Telegram Web
#Sahovatli insonlar yordamiga muhtojmiz!

Bu opamiz sinovli kunlarini boshdan kechirmoqda ekan.

Muxtabar Umarova 4 yil oldin boshidan "operatsiya" bo‘lgan. Baxtsiz hodisa tufayli yagona daromad manbayi — tikuvchilikka ham yaramay qolibdi. Qo‘llari kuyib, barmoqlari bir-biriga yopishib qolgan.

Uni plastik operatsiya qildirish uchun mablag‘i yo‘q. Hatto, egizak farzandlarining ehtiyojlari, kunlik harajatlariga ham qiynalib qolgan.

Toma-toma ko‘l bo‘lur dehanlaridek, siz uchun arzimasdek ko‘ringan ehson ham bir ayolning, farzandlarining quvonchiga sabab bo‘ladi.

Exsonning mukofoti exson deyishadi.

Ushbu ayolga yordam bermoqchi bo‘lganlar uchun plastik karta raqami:

9860080123727440
Mukhtabar Umarova
👍140😢64🙏36👌4👏2
❗️Президент Администрациясида Президент Фармонига асосан бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Жумладан:

Русланбек Қуролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Абдусалом Абдумавланович Азизов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

Сухроб Джўрақулович Юсупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Адхам Муратович Турдиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

Музаффар Муротович Камилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Олим Адилович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

👉 @r_kusherbayev
👍185👎71🤯16🙏6👌3😱2🔥1
Биткоин нархи 103 АҚШ долларидан ўтди. Бу тарихий рекорд!

Криптовалюталар соҳасида жиддий қадамлар ташлаш вақти етди.

👉 @r_kusherbayev
👍228👎38🤯20👏9😢9🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️5 декабрь - Бутунжаҳон рақобат куни!

1980 йили Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) томонидан 5 декабрь - Бутунжаҳон рақобат куни деб эълон қилинган.

Аслида рақобат мамлакатимиз келажаги, иқтисодий ва ижтимоий ривожи учун жуда муҳим масала.

Рақобат сифат, рақобат арзончилик, рақобат танлов демакдир!

👉 @r_kusherbayev
👍89🔥8😢3👎2🤯2🙏2
❗️Расман: талабалар, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига қишки таътил 25 декабрдан бошланади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғи билан олий таълим ташкилотлари талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига жорий ўқув йили учун бериладиган қишки таътил 2024 йилнинг 25 декабридан 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

👉 @r_kusherbayev
👍120👏10🔥9👎5🤯2
Президентнинг ижтимоий адолатни тиклаш ташаббусини йўқ қилган янги бюджет

Қонунчилик палатаси депутатлари 3 ўқишда келгуси йил учун давлат бюджетини қабул қилишган. Унда вазирлик ва идораларнинг 2024 йилдаги харажатларини 9,98 трлн сўм ёки 775,8 млн долларга ошириш маъқулланибди.

Ёмон томони шуки, қабул қилинган бюджетга кўра, давлат мактабларида ўқувчиларга ўқув дарсликлар пуллик ижара асосида берилиши белгиланган.

Кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлган ушбу қарорни тўхтатишга парламентнинг ҳам кучи етмаган.

Шу тариқа Президентимизнинг ижтимоий адолатни тиклаш мақсадида қилган топшириқ ва ташаббуси икки йил ўтиб барбод қилинмоқда.

Афсуски бу ишлар таълимни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларда ортга кетаётганимизни англатади.

👉 @r_kusherbayev
😱248👎221😢68👍62🤯24👏6
Ҳар бир кун - бу янги имкониятлар. Яқинларингизни хурсанд қилишни, бирданига саёҳатга отланишни истасангиз ёки уйингизни шинамроқ қилишни, сизда ҳар доим тўғри ечим бор.

Ипак Йўли Банкидан янги “Имкониятлар картаси” кредит картаси билан сиз 55 кунгача фоизсиз даврга эга бўласиз — ортиқча тўловсиз муҳим харидларни амалга оширинг ва сарфланган маблағнинг бир қисмини кешбек ёрдамида қайтариб олинг.

Ipak Yo’li Mobile’ни юклаб олинг ва "Имкониятлар картаси" кредит картасига буюртма беринг!

Реклама
👍71👎16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўз саҳифасида "Zamin” фонди Васийлик кенгаши раиси, биринчи хоним Зироат Мирзиёева фаолиятига бағишланган видеоклипни эълон қилди.

👉 @r_kusherbayev
👍455👎272🔥15👏8😢5
Rasul Kusherbayev
Президентнинг ижтимоий адолатни тиклаш ташаббусини йўқ қилган янги бюджет Қонунчилик палатаси депутатлари 3 ўқишда келгуси йил учун давлат бюджетини қабул қилишган. Унда вазирлик ва идораларнинг 2024 йилдаги харажатларини 9,98 трлн сўм ёки 775,8 млн долларга…
Дарсликлардан фойдаланиш текин бўлишда давом этади

Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиевнинг маълум қилишича, депутатлар сўнгги дақиқаларда қаттиқ кураш билан бюджет лойиҳасидан мактаблардаги ўқув дарсликларни пуллик ижарага ўтказиш таклифини чиқариб ташлашган экан.

Демак бундан буён ҳам дарсликлардан фойдаланиш текин бўлишда давом этади.

Бу яхши янгилик. Бу борада ижтимоий адолат йўқолмагани қувонарли.

👉 @r_kusherbayev
👍724👏55🔥52👎6🤯3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактаблар яқинида 30 км/с тезликдан ошганлар жарима тўлайди

Болаларнинг мактабларга хавфсиз бориб келишини таъминлаш мақсадида Навоийда мактаблар яқинига тезлик чекловини назорат қилувчи видеокузатув ускуналари(радар) ўрнатилмоқда.

Ушбу қурилмалар тезлиги соатига 30 километрдан ошган автомобилларни қайд этади.

Бундай қурилмалар республиканинг барча ҳудудларидаги мактаблар яқинида ўрнатилар экан.

👉 @r_kusherbayev
👍435👎68👏12😱8🔥7👌4🤯1😢1🙏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чорасизликка қарши чора

Россияда мигрантларга урушда қанашиш учун Россия паспорти ваъда қилинмоқда.

Видеога кўра Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузмаган мигрантлар депортация билан таҳдид қилинганига қарамасдан, улар урушга боришга рози бўлмаган.

Маълумот учун: Ўзбекистон Жиноят кодекси 154-моддасига кўра ёлланиш, яъни низолашаётган давлат фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёхуд назорат қилиниб турган низолашаётган давлат ҳудудида доимий яшамайдиган ёки ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирор шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Жиноят кодекси 154-1-моддасига кўра, Ўзбекистон фуқароси чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириши 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан, ёлланиши эса 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишига сабаб бўлади.


👉 @r_kusherbayev
👍278👎74😢43😱26🤯13🔥7👏4👌3
Зафар Абдумажидович Азимов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Халқ банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

👉 @r_kusherbayev
👎271👍33🤯8🔥6👏3
Сурункали касалликка чалинганларнинг субсидия олишдаги муаммолари бўйича сенатор сўрови юборилди

“Ипотека кредити бўйича давлат субсидияларини беришдаги инсофсизлик хавфларини баҳолаш” бўйича ўтказилган тадқиқот натижасида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда соҳада ҳали ҳам ўз ечимини кутаётган масалалар мавжудлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўтарилган масалалар бўйича ўз режалари ҳақида жорий йилнинг 17 декабрига қадар асослантирилган тушунтиришлар бериши назарда тутилган.

👉 @r_kusherbayev
👍80👎8
8 декабрда қор ёғади

Ўзгидрометга кўра, 8-11 декабрь кунлари учун республика ҳудудларида аномал даражага яқин совуқлик тўлқини кузатилиши мумкин.

Бу кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келиши ортидан, жойларда ҳаво ҳарорати кечалари -5...-10 даража совуққача, кундуз кунлари -0...-5 даража совуққача, шимолда кечалари -8...-13 даража совуққача, кундуз кунлари -2...-7 даража совуққача пасайиши мумкин.

8 декабрда республика бўйича баъзи жойларда қор ёғади.

👉 @r_kusherbayev
👍131😱28🙏8👎5👏4😢4
Ўзбекистонда қиморбозлик эпидемияси авж олмоқда

Яқиндагина Бухорода 16 ёшли ўсмир СИМ-карта расмийлаштириш учун бошқаларнинг маълумотларидан фойдаланиб, деярли 100 миллион сўмлик онлайн-кредит олган ва пулнинг ҳаммасини онлайн казинога тикиб юборган.

Иккинчи ҳолат: октябр ойида Тошкентда Мажбурий ижро бюроси (МИБ) ходими 1 миллиард сўмни ўзлаштириб, онлайн-казинода бой берган.

Нималар бўляпти ўзи? Ўзбекистонда бундай ҳолатлар тобора кўпайиб бормоқда — одамлар кредит олиб (ёки шунчаки пул ўғирлаб), уларни онлайн бой бериб қўймоқда. Тўлов хизматларининг давлат томонидан блокланиши иш бермаяпти — букмекерлик иловаларига пул ўтказмалари ҳали ҳам ишлаб турибди.

Ҳеч бўлмаганда скринлардаги мисолга қаранг. CrossPay орқали ҳали ҳам 1хbet ҳисобига тўловлар амалга оширилмоқда. Ҳозирнинг ўзидаёқ ўзининг (ёки бошқаларнинг!) жамғармаларини онлайн-казинога ўтказиб юбориш мумкин.

Қиморбозликдан фақат давлат томонидан кенг кўламли реабилитация дастурини жорий этиш қутқариши мумкин: молиявий саводхонлик бўйича курслар ва мактаблар очиш, ўйинчилар ва уларнинг қариндошлари учун ишонч телефонларини ишга тушириш, аноним қиморбозлар гуруҳларини очиш.

👉 @r_kusherbayev
👍238😢50😱21🔥9👎6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Land House компанияси томонидан навбатдаги янги лойиҳа.

8-9 декабрь кунлари Sokin Makon ва Bobur Mahalla ТЖМлари сотуви бўлиб ўтади.

Сотув манзили: Янги ҳаёт тумани, Хушнуд маҳаллласи 6-уй.

Сотув жонли навбат асосида.

"Бизнинг" манзилимиз:
"Sokin Makon" манзили:
"Bobur Mahalla" ТЖМ манзили:

📞 +998955001115 +998955001116

Instagram | Telegram | Facebook | YouTube | Реклама
👍34👎14
❗️Президент Фармони билан 500 нафарга яқин шахс афв этилди

Конституция қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 483 нафар шахсни афв этиш ҳақида Президент Фармони қабул қилинди.

Афв этилган шахсларнинг 107 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 275 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 7 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шунингдек, 94 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

Афв этилганларнинг 25 нафарини чет эл фуқаролари, 32 нафарини аёл, 5 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 274 нафарини ёшлар (шулардан, 104 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 6 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

👉 @r_kusherbayev
👍269👎62👏11🔥6😢5🤯1
2025/07/13 15:38:04
Back to Top
HTML Embed Code: