Telegram Web
Саида Мирзиёеванинг талабалар билан учрашувидан фотосуратлар эълон қилинди.

“Бугун талабалар билан очиқ ва самимий мулоқот бўлиб ўтди. Долзарб масалаларни муҳокама қилдик, ғояларни ўртоқлашдик, фикр алмашдик. Ёшларни тинглаш ниҳоятда муҳим, чунки умумий келажагимизни айнан улар барпо этадилар”, деб ёзади Президент ёрдамчиси.

👉 @r_kusherbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўпол бўлса-да буни айтмаса бўлмайди: автомобилда ўтириб қилмаган шу бир иш қолди...

Буни кимларга юборишни билсангиз керак.

👉 @r_kusherbayev
InfinBANK тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватламоқда

АҚШ савдо палатаси томонидан ташкил этилган хайрия кечасида InfinBANK ўзини ижтимоий масъулиятли банк сифатида яна бир бор намоён этди. Тадбир доирасида банк имконияти чекланган тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим ташаббус кўрсатди.

Банк ногиронлиги бўлган тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирнинг ҳомийси бўлди. Бу орқали InfinBANK нафақат молиявий қўллаб-қувватлаш, балки уларга тажриба алмашиш ва касбий ривожланиш учун имконият яратишга ҳисса қўшди.

Равшан Қодиров таъкидлашича, банк ҳамма учун тенг имкониятлар яратишга интилмоқда. Бу каби тадбирлар орқали банк жамиятдаги ижтимоий масалаларни ҳал этишда фаол иштирок этишини исботламоқда.

👉 @r_kusherbayev | Реклама
1420-қарор иловаси 2.docx
28.2 KB
Ҳокимлар қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятни тамсил этишда давом этади

Олий Мажлис Сенати аъзолигига ҳудудлардан жами 51 нафар сенатор сайланган бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳам сенатор бўлишган.

Ҳокимлар бир вақтнинг ўзида қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият вакили сифатида қолишда давом этмоқда. Яъни иккитаси бирда.

👉 @r_kusherbayev
Тадбиркор ва фуқароларнинг эътирозлари юзасидан "Uzum nasiya" қоидабузарликлар тасдиқланмаган ҳолатларда тадбиркорларга пул маблағлари тўлиқ қийматда қайтариб берилиши ва платформадаги аккаунтдан фойдаланиш ҳуқуқи тикланишини маълум қилмоқда.
Бугун, 18 ноябрь - Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун.

👉 @r_kusherbayev
❗️Украинага Россия ичкарисига узоқ масофага учувчи ракеталарни отишга рухсат берилмоқда

Байден Россия ҳудудига ATACMS ракеталари билан зарбалар беришга рухсат берди.

Ракеталар Курск вилоятида Украина армиясини ҳимоя қилиш учун Россия ва КХДР ҳарбийларига қарши қўлланилиши мумкин. (NYT)

Франция ва Буюк Британия Украинага SCALP/Storm Shadow ракеталари билан Россия ҳудудига зарба беришга рухсат берди. (Le Figaro)

Манба: @daryo_live

👉 @r_kusherbayev
Бизнесингиз учун янги имкониятлар

ASIA ALLIANCE BANK нинг “Оптимал Плюс” тарифида:

- ташқи тўловлар — БЕПУЛ;
- ички тўловлар — БЕПУЛ;
- Интернет-банкинг ва мобил банкинг — БЕПУЛ;
- терминал ва касса аппаратларининг ижараси — БЕПУЛ;
- корпоратив карталар — БЕПУЛ.
- Миллий валютадаги ташқи тўловлар 6 ой давомида - БЕПУЛ

📞 Батафсил маълумотга банк сайтида ва 1270 рақами орқали эга бўлишингиз мумкин.

Реклама
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўз саҳифасида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан барчани табриклади.

👉 @r_kusherbayev
Қонунчилик палатасида овоз бериш йўли билан қуйидагилар лавозимларга сайланди:

▪️ Исмоилов Нуриддинжон Мўйдинхонович — Қонунчилик палатаси Спикери;

▪️Ходжаева Мавлуда Исламовна — Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари;

▪️Ҳакимов Раҳимжон Расулжонович — Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари.

Қўмита раислари:

▪️ Мамутов Равшан Аминаддинович — Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси;

▪️ Назаров Шарофиддин Ҳакимович — Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси;

▪️ Агзамова Гулрух Анваровна— Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси;

▪️ Абдуллаев Илҳом Зоирович— Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси;

▪️ Ширинов Жаҳонгир Жабборович — Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси;

▪️Бекмуродов Бобур Мансурович — Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси раиси;

▪️ Жумаев Нодир Хосиятович — Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси раиси;

▪️Шерматов Улугбек Убайдуллаевич Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси;

▪️Ғаффоров Хайрулло Лутфуллаевич Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси;

▪️Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси (вакант).

Қуйи палатадаги 12 та қўмита ўрнида 10 та янгиланган қўмита ташкил қилинди.

Маълумот учун: Қонунчилик палатасининг янги таркибдаги биринчи мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади.

👉 @r_kusherbayev
Сайлов ва тайинлов бошқа-бошқа нарсалар

Халқ депутатлари Янгийўл шаҳар кенгашига 1-Нов сайлов округидан яқинда сайланган Султанов Дилшод Шухратовичнинг депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатилди.

Д.Султонов яқинда Янгийўл шаҳар ҳокими лавозимидан ишдан кетган эди. Ва катта эҳтимол билан энди бўшаган ўриндан янги келган ҳоким автоматик сайланади.

Амалда шундоқ ҳам сайлов қийматига эга бўлмаган ҳокимларнинг депутатликка сайланиши(тайинланиши) амалиётидан воз кечган маъқул. Бу ҳеч бўлмаса тизимнинг сайловга нисбатан озгина ҳурматини англатган бўларди.

Аҳир сайлов ва тайинлов бошқа-бошқа нарсалар.

👉 @r_kusherbayev
Қийин танлов: халқ манфаати устунми ё бизнес гуруҳлар манфаатими?

Андижонда халқ мулки бўлган Бобур ҳайкали жойлашган майдон йўқ қилиниб ўрнидаги 1,2 гектар ер участкасида 2та 20 ва 16 қаватли турар-жой мажмуаси барпо этилишини режалаштирилибди.

Шунингдек, Алишер Навоий номидаги истироҳат боғининг 10,7 гектар қисмида Andijon city ишбилармонлик маркази, 19та 18 қаватли ва 7та 28 қаватдан юқори турар-жой ва хизмат кўрсатиш мажмуалари барпо этилиши кўзда тутилган.

☝️Истироҳат боғлари, майдонлар аслида халқ мулкидир.

Оддий айтганда ушбу икки ҳолат халқдан ерлар тортиб олиниб, бизнес учун тикилаётганини кўрсатмоқда. "Соққа" турганда халққа тупурилган.

Йўқ бу ишлар халқ учун дейилса марҳамат: унда ҳокимлик бинолари ўрнида кўп қаватли уйлар қурилиб, "сити пити"лар қуришсин. Шунда ишонса бўлади.

Айни вақтда Андижон мисолида қийин танлов турибди: халқ манфаати устунми ё бизнес гуруҳлар манфаатими?

Кейин бу ишлар учун боғ ва майдонлар эгаси бўлган Андижон халқидан бир оғиз сўралдими?

👉 @r_kusherbayev
Талон-тарожчи ҳоким ёрдамчилари...

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги маҳаллалардан биридаги ҳоким ёрдамчиси 33 нафар фуқарога имтиёзли кредит маблағлари ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тавсияномалар расмийлаштириб, улар номига банкдан жами 1 млрд. 88 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилишига муваффақ бўлган.

Сўнгра ўз таниши бўлган фуқаро номига МЧЖ ташкил қилиб, амалда уни норасмий тарзда бошқариб, 1 млрд. 88 млн. сўмни гўёки турли хил маҳсулотлар харид қилиш учун мазкур МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказган ва нақдлаштириш орқали талон-торож қилган.

Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчиси ўзининг турмуш ўртоғи ва синглиси номига олинган жами 65,9 млн. сўм кредит маблағларини ҳам мақсадсиз сарфлаб юборган.

Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги маҳаллалардан биридаги ҳоким ёрдамчиси 26 нафар фуқарога йирик ва майда шохли чорва моллари сотиб олишлари учун имтиёзли кредит ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тавсияномлар расмийлаштириб, улар номига банкдан жами 821 млн. 858 минг сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилишига эришган.

Сўнгра мазкур фуқароларни алдаб, кредит маблағлари эвазига таъминотчи корхонлардан 26 киши учун ажратилган чорва молларини сохта ҳужжатлар асосида қабул қилиб, уларни бошқа шахсларга сотиб юбориш орқали 821 млн. 858 минг сўм миқдоридаги маблағни талон-торож қилган.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @r_kusherbayev
❗️Собиқ Экология қўмитаси раиси Нарзулло Наимович Обломурадов Тошкент давлат аграр университетининг ректори лавозимига тайинланди.

👉 @r_kusherbayev
Ўзбекистон ҳукумати истеъфога чиқди

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан амалдаги Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан, амалдаги Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат фаолиятида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.

👉 @r_kusherbayev
Ўзбекистон Президентининг тақдимномасига биноан Танзила Нарбаева Олий Мажлис Сенати раиси сифатида қайта сайланди.

Танзила Нарбаеванинг сайланиши мамлакатимизда парламентнинг очиқ ва шаффофлиги учун муҳим.

Чунки унинг ўзи ҳам бошқа амалдорларга қараганда халқ, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун очиқ эканини кўп кўрганмиз.

Қайсидир фикрлари нотўғри талқинлар сабаб қаттиқ танқидларга учраган бўлса ҳам ижтимоий тармоқларда фаоллигини йўқотмаган. Давлат ва халқимиз учун аҳамиятли мавзуларда очиқ муносабатларини билдира олади. Агар қуйи палата етакчилари билан таққосласак Сенат раисининг очиқлик сиёсатидаги фаолиятини ижобий баҳолаш мумкин.

Умид қиламанки, бундан кейин ҳам Сенат раиси ва Сенаторлар журналистлар билан алоқалар бўйича позицияларини янада яхшилайдилар.

👉 @r_kusherbayev
2025/02/17 05:28:45
Back to Top
HTML Embed Code: