Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бугундан, яъни 1 ноябрдан эътиборан табиий газнинг ижтимоий норма миқдори 100 метр кубдан 500 метр кубгача оширилди.

Бу ойлик базавий меъёрлар иситиш мавсуми учун мўлжалланган шкалага ўтилганлигини билдиради.


‼️ Демак, ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларида бир ойлик меъёрлар қуйидаги тартибда бўлади:

500 м3 гача — 650 сўм (1 м3 газ учун);

501 м3 дан 2500 м3 гача — 1500 сўм;

2501 м3 дан 5000 м3 гача — 1950 сўм;

5001 м3 дан 10000 м3 гача — 2275 сўм;

10001 м3 ва ундан юқори — 2600 сўм.

👉 @r_kusherbayev
👎369👍84🤯23😢19
❗️Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қўлга олинган

Андижон вилояти ҳокими собиқ ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамроевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Унинг хонадонида ўтказилган текширувлар давомида бюджет маблағлари талон-торож қилиниши, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳолатлар бўйича терговга чақиртирилган ва процессуал тартибда ушланган.

Уйдаги тинтув вақтида уч миллион доллар миқдоридаги маблағ топилган.

Ботиржон Ҳамроев 2019 йилдан буён вилоят ҳокими ўринбосари сифатида фаолият олиб бориб, октябр ойи бошида лавозимини тарк этган.
😱432👍157👏37👎22👌13🔥11🤯9😢6🙏4
❗️Жорий йилнинг 7-12 ноябрь кунлари Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарлар маҳаллий кенгашларининг қўшма мажлислари бўлиб ўтади.

👉 @r_kusherbayev
👎199👍33😱5👌3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда "Boysun Trail" халқаро ярим-марафони бўлиб ўтди

Ноёб табиат ландшафтларини асрашга қаратилган ушбу ярим-марафон дунёнинг бир қанча мамлакатларидан спортчилар, экосайёҳлар ва табиат шайдоларини ўзига жалб қила олди.

Марафон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва ProRun ташкилоти ташаббуси ҳамда "Ўзбекнефтгаз" АЖ ҳомийлигида Бойсун туманидаги Хўжамайхона дарасида ташкил этилибти.

Эътиборлиси, ярим-марафонда маҳаллий ҳамда АҚШ, Россия, Беларуссия ва Қозоғистондан келган спортчилар билан бирга оддий аҳоли вакиллари ҳам қатнашябди. Бу эса шу каби тадбирларнинг муҳимлигини намойиш қилиб, унга бўлган қизиқиш ҳам ортиб бораётганини кўрсатади.

Марафондан кўзланган мақсад — бу каби акциялар орқали бутун дунё эътиборини сайёрадаги ноёб жойларни асраб-авайлашга қаратиш.

Йилдан-йилга музликлар эриб бораётган, флора ва фауна дунёси деградацияга учраётган бир пайтда бундай марафонлар жуда керак деб ўйлайман.

👉 @r_kusherbayev
👍172👎23🔥12😢12🤯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қайтариб олинг фуқароликни» - Россияда ўзбекистонлик мигрант Миграция бўлимида ҳужжатларини отиб юборди

У ҳарбий қўмитада рўйхатдан ўтмагани учун Россия фуқаролигидан маҳрум қилинган. Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузиш орқали муаммони зудлик билан ҳал қилишни ҳам истамаган.

☝️Кутилган ҳолат: Россия ўзи бошлаган мантиқсиз урушга мигрантларни ҳам жалб этмоқчи. Бошланган хато ортидан бошқа хатоларни етаклаб келмоқда.

Россия фуқаролигини олмоқчи бўлганлар учун яхши сигнал: сиз айни пайтда уруш учун кераксиз холос!

👉 @r_kusherbayev
👍667🔥44👎21😱12😢6👏5🤯5
❗️ЎзЛиДеП Боёвут тумани ҳокимига чора кўришни сўрамоқда

"Боёвут тумани ҳокимлиги мутасаддилари томонидан фермерларга зўравонлик ишлатиши, ер участкаларини топшириш тўғрисида кўрсатма бериши ҳолатлари айрим мансабдорларнинг ноқонуний хатти-харакатларини кўрсатмоқда.

Содир этган хатти-ҳаракатлар Сирдарё вилояти ҳокимлиги Одоб-ахлоқ комиссияси йиғилишида кескин танқидий муҳокама этилган ва Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ураловага нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чораларини кўриш учун вилоят ҳокимига тақдимнома киритилган.

Шу билан бирга, ҳудудларда фермерлар фаолиятига ноқонуний аралашув, уларга зўравонлик қилиш, мол-мулкларини эркин тасарруф этишга тўсқинлик қилиш ҳолатларини кескин қоралаймиз, мансабдор шахсларни қонунларга риоя этишга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини бу борада қатъий назорат ўрнатишга чақирамиз", — дейилади партия муносабатида.

👉 @r_kusherbayev
👍460🔥25🤯11👏9👎8🙏7👌4
Aссалому алайкум ҳурматли юртдошлар!

Отахонимиз Унгарбой ака ҳозир Туркиядалар. Химиятерапиялар бошланди. Химиятерапиядан олдин операция қилинди.

Кичик "операция"дан кейин комага тушиб қолдилар.

Реанимацияда бемор ётганида кунига 1000 $ дан тўланади.

Аллохга шукрки, 10 кундан ошганда ўзларига келдилар. Ҳали хам реанимацияда эканлар. Отахонимизда ошкозон раки оҳирги босқичда ва жигар циррози ташхиси қўйилган.

Энди химия муолажаларини олишлари керак. 2021 йилдан бери химия олишади. Бунинг учун оз-мунча пул кетмайди.  

Шу сабабли унинг оиласи саховатли инсонлар ёрдамига муҳтож.

Сиз-у бизнинг кичкина бўлса-да қилган ёрдамимиз бир инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун жуда муҳим.

Эхсон қилмокчи бўлганлар учун пластик карта рақами:

8600492968433249
Жанабергенов Унгарбай

Бошка давлатдан ўтказмокчи бўлганлар учун:
4278310024838708 Visa card
Жанабергенов Унгарбай.
👍170😢71🙏41🔥3👏1👌1
❗️Бугун инсониятга халқаро ташкилотлар керакми? Нима учун БМТ сингари нуфузли халқаро ташкилотлар ожиз ва фалаж аҳволга келиб қолди? Доллар синадими?

Шу каби саволлар атрофида Шухрат Расул билан сухбатлашдик.

Албатта кўришни тавсия қиламан!

Батафсил: 👇👇👇

https://youtu.be/tEoWUfPDegg?si=OOXQyFrlzeumq012
👍167👎6🔥6🤯4😱4
❗️Молдовада президентлик сайловларининг иккинчи босқичида Майя Санду ғалаба қозонди.

Протоколларнинг 98,9 фоизини қайта ишлагандан сўнг, Санду 55 фоиз овозга эга бўлди. Унинг рақиби Александр Стояногло 45 фоиз овозга эга.

Бу ғалаба Сандунинг иккинчи президентлик муддати бўлади.

Майя Санду Европа Иттифоқи ва ғарб билан яқинлашув тарафдори ҳисобланади.

👉 @r_kusherbayev
👍231👎70🔥22👏4🙏2👌1
Йўлда транспортда ҳаракатланишдаги охирги зарурат

❗️Билиб қўйинг:

Қонунга кўра, тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари, шунингдек улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ имтиёздан фойдаланилган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда ҳамда улар кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда ҳайдовчиларнинг маъмурий қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш ушбу Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади.

Бунда тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг транспорт воситалари томонидан кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши талаб қилинмайди.

👉 @r_kusherbayev
👍167😱6🔥4🤯1
Индейс

Қоғоздаги ёзувни автомобилга қистириб кетган шахснинг миллий, этник адоватни тарғиб қилгани бир олам. Хато ёзиш бўйича чемпион экани яна бир олам.

👉 @r_kusherbayev
👍524👎125🤯89😱45😢16🔥15👌8👏4🙏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўлиб қолишни ўйладим" — ЙТҲга учраган 9-синф ўқувчиси.

Ҳолат Наманганда содир бўлган.

👉 @r_kusherbayev
😱96👍27😢22👎14🤯8🔥3
2 хонали хонадон ойига 6,6 млн сўмдан! 

Хоn Saroy’нинг “Мuhabbat shahri” лойиҳасидан 2 хонали хонадонларни ойига 6,6 млн сўмдан харид қилинг 

Бошланғич тўловни амалга оширинг ва қолган қисмини ойма ой тўлаб боринг

Бот орқали боғланиш

☎️ 712007400
☎️ 555017400

🌐 xonsaroy.uz / Telegram

Реклама
👎126👍44😱10🔥6😢2👏1
Совуқ кунлар тушиб, қор ёғиши кутилмоқда

Ўзгидрометнинг билдиришича, 5-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати 7-8 ноябрда кечалари 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 3 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқни ташкил этади.

5-6 ноябрь кунлари республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 5-7 ноябрь кунлари сел-сув тошқинлари бўлиб, ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши мумкин.

👉 @r_kusherbayev
👍151😢43🤯8🔥7👏3😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Анъана давом этмоқда: ҳоким ўринбосари ва ёрдамчилари пора билан қўлга тушган, ҳокимлар эса "оппоқ".

Негадир доим ҳоким ўринбосарлари ёки ёрдамчиларининг пора билан қўлга тушавериши ҳокимлар ўзларига кадр танлашда қаттиқ адашишаётгани ёки била туриб порахўр ходимларни ишга олишаётганини кўрсатмоқда.

👉 @r_kusherbayev
👍583🔥59🤯29👎16👏15😢15👌2😱1
2025/07/13 02:44:05
Back to Top
HTML Embed Code: