Telegram Web
❗️Пропан нархи рекорд даражада ошди

Кеча биржада пропан таклифи 720 тоннага камайтирилган. Натижада пропан нархи тоннасига 800 сўмга қимматлаб, 9,6 млн.сўмдан ошган. Бу рекорд нарх.

Афсуски, эртадан бошлаб ҳавонинг кескин совуши сабабли ёқилғи таъминотидаги тақчиллик ва қимматчилик янада кучайиши мумкин.

👉 @r_kusherbayev
👎447😱45👍39😢24🤯19🔥12👏2
❗️Украинага қарши урушда қатнашган Ўзбекистон фуқароси 5 йилга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Қўштепа туман суди 4 ноябрь куни суд 51 ёшли ўзбекистонликни Россиянинг Украинага қарши урушида иштирок этгани учун беш йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.

У адвокат Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашни таклиф қилганини айтди. Эркак дрон томонидан ташланган снаряднинг портлаши оқибатида яраланган.

👉 @r_kusherbayev
👍239👎71😢30😱6🤯4👏3🔥1
❗️МИБ, солиқ, божхона ходимлари пора билан қўлга тушди

Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими давлат ижрочиси фуқаронинг кредит қарздорлиги сабабли хатловга олинган мол-мулкини аукцион савдоларга чиқармаслик ҳамда унга нисбатан ўзининг иш юритувида бўлган ижро ишини тугатиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 2 минг АҚШ доллари олади. У қолган 3 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Зангиота туман солиқ инспекциясининг шўба бошлиғи вазифасини бажарувчи шахс қурилиш моллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган оилавий корхонанинг фаолиятига раҳнамолик қилиш ва 1 йил давомида текширув ўтказмаслик эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг «Яллама» чегара божхона пости инспектор-суриштирувчиси тақиқланган товарларни тадбиркор томонидан мамлакатимизга олиб кириш бўйича содир этилган ҳуқуқбузарликни судда кўриб чиқилиши жараёнида мансабдор танишлари орқали унга енгиллик яратиб бериш ва ушбу товарларни Ўзбекистондан қайтариб олиб чиқиб кетишида ёрдам бериш эвазига 1000 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.

👉 @r_kusherbayev
👍247👏28👎10🔥9🤯9😱9
Боку COP-29: йилнинг асосий иқлим учрашувларидан 🌍

11-22 ноябрь кунлари Боку 190 мамлакат вакилларини бирлаштирган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича томонлар конференцияси бўлган COP-29 ўтказиладиган жойга айланади. Ҳукумат раҳбарлари, олимлар, фаоллар ва бизнес вакиллари иқлимнинг асосий муаммоларини муҳокама қилади ва ечимларни ишлаб чиқишда ёшларни жалб қилади.

COP-29 нинг асосий мавзулари:
- Чиқиндиларни қисқартириш бўйича янгиланган мажбуриятлар.
- Экотизим ва инфратузилмани иқлим ўзгаришидан ҳимоя қилиш.
- Яшил энергия лойиҳаларини молиялаштириш.
- Барқарор иқтисодий моделларга ўтиш.

COP мамлакатлар учун иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича ҳаракатларни келишиш учун ноёб имкониятдир.

👉 @r_kusherbayev
👍75👎6👌5👏4😱1
❗️Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 1 млн. АҚШ доллари пора олган вақтида ушланди

У кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 млн. АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 млн. АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида қўлга олинган.

👉 @r_kusherbayev
😱535👍155👏37😢27🤯26👎16🔥12👌7🙏5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Янгийўлда сифатсиз уй қурилиши тўхтатилди.

Бу каби текширувлар бутун республика бўйлаб давом этмоқда. Агар сифатсиз уй қураётган бўлсангиз СИЗГА ҳам етиб боришади.

👉 @r_kusherbayev
👍325👏50🔥20👎6😢2
Хитой ҳам "қаримоқда"

Хитой оила қуриш ва туғилиш кўрсаткичларининг пасайиши туфайли жиддий муаммоларга дуч келмоқда.

Хусусан, Хитойда 2024 йилда янги никоҳлар сони ўтган йилга нисбатан 16,6 фоизга камайган. Ушбу тенденция 2013 йилдаги энг юқори чўққидан кейин ҳам давом этган.

Бу эса мамлакатда ишчи кучи камайиб, аҳолининг қаришига олиб келади ва иқтисодиётга салбий таъсир қилади.

Туғилиш камайиб, қарияларнинг кўпайиб бориши Япония ва Жанубий Кореани ҳам ташвишга солаётган жиддий муаммолар қаторида. Масалан, Японияни бугун том маънода "қариялар мамлакати", дейиш мумкин.

👉 @r_kusherbayev
👍320🔥27😱22😢13👏9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда икки йигит автобусга аёллар ва эркаклар жойи ажратилганини тарғиб қилувчи қоғоз ёпиштириб кетгани учун «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришни сўраб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилди.

Ушбу йигитлар айнан қандай қонунбузарлик қилишгани ҳозирча номаълум.

👉 @r_kusherbayev
😢285👎118👍103👏20🤯16😱9👌3🔥2🙏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Трамп сайловда ғалаба қозонганини эълон қилди:

"Қаранг, нима бўлди. Бу ақлдан озганми? Йўқ. Бу мамлакатимиз ҳеч қачон кўрмаган сиёсий ғалабадир. Мен Америка халқига ажойиб шараф учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Сиз Қўшма Штатларнинг 47-Президентисиз ва сиз 45-Президентсиз. Раҳматʼ", деган у ўз нутқида.

👉 @r_kusherbayev
👍348👎92🔥19🤯14😢9👏6😱3
Шавкат Мирзиёев Фаластин ва Ливандаги вазиятни қоралашини билдирди

Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқида бу масалага алоҳида тўталиб ўтди.

"Яқин Шарқда давом этаётган адолатсиз уруш ва кузатилаётган икки ёқлама стандартлар ҳақида бормоқда. Ғазо сектори ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани, тинч аҳолига қарши вайронкор ҳужумларни, айниқса, бегуноҳ болалар, кексалар ва аёллар қурбон бўлаётганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. БМТнинг Фаластин қочоқларига ёрдам бериш бўйича махсус агентлиги фаолиятини чеклашга қаратилган ҳаракатларни ҳам кескин қоралаймиз.

Мазкур кўп йиллик низонинг ягона ечими – халқаро меъёрий ҳужжатлар ва резолюцияларга мувофиқ, 1967 йилдаги чегаралар асосида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини тузишдир.

Кейинги ҳафта Ар-Риёд шаҳрида ўтадиган араб-мусулмон давлатлари саммитида бу муаммога аниқ сиёсий ечим топилишига умид қиламиз",
деди Президент Шавкат Мирзиёев.

👉 @r_kusherbayev
👍615👎38🔥27👏18👌4🤯3😱1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
InfinBANK халқаро хайрия пойгасида иштирок этди

InfinBANK жамоаси Samarkand Marathon халқаро хайрия пойгасида иштирок этди. Ушбу тадбир турли мамлакатлардан спортчи ва фаолларни бирлаштиради.

Тадбир жуда катта кўламда ўтказилди: 5000 дан ортиқ иштирокчилар қатнашган тақбирда дунёнинг 43 мамлакатидан 628 нафар профессионал югурувчилар иштирок этишди.

InfinBANK жамоасидан ҳам 50 нафар иштирокчи марафонда қатнашди ва бу тадбирни ҳақиқий бирдамлик ҳамда ҳамжиҳатлик байрамига айланишига ҳисса қўшди.

InfinBANK доимий тарзда Ўзбекистонда спортни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратиб келади, ҳозиргача банк бир нечта спорт тадбирларига ҳомийлик қилган. Спорт соҳасидаги фаоллик орқали банк соғломлаштириш каби қадриятларга ўз содиқлигини исботлаб келмоқда.

Реклама
👍68👎20🔥5👌2
Биласизми, Feed Up 1 йилдан буён “Akfa Group” билан биргаликда иш олиб бормоқда. Ушбу ҳамкорлик ўлароқ охирги 6 ой ичида озиқ-овқатни хавфсиз сақлаш ва ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш борасидаги ижобий ўзгаришларни кузатиш мумкин. Бугунги кунда Feed Up нинг Ўзбекистон ҳудудида 43 та филиали мавжуд бўлиб, йил охирига қадар бу рақамлар янада ошиши кутилмоқда.

Feed Up учинчи чорак якунларига кўра, Ўзбекистондаги умумий овқатланиш соҳасидаги тармоқлар ичида товар айланмаси бўйича Evos ва KFC дан сўнг учинчи поғонани банд этди. Ундан кейинги ўринни эса Oqtepa Lavash эгаллаган.
Evos — 655 млрд., 82 та филиал билан
KFC — 552 млрд., 26 та филиал билан
Feed Up — 107 млрд., 37 та филиал билан
Oqtepa Lavash — 103 млрд., 55 та филиал билан

Таъкидлаш жоиз, юқорида келтирилган рақамлар Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги тадбиркорлар учун яратиб бераётган қулай шароитлари ва қўллаб-қувватлашлари мевасидир. Қуйидаги эксклюзив интервьюда тармоқ асосчиси ошхона ичидаги барча жараён ҳамда бренднинг муваффақиятли ривожланиш сирлари билан бўлишди.

👉 Интервьюни кўриш учун
👍159👎32👏13🔥9😢5😱3👌3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Ҳурматли “Асакабанк” жамоаси ва мижозлари!

Сизни банкнинг 29 йиллик байрами билан чин дилдан табриклайман! “Асакабанк” мамлакатимизнинг тараққиётига ва тадбиркорларимизнинг ютуқларига ҳисса қўшаётган энг ишончли молиявий ҳамкорлардан бири. Сизларнинг кичик бизнесдан йирик саноат лойиҳаларигача бўлган йўлдаги қўллаб-қувватловингиз, барчага ёрдам қўлини чўзганингиз таҳсинга сазовор.

Олдиндаги марраларингизда ҳам муваффақият ва янги ютуқларни тилаб, яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин, “Асакабанк”! Сизлар – тараққиётнинг ҳақиқий драйверисиз!

Ҳурмат билан,
Расул Кушербаев


👉 @r_kusherbayev
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍117👎9🔥8👏2😢2🤯1
7196808.pdf
4.4 MB
❗️Психологик ёрдам кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлмаганлар рекламада "психолог" сўзидан фойдаланиш тақиқланади

Янги қонунга кўра, психологик ёрдам кўрсатиш билан фақат психология йўналиши бўйича олий маълумотга эга шахслар шуғулланиши мумкин.

Бу интернет тармоқлари орқали турли психологик тренинг машғулотлари ўтказувчи шахсларга ҳам тегишли.

Психологик ёрдам бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кўрсатилса, қонуний жавобгарликка тортилади. Бунда хусусан:

▪️фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача;

▪️мансабдор шахсларга 10 бараваридан 15 бараваригача жарима белгиланган.

Агар шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такроран содир этилса:

▪️ фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача;

▪️ мансабдор шахсларга 15 бараваридан 25 бараваригача жарима тайинланади.

☝️Шунингдек, психологик ёрдам кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар ўз хизматларини реклама қилишда ёки фирма номида "психолог" деган сўздан, шунингдек унга ўхшаш бўлган бошқа сўзлардан фойдаланиш тақиқланади.

👉 @r_kusherbayev
👍159👏14🔥7👌4🤯3👎2
“Трастбанк”дан фойдали ипотека

Ўзингизнинг шинам хонадонингизга эга бўлишни орзу қиляпсизми? “Трастбанк” сизга ёрдам беради. Бирламчи бозордан уй-жой харид қилиш учун ипотека кредитини тақдим этади.

Расмий даромадга эга бўлган мижозлар учун:
Фоиз ставкаси: 17,5 %
Миқдори: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 330 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида эса 420 млн сўмгача;
Муддати: 240 ойгача;
Бошланғич тўлов: 25%.

Ўзини ўзи банд қилган шахсларга:
Фоиз ставкаси: 17,5 %
Миқдори: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 330 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида эса 420 млн сўмгача;
Муддати: 240 ойгача;
Бошланғич тўлов: 35%.

Батафсил
Саволларингиз бўлса 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.

Кўпроқ маълумот: @trustbankuz

Реклама
👍64👎31🔥4
❗️Ниҳоят пропан нархлари пасаймоқда

Рақобат қўмитаси томонидан биржага чиқарилаётган пропан учун бошланғич нархга нисбатан 20 фоизлик чеклов ўрнатилиши натижасида пропаннинг ўртача нархлари тоннасига 1,2 млн. сўмдан кўпроққа пасайиб, 8,9 млн.сўмгача тушган.

Демак, тез вақт ичида пропан заправкаларида ҳам нархлар пасайишни бошлайди.

👉 @r_kusherbayev
👍224👎29👏14🤯6😢4
Қочиб кетган терговчи ҳамон топилмадими?

Юнусобод тумани прокуратурасининг терговчиси (Ш.Ш.) 40.000 АҚШ доллари порани олиш жараёнида воқеа жойидан қочиб кетганди.

Бош прокуратура ушбу шахсни қидириш ишлари олиб борилаётганини билдирган.

Шу билан жим-житлик.

Бошқа соҳа ва тизимлардаги порахўрлик ҳақида маълумотлар очиқ-ойдин берилаётган бир вақтда қочиб кетган бу терговчининг ушланган-ушланмагани ҳақида ҳалигача бирор маълумот йўқ.

☝️Ер остида илон қимирлашини ҳам биладиган ҳушёр ҳуқуқни мухофаза қилувчи идораларимиз куппа-кундузи, кўпчиликни кўз ўнгида порахўрнинг қочиб кетишига йўл қўйишгани ва ҳалигача топишолмаётгани ғалатимасми?

Дарвоқе, порашунослик бўйича экспертларнинг билдиришича, терговчиларнинг "ставкаси" одатда 5-10 минг доллари атрофида бўлиб, 40 минг доллар тепароқдагиларни "ставкаси" дейишмоқда. Бу бир фикр.

Бироқ терговчининг топилмаётгани шунданмикан балки, деган асосли савол пайдо бўлмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍763🔥83👏32😱29🤯17👎6👌5🙏1
20 млрд сўм — кичкина маблағ эмас

Илгари кўпчилик тадбиркорларга фақат компенсация ва кафиллик сўзлари билан таниш бўлган жамғарма ўтган йили президент қарори билан “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ сифатида ташкил қилинганди.

Шу кунларда янгиликларда компаниянинг янги хизматлари ҳақидаги хабарларни кўп кузатаяпман. Қарасам улар йил бошидан бери тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри ишлашга бел боғлашган экан. 20 млрд сўмгача Хизматлар ипотекаси, 5 млрд сўмгача улушдорлик асосида ҳамкорлик қилиш, мана ноябрга келиб яна янги ёрдам — 20 млрд сўмгача Қарз`ни таклиф қила бошлашибди.

Мен доим тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиб келган инсон сифатида айта оламанки, бу каби молиявий хизмат кўрсатувчи ташкилотлар кўпроқ бўлган яхши. Биринчидан бозордаги рақобат ортидан муҳит тубдан ўзгаради, иккинчидан ҳар қайси томон кўпроқ фойдага эришади.

Кичик ва ўрта бизнес эгалари 15 тадан кўп иш ўрни яратган ва йиллик айланмаси етарли даражада бўлса, марҳамат бошқа кредит ё лизинг берувчиларнинг юқори ставкали қарзидан кўра, Компаниянинг йиллик 17,5% устамали таклифидан 84 ойгача фойдаланинг. Бир томондан кўпроқ маблағ чўнтагингизга қолади.

Батафсил: @edcomuz | 71-205-57-57
👍131🤯10👎6🔥5🙏2
2025/07/13 09:28:17
Back to Top
HTML Embed Code: