Telegram Web
Ўтган ҳафтада 3 нафар вояга етмаган бола ЙТҲ қурбони бўлди. Бу жуда ачинарли ҳолат

Uz24’нинг ёзишича, ЙТҲлар натижасида вояга етмаганларнинг ўлими кўпроқ паст ва ўрта даромадли мамлакатларда кузатилади. Бу ҳудудларда йўл инфратузилмасининг етарли эмаслиги, транспорт воситаларининг техник ҳолати ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик каби омиллар муҳим роль ўйнайди.

Қизиғи, мақолада таъкидланишича, ЙТҲ учун ҳар доим ҳайдовчини айбдор қилиш нотўғри бўлиши мумкин. Бу масалани тўлиқ тушуниш учун мақолани ўқиб чиқишингизни тавсия қиламан.

Uz24’да сифатли ва долзарб контент доимий равишда чиқиб туради. Фақат ЙТҲ эмас, бошқа муҳим мавзуларда ҳам кўплаб қизиқарли материалларни топишингиз мумкин. Маслаҳатим сайтни кузатиб боринг, кетказган вақтингизга ачинмайсиз.

👉 @r_kusherbayev
Сўнгги кунларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган ҳолат ҳақида обуначилардан ижод намунаси

👉 @r_kusherbayev
❗️Тадбиркорларга мактаб қуриш учун 20 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади- Президент
Яширин овоз бериш йўли билан депутатлар Абдулла Ариповни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига маъқулладилар.

👉 @r_kusherbayev
❗️Президент таклифи билан Ўзбекистонда 2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди.

👉 @r_kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда ўзини саратон ва жигар циррозига чалинган деб кўрсатиб, хайрия пулларини «еб келган» аёлга суд ҳукми ўқилди.

Хулоса қиламиз!

👉 @r_kusherbayev
⚡️Расман: IELTS эндиликда БЕПУЛ ўқитилади

3.1 миллиард сўмлик Грант эълон қилинди.

Квота миқдори: 1000 та

🇺🇿 Республика миқёсида 1000 нафар ёшлар мутлақо БЕПУЛ ўқитиш режалаштирилган.

👉 Батафсил маълумот

— Ҳужжатлар 30 ноябрга қадар онлайн шаклда ягона интернет портали орқали қабул қилинади.

© Манба

👉 @r_kusherbayev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Мурувват уйига борганимда болалар батареяларга қимирлай олмайдиган даражада қаттиқ боғлаб қўйилганлиги ва бундай вахшийликка чидай олмасдан бақириб йиғлаётганлигини кўриб "шок"ка тушиб қолдим.

Набирамни уйга олиб келганимизда, танасининг бўйин қисмидан қўлларнинг қўлтиқ қисмига йўналиш бўйлаб бўғиб боғланган ип (арқон)нинг шилинган излари мавжудлиги, белнинг пастки қисми ва думба қисмлари шилинган ва жуда қизарганлиги аниқланди. Бундан ташқари, у фақатгина "опа", "овқат" ва "ебан" сўзларини такрорларди".

Батафсил
"Биткоин" нархи рекорд даражада кўтарилиб, тарихда биринчи марта 95 минг АҚШ долларидан ошди.

АҚШдаги президентлик сайловида Дональд Трамп ғалаба қозониши билан "Биткоин" нархи кун сайин ўсиб бормоқда.

👉 @r_kusherbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Асакабанк тасарруфидаги тиббий диагностика биноси энг яхши шартларда сотилади!

Манзил: Андижон вилояти, Балиқчи тумани, "Мумтоз" МФЙ, 941-уй.
Умумий ер майдони 1 136 кв.м. Сув ва электр энергияси мавжуд.

Тўлиқ тўловда йирик чегирмалар туҳфасини қўлга киритинг!

Бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш имконияти мавжуд:
👉 Бошланғич тўлов — 25%
👉 Муддати – 5 йилгача
👉 Йиллик фоиз ставкаси – 13.5%

📞 (78) 147-64-02 рақамига қўнғироқ қилинг ва батафсил маълумотга эга бўлинг!

🕊Бошқа турдаги мол-мулклар рўйхати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Иссиқхоналарга табиий газ етказиб бериш бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас!

Энергетика вазирлиги маълум қилишича, Президентнинг “Иссиқхона хўжаликларини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2024 йил 26 сентябрдаги 339–сон қарорига мувофиқ, иссиқхоналар табиий газ учун тўловларни амалга оширган ҳолда фойдаланишлари мумкин бўлиб, уларга табиий газ етказиб бериш бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас.

Яъни, иссиқхона эгалари белгиланган тўловларни амалга ошириб, табиий газдан фойдаланишлари мумкин.

Маълумот учун, иссиқхона хўжаликларига ҳосил йилининг дастлабки 3 ойида (октябрь, ноябрь ва декабрь) етказиб бериладиган табиий газ учун олдиндан тўлов 50 фоиз миқдорида, қолган қисми ой якунига қадар, кейинги ойлардан бошлаб эса ҳар ойда 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилади.

👉 @r_kusherbayev
❗️Эртага яна "катта томоша"!

Эртага соат 10:00да" UzAutoMotors" компанияси Chevrolet Cobalt GX-STYLE AT PLUS ва GX-MIDNIGHT AT автомобиллари учун контрактация бошланишини маълум қилибди.

Автомобилларни харид қилиш учун шартномани savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилади.

Ишқилиб бу сафар ҳам "катта томоша" бўлмасинда.

👉 @r_kusherbayev
Жиззахда опа-сингиллар йўлда вафот этишган

Жиззах вилояти, Бахмал тумани “Қутлуғобод“ МФЙ Калтатой қишлоғида яшовчи, 1991 йилда туғилган А.О «Cobalt» автомобилини Ўсмат йўналиши бўйича бошқариб келаётиб, йўлнинг белгиланган жойидан кесиб ўтаётган 2011 йилда туғилган И. М ва унинг синглиси, 2020 йилда туғилган И.Кни уриб кетган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатда опа-сингиллар турли тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.

👉 @r_kusherbayev
“Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish faoliyati uchun litsenziyaga ega boʻlgan tadbirkorlik subyektlari
ROʻYXATI


“Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish faoliyatini amalga oshirish uchun yakka tartibdagi litsenziya berish boʻyicha Tanlov komissiyasining qaroriga muvofiq quyidagi talabgorlar tanlov gʻolibi deb topildi:

1. “Ihlos travel 1” MChJ
(Andijon viloyati, Andijon shahar, O’zbegim MFY, Bobur shox ko’chasi 40v-uy);

2. “Yuksak travel Air” XK

(Farg’ona viloyati, Marg’ilon shahar, B.Marg’iloniy ko’chasi 3b-uy);

3. “Muhtasham travel” MChJ
(Namangan viloyati, Namangan sh, Shodlik MFY, A.Navoiy ko’chasi 2/1-uy, 3s-xonadon);

4. “Musaffo turizm xizmati” MChJ
(Namangan viloyati, Namangan shahar, Bobur mavzesi 10,4-uy);

5. “Risola travel lux” MChJ

(Namangan viloyati, Namangan shahar, Uychi ko’chasi 1-uy);

6. “Xorazm umra jamiyati” MChJ

(Xorazm viloyati, Urganch shahar, P.Mahmud ko’chasi 350-uy);

7. “Hikmat Umra Travel” MChJ
(Toshkent shahar, Mirobod tumani, A.Temur shox ko’chasi 43-uy, 41-xonadon);

8. “Real Dreams” MChJ
(Toshkent shahar, Olmazor tumani, Zarqaynar 14-berk ko'chasi, 75-uy);

9. “Travel with family” MChJ
(Toshkent shahar, Olmazor tumani, Kichik halqa yo’li 21-uy);

10. “Sofa Marva tour” MChJ
(Toshkent shahar, Olmazor tumani, Ziyo MFY, Kichik halqa yo’li 19-uy);

11. “B2 Management” MChJ
(Toshkent shahar, Yakkasaroy tumani, O’rikzor ko’chasi 124-uy);

12. “Safar time exclusive” MChJ

(Toshkent shahar, Chilonzor tumani, 2-Charx Kamolon MFY, Bunyodkor ko’chasi 2-uy)

📌 Izoh: Litsenziyada koʼrsatilmagan manzil boʼyicha “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʼtkazish faoliyati bilan shugʼullanish ta’qiqlanadi.

“Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha faoliyat uchun litsenziya olish sohasidagi huquqbuzarliklar uchun yuridik shaxslarga BHMning 200 baravari (75 mln. soʻm) jarima belgilangan.

👉 @r_kusherbayev
Халқаро жиноят суди Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер берди

Ҳаагадаги Халқаро жиноий суд (ХЖС) Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва 5 ноябр куни истеъфога чиқарилган мамлакатнинг собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.

Суд Нетаҳяҳу ва Галантни 2023 йил 8 октябрдан 2024 йил 20 майга қадар Ғазо секторидаги ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятларда айбламоқда.

☝️Америка қўллаб-қувватлови билан БМТни ҳам, халқаро ҳужжатларни ҳам писанд қилмайдиган Исроил учун бу қарор қанчалик таъсир қилади номаълум.

Бугун демократия ва халқаро қонун устуворлигининг аҳволи шунақа: ўзларига келганда имтиёз, кучсизроқларга келганда қонуний жазо.

👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил учун алоҳида БМТ низоми борми?

«Баъзилар учун биз аҳамиятсиз миллат, дин ва ирқ вакилимиз. Аммо биз инсонмиз. Бизга инсонлардек муносабатда бўлишларини истаймиз.

Исроил учун алоҳида БМТ низоми борми? Улар учун бошқа, биз учун бошқа қонунлар борми? Исроил одамларни ўлдириш ҳуқуқига эгами?», дея савол кўтармоқда Фаластиннинг БМТдаги доимий кузатувчиси ўринбосари Мажид Бамя.

👉 @r_kusherbayev
6,24 миллион долларлик банан

Италиялик рассом Маурицио Каттелан деворга ёпиштирилган битта банандан иборат «Комик» номли асарини аукционда 6,24 миллион долларга сотди.

Асарни келиб чиқиши хитойлик криптовалюталар бўйича бизнесмен Джастин Сан сотиб олди.

«Бу шунчаки санъат асари эмас, бу санъат олами, мемлар ва криптовалюта ҳамжамиятлари ўртасида маданий кўприк ҳодисадир. Яқин кунларда мен бу бананни ўзига хос бадиий тажриба сифатида шахсан ўзим ейман», — дея ёзган бизнесмен бананни сотиб олгач.

👉 @r_kusherbayev
Деновдаги шубҳали танлов ҳақида

Денов тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли ташкилотларига "қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қиш баҳор мавсуми учун заҳира қилиш юзасидан" бошланғич нархи 496 млн сўмлик танлов ўтказилган.

Танловда энг яхши таклифни аниқлаш орқали 495,8 млн сўм нарх таклифини билдирган "AFROSIYOB" хусусий корхонаси танлов ғолиби, иккинчи иштирокчи "PROF SERVIS IMRON" МЧЖ эса заҳира ғолиби деб топилган.

Мазкур танловда ўзаро аффиланган шахсларга тегишли тадбиркорлик субъектлари иштирок этган бўлиши мумкин.

Хусусан, «AFROSIYOB» ХКнинг раҳбари "Narzulayev Alijon Amriyevich" бир вақтнинг ўзида "PROF SERVIS DENOV" МЧЖнинг 100 фоиз улушига эгалик қилади.

"PROF SERVIS DENOV" МЧЖнинг раҳбари "Nazarov Allayar Ruzimamatovich" эса тнловда заҳира ғолиби деб топилган "PROF SERVIS IMRON" МЧЖнинг раҳбари ва ягона таъсисчси ҳисобланади.

Ўтган йили Ҳисоб палатаси томонидан Денов тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимида текширув ўтказилиб, бўлимнинг айрим масъул ходимлари томонидан жами 11,3 млрд сўмлик бюджет маблағлари ноқонуний тарзда ўзлаштирилганлиги аниқланган эди.

Манба
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори аёл ҳайдовчи бошқарувидаги автомобилнинг баллонини алмаштириб бермоқда.

Бухоро

👉 @r_kusherbayev
2024/11/23 00:00:46
Back to Top
HTML Embed Code: