида янги дизайнларни ишлаб чиқаради ва сотувга қўяди. Унинг алгоритмлари ижтимоий тармоқлардаги трендларни таҳлил қилиб, фойдаланувчилар нимани хоҳлаётганини тез англаб етади. Ушбу тезлик рақобатчилардан устун бўлишга ёрдам беради.

Ҳисоботларга кўра, Shein Хитой ва бошқа мамлакатлардаги ишлаб чиқариш цехларида ишчиларни қийин шароитларда ва кам маош эвазига ишлатади.

Shein тез мода саноатида энг кўп танқид қилинадиган томонлардан бири – экологияга салбий таъсиридир. Катта миқдорда пластик қопламалар ва арзон матолар ишлатилиши чиқиндиларнинг ортишига олиб келади.

Айрим ҳисоботларда ишчилар 12-18 соатлаб меҳнат қилишга мажбурланиши, ҳеч қандай ижтимоий ҳимояга эга эмаслиги ҳақида маълумотлар бор.

https://www.youtube.com/watch?v=DKcq8VuopwA

www.tgoop.com/qayduz
📿 Рамазоннинг 12- куни муборак бўлсин! 🌙

Аллоҳнинг бебаҳо неъматлари ила файзли кунларга етдик. Рамазон ойининг ўн иккинчи куни бизга ўз нафсимизни тарбия қилиш, ғамхўрлик ва саховатни ошириш учун яна бир имкониятни тақдим этмоқда.

🤲 Дуоларимиз қабул, рўзамиз мақбул бўлсин!

🤝 Бу муборак кунларда муҳтожларга ёрдам қўлини чўзайлик, илиқ сўз ва яхши амаллар билан юракларни шод этайлик.

📖 "Кимки Рамазон ойида ихлос билан рўза тутса, унинг олдинги гуноҳлари мағфират қилинади."
(Ҳадис)

Илоҳий фазилатлар ила тўлқинланган бу кунлар барчамиз учун барака ва хайрга сабаб бўлсин! 🤍

#Рамазон #Рўза #Дуо #Саховат #Барака

www.tgoop.com/qayduz
Sattorov qaydlari
Бугун USAID (АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги) билан боғлиқ масалалар дунё бўйлаб жуда кўп муҳокама қилиняпти, айниқса унинг фаолияти ва мақсадлари ҳақида турли фикрлар бор. USAID функциялари нималардан иборат? USAID 1961 йилда Президент Жон Ф. Кеннеди томонидан…
Шу кунларда ўзбек тилидаги ижтимоий тармоқларда кўзга кўринган 20 дан ортиқ жамоат фаолини хориждан пул олиб, Ўзбекистонда барқарорликни бузишга уринишда айблаган видеоролик тарқатилмоқда.

Видеодаги асосий иддаога кўра, ўзбекистонлик 20 дан ортиқ фаол, гўёки АҚШдаги USAID ташкилотидан пул олиб, Ўзбекистондаги блогер ва журналистлар орқали Ўзбекистоннинг тинчлигига путур етказишга уринмоқда.
“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, айни пайтда айрим вилоятларда маҳаллий ҳокимият вакиллари бу роликни маҳалла қўмиталарининг ижтимоий тармоқдаги гуруҳларида тарқатишни талаб қилмоқда.

Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда қатор фаоллар номига айтилган танқидий, обрўсизлантирувчи, камситувчи ёхуд шантаж мазмунидаги чиқишлар ҳам кўпайгани кузатилмоқда.

Бундай киберҳужумларга нишон бўлаётган фаоллар буни ўзларига қарши босим сифатида баҳоламоқда, ҳужумлардан мақсад эса - Ўзбекистонда сўз ва фикр эркинлигини чекловчи чоралар олдидан ҳукумат кўраётган ҳозирлик, деб тахмин қилмоқда.

https://youtu.be/oPUIGjiw6OI?si=GdfEJqNLZuQU4rWZ

www.tgoop.com/qayduz
“Опен бюджет”га деб ўқитувчилардан 700 минг сўмдан пул йиғган директор ишдан олинди

Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова маълум қилди ва педагогларни бундай ҳолатлар ҳақида хабар беришга чақирди.

www.tgoop.com/qayduz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда жонли ижро санъати янада ривожлантирилади

Ўзбекистонда 11 март куни имзоланган қонун билан жонли ижро санъати янада ривожлантирилади.

Қонун билан “Маданий фаолият ва маданий ташкилотлар тўғрисида”ги қонунга Маданият вазирлигининг жонли ижро санъатини ривожлантириш йўналишидаги ваколатларини, шунингдек, концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш даражасига қараб мусиқий ва бошқа асарларни ижро этиш усулларини аниқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Концерт-томоша тадбирининг дастурида ижрочи ва асар муаллифлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши шартлиги белгиланди.

Концерт-томоша тадбирларида мусиқали ва бошқа асарларни ижро этишда фонограммадан фойдаланиш даражасига қараб, ижрочилар томонидан қуйидаги усуллар билан ижро амалга оширилиши мумкин:

—жонли ижро;
—фонограммадан қисман фойдаланган ҳолда;
—фонограммадан фойдаланган ҳолда.


Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

www.tgoop.com/qayduz
Латифа

Сайловдан кейин Трампга қўйилган барча айбловлар олиб ташланди, гарчи кечирмайман, деган бўлса ҳам Байден ўғлини афв этди, Нетаняҳу эса халқаро ҳибс ордерига қарамай, эркин юрибди. Ғарб демократиясига ишонувчилар учун оғир кунлар.
Тарихий марказларни ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилишида меъморларнинг ҳиссаси катта бўлади. Бугун тақвим учун туғилган кун эгаларини ўрганиб ўтириб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган меъмор Ботир Усмонов исмига дуч келдим.

Биласиз, Бухоро шаҳри 1993 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Ўша вақтда Ботир Усмонов ЮНЕСКО Ассамблеясида Ўзбекистон номидан иштирок этади ва маъруза қилади. Унинг маърузаси ўлароқ Бухоро ЮНЕСКОга киритишга муваффақ бўлади. Айнан шу одам сабабчи бўлган, демоқчимасман. Лекин бу тарихий фактни ҳам унутмаслик керак.

Бу одам Сочидаги "Ўзбекистон" санаторийсининг интерьер ва экстерьер кўринишини ишлаб чиқиб, 150 чойхона лойиҳасини ҳам ишлаб чиқади. Самарқанддаги "Афросиёб" бозори лойиҳаси, Тошкентдаги Буюк князь Романовнинг уйи (ҳозирги Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қабулхонаси) реставрациясида ҳам ишлайди. Республика миқёсидаги турли маданий мерос ёдгорликларини тиклашда қатнашган экан.

Қидирув платформаларида бу одам ҳақида бошқа маълумот топилмади.

https://www.tgoop.com/qayduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚛Божхона постидан олиб ўтилмоқчи бўлган авто эҳтиёт қисмлари аслида самосвал бўлиб чиқди

Юк эгаси транспорт воситасини қисмларга ажратиб, эҳтиёт қисм сифатида олиб киришга уринган. Бу орқали 800 млн сўмлик божхона тўловларидан қочиш мақсад қилинган. Аммо бу ҳийла фош этилди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin
Хитойликлар Ўзбекистонни эгаллаб олишяпти...ми?

Сўнгги йилларда Ўзбекистонга Хитой фуқароларининг ташрифи сезиларли даражада ошгани кузатилмоқда. Бу икки давлат ўртасидаги мустаҳкамланиб бораётган муносабатлар ва туризм соҳасининг ривожланиши билан боғлиқ. Бироқ, шу билан бирга, ноаниқ манбалардан тарқалаётган маълумотлар жамоатчилик ўртасида турли миш-мишлар пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Хитой фуқароларининг ташрифлари қуйидаги тенденцияни кўрсатмоқда:

2023 йил: 42 470 нафар хитойлик сайёҳ Ўзбекистонга ташриф буюрган.
2024 йил (январь-октябрь): 57 700 нафар хитойлик Ўзбекистонга келган, бу 2023 йилнинг худди шу даврига нисбатан 63,1% ўсиш демакдир.
2024 йил (умумий): 74 304 нафар хитойлик сайёҳ келган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 75% кўпдир.
Бу рақамлар Хитой туристлари орасида Ўзбекистонга бўлган қизиқиш ошиб бораётганини кўрсатади. Бироқ, бу миқдор ҳали ҳам Россия, Туркия ёки Марказий Осиёдан келадиган сайёҳлар сонига нисбатан анча паст.

Баъзи миш-мишлар ва шов-шувли хабарларда хитойликлар Ўзбекистонда оммавий равишда жойлашиб, иқтисодий ва демографик устунликка эга бўлиб бораётгани айтилади. Бироқ, расмий статистика бундай ҳолат мавжуд эмаслигини кўрсатади. Хитойлик меҳмонлар асосан туризм ва бизнес мақсадида келмоқда ва уларнинг аксарияти вақтинча қолмоқда.
2024 йил ҳолатига кўра, Ўзбекистонда доимий яшаш рухсатномаси олган хитойликлар сони 1000 нафардан кам.

Хитойлик сайёҳлар сонининг ўсиши бир неча сабабларга боғлиқ:

Виза сиёсати: 2024 йил декабрь ойида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ўзаро визасиз режим жорий этиш бўйича битим имзоланди. Бу икки давлат ўртасида саёҳатни анча осонлаштиришга хизмат қилади.
Туризм ривожи: Ўзбекистон туризмни ривожлантириш йўлида янги тарихий йўналишлар яратмоқда, инфратузилмани такомиллаштирмоқда ва хорижий сайёҳларни жалб қилиш учун қулай шароитлар яратмоқда.

Айримлар расмий манбаларни текширмасдан, ҳар хил шов-шувли ва манипуляцион ахборотларга ишонаётгани кузатилмоқда. Натижада айримлар хитойликлар Ўзбекистонга оммавий равишда жойлашиб олаяпти, деган хабарларни тарқатмоқда, аммо бу бўйича ишончли статистика йўқ.

Ижтимоий тармоқларда одамларнинг ҳис-туйғуларига таъсир қиладиган, провокация қилувчи контентлар тарқалмоқда. Блогер Абдураҳмон Фозиловнинг чиқиши қўрқув ҳиссини уйғотиб, одамларни таҳлилсиз хулоса чиқаришга ундаса, daryo.uz ва kun.uz сайтларидаги экспертлар иштирокидаги таҳиллари вазиятнинг оқ ва қора томонларини кўрсатиб беради.

Бугунги кунда, дунё бўйлаб ахборот оқими жуда тезлашган ва ҳар ким ўзи учун муҳим ва ишончли манбаларни танлай билиши зарур. Ўйлашимча, ҳамма ўзи қурби етган таҳлил ва хулоса орқали ахборотни қабул қилгани маъқул. Ҳайбаракаллачиларга қўшилиб кетаверсак, оломондан фарқимиз қолмайди.

Ижтимоий тармоқлар ва интернет платформалари орқали турли хабарлар жуда тез тарқалади, бу эса одамларнинг сохта ва ҳақиқий маълумотни ажратишини қийинлаштиради. Ижтимоий тармоқ алгоритмлари фойдаланувчиларга улар ишонадиган ва қўллаб-қувватлайдиган контентни кўпроқ кўрсатади. Бу эса одамларни турли фикрларга очиқ бўлиш имконидан маҳрум қилади.

Энг муҳими, ҳар бир фуқаро ахборот манбаларини таҳлил қилишни, расмий статистикага суянишни ва шов-шувли контентга ишонмасликни ўрганиши лозим. Танқидий фикрлаш – манипуляцияларга қарши энг кучли ҳимоя воситаси!

www.tgoop.com/qayduz
Украина Қуролли кучлари Курск областидаги асосий вазифасини бажариб бўлди — Зеленский.
http://kun.uz/kr/news/2025/03/15/ukraina-qurolli-kuchlari-kursk-oblastidagi-asosiy-vazifasini-bajarib-boldi-zelenskiy

Украина президентининг таъкидлашича, УҚКнинг асосий вазифаси РФ қўшинларини Покровск, Харкив ва Суми йўналишидан чалғитиш бўлган..
Карантиндан кейинги беш йил: Ўзбекистонда нима ўзгарди?

2020 йилнинг март ойи. Олмалиқдаги Наврўз байрамига бағишланган съёмкадан қайтар эканмиз, Тошкентда ковидга учраган биринчи одам ҳақидаги хабарлар тарқалди. Шаҳарга келиб биринчи қилган ишим - марлили ниқоб сотиб олдим.

15 мартдан ҳамма ёппасига ҳақиқий карантин чекловларига киришиб кетди. Одамлар ниқобда, кўчаларда сўнгги автобуслар ҳаракат қиляпти, бозорларда одамлар ҳали ҳам ун, шакар, ёғ йиғиш билан овора. Кимдир бу офат тез ўтиб кетади деб умид қилса, бошқалар у томондан қоронғу тун келаётганини ҳис қиларди. Ҳар ким бу даврни ўзича ҳис қилди.

Энди эса – 2025 йил. Беш йил ўтди. Қандай ўзгаришлар рўй берди? Одамлар ўша оғир кунларни қандай эслашяпти?

«Бизга гап йўқ, карантинни байрамга айлантирдик»

Карантин бошланганида кимдир секингина масофавий ишлашни бошлади, кимдир эса уйда қолишни ўзича байрамга айлантирди. Ижтимоий тармоқлар қўшнилар билан ўзаро нон, овқат алмашганлар бўлди, балконда қўшиқ куйлаганлар, ҳатто «карантин тўйлари» ҳақидаги хабарлар билан тўлиб-тошди. Лекин ҳар бир кулгунинг ортида хавотир бор эди – эртага нима бўлади?

«Табиий офатлар синови»

Карантиннинг оғир кунларида - 2020 йил 1 май куни Сардоба сув омбори ёрилиб, Сирдарё вилоятидаги бир неча қишлоқларни сув босди. Минглаб одамлар уй-жойсиз қолди, уйлари, мол-мулклари вайрон бўлди. Шундан бир неча кун аввал, 27 апрель куни Бухоро вилоятида кучли шамол ва довул юз бериб, минглаб уйлар зарар кўрди. Бу офатлар карантиндаги мураккабликларни янада оғирлаштирди.

«Дўконлар ёпилганда, ҳамма нарса тугайдидек туюлди»

Пандемия бошланганда аҳоли аввал ўзи учун керакли озиқ-овқатни йиғиб олди. Ўша пайтда супермаркетлар бўшаб қолган видеолар ижтимоий тармоқларда вирусдек тарқалди. Лекин кейинчалик ҳамма тушундики, эҳтиёждан ташқари йиғилган нарсалар кераксиз ташвишга сабаб бўлар экан.

«Карантин марказлари ва махсус стикерли машиналар»

Давлат карантин марказларини ташкил қилди, хориждан қайтган фуқаролар махсус зоналарда сақланди. Уйда қолишни таъминлаш мақсадида автомобиллар ҳаракатига чекловлар қўйилди, фақат махсус рухсатнома (стикер) олган машиналар ҳаракатланишига рухсат берилди. Бу тизим эса коррупция билан боғлиқ баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

«Биринчи марта онлайн ишлашни ўргандик»

Бўлим бошлиғи офисдан чиқиб кетар экан, «Zoom» нималигини билмасди. Аммо бир ой ўтар-ўтмас, барча онлайн йиғилишлар, масофавий ишлаш, курслар ва вебинарлар ҳақида сўз юрита бошлади. Бугун эса бу нарса ҳаётимизда одатий ҳолга айланди. Онлайн ишлаш, тўловлар, етказиб бериш хизматлари кескин ривожланди.

«Давлат эҳтиёжмандларга ёрдам ажратди»

Карантин сабабли кўплаб одамлар ишсиз қолди. Шунинг учун давлат эҳтиёжманд оилалар учун моддий ёрдам ажратди, жамоатчилик хайрия ишларини ташкил қилди. Айрим ҳолларда бу ёрдамларнинг ноодил тақсимланиши ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлди.

«Соғлиқ учун кураш ҳақиқий фронт бўлди»

Тиббиёт ходимлари учун карантин фақатгина чеклов эмас, балки ҳақиқий фронт эди. Кўп шифокорлар иш жойидан чиқмай, ҳафталаб ўз уйларини кўрмадилар. Ўша кунлар одамларнинг шифокорларга бўлган муносабатини ўзгартирди. Пандемия ортидан янги клиникалар очилди, онлайн тиббий маслаҳат хизматлари пайдо бўлди. Ҳозир эса тиббиёт янада рақамлашди.

«Қийинчилик инсонларни бирлаштирди»

Ҳар бир мураккаб даврда одамлар ёрдамга муҳтож бўлганларни қўллаб-қувватлади. Қўшнилар бир-бирига ёрдам берди, кўнгиллилар масжидлар ва хайрия ташкилотлари орқали эҳтиёжмандларга маҳсулот тарқатди. Бу ҳамжамиятчилик руҳини кучайтирди.

«Ҳаёт яна давом этмоқда»

2025 йил. Энди кўчаларда одамлар ҳеч қандай чекловсиз юради, тўйлар ва тадбирлар қайта тикланган, мактаблар ва университетлар анъанавий тарзда дарс ўтади. Аммо бу беш йил барчамиз учун дарс бўлди. Ҳозиргача ниқоб тақишни маъқул кўрувчилар, соғлиғига янада эътиборли бўлганлар кўп.

Бу беш йиллик – биз учун синов, сабоқ ва ривожланиш даври бўлди. Ва энг муҳими, биз бу даврдан кучлироқ бўлиб чиқдик.

www.tgoop.com/qayduz
18+ ХИТОЙЛИКЛАРГА ЭРГА ТЕГАЁТГАНЛАР!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Охирги пайтларда, Хитойликлар билан, бошқа миллат вакиллари билан турмуш қураётган ўзимизнинг аёллар ҳақидаги гаплар роса болалади. Шу мавзу ҳақида ёзмоқ истайди, бу суюқ кангул)

Шу десангиз, Японияда яшаб ХИТОЙ, КОРЕЙС, ЯПОН, каби миллатларни кузатиб шуни айтаманки, улар билан турмуш қуриш хато! Нафақат хато "Черезчур, черезнемогу" хато! Келинг, бунинг реал сабабларини келтириб ўтаман.

Биринчидан, Хитой, Корейс, Япон каби миллатнинг эркаклари Ўзбек қизларига уйланиш истагининг асосий сабаби - ўз миллатидаги аёлларнинг кучлилигида. Яъни, у Хитой, Корейс, Япон ўз миллатидаги аёлга уйланса, ҚУЛ бўлади. Бир оғиз гапи ўтмайди. Ўла-ўлгунича гап эшитиб ўтиб кетишга мажбур бўлади. Ойликларигача тортиб олиб, КУЧУКДАН кейинги ўринга тушириб қўяди. Ҳаттоки, тўшакка ҳам чақира олмайди, хотинини.

Энди, бундай травмаларни бошидан ўтказаётган эркаклар, кўзи билан кўриб юрган эркаклар, ҳов нарироғда "Итоаткор, иқтисодий қийинчиликка учраган, виза билан тилини қисиш имкони бўлган аёллар" борлигини билиб қолди. Нима қилади? Уйланади-да. Эркаклигини тили қисиқ аёлларга кўрсатишга ҳаракат қилади. Ғинг деёлмайдиган текин қул кимга ёқмайди?
Буни устига, нармални эркак, ўз карераси, ўз ҳаётини қура олган эркак аллақачон ўз миллатдоши билан бахтли. Жамиятда қабул қилинмаган, омадсиз бир соссиқ чол билан турмуш қуришни қабул қила олсангиз, билмадим.

Энди, ўзимизнинг эркакларнинг "Расво"лигидан қочиб, пул илинжида, яхши ҳаёт илинжида чет-эллик эркаклар билан турмуш қураётган аёллар, ҳақиқатда кўзлаган мақсадига эришадими?

Эришмайди. Иқтисодий томондан ҳеч қандай фойда топа олмайди. Топган пули Корея, Япония, Хитойдаги рўзғоридан ошмай юраверади. У эркаклар хорижлик аёлларни шунчаки, "Текин фохиша сифатида кўриб" инсониятнинг ақлига сиғмайдиган жирканч ишлар қилишганлари ҳақида минглаган материаллар бор. Қисқаси, хор қилишади. Устидан ёзаман десангиз, хорижлик бўлганингиз учун жамиятдаги энг кучсиз қатламсиз! Бирга ўқиб, бирга ишлаб, неча йиллардир бир-бирини қадриятларини қабул қилиб, кузатиб турмуш қурганлар бошқа масала!

Япониядаги Руслар гурухида, деярли ҳар куни "Япон эрим болаларимни олиб қўйди", "Пасспортимни олиб қўйди" , "Ўта жирканч ишларга мажбурлаябди" "политцияга айтсам, полиция менга қулоқ ҳам солмаябди" каби гапларни эшитасиз. Шахсан ўзимга Япон билан турмуш қуриб, "Хор бўлгани. Минг пушаймонда!" эканлиги ҳақида гапириб берган Ўзбек қиз бор. Рози бўлса, интервью ташкиллаштираман!

Умуман, ўз миллатидан бошқа миллатга қизиқиш ҳамма жойда бор. Япон қизлар ҳам, "Япон эркаклари бўлмайди. Чет-эллик билан турмуш қурмоқчиман!" деб қолишади. Аммо, бу нотўғри фикр. Бизда эркаклардан азият чекаётган аёллар бўлишса, бошқа миллатга эрга тегиш эмас, ўғилларимизни, йигитларимизни тарбиялаш орқали муаммога ечим топишимиз керак.

Хулосайи калом, хурматли сингиллар, инстаграмдаги "Карис эрим", "Хитой эрим" деб ҳашаматли ҳаётни кўрсатишга уринаётган, аммо ҳаёти пароканда бўлиб, бахтсизлигини айтишга ғурури йўл қўймаётган аёлларнинг гапларига ишонманг. Велай агар, бахтли ва бой бўлиш имконияти жуда паст! Аҳмақларнинг гапига ишониб, гулдек ҳаётингизни бузиб қўйманг! Ўзимизнинг Ўзбеклардан, ўзимизнинг мусулмонлардан қўймасин! Ўқимишли, зиёли, тақводор, тутуруқли оиладан чиққан йигитларимиз жуда кўп! Барчаларингизга бахт тилайман!

Баҳодир Ниппоний)
2024 йилда «права»си йўқ ҳайдовчилар 400 дан ортиқ ЙТҲ содир қилдиСенат жавобгарликни кучайтирмоқчи.

Олий Мажлис Сенати ўзининг қонунчилик ташаббусидан фойдаланиб, ЖК 266-моддаси – ўлим ва жароҳатланишга олиб келган ЙТҲлар юзасидан жавобгарликни кучайтиришни режалаштирмоқда. Яқинда, вояга етмаган опа-сингилларни уриб юбориб, икки норасиданинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 9,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.
2025/03/15 13:47:46
Back to Top
HTML Embed Code: