Telegram Web
⚡️Uzcard СМС-хабарнома хизмати 2 бараварга қимматлашади

2025 йил 1 мартдан бошлаб, "Uzcard СМС-хабарнома" хизмати нархи 5800 рақамидан келадиган ҳар бир хабари учун 168,40 сўмгача кўтарилиши айтилмоқда.

Ушбу ўзгарган нарх 2 бараварга қимматлашганидан далолат беради. Бундан аввал ҳар бир СМС-хабар учун нархлар 84,2 сўм бўлган.

Маълумот учун СМС-хабарнома 2019 йилдан бери ўзгармаган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️Вазирлик ўқитувчига қўл кўтарган аёлга ҳукм ўқилганини маълум қилди

Ўқитувчига қўл кўтарган аёлга суд ҳукми ўқилди. Суд фуқаро Г.Х.нинг умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниши юзасидан ҳукм чиқарган. Аёл айни вақтда руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Сирдарё туманидаги 1-мактабда фуқаро Г.Х дарс вақтида синфхонага бостириб кириб ўқитувчини ҳақорат қилиб, унга қўл кўтаргани видеоси муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Воқеадан сўнг аёл видеомурожаатда жаҳлим чиқиб кетган эди, ўзимни бошқара олмадим дея узр сўраб чиққан.

Вазирлик хабарига кўра, ҳолат бўйича маъмурий иш қўзғатилган. Сўнгра судга вилоят руҳий касалликлар шифохонаси томонидан берилган психиатрик экспертиза хулосаси тақдим этилган. Хулосага кўра, аёл ақлий заифликнинг енгил даражаси билан хасталанган ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этган вақтда ҳаракатларига жавоб бера олмаган деб топилди.

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман суди юқоридагиларни инобатга олиб, фуқаро Г.Х.нинг умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниши юзасидан ҳукм чиқарди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️Йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ тушумлари кескин қисқарди

ТОП-20 рўйхатдан жой олган 959 та йирик корхоналар жами солиғи 8 507,1 миллиард сўм солиқ тўлаган бўлса, ТОП-10 давлат улуши бор корхоналар эса жами 4 523,3 миллиард сўмни солиқ учун сарфлаган.

Хусусан, "Навоий кон-металлургия комбинати" ўтган йили 2 382,2 миллиард сўм, жорий йилда эса 2 082,9  миллиард сўм солиқ тўлаган. "Олмалиқ кон-металлургия комбинати"нинг солиғи 2024 йилда 706,7 миллиард сўмни, 2025 йилда эса 639,1 миллиард сўмни ташкил қилган. Бу камайишларга қарамай, ушбу йирик корхоналар энг йирик солиқ тўловчи сифатида етакчиликни сақлаб қолмоқда.

Шунингдек, хусусий секторда сезиларли ўсиш кузатилиб, унинг солиқ миқдори ўтган йилга нисбатан 600,8 миллиард сўмга ошиб, 2025 йилда 1 316,8 миллиард сўмга етган.

Жумладан, хусусан сектордан жой олган "UZBAT" компанияси ҳар икки йилда ҳам, ўтган йили 231 миллиард сўм, жорий йилда 182 миллиард сўм солиқ билан етакчи бўлган.

Хулоса қилганда, жами солиқ тушумлари 2024 йилда 8 850 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, 2025 йилда 8 507,1 миллиард сўмга камайган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️2 ярим ойда ноқонуний сарфланган газ 10 кунлик метан билан тенг бўлган

Энергетика вазирлигига кўра, 2024 йил 1 декабрдан 2025 йил 15 февралгача 133 миллион куб метр табиий газ ноқонуний ишлатилди. Бу ҳажм 266 минг хонадоннинг бир ойлик эҳтиёжига ёки метан заправкаларининг 10 кунлик узлуксиз ишини таъминлаши мумкин.

Хабарга кўра, "Ўзенергоинспекция" ушбу даврда 167 та ноқонуний фойдаланиш ҳолатини аниқлаб, 82 миллион куб метр газ асоссиз ишлатилганини ва давлатга 210 миллиард сўм зарар етказилганини маълум қилди.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ эса 6472 та ноқонуний фойдаланиш ҳолатини аниқлаб, 50 миллион куб метр газ учун 117 миллиард сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб қилган.

Шунингдек, 4942 та газ баллонида 36 минг куб метр суюлтирилган газ ноқонуний сотилишининг олди олинган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
#Рост_ҳикматлар

Яхши бўлганимиз учун бизни яхши кўришади, деб ўйлаймиз. Аслида, улар яхши бўлганлари учун бизни яхши кўришларини англaмаймиз.


Лев Толстой

Кунингиз хайрли бўлсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️Туркияда шартли кириш тартиби бекор қилинди — Бош консулхона

Туркия 2025 йил февралдан бошлаб шартли кириш (şartlı giriş) тартибини бекор қилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.

Бу ўзгариш қонуний қолиш муддатини оширган ёки яшаш гувоҳномаси (ikamet izni) олишда рад жавоби олган барча хорижий фуқароларга тааллуқли.

Энди улар Туркияга дарҳол қайта олмайди. Янгиланган қоидаларга кўра, мамлакатга кириш тақиқи фуқароликка боғлиқ равишда 3 ойдан 6 ойгача бўлиши мумкин.

Норасмий маълумотларга кўра, янги тартиб жорий этилганидан буён 150 дан ортиқ хорижий фуқаро аэропортларда муаммоларга дуч келган.

Бундан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркияга сафар қилишни режалаштираётганларнинг ҳужжатларини қайта текширишга ва миграция қоидаларига риоя қилишга чақирди.

Қонуний қолиш муддати тугаган ёки яшаш гувоҳномаси рад этилган ҳолатда мамлакатни қонунга мувофиқ тарк этиш талаб этилади, акс ҳолда кириш тақиқи жорий этилиши мумкин.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️ "1 мартдан ойликлар ошади" — вазирлик ҳолатга аниқлик киритди

Ижтимоий тармоқларда “1 мартдан ойлик ва нафақалар ошиши” ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз бўлиб чиқди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Билдирилишича, жорий йилнинг 1 мартидан ойлик ва нафақалар 10 фоизга, 1 августдан эса яна 10 фоизга оширилиши ҳақидаги хабарлар расмий тасдиқланмаган.

“Айни пайтда ижтимоий тармоқларда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 2025 йил 1 мартдан ва 1 августдан 10 фоизга оширилиши тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз”, дейилади вазирлик баёнотида.

Шунингдек, вазирлик иш ҳақи ва пенсиялар бўйича ҳар қандай расмий маълумотлар тегишли давлат органларининг расмий манбалари орқали эълон қилиниши ҳақида маълум қилиб, текширилмаган хабарларни тарқатмасликни сўраган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️Самарқанддаги "Ҳудудгазтаъминот" корхоналарининг 7 нафар ходими қамоққа олинди

Самарқанд вилоятидаги "Ҳудудгазтаъминот” АЖ шаҳар ва туман филиалларидаги корхоналарида коррупциявий жиноятларни содир қилганликда айбланиб, 7 нафар ходимга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Бу ҳақда 14 февраль куни Самарқанд вилоятида энергетика соҳасида содир этилаётган коррупцион ҳолатлар ҳамда тизимни “коррупциясиз соҳа”га айлантириш бўйича танқидий йиғилишда маълум қилинди.

Аввалроқ Термиз шаҳридаги «Ҳудудгаз Сурхондарё» филиали бўлими бошлиғи 5 миллион сўм пора олгани учун 2 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум қилинганди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Қувайтга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Қувайтга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф доирасида Ал-Қувайт шаҳрида олий даражадаги музокаралар, шунингдек, қатор ишбилармонлик ва маданий тадбирлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Шунингдек, саммитда Ўзбекистон–Қувайт ўртасидаги дўстлик ва шериклик муносабатларини ривожлантириш, савдо, инвестиция, энергетика, саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниши маълум қилинди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️Эндиликда меҳнат таътилида якшанба учун ҳақ тўланмайди

Ҳодимларга бериладиган меҳнат таътили учун якшанба куни ҳисобга олинмайди. Бу ҳақида Меҳнат кодексига киритилган ўзгартишларда сўз боради.

Янги тартибга кўра, ҳар йилги меҳнат таътили давомида якшанба кунлари таътил кунлари таркибига киритилмайди ва улар учун алоҳида ҳақ тўланмайди.

Шунингдек, агар ходим ишдан бўшаётган бўлса, меҳнат таътили учун ҳисобланадиган компенсация миқдорида ҳам якшанба кунлари ҳисобга олинмайди.

Маълумот учун, меҳнат таътили  ходимнинг бир йил ишлагани учун бериладиган дам олиш муддати бўлиб, унга иш ҳақи тўланади.

Асосий меҳнат таътили камида 15 иш кунидан иборат бўлиб, ходим бир йил ишлагандан кейин таътилга чиқишига рухсат берилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️Кувайтга ташриф давомида қандай ҳужжатлар имзоланди?

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Кувайтга жўнаб кетган эди. У ерда бўлиб ўтган учрашувда қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

- Саноат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Ҳаво қатнови тўғрисидаги битимга баённома;

- Меҳнат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси билан ҳамкорлик тўғрисида битим;

Ал-Кувайт шаҳрида савдо уйини очиш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, туризм соҳасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури имзоданди. Жумладан, 2025 йил май ойида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқоти саммитига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича қўшма чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Икки мамлакат вакилларининг санъат, мусиқа, кино, таълим ва спорт соҳаларидаги маданий-гуманитар тадбирларда фаол иштирок этишига кўмаклашишга келишиб олинди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️Сурхондарё ҳокими ўқитувчи ва шифокорларни уй сотиб олишга мажбурлагани айтилмоқда

Сурхондарё вилоятида давлат муассасалари ходимлари — ўқитувчи ва тиббиёт ходимларини бир тадбиркор қурган уйларни мажбуран сотиб олишига ундашгани айтилмоқда.

Хабарга кўра, бу мажбурлаш Сурхондарё вилояти ҳокими раҳбарлигида қилинаётгани, унга эса режа асосида уйлар сотилиши топшириғи қўйилгани сабаб бўлган.

Ходимлар эса бундан норози. Мурожаатларда уйлар сифатсиз ва анча қиммат нархда таклиф қилингани, уй сотиб олиш барчанинг шахсий қароридан келиб чиқилиши кераклигини билдиришган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
#Рост_ҳикматлар

Одам ҳамиша бахтли бўлиши лозим. Агар бахтинг тугаётган бўлса, яхшилаб разм сол, демак, қаердадир хато қилгансан.


Лев Толстой

Кунингиз хайрли бўлсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
Олмалиқдаги колониядан маҳкумнинг ўлиги чиқди

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқдаги 14-сонли колониядан маҳкумнинг ўлиги чиққани ҳақида хабар тарқалди.

Хабарларга кўра, 21 ёшли маҳкум Муҳаммадқодир Пўлатовнинг жасади 15 февраль куни колониядан олиб чиқилган.

Марҳумнинг онаси Нигора Қамбарованинг айтишича, у охирги марта ўғлини 26—28 январь кунлари узоқ муддатли учрашувда кўрган. Онасининг сўзларига кўра, Муҳаммадқодир соғлом бўлган. У болалигидан ушу йўналишида спорт билан шуғулланиб, халқаро мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган.

Колония маъмуриятининг расмий баёнотида айтилишича, Муҳаммадқодир 14 февраль куни миокард инфаркти ва оғир панкреатит оқибатида вафот этган.

Бироқ онаси Нигора Қамбарова фарзандининг жасадида қийноқ излари, электрошокер изига ўхшаш белгилар борлигини айтган.

Шунингдек, у колония маъмуриятининг ўғли оғир аҳволга тушганида ўз вақтида яқинларига хабар бермаганидан норозилик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 23 май куни Наманган вилояти Поп туманида жойлашган 6-сонли қамоқхонада 24 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилган эди. Ҳодиса Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш департаментида содир бўлган. Бош прокуратура томонидан ўтказилган кўрик давомида марҳумнинг бўйин соҳасида странгуляцион эгат (бўғилиб қолиш изи)дан ташқари бошқа тан жароҳатлари аниқланмагани маълум қилинган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️Хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга стартап лойиҳаларга 2 млрд сўмгача маблағ ажратилади

Президент қарорига мувофиқ, инкубация ёки акселерация дастурини муваффақиятли тугатган ва нуфузли танловларда ғолиб бўлган стартапларга венчур жамғарма томонидан 2 млрд сўмгача сармоя ажратилади.

Намунавий моделни ишлаб чиқиш жараёнидаги стартап лойиҳага – 500 миллион сўмгача;

Ўзбекистон бозорида муваффақиятли жорий қилинган стартап лойиҳага – 1 миллиард сўмгача;

хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга бўлган стартап лойиҳага – 2 миллиард сўмгача;

Савдо-саноат палатаси ҳамда жойлардаги ҳокимликлар бизнес лойиҳаларни ривожланишига кўмаклаш учун масъул этиб белгиланди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️ Уй-жойга сармоя киритиш энди ўзини оқламайдими?

Тошкент шаҳрида уй-жойга инвестицияларнинг даромадлилиги тушиб бормоқда. 2025 йил январь ойида бу кўрсаткич ўтган йилнинг февраль ойидаги 32,4 фоиздан 7,6 фоизгача тушди. Баъзи ҳудудларда салбий даромадлилик қайд этилди, бу эса банкка омонат қўйишни янада фойдалироқ қилмоқда.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2102

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️ ОТМ битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашувчи янги дастур ишлаб чиқилди

“Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-61-сон, 14.02.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, ОТМ битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашиш учун “Келажакка қадам” дастури амалга оширилади.

Жумладан, уларга бизнес ғояни тайёр лойиҳагача олиб бориш жараёнида тўлиқ ҳамроҳлик қилиш, қулай шартларда молиялаштиришда кўмаклашилади.

Талабалар ўртасида соҳалар бўйича очиқ танловлар ўтказилиб, ғолиблар иш билан таъминланади.

Иш берувчи ташкилотлар аниқланади. Уларга жойлашиш учун ишлаб чиқариш объектларида амалиёт ўташ ва чет элдаги ОТМларда қисқа муддатли ўқув курсларида қатнашиш имконини берувчи дастурлар асосида касбга дастлабки тайёрлаш тадбирлари молиялаштирилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️Қозоғистонда шахта қулаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Улитау вилоятидаги "Жомарт" конида шахта қулаб, етти нафар ишчи ер остида қолиб кетган ва барчаси ҳалок бўлган. Бу ҳақда Казинформ нашри хабар берди.

Хабарга кўра, авария 17 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 16:50 атрофида Жезказган шаҳридан 150 км узоқликда содир бўлган. 18 февраль куни 7 нафар шахтачи жасади олиб чиқилгани маълум қилинди.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев боқувчисини йўқотган оилаларга бир ишчининг ўртача йиллик иш ҳақининг ўн баробари, дафн маросими учун эса 2 миллион тенгедан ортиқ маблағ ижтимоий ва моддий ёрдам ҳамда маънавий зарар учун компенсация сифатида тўланиши бўйича топшириқ берди.

Шунингдек, бош вазир ўринбосари Канат Бозумбаев раҳбарлигида "Жомарт" конида шахта қулаши сабабларини аниқлаш учун комиссия тузилди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистоннинг Роғун ГЭС қурилишида рўй берган авария сабаб 3 киши ҳалок бўлган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
⚡️“Cотувчи ва харидорларга қўшимча қулайликлар яратиш учун”: Бозорлардаги патта пули оширилишига изоҳ берилди

Патта пули оширилиши бозорлардаги хизматларни яхшилаш, техник хизмат кўрсатиш, ободонлаштириш ва ишчи маошларини ўз вақтида тўлашни таъминлаш учун зарурлиги айтилмоқда.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2103

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
2025/02/18 14:52:51
Back to Top
HTML Embed Code: