Telegram Web
❗️Расман: мактабларда 3- чорак дарслари 13 январдан бошланади

Мактабларда ўқувчилар учун қишки таътил кунлари 2024 йил 29 декабрдан бошланиб, 2025 йил 11 январга қадар давом этади.

Бунда мактабларда 2025 йил 11 январь (шанба) кунига белгиланган дарслар 2024 йил 28 декабрь (шанба) кунига ўтказилади ҳамда ўқув йилининг 3-чораги 2025 йил 13 январь (душанба)дан бошланади.

👉 @r_kusherbayev
👍178👏15🔥8😢6👎3🤯3👌1
❗️Табиатга 65 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган

Чирчиқ дарёсининг Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидан оқиб ўтувчи қисмида мораторий талабларига зид равишда қум-шағал олиш билан шуғулланаётган шахслар қўлга тушди.

Ҳолатга аниқлик киритилганида қум-шағал аралашмаларини шу ҳудудда жойлашган «M.G.F.» МЧЖга қарашли тош майдалаш цехига олиб бориб тўкилаётгани маълум бўлди.

Ҳисоб китобга кўра, ушбу ноқонуний ҳолат натижасида табиатга 65 млрд 323 млн 200 минг сўм зарар етказилган.

Техника воситалари жарима майдончасига вақтинча жойлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Тошкент вилояти прокуратурасига юборилган.

👉 @r_kusherbayev
👍171👎53🤯15😢13🔥8👏2😱1👌1
❗️Тошкентнинг бир қатор кўчалари вақтинча ёпилади

Янги йил байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш мақсадида 2024 йилнинг 10 декабридан 2025 йилнинг 15 январигача:

— Зарафшон кўчасининг "Hyatt  Regency Tashkent" меҳмонхонаси қўриқлаш пункти ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;

— Истиқлол кўчасининг А.Темур ва Буюк Турон кўчалари оралиғидаги қисми;

— Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача бўлган қисмида автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади.

👉 @r_kusherbayev
👎76👍57🔥5😢4
Жиззахдаги шубҳали тендер ҳақида

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси томонидан махсус техникаларни ижарага олиш хизмати бўйича бошланғич нархи 165,0 млн сўмлик танлов ўтказилган.

Танловда икки талабгор иштирок этиб, ўз таклифларини билдирган. Энг яхши таклифни аниқлаш жараёнида 153,7 млн сўмлик нархни таклиф қилган «USTA SHAHZOD» МЧЖ танлов ғолиби деб топилган. Иккинчи иштирокчи «DJIZAKH STROY MIR» МЧЖ эса заҳира ғолиби мақомига эга бўлган.

Очиқ маълумотларга кўра, ҳар икки иштирокчи бир манзилда — Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани, Зиёкор МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 73а-уйда жойлашган.

Манба
👍166😱71🤯37👎22👏18🔥3🙏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Трастбанк"дан "HUMO", "UzCard" ва "MasterCard" карталарини мутлақо БЕПУЛ олинг!

💳 Янги йил байрами арафасида "Трастбанк" "HUMO", "UzCard" ва "MasterCard" карталарини БEПУЛ олиш имкониятини тақдим этмоқда.

Байрам совғаси сифатида берилаётган ушбу карталар билан Сиз коммунал тўловларини тўлашингиз ҳамда бошқа харидларни осон ва қулай амалга оширишингиз мумкин.

📍 Карталарни олиш учун Банк офисларига ташриф буюринг ёки расмий веб-сайт орқали онлайн ариза қолдиринг.

Қўшимча маълумот учун 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.
Ёки телеграмга аъзо бўлинг: @trustbankuz

Реклама
👍86👎5👌1
❗️2025 йилда мактабларда дарслик ижараси бепул бўлиб қолади

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига кўра, 2025 йил учун Давлат бюджети доирасида кўзда тутилган маблағлар янги ўқув йилида ўқувчиларни дарсликлар ва машқ дафтарлари билан таъминлаш бўйича эҳтиёжни тўлиқ қоплаш имконини беради.

Бунда, ота-оналардан дарсликлар ва машқ дафтарлари ижараси учун қўшимча тўлов ундириш режалаштирилмаган.

2025 йилда эса 81 млн нусха дарсликлар ва машқ дафтарлари учун жами 1,3 трлн сўм маблағларни тўлиқ Давлат буджетидан қоплаш кўзда тутилган.

Вазирлик шунингдек, дарсликлар бўйича бюджет харажатлар ва даромадлари акс эттириладиган Республика Китоб жамғармаси тугатилганини маълум қилган.

👉 @r_kusherbayev
👍240👌13🔥6👎4👏4😱3
Саида Мирзиёева “Кўнгил Кўзи” лойиҳаси доирасида Тошкент планетарийсида кўришда нуқсони бўлган самарқандлик болалар билан учрашди

Президент ёрдамчисининг ўз саҳифасида маълум қилишича, болалар ўз ижод намуналари билан бўлишишга, шунингдек, “Dot Pad” технологияси ёрдамида улар қуёш тизимини “ушлаб кўриш” имконига эга бўлишган.

“Улар орасида ижодкор ва чинакам иқтидор эгалари шу қадар кўпки, бундан бениҳоя қувондим!”, деб ёзади С. Мирзиёева ўз саҳифасида.

👉 @r_kusherbayev
👎299👍199🔥11👏8😱4🤯3😢3👌2
Sahovatpesha insonlar Jahongir Sizning yordamingizga muhtoj!

Jahongir 8 yoshda. Ayni bolalar bilan yugurib yuradigan, maktabga borib harf taniydigan yoshida sinovli kunlarni boshdan kechirmoqda.

Jahongir Abdumo‘minov 2-guruh nogironi. Uning onasi O‘g‘iloy opa sizni yordamingizga intiq. Ko‘zlaridan yosh arimaydigan mushtipar ona farzandining sog‘ayib ketishini istaydi.

Toma-toma ko‘l bo‘lur, siz uchun arzimasdek ko‘ringan ehson ham bir ayolning, farzandlarining quvonchiga sabab bo‘ladi.

Plastik karta raqami:

5614681815865112
Ruziyeva Ogiloy
👍166😢63🙏28👌3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
14-15 декабр кунлари Land house компаниясидан сизни ҳайратлантирадиган 3 та ажойиб янгиликни қарши олинг:

1. Бошланғич тўловни 3 ойга бўлиб тўлаш имконияти
2. 47 та домни барчаси айнан шу кунлари сотувга чиқарилади

3. Нотурар жой савдо мажмуалари ҳам сотувга чиқарилади

Бундай имкониятни қўлдан бой берманг!!!

ТЕЛ: +998955001115
+998955001116

Сотув жонли навбат асосида!

«Ўрикзор Ресиденcе» манзили: Ўрикзор Савдо мажмуаси ёнида Geo Location

Расмий саҳифаларимизга аъзо бўлинг
Instagram | Telegram | Facebook | YouTube

Реклама
👍71👎18😱3
❗️Рақобат қўмитаси Yandex таксини огоҳлантирди

Рақобат қўмитаси “YandexGo UB” МЧЖни таксида йўловчи ташиш хизматлари нархларини пасайтириш бўйича чора кўриш ҳамда платформа нарх алгоритмини қайта кўриб чиқиши бўйича огоҳлантирди.

Бунга сабаб Yandex Go платформасида таксида йўловчи ташиш хизматлари нархлари ошиши кузатилган ва бу юзасидан истеъмолчилардан Қўмитага мурожаатлар келиб тушган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан платформанинг декабрь ойидаги дастлабки 10 кунлик хизмат нархлари мониторинг қилинганда нархлар динамикасида кескин ўзгариш кузатилганлиги аниқланган.

👉 @r_kusherbayev
👍329👎148🔥14👏7😢7😱2
❄️Ҳаво ҳарорати 15 даража совуққача тушиб кетади

Ўзгидрометга кўра 15-17 декабрь кунлари Ўзбекистонда кучли совуқ кузатилади.

Баъзи жойларда ҳаво ҳарорати 15 даража совуққача тушиб кетади.

Демак, ҳозирданоқ бу совуққа тайёргарликни бошлаш керак, айниқса деҳқонларимиз.

👉 @r_kusherbayev
😱96👍59😢26👏5🙏2👎1
Ягона ижтимоий карта жорий этилади

65 турдаги ижтимоий хизмат ва ёрдам олиш учун фуқароларимиз туғилганлик, ногиронлик тўғрисида, пенсия, талабалик гувоҳномаси, банк картаси каби 10 дан ортиқ ҳужжатни кўтариб юришга мажбур.

Бундай оворагарчиликка чек қўйиш мақсадида Президент барча ҳужжатларни ўрнини босадиган битта – ижтимоий карта жорий этилишини эълон қилди.

Ижтимоий карта билан автобус ва метрода бепул юриш, электр, газ ва ўқиш харажатига компенсация олиш мумкин бўлади, нафақа ва ёрдам пуллари ҳам шу картага тушади.

Бу тизим 1 июлгача Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида синовдан ўтказилади, йил якунигача ҳамма жойда ишга туширилади.

👉 @r_kusherbayev
👍390👎50🤯10🔥7
❗️Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги вазифалар

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:

2025 йилдан ўзи ҳаракатлана олмайдиган одамларнинг 19 мингига уйида ва 4 мингига кундузги қатнов асосида қараб туриш йўлга қўйилади. Хусусий сектор бундай хизматни кўрсатган камбағал оилалар харажатининг 80 фоизини давлат қоплаб беради.

Эҳтиёжманд аҳолини битта ижтимоий уй-жойга жойлаштиришдан воз кечилади. Уларга ўзини маҳалласига яқин жойдаги уйни ижарага олишга рухсат берилади, харажати қоплаб берилади.

Ижтимоий карта жорий этилади. У билан автобус ва метрода бепул юриш, электр, газ ва ўқиш харажатига компенсация олиш мумкин бўлади, нафақа ва ёрдам пуллари ҳам шу картага тушади.

Бу тизим 1 июлгача Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида синовдан ўтказилади, йил якунигача ҳамма жойда ишга туширилади.

1 январдан ногиронлиги бўлган ишчилар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланади. Корхоналарга сурдотаржимон, психолог ва кўзи ожизлар учун ҳамроҳлик хизмати харажати учун 50 миллион сўмгача субсидия ажратилади.

1 февралгача ҳар бир туманда биттадан боғчада инклюзив таълим гуруҳини очади. 1 сентябргача 954 та мактабда инклюзив синф ташкил қилиниб, яна 1 минг 800 нафар ногиронлиги бор бола таълим олиши учун шароит яратилади.

Ҳаракати чекланган болаларга мактабга келиб-кетиш харажатини 75 фоизини қоплаш тизимини жорий қилинади.

👉 @r_kusherbayev
👍157👎29👏8🤯7🔥3😱2😢1
2025/07/13 18:23:18
Back to Top
HTML Embed Code: