“Qizlar akademiyasi”ning sarhisobiga kirdik. Judayam eksklyuziv taqdimot.
Ilovani qizlaringizga ko’chirib bering, 18 yo’nalishda onlayn darslar bor: hunarlar o’rganish mumkin, psixologik kurslar tinglashadi.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен кеча ўзимни ўзим суд қилдим.
“Дийдор” экспериментал театр-студиясининг “Автоҳалокат” номли спектаклини томоша қилиб чиқдик. Ҳар кимнинг ичида ўз жиноятчиси яшайди, дейдику. Ўшанинг юзига ойна тутадиган санъат асари бўлибди.
Шедевр.
Бу спектаклни албатта кўришингиз керак.
Iticketдан атиги 55 мингга чипта олдим. Спектакл бундан кўпроғига арзийди.
Фарҳод Абдуллаев, Карим Мирходиев, Абдухалил Мингноров — браво!
Видеочани кўринг.

Mikrofon ko‘targan ayol
Мен кеча ўзимни ўзим суд қилдим. “Дийдор” экспериментал театр-студиясининг “Автоҳалокат” номли спектаклини томоша қилиб чиқдик. Ҳар кимнинг ичида ўз жиноятчиси яшайди, дейдику. Ўшанинг юзига ойна тутадиган санъат асари бўлибди. Шедевр. Бу спектаклни албатта…
Spektaklga yozilgan ajoyib taqriz. Spoyleri ko’p, lekin o’qib chiqsangiz, endi yanayam o’zingiz borib ko’rgingiz keladi.
https://oyina.uz/uz/article/2684
https://oyina.uz/uz/article/2684
Oyina.uz
“Avtohalokat” dan keyingi oʻylar
Forwarded from Қаҳрамон Қуронбоев - Kahramon Kuranbaev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Саида қизим 2 ёшга тўлди.
Сана муносабати билан #Saidatalks суратга олиниб, мухлисларга тақдим этилмоқда. Ўткир сюжет, экшн, драма—ҳаммаси бор.
Лайк, патписка, шейр эпрешейтся.

Ишдан келсам, Ислом “ойи, нимадир доставка қилайлик” деди.
- Пулим йўқ.
- Ишонмиман.
- Доставка учун пулим йўқ.
- Алдамен.
- Доставка егим келмаяпти.
- Унда нима еймиз?!
- Картошка, пиёз арт.
- Эээ.
- Арт дедим.
Гўштни эрит.
Мясорубкага сол, қийма қил.
Қозонга ўзим ёғ қуйдим. Пиёзни ўзим тўғрадим. Ислом картошкани махсус артгичда пўчоғини артади, пичоқда эплолмайди, ярим картошкани кесиб ташлайди.
- Пиёзни сол қозонга. Ёғ сачраши мумкин.
- Ойи, ман ҳали боламан. Ўзиз қилинг.
- А йўғей? Ман сани ёшингда 7 та устани боқардим.
- Ҳозир унақа времямаску.
- Время ўзгармаган. Қорин ҳалиям очади. Пиёз сал ўлганидан кейин қиймани сол. Кейин қовурасан.
Ҳаяжонланиб, қовушиб-қовушмасдан қозонда тарақлатиб капгир айлантирди.
- Адангларга тел қил, нон опкелсинлар.
- Ойи, қанаққилиб, овқат қовурвомманку.
- Нима бўпти, битта қўлда бола кўтариб, овқат қиламан ман.
- Аралаштирмасдан турсам бўладими?
- Бўлади, кўп аралаштириб бўлмайди, лекин тепасидан кетма.
Яримта картошкани кубик тўғраш йўлини кўрсатдим, ичимда “наҳотки шуни билмайди”! Ҳар хил шаклда тўғради амаллаб. Чеснокниям тўғратдим. Ярим қошиқ томат солдирдим. Приправа нималигини биринчи марта кўрди. Туз, сув солдирдим, туз идиши қаердалигини ўрганди.
Зеленни қаерини кесишни кўрсатдим. Яхшилаб ювдирдим.
Орада амаллаб қовуриб турди. Телефонга чалғиб қолгандим, кашнични умуман тўғрамасдан катта-катталигича соворибди. Қайтариб ўзига олдирдим, қайта йирикроқ тўғратдим.
Ўзимни биринчи марта қилган овқатимни эсладим. Онам дежурдалар, адамлар дежурдалар. Адам ишга кетаётганда “қозонга сув солиб, ҳамма нарсани соласан, мош очилгандан кейин гуруч соласан” деганлар. Ёғда қовуришни хавфли деганлар шекилли. Хуллас, меҳр билан мошхўрда қилганман ва ўхшаган. Ҳозиргача мошхўрдани яхши кўраман.
Бир амаллаб, она-бола дуэтида шу овқатимиз пишди.
Ислом 13 ёшида қилган биринчи овқат —макарон жаркоб бўлди. Мазаси зўр.
Яна сабрим етиб, 1 ой бу бола билан шуғуллансам, ошхона эгасини топади.
И волки сыты и овцы целы.

2016 — 2024
5 та фарқни топинг:)
Бугун Тўрабоева Маҳлиё Озод қизи “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони олди.
2016 йилда Маҳлиё Телерадио коллежида ўқирди, мени табриклаб ромашкалар кўтариб борганди. Ўшанда унга ичимдан “Синчалак бу” деб ном қўйгандим.
2024 йилда мен ҳақиқий Синчалакни табриклаб хризантемалар олиб бордим.
Уни @sinchalak_blog номи билан кўпчилик танийди. “Синчалак” - сиёсий-маданий муҳим тадбирлар ҳақида ноодатий видеорепортажлар блоги кеча 1 ёшга тўлди. Аммо унинг ўзи ўша коллеж давридан бери тв журналистикасида яшайди, ривожланди, ўсди, улғаймоқда!
Чин юракдан табриклайман! Бошланиши бўлсин.
Аллоҳ юзингни, йўлингни ёруғ қилсин.

Forwarded from Асанов формати
Squid Game'нинг 2-мавсумидан бир-икки қисм кўрдим. Сифатига, мазмунига келсак — олдинги мавсумнинг такрори бўлиб қолган: яна ўша ўйин, яна ўша интрига, бу жиҳати менга ёқмади.
Лекин ижтимоий мулоҳаза кучайтирилган. Сериал ўзи бошидан ижтимоий тенгсизлик ва жамиятда ресурс учун курашнинг бир истиораси эди, аммо очиқ айтилмас эди. Бу сафар шулар очиқ айтиляпти, қолаверса, жамиятга аллюзия кучайтириляпти: ҳар бир раунддан сўнг иштирокчилар овоз бериб, ўйинни тўхтатиши ёки давом эттириши мумкин. Яъни бунда сиёсий сайловларга бир ишора бор: одамлар қандай овоз беради, нимага қараб танлов қилади.
Қизиғи, халқнинг сайлови ҳар доим ҳам оқилона бўлмаслиги кўрсатилган: энг мантиқан тўғри, оқилона йўл ҳаётингни сақлаб қолиш бўлса ҳам, жамиятнинг каттароқ қисми пулни ёки қандайдир мафкурани ҳаётидан, фаровонлиги ва тинчлигидан устун қўяди. Сериалда кўпчилик ўлиб кетиши аниқ — охирида ҳамма ўлиши аниқ, бир киши тирик қолади, шунга қарамай, салкам 500 киши ўша бир киши мен бўламан деб умид қилади ва ҳаётини хавф остига қўйишда давом этади. Тирик қолиш имкони 500 дан бир бўлса ҳам.
Шунинг учун жамиятда яшайдиган одам "бу менинг ишим эмас" дея олмайди, деган хулоса қилинади сериалда — бировларнинг пул ёки мафкура иштиёқи туфайли сен қурбон бўлиб кетишинг мумкин.
@AsanovEldar

Squid Game'нинг 2-мавсумидан бир-икки қисм кўрдим. Сифатига, мазмунига келсак — олдинги мавсумнинг такрори бўлиб қолган: яна ўша ўйин, яна ўша интрига, бу жиҳати менга ёқмади. Лекин ижтимоий мулоҳаза кучайтирилган. Сериал ўзи бошидан ижтимоий тенгсизлик ва…
3-қисмга келдим. Мен ичимда ўйлаганларимни ўзимдан ҳам зиёда ва кучлироқ қилиб Элдор Асанов ёзиб қўйибди.
Forwarded from Hilola Umarova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#repost #ulashing
11 yoshli yurtdoshimiz Jahongirning koʻzlari ojiz, lekin u ishonch va qat’iyat bilan orzulariga erishish yoʻlidan bormoqda.
U bilan istalgan mavzuda suhbat qura olasiz, ham tarixga, ham siyosatga, ham sportga, ham san’atga befarq boʻlmagan Jahongir xalqaro tanlovlar gʻolibi boʻlishga ham ulgurgan.
U hozirda Samarqand shahridagi 59-sonli “Nurli maskan” maktab-internatining faxrli oʻquvchisi va hamma yutuqlariga birinchi navbatda oʻz onasini sababchi deb biladi.
Madinaxon farzandi va uning kelajagi uchun oʻz umrini bahshida qilayotgan qahramon ona. Shu sababdan, biz ularga haqli ravishda “Xalq ta’limi a’lochisi” koʻkrak nishonini topshirdik.
Yurtimizda qahramon onalar koʻpligiga ishonamiz. Biz bunday e’tiroflarni an’anaga aylantirmoqchimiz.
Qahramonlarimiz haqida kichik film tayyorladik, umid qilamizki, film Jahongirning tengdoshlari va koʻplab onalar uchun manfaatli boʻladi.
@hilola_umarova

Gazeta.uz biz hech qachon unutmaslik kerak bo’lgan, yaqin tariximizdagi fojiaga bag’ishlangan maqola tayyorladi.
O’qimasangiz bo’lmaydi: Dorisiz jannatga ketgan bolalar
Lekin, bu fojia haliyam oxiriga yetmagan.
“Dok-1 Maks” ishi sabab 68 bola halok bo‘lgani ko‘pchilikka ma’lum-u, omon qolgan 20 dan ziyod bola taqdiri ko‘pincha e’tibordan chetda qolyapti.
Ularning davolanishi uchun sud
hukmida belgilangan kompensatsiya imkon qadar tezroq to‘lab berilishi kerak. “Gazeta.uz” jabrlanuvchi 23 bolaning hikoyasini havola qiladi.
<<…Bir qator bolalarning hayoti esa aynan shu kompensatsiya pullarining tezroq berilishiga bog‘liq — qanchalik tez pulni olsa, shunchalik tez zarur muolajalarni boshlaydi. Bu muolajalar orqali ko‘rmay qolgan bolalar ko‘rishni, eshitmay qolgan bolalar eshitishni, yurolmay qolganlari esa yurishni boshlashi mumkin.
Eng asosiysi, ota-onalardan biri ta’kidlaganidek, “tirik qolgan bolalarni saqlab qolish kerak”.
https://www.gazeta.uz/oz/2024/12/29/compensation/

Газета.uz
Aksarining ko‘zi ko‘rmaydi, qulog‘i eshitmaydi, yurolmaydi. Sog‘ayishiga umid bor, faqat mablag‘ zarur — “Dok-1 Maks” sabab nogiron…
“Dok-1 Maks” ishi sabab 68 bola halok bo‘lgani ko‘pchilikka ma’lum-u, omon qolgan 20 dan ziyod bola taqdiri ko‘pincha e’tibordan chetda qoladi. Ularning davolanishi uchun sud hukmida belgilangan kompensatsiya imkon qadar tezroq to‘lab berilishi kerak. “Gazeta.uz”…
2024 йил:
- Яхши ва ёмон хабарлар ичида жуда кўп руҳий-ҳиссий эврилишни ўтказдим. 5 йилдан бери тугамайдиган хаёлларни инстаграм тилида айтганда “қўйвордим” ва йил якунида енгиллашдим.
- Овсинимни йўқотдим. Бу йил оғир келишини билардим, 5 йиллик дард тугатаётган эди, ўзлари сезиб-сезмасаларда шу йил охиргиси бўлиши мумкин, деб ичим ёнарди. Янги йилга етиб борармикинлар дердим. 28 октябрда кетдилар. Аллоҳ дардларини олиб, раҳматига муяссар қилгани рост бўлсин.
- Блогингдан анча узоқлашдим, пассивлашдим. Мен ёзмасам ҳам ҳамма ёзяптику деган кайфият ҳукмронлик қилди. Концентрациям асосан оилага бўлди.
- 2 та оила қурилишига сабабчи бўлдим. Бирида тавсия, иккинчисида эса курашишга тўғри келди. Ёшлар бахтли бўлишсин, охири билан суюнтирсин.
- Адашмасам, 4 кишининг тўлақонли ишли бўлишига кичик бўлса-да ҳиссам қўшилди. Яна бир неча лойиҳага оёқ-қўли чаққон, билимли ёшларни топиб бердим. Кимдир биринчи ойлигини олганида меҳмон қилди, кимдир отасининг “раҳмат, болам” деган хабарини юборди. Бу зўр ҳиссиёт.
- Ишга ўзим ҳам тўлақонли қайтдим. Йил якунида командировкани бошладим ва қизим катта қиз бўлишни тан олди.
- Ҳовли қурилиши давом этди ва эсга тушганда уста ишлатадиган бизга кўра, яна узоқ давом этса керак:)
- Усмон Ал Хоразмий номидаги IT мактабига ўқишга кирди. Ислом Туркияга мусобақага борди. Катта фарзандларимизда ҳар куни имтиҳон, ҳар куни бир янгилик. Ўсмирлик нималигини ўсмирлигимда эмас, она бўлиб тушуняпман.
- Шу қадар комфорт зонага ўрнашиб олдимки, қимирлагим келмай қолди, қачонлардир қўл етмас орзу бўлган иш таклифларига ҳам йўқ дедим, на пул, на мансаб ҳозирча менга жозибалимас экан деб ўзим учун ҳар сафар қарор қилдим. Бу яхшими-ёмонми, ҳозирча билмайман.
- Шундай қилиб, бир маромда яшаш ва ишлаш ҳадисини оволдим. Қозиқнинг учи ҳам, ости ҳам бўлмай. Ўртасида зарба сезилмайди деб ўзимни ишонтираман. Аммо зарба бошдамас, юракда ҳис қилинаётганини бир ўзим, бир Худо билади.
- Ҳозир дунё гўзали 3 та сўзли гаплар туза оладиган 2 ёшли дунё донишмандига айланган. Охирги 5 йилда қилган энг яхши ишим 3-бор она бўлишга қарор қилганим бўлди. Ўғилларим менинг тафаккур асарим бўлса, шу бурнини жийириб, расмга тушишни истамайдиган қизим — менинг санъат асарим.
- Атай одамлар ҳақида ёздим сарҳисобимда. Чунки на-да ютуқ ва на рақамлар одамдан устун эмас.
- Яратгандан миннатдорман, хатоларимни кўмиб, ютуқларимни кўпайтираётгани, ота-онам, яқинларим, фарзандларимизни соғ-омон сақлаётгани, иш жойимда азиз қилгани, яхшилик истовчи дўстларимни бисёр қилгани учун Аллоҳдан қарздорман.
Шукр, барига шукр.
Энди Сиз гапиринг, Сизда нима бўляпти?

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
—
Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

5 дақиқа қолди. Соат бонг уради. Ва яна бир ёшга улғаямиз.
Хайр, 2024.
Хайр, 2024.
Салом, 2025!
Бугун маҳаллада деярли пақилдоқ отилмади. Божхоначилар зўр ишлабди.
Ҳозир бир-икки салют бўлди. Текинга томоша қилиб, уйга кирдик)
Бугун маҳаллада деярли пақилдоқ отилмади. Божхоначилар зўр ишлабди.
Ҳозир бир-икки салют бўлди. Текинга томоша қилиб, уйга кирдик)
Mikrofon ko‘targan ayol
Салом, 2025! Бугун маҳаллада деярли пақилдоқ отилмади. Божхоначилар зўр ишлабди. Ҳозир бир-икки салют бўлди. Текинга томоша қилиб, уйга кирдик)
Гапимни қайтариб олдим, пақиллаб кетдик роса:)
Mikrofon ko‘targan ayol
Салом, 2025! Бугун маҳаллада деярли пақилдоқ отилмади. Божхоначилар зўр ишлабди. Ҳозир бир-икки салют бўлди. Текинга томоша қилиб, уйга кирдик)
Жуда кўпчилик тармоқлардаям ёзди, бу йил пақилдоқлар сеанси қисқа ва сезиларли даражада кам бўлди деб.
Кеча кун давомида маҳалламиз инспекторлари рейд қилиб юрди, тиқ этган товуш бўлмади. Бўларкану, дедим.
Лекин 24:00 дан кейин “чийййпақ” лар кучайгандан кейин кун бўйи мақталган Божхонага яна саволлар кўпайди. Биз буни доим божхоначиларга боғлаймиз, амалда эса петардалар фақат божхона постларидан эмас, асосан чегарани бузган ҳолда олиб кирилади. Чегара назорати тузилмалари ҳам борлиги ва бунга масъуллигини эсдан чиқарамиз.
Хўп, қанчадир миқдорда кирди дейлик, бозорларда, маҳаллаларда рейдни кучайтирса, жазо муқаррар бўлса, пиротехника воситалари айланмасини бемалол жиловлаб олса бўлади. Вояга етмаган болаларки пақилдоқлар сотувчисига етиб бора олаётган экан, 2-3 та сўроқ билан бу занжирга етиб олса бўлади. Янги йилда ҳамма дам олса, бундай майда ишларга минглаб делоларни ким очади, кимга зарил деган фикр ҳам ўтади одамда.
Бутун бошли даҳшатлар — ёшлар ўртасида наркотиклар, таблеткалар айланмаси олдида ҳам ожизлигимиз кўриниб турибдику.
Бўпти, қисқа қила қолай, тинч ўтган ҳар бир кунимиз байрам бўлсин.

Баъзан дўстмиз, баъзан рақиб.
Баъзан ҳамкор, баъзан танқид.
Баъзан ёшмиз, баъзан кекса.
Баъзан Одам, баъзан Ҳавво.
Баъзан хато, баъзан даво.
Менки олов, сиз-да ёмғир
Сизки ҳаёт, менки хаёл.
Сизда севги, менда севги
Уч фарзандда бизга севги.
Бирга босиб ўтилган йиллар учун раҳмат. Туғилган кунингиз муборак бўлсин, жаноб Қурбонов.